Халифалик парчаланганидан кейинги исломий ҳаракатлар тарихи 2-қисм

МАҚОЛАЛАР

Барча мусулмонларни бирлаштириш учун жиддий сиёсий лойиҳага чақирган биринчи шахс 1928 йилда Ҳасан ал-Банна бўлди.  У толиби илм, масжид хатиби, сиёсатчи ва Ихванул муслимин партиясининг асосчиси эди. Ихванул Муслимин шариатни ҳарбий йўл билан ўрнатмоқчи бўлган биринчи сиёсий мақсадли ташкилот эди.

Ҳасан ал-Банна давридаги Ихванул муслимин мафкурасининг асоси

Ўша пайтда Мисрда ҳукмдор қирол Форуқ эди, инглизлар ҳокимиятни унга топширдилар.  Аммо ал-Банна қирол Форуққа қарши чиқмади, балки у билан тинч-тотув яшашга рози бўлди ва ёшларни ҳарбий ва сиёсий жиҳатдан яҳудийларга қарши урушга тайёрлади.  Ихванул муслимин 1948 йилда Миср қуролли кучлари билан бирга Исроилга қарши урушда қатнашган.

 Қирол Форуқ “Ихванул муслимин”ни таъсирини тарқалишини сезди ва ал-Баннани ўлдиришга буюрди. 1949 йил Ҳасан ал-Банна ўлдирилди. Шундан сўнг ташкилот аъзоларини таъқиб қилиш бошланди.

 1952 йилда Мисрда давлат тўнтарилиши содир бўлди.  Ҳарбийлар “Ихванул муслимин” кўмагида қирол Форуқни ағдариб, ҳокимият тепасига келади.  Миср республикага айланади ва Жамол Абдунносир Мисрнинг президенти бўлди.   Аммо президент бўлганидан кейин у ҳам «Ихванул муслимин»ларга қарши кураш бошлади. 

 Бир кун ичида ташкилотнинг 15 мингга яқин аъзоси ҳибсга олинди.  Савол туғилиши мумкин — нима учун Ихванул муслимин катта ташкилот бўлишига қарамай ва ҳарбий тажрибага эга бўла туриб осонликча мағлубиятга учраган?  Гап шундаки, ал-Банна ва унинг издошлари эътиқодларида ўша вақтда мусулмон мамлакатлар ҳукмдорлари билан жанг қилиш жоизлиги ҳақида тушунча бўлмаган.  Уларнинг барча эътиборлари ташқи душманга қаратилган, шулардан асосийси Исроил эди.  Шунинг учун улар иттифоқчи деб билганларнинг зарбаси Ихванул муслиминлар учун кутилмаган бўлди ва шу сабаб Абдунносир учун бу зарба муваффақиятли бўлди.

 Шундан сўнг Ихванул муслимин учун оғир кунлар келди.  Улар қувғин қилинади, қамоқхоналарда қийноққа солинади, ўлдирилади.  Ушбу таъқиблар натижасида ташкилот икки қанотга бўлинди:

 • «Асосий ҳаракат (Ҳаракат ал-Умм)»

 • Қутба лойиҳаси (Тайяр ал-Қутбий)

 Бу иккала гуруҳ 1966 йилда Саййид Қутб қатл қилингандан кейин бўлинди. «Ҳаракат ал-Умм”га Ҳасан Ҳудайбий бошчилик қилган. Ҳаракатнинг асосий йўналишини моҳияти шундан иборатки, улар ҳарбий усуллардан воз кечиб, сиёсий усулларни қўлладилар. 

 Улар ҳалигача ўз олдиларига ислом давлатини барпо этишни мақсад қилиб қўйганлар, лекин бу мақсадларига эришиш учун сиёсий партия ташкил этиш, сайловлар ва мамлакатдаги сиёсий жараёнларда иштирок этиш каби тинч сиёсий усулларни танладилар.  Улар исломий бошқарувга эришиш йўлларини бошқарув тузумини ичкаридан ўзгартиришда кўрдилар ва бу тизимга киришни, яъни уни исломий бошқарувга ўзгартириш учун сиёсий ҳизб тузиб, ҳукмрон парламент ва ҳукуматга киришни зарур деб билдилар.

 Ал-Ҳудайбийнинг энг машҳур китоби «Даъват қилувчилар, лекин ҳакамлар эмас». “Қутба” лойиҳаси Саййид Қутб раҳимаҳуллоҳ ғояларидан илҳомланган ҳаракатдир.  Ҳаракат ғоясининг моҳияти шундан иборат эдики, ўша пайтдаги “Ихванул муслимин”ни умумий ғоясига қўшимча равишда, мусулмон мамлакатларида босқинчилар томонидан ўрнатилаётган ҳозирги режимлар уларнинг қўғирчоқлари эканлиги ва улар мусулмонлар манфаати йўлида ишламаяпти, деган тушунча қўшилди. Бу режимларИслом ва мусулмон халқлари учун эмас, балки режимни ўрнатган босқинчилар манфаати учун ишлайдилар. Шунинг учун улар тоғутлардир ва улар билан курашиш керак.  Улар билан жанг қилиш эса Аллоҳ йўлидаги жиҳод бўлиб, бу йўлда вафот этган киши Аллоҳнинг изни билан шаҳид бўлади.  Шундай қилиб, Ҳасан ал-Банна лойиҳасига яна бир фикр қўшилди. 

 Энди сиёсий ҳаракатга ҳарбий йўл билан Ислом бошқарувини ўрнатиш, мусулмон давлатларининг босқинчилар томонидан тайинланган ҳукмдорлари душман экани ҳам тушунча қўшилди. Қутбнинг энг машҳур китоблари «Қуръон сояси остида» ва «Йўлдаги босқичлар»

Саййид Қутб жиҳодий мафкурага қўшган ғоялар

Саййид Қутб 1966 йилда Абдунносир ҳукумати томонидан қатл этилган.  Лекин унинг ғоялари мусулмонлар онгига катта таъсир кўрсатди.  У диктаторларга қарши курашда барча жиҳодчиларнинг (отаси) боши деб ҳисобланади.  Умрининг охирида шайхнинг бошига тушган бир воқеа бор. Қатлдан бироз аввал, қамоқхонада Саййид Қутб р.ҳ туш кўрди.  Унда у дераза орқали қамоқхона камерасига қушлар учиб кириб, столидаги қоғозларни тортиб олганини, кейин эса яна ташқи дунёга учиб кетаётганини кўрган.

 Эҳтимол, шу тарзда унга ғоялари бутун дунё бўйлаб тарқалишини кўрсатилди, бу ҳақиқатан ҳам содир бўлди. Келинг, қандай бўлганини кўриб чиқайлик. Шундай қилиб, «Ихванул муслимин» бўлинганидан сўнг, Абдунносир ҳукумати иккала ҳаракатни таъқиб қила бошлади ва натижада ташкилотнинг кўплаб аъзолари бошқа араб мамлакатларига (Сурия, Жазоир, Ливия) ва Европага қочишга мажбур бўлди.  Улар баъзи мамлакатларда ёш куртаклар берган янги мафкуранинг ташувчиларига айланди. 1970 йилда Сурияда ҳарбий тўнтариш натижасида ҳокимият тепасига нусайрий Ҳофиз Асад келди. 

 Кейин Қутб ғоялари тарафдори Марвон Ҳадид янги ҳукуматга қарши жиҳод бошлайди.  У нотиқ, шоир, ҳарбий тажрибага эга эди.  У «Танзим Талиа ал-Муқатила» деб номланган жиҳодий жамоат тузади — таржимада «Жангчи авангард» деган маънони англатади.  У Суриянинг турли ҳудудларида жанговар кичик гуруҳлар тузиб, кейин жангни бошлайди.  1973 йилда у биринчи марта қамоққа тушади.  У ўлимга ҳукм қилинади, лекин унинг қатли халқ қўзғалонига айланиб кетишдан қўрқиб ҳукм бекор қилинади ва озод қилинади.  У жиҳодий фаолиятига янаям жон-жаҳди билан киришади. 

 Унинг шогирдлари армия ва махсус хизматларга қарши операцияларни бошлайди, аммо 2 йилдан кейин у яна Дамашқдаги ижарага олинган квартирада топилади. Ҳукумат кучлари Ҳадидни ҳибсга олишмоқчи, у кўплаб полициячилар билан жанг қилади ва бир қанчасини ўзи якка ўлдиришга муваффақ бўлади, лекин ярадор бўлиб, барча ўқ-дорилари тугагандан кейин у асирга олинади.  Қамоқхонада у қийноқларни бошдан кечирди ва 100 килограммдан 45 килограммгача вазн йўқотди.  У қамоқда вафот этди, аммо унинг ўлимини сабаби номаълум.  Унинг ўлимидан сўнг шогирдлари 1982-йилгача, яъни Ҳама қирғини содир бўлгунга қадар жиҳодни давом эттиришади. Суриядаги бу инқилоб Абдуллоҳ Аззом, Абу Мусъаб Сурий каби мафкурачиларнинг пайдо бўлишига олиб келди.

 Шунингдек, Қутб ғоялари бошқа мусулмон ўлкаларига ҳам келиб, у ерда ўз новдаларини берди.  Нажд ерларига етиб боргач, улар ўзгаришларга учрадилар ва уларга яна бир фикр қўшилди.  Аввал Саудия Арабистонидаги вазият қандай бўлганини тушуниш учун ушбу жойларнинг тарихини бироз таҳлил қилайлик. Ўрта асрларда Усмоний халифалиги ҳукмронлиги остида бўлган Арабистондаги ҳолат ҳокимият учун кураш ва доимий тўқнашувлар бўлиб турар эди, бу тўқнашувлар қабилавий урф-одатлар асосида бўлган. 

 Турклар чет — эллик сифатида уларнинг муносабатларига аралашмаган, чунки арабларнинг иши улар учун жуда нозик масала эди.  Ўша вақтларда халқ орасида кучли жаҳолат тарқалиб, одамлар солиҳ кишиларни воситачи-ширк қилишди, сеҳргарларга мурожаат қилиш ва қимматбаҳо мақбаралар қуриш ва ҳоказо.  Шу пайтда шайх Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб аҳли сунна эътиқодларига қайтишга ва бу адашишлардан воз кечишга даъват билан чиқади.  У қабилаларни бунга даъват қила бошлади ва уларнинг кўплари бу даъватни рад этдилар. 

 Аммо Сауд қабиласининг раҳбари унинг даъватини қабул қилиб, шайхни ҳимоя қилди.  Шундан сўнг улар даъватни биргаликда тарқата бошладилар, уни куч билан қўллаб-қувватладилар ва муваффақиятга эришдилар.  Натижада Сауд қабиласи деярли бутун Арабистон ярим оролини бошқара бошлади ва Усмоний халифалигига содиқликка қасамёд қилди. Ибн Абдулваҳҳоб даъватининг асоси саудияликлар эътиқодида қолди.  Улар бу манҳажни тарқатишган ва тарқатишда давом этмоқдалар. 

 Қутб мафкурасининг даъвати Саудия Арабистонига келганида, у ибн Абдулваҳҳобнинг даъватидан кўп нарсани олди.  Қутб ғояси тарафдорлари ушбу мафкурадан қуйидаги тамойилларни олдилар: такфир асослари, мушрик ва кофирларга бўлган муносабат, уларнинг қон ва мол-мулкининг мавқеи.  Улар бу тамойилларни тоғутларга қўллашди. Яъни, Аллоҳ нозил қилган нарса билан ҳукм қилмаган киши тоғутдир.  Натижада, баъзи одамлар пайдо бўлган мафкурани салафийлик — жиҳодия деб аташади.

 Араб тилидаги китоб 《دعاة ولا قضاة》деб номланади. 

 “Қуръон сояси остида” китобини арабча номи 《في ظلال القرآن 》 “Йўлдаги белгилар” الطريق》 في معالم 》деб номланади. 

  Иккала китоб ҳам рус тилига таржима қилинган.

 Арабчa المقاتلة》 تنظيم الطليعة

 Давоми бор⤵️

Содиқлар нашриётида таржима қилинди.

Tagged

Мулоҳаза билдириш

Сизнинг email манзилингизни бошқалар учун кўрсатилмийди. Барча керакли жойларни тўлдиринг *