Юсуф ал Уайрий: Жиҳоднинг ўзгармас қонун-қоидалари. 3-дарс
Учинчи дарс: Жиҳод қандайдир бир шахсга боғланмаган.
Биз аввалги дарсимизда жиҳоднинг ўзгармас қонун эканлиги, ҳамда бу муқаддас уруш қиёматгача давом этишлиги ҳақида сўз юритган эдик. Навбатдаги дарс ҳам шу ўзгармас қонун борасида давом этади. Муаллиф айтади, дарҳақиқат жиҳоднинг давом этишлиги бир шахснинг раъйи-хоҳиши, ёки қандайдир хос шахснинг бор йўқлигига қарамайди. Ҳа, албатта Аллоҳ бу уммат ичидан Ўзи хоҳлаган бандаларини танлаб олиб, уларни ҳақда ҳидоятлайди. Уларни, тоғлар кўтаришдан бош тортган дин омонатини одамларга етказишлик учун тайёрлайди. Ва оқибатда уларнинг қўли билан Ўзининг динини олий қилади. Аллоҳ танлаган бу кишилар ўзларига юклатилган вазифани адо этиб бўлгач, уларни Ўзининг ҳузурига кўтаради.
Шу ўринда яна бир нуқтага урғу бериб ўтмоқчимиз, яъни танланган кишиларга юклатилган вазифалар нималардан иборат? Улар катта ва кичик, баъзида эса, қийин ёки осон бўлиши ҳам мумкин. Кимдир Аллоҳ йўлида бир соат туриб шаҳид бўлиб кетиши мумкин, кимдир эса йиллар мобайнида жанг қилиб, кейин вафот топиши мумкин. Яна кимдир шу йўлга қадам босиб, ҳали жанг майдонига етиб келмасдан шаҳид бўлиб кетади. Кимлардир тайёргарлик вақтида Аллоҳнинг ҳузурига кўтариладилар. Яна кимдир ният олган куни унга шаҳидлик насиб бўлади. Демак, бу Аллоҳнинг раҳмати бўлиб, унда барчанинг нияти ва ҳаракати баробарида насиба-улуш бор. Бунда натижа эмас, балким мақсад ихлосга ва амалнинг тўғрилиги ва унга бўлган итоатнинг даражасига эътибор қаратилади.
Демак, бу танлаб олинган мўъминлар ўзларига юклатилагн вазифани ўтаб бўлишгач, энди Аллоҳ улар ўрнига шу ишни давом эттирадиган бошқа бандаларини чиқаради. Ва Аллоҳнинг бу қонуни ўзгармас бўлиб, қиёматга қадар давом этаверади. Аммо, Аллоҳнинг бундай шахсларни яратишлигидан, жиҳоднинг шу кишиларга боғланганлиги тушунилмайди. Афсуски, ҳозирга келиб бу ўзгармас ҳукм борасидаги илм ҳам, бошқа илмлар сингари одамларнинг эътиқодидан кўтарилган. Шу сабабли мусулмонларнинг ҳар тарафдан, қандайдир бир шахсни кутаётганини ва бу каби шахслар ҳали орамизда йўқ, деб юрганининг гувоҳи бўляпмиз. Яъни, уларнинг таъкидига кўра жиҳод қилиш учун хос шахслар юзага келиши лозим, ҳамда бу амалиётни бошқарадиган ўта комил шахс туғилиши керак. Фақат шундан сўнг жиҳод қилиш мақсадга муофиқ бўлар экан. Албатта, бу хато. Таъкид билан айтамизки, жиҳод қоим бўлиши ва унинг давом этиши бир шахс ёки қандайдир хос бошқарувга боғланган эмас. Ҳозирда бу катта муаммо бўлиб, мусулмонларнинг навбатдаги мусибатларидан десак муболаға бўлмайди.
Жиҳод бобидаги бу хато эътиқод нималарга олиб келади? Аввало Исломнинг бир бутун заифлашувига, қолаверса жиҳоднинг қиёматга қадар давом этишлиги ҳақидаги саҳиҳ хабар-қонунга бўлган имоннинг завол бўлишига олиб келади. Дарҳақиқат, Аллоҳ тало саҳобаларини ҳар қандай ҳолатда ҳам Ўзигагина таваккул қилиб, суяниб, фақат Ўзига боғланишларини талаб қилди, бошқача қилиб айтганда ибодатларни фақат Ўзигагина қаратишликни буюрди. Ўз навбатида пайғамбар алайҳиссалом ҳам уларни худди шу руҳда тарбияладилар. Аксинча, эса ибодатларда инсоннинг бирор бир шахсга боғланиб қолишлиги қайтарилди. Қачонки, инсон Аллоҳга қилинадиган ибодатларда ўзини бирор бир шахсга боғлаб қўядиган бўлса, натижада у боғланиб қолган шахс ўлишлиги ёки ҳақдан қайтишлиги билан унинг қилаётган ибодатининг асли ё ўзгаради ёки ниҳоясига етади. Шунингдек, яна билишимиз лозим бўлган нарса шуки, Аллоҳ таъоло саҳобаларни, ва бутун умматни нафақат қандайдир шахсга боғланиб қолишдан, балки Пайғамбар алайҳиссаломдек саййидул анбиёга ҳам боғланиб қолишдан қайтарди. Ва Ўзининг Китобида бу ҳақида қуйидаги оятни нозил қилди:
Муҳаммад фақат бир Пайгамбардир, холос. Ундан илгари ҳам Пайгамбарлар ўтгандир. Бас, агар у (яъни Муҳаммад алайҳис-салом) вафот қилса, ёки ўлдирилса, орқангизга (куфрга) қайтиб кетасизларми?! Кимда-ким орқасига қайтиб кетса, Аллоҳга бирон зиён етказа олмас, (балки фақат ўзига зарар қилади, холос). Аллоҳ эса (йўлларидан қайтмай) шукр қилгувчи бандаларини муносиб мукофотлайди. Оли Имрон-144.
Аллоҳ таъоло ушбу оятни нозил қилишлик билан саҳобаларни тарбиялади. Яъни билингларки, ибодатларда ҳеч кимнинг бирор бир хос шахсга ўзини боғлаб қолишлиги мумкин эмас. Ҳатто, бу шахс Аллоҳнинг улуғ пайғамбари бўлса ҳам. Чунки, Ислом фақат Аллоҳнинг динидир, шунинг учун ибодатлар ёлғиз Яратувчига қаратилишлиги шартдир. Агар эътибор берган бўлсангиз, биз бу ерда банданинг ибодатларда қандайдир шахсни восита қилишлиги, ёки шу каби ширк амаллари хусусида сўз юритаётганимиз йўқ. Балки, мусулмон умматнинг орасида солиҳ кишиларнинг бор ёки йўқлиги, уларнинг қилиб юрган баъзи ибодатларининг ўзгаришига ёки уларни умуман тарк қилишларига сабаб бўлаётгани борасида кетяпти. Энди эса юқорида зикр қилинган оятнинг тафсири ҳақида суҳбатлашсак. Ибн Касирнинг тафсирида бу оят хусусида шундай дейилган. Уҳуд куни мусулмонлар мағлубиятга учраб, уларнинг кўпчилиги ўлдирилди. Шунда мушриклардан бир киши Пайғамбар алайҳиссаломга тош отиб жароҳатлади, ва ўзининг қавми ёнига қайтиб пайғамбарни ўлдиргани ҳақида миш-миш тарқатди. Бу нохуш хабар мусулмонлар қулоғига етиб келгач уларнинг сафи бузила бошлади, натижада эса баъзилар умидсизликка тушиб қолдилар. Шунда юқорида зикр қилинган оят нозил бўлди. Яъни, Муҳаммад ўлса ёки ўлдирилса, динингиздан қайтиб кетасизларми? Аллоҳ бу оят орқали баъзи мусулмонларнинг ҳаракатларини қоралади. Аммо, бошқалар бу йўлда собит туришди. Ансорлардан бир киши дўстининг ҳузурига келиб, «эшитмадингми Муҳаммад ўлдирилибди?, деб айтди. Шунда у, «демак у Аллоҳнинг динини бизларга етказиб бўлибди. Бас, шундай экан, сизлар ҳам у каби шу дин йўлида курашиб ўлинглар»! –деб жавоб берди. Вокеадан кўриниб турибдики, бундай фитналар ҳаммага ҳам, ўзининг салбий таъсирини кўрсатавермайди. Аксинча, имтиҳон зўрайган сари, имон ҳам кучайиб боради. Оятнинг давомида Аллоҳ айтди: Кимда-ким орқасига қайтиб кетса, Аллоҳга бирон зиён етказа олмас, (балки фақат ўзига зарар қилади, холос). Ҳа, худди шундай кимда-ким динидан бутунлай қайтиб кетса, ёки баъзи вожиботларни тарк этиб, ўзи учун қандайдир чегара ясаб олса, бундай шахс Аллоҳга, Унинг динига, мўъминларга ҳеч қандай зарар келтира олмайди, аксинча бу ишидан фақат ўзи зарар топади холос. Муаллиф китобининг давомида қуйидаги воқеани келтиради. Пайғамбар алайҳиссалом вафот топган кунлари Абу Бакр Мадинанинг четида яшайдиган аёлларининг уйида эдилар. Қачонки, бу хабар атрофга ёйилгач у зот етиб келдилар. Пайғамбар алайҳиссалом Оиша (розиаллоҳу анҳо)нинг уйларида ётар эдилар. Абу Бакр Оишанинг уйига кириб Пайғамбар алайҳиссаломга яқинлашиб, у зотни ўпиб йиғладилар ва шундай дедилар: «сиз тириклик вақтингизда қандай пок бўлган бўлсангиз, ўлган ҳолингизда ҳам шундай поксиз. Аллоҳ сизга берган битта ўлимни топдингиз». Шундан сўнг масжидга қараб йўл олдилар. Масжидда бир қанча одамлар йиғилиб турар, Умар ибн Хаттоб эса уларга қарата: «Пайғамбарни ўлди деган кимсани калласини қилич билан чопиб ташлайман. Пайғамбар Роббиси билан сўзлашгани Унинг ҳузурига кетди, худди Мусо кетиб қайтгандек Пайғамбар ҳам албатта қайтиб келади». Бу гапни эшитиб Абу Бакр: «Ўтир эй Умар!, дея одамларга юзланди: «Эй одамлар! Кимда-ким Пайғамбарга ибодат қилган бўлса, билсинки у киши ўлди. Ким Аллоҳга ибодат қилса У Зот тирик ва ҳеч қачон ўлмайди!» деб, юқоридаги оятни тиловат қилди: “Муҳаммад фақат бир Пайгамбардир, холос. Ундан илгари ҳам Пайгамбарлар ўтгандир. Бас, агар у (яъни Муҳаммад алайҳис-салом) вафот қилса, ёки ўлдирилса, орқангизга (куфрга) қайтиб кетасизларми?! Кимда-ким орқасига қайтиб кетса, Аллоҳга бирон зиён етказа олмас, (балки фақат ўзига зарар қилади, холос). Аллоҳ эса (йўлларидан қайтмай) шукр қилгувчи бандаларини муносиб мукофотлайди.“ Оли Имрон-144.
Дарҳақиқат, бу оят нозил бўлганидан ҳамманинг хабари бор эди, кўпчилик эса бу оятни ёддан ҳам билар эди. Қачонки, Абу Бакр бу оятни тиловат қилганда одамлар уни ҳозир эшитиб тургандек бўлишди. Чунки мусибат саҳобаларни шу даражада ўраб олган эдики, улар ҳамма нарсани ёддан чиқариб қўйиб, руҳан тушкунликка тушиб қолишган эди. Ҳадисни ривоят қилган ибн Аббос (розиаллоҳу анҳу) айтади: «Абу Бакр ушбу оятни тиловат қилганда одамлар уни ҳозир эшитиб тургандек бўлишди. Ва ҳамма бу оятни такрорлаб масжиддан чиқа бошладилар». Кўриб турганимиздек, фақат Абу Бакр Сиддиқ (розиаллоҳу анҳу) бу оғир аҳволда тўғри йўл тутиб, қолганларнинг кўзини очди. У киши айтмоқчики, бордию сизлар Муҳаммад алайҳиссаломга ибодат қилган бўлсангиз яъни, динингизни у кишига боғлаб қўйган экансиз, билингки у зот вафот топди. Агар, Аллоҳга ибодат қилиб, динингизни ҳам, ўзингизни ҳам У Буюк Зотга боғлаган экансиз, билингки, У ҳеч қачон ўлмайдиган тирик Зот! Шунингдек, Табароний келтирган ҳадисда ибн Аббос (розиаллоҳу анҳу)дан, ривоят қилинади: «Али ибн аби Толиб, Пайғамбар алайҳиссаломнинг ҳаётлик чоғларида шу оятни тиловат қилиб айтар эди, Аллоҳга қасамки, Аллоҳ бизни ҳидоят қилгандан сўнг, энди биз орқага қайтмаймиз. Аллоҳга қасамки, Пайғамбар учун (яъни, у олиб келган йўлда) ё ўламан, ё унинг йўлида курашиб ўлдириламан. Мен унинг қариндошиман, валийсиман, ворисиман. Мендан кўра ким унга яқинроқ?», деб айтган. Яъни, Али ибн аби Толиб айтмоқчики, Пайғамбар алайҳиссаломнинг ўлими мени сусайтирмайди ва динимда орқага қайтишликка олиб келмайди. Балки, мен у зотдан кейин унинг ишларини давом эттириб, шу йўлда ўламан ёки ўлдириламан. Аллоҳ таъоло Китобида шундай дейди:
Ҳар бир жон фақат Аллоҳнинг изни билан аниқ белгилаб-ёзиб қўйилган муддатда ўлади… Оли Имрон-145.
Демак, ҳеч бир жон ўз-ўзича ўлмайди, балким Аллоҳнинг изни билан, унга тақдир қилинган муддат келиши билангина вафот топади. Шунингдек, Аллоҳ таъоло айтади:
Ҳар бир умр кургувчининг умри узун қилинмас ва (ё) умридан камайтирилмас, магар (буларнинг барчаси) Китобда (яъни, Лавҳул-Маҳфузда битилган бўлур). Албатта бу Аллоҳга осондир. Фотир-11.
Юқорида келтирилган икки оятда Аллоҳ йўлидаги фидоийлик-жиҳодга тарғиб бор. Ҳақиқатда, кишининг ўта шижоат билан душманга қарши жанг қилиши, унинг умрини қисқартириб қўймайди. Худди шундай қўрқоқнинг жиҳоддан қочишлиги ҳам унинг умрини узайтириб қўймайди. Қачонки, мўъмин ўзида “яқийн”, яъни қаттиқ ишонч сифатини тарбиялай олса, натижада у жуда жасур бўлиб қолади. Унинг қаршисида кучли душманнинг пашшачалик ҳам ҳайбати қолмайди. Негаки, душман Аллоҳнинг махлуқи эканлигини, ҳамда Аллоҳ бу кофир қавмни иҳота қилиб турганини аниқ билади. Бу эса ўз-ўзидан мўъминга хотиржамлик ва куч бахшида қилади ва у қувватли душманни Аллоҳнинг изни билан енга олади. Холид ибн Валид ўлим тўшагида ётган чоғида айтган гаплари ҳам сўзимизга далил бўлади: «Мен ҳар сафар душман устига ўлимни қидириб ташланар эдим, аммо кўриб турганингиздек тўшагимда ўляпман».
Китобнинг давомида муаллиф саҳобалар сийратидан бошқа бир воқеани келтиради. Форсга қарши олиб борилган урушларнинг бирида мусулмонлар билан форслар ўртасини дарё тўсиб қолди. Шунда мужоҳидлардан Ҳажар ибн Усайд исмли киши мусулмонларга юзланиб: «Нима бўлдики сизларга, душман қаршисида туриб қолдинглар», дея, отда ўтирган ҳолда дарёга тушиб кетди, бу манзарадан таъсирланган мусулмонлар унинг орқасида эргашиб, улар ҳам дарёга отилдилар. Буни кўрган форслар «дайван, дайван», яъни жин-жин, дея қичқириб орқага қочишди. Шунда Ҳажар: Ҳар бир жон фақат Аллоҳнинг изни билан аниқ белгилар-ёзиб қўйилган муддатда ўлади…, деб юқоридаги оятни ўқиди. Ва оқибат мусулмонларнинг ғалабаси билан якунланди.
«Заъдул майсир»нинг муаллифи ибн Аббосдан ривоят қилади. Уҳуд куни шайтон Муҳаммад ўлди, деб нидо қилди. Шунда баъзи бир мусулмонлар: «Модомики, Муҳаммад ўлган экан, келинглар таслим бўламиз, нима бўлганда ҳам улар бизнинг қабиладошларимиз ва қариндошларимиз-ку», дейишди. Улар шу йўл билан ўзларига узр-баҳона топдилар. Ўз навбатида мунофиқлар эса: «Муҳаммад ўлди, келинглар яхшиси энди Исломни ташлаб ўз динимизга қайтамиз», дейишди. Шавконий шундай дейди: «Шайтон Муҳаммад ўлди деб атрофга жар солди. Натижада мусулмонлар орасида парокандалик юзага келди. Шунда баъзилар, нима учун у ўлади? Агар у пайғамбар бўлганда, ўлмаган бўлар, Аллоҳ уни ҳимоя қилган бўлар эди», дейишди. Шунда Аллоҳ шу оятни нозил қилди:
Муҳаммад фақат бир Пайғамбардир, холос. Ундан илгари ҳам Пайгамбарлар утгандир. Бас агар у (яъни Муҳаммад алайҳис-салом) вафот қилса, ёки ўлдирилса, кетингизга (куфрга) қайтиб кетасизларми?!
Яна бошқалар эса: «Юринглар Абдуллоҳ ибн Убайнинг ҳузурига борамиз. Бас, у Қурайш билан бизнинг таслим бўлишимиз хусусида гаплашсин». Нима учун одамлар Абдуллоҳ ибн Убай олдига боришни лозиб деб билишди, чунки у мунофиқларнинг сардори бўлиб, Қурайш кофирлари билан дўстона алоқада бўлган. Ҳа, мунофиқлар доим кофир дўстлари билан яқин алоқада бўладилар. Бу ҳам уларнинг ўзларига хос бўлган сифатларидан. Кўриб турганимиздек Аллоҳнинг юборган имтиҳон-мусибатида мусулмонларнинг аҳволи ҳар-хил кечди. Аммо, Анас ибн Назр (розиаллоҳу анҳу)дек улуғ саҳобалар кейингилар учун гўзал намуна бўлиб қоладилар. У киши айтди: «Агар Аллоҳнинг росули ўлган бўлса ҳам, Аллоҳ ўлмайди, У Зот абадий тирик»! У шу сўзларни айтиб, ўтириб олган ансорлар ёнига келиб уларга юзланди: «Сизларга нима бўлди, жанг қилишдан бош тортяпсизлар? Улар: «Муҳаммад ўлдирилибди, энди урушишнинг нима фойдаси бор». Улардан бу гапни эшитиб Анас ибн Назр душман ичига отилди ва то шаҳид бўлгунча жанг қилди.
Дарҳақиқат, тафсир уламоларидан бу оят ва унга таалуқли бўлган воқеа хусусида кўп гаплар бор. Лекин, биз буларнинг ҳаммаси устида тўхталиб ўтирмаймиз. Муҳими шуки, Пайғамбар алайҳиссаломнинг ўлимлари ҳақидаги бу хабардан одамлар икки тоифага бўлиндилар. Бири тўғри тоифа бўлса, иккинчиси адашган тоифадир. Бошқача қилиб айтганда, тўғри ва нотўғри тушунча эгаларига ажралдилар. Нотўғри тушунчага эга бўлганларни Аллоҳ мазаммат қилди. Негаки, улар Ислом пайғамбар алайҳиссаломга боғланган деб эътиқод қилган эдилар. Бу нотўғри тушунчага эга бўлган кишилар ҳам ўз навбатида икки қисмга бўлиндилар. Биринчи қисм, имтиҳоннинг кучлилиги сабабли қаттиқ руҳий тушкунликка тушиб қолган мусулмонлар эди, натижада эса улар ўлимдан қочишлик йўлини қидириб қолдилар. Энди иккинчи қисм эгаларига келсак, улар имтиҳон туфайли, ашадддий залолатга кетишган кишилардир. Яъни, улар қалбларидаги куфр ва шубҳаларни зоҳир қилган мунофиқлар эди. Натижада эса аввалги динимизга қайтамиз деб, туриб олдилар. Мана шу икки қисмга бўлинган нотўғри тушунча тоифасининг мисли ҳозирги мусулмонларнинг мислидир. Чунки, ҳозирда ҳам Афғонистондаги толибон ва улар билан бирга жиҳод қилаётган араб ва бошқа мужоҳидларнинг бошидан кечираётган имтиҳонларига, бугунги кундаги мусулмонларнинг муомаласи, худди Уҳудда бўлган мусулмонларнинг фикр-мулоҳазаларининг мисолига ўхшайди, балки унданда ёмонроқ. Негаки Уҳуд куни мусулмонлар қийинчилик-имтиҳонни хоссатан ўзларининг жасадлари билан қарши олдилар, яъни бўлган воқеа айнан жиҳод майдонида содир бўлган эди. Ҳозирда эса мусулмонлар жиҳод майдонидан минг километрлар узоқда туриб, Уҳуддаги мунофиқларнинг амалини қилмоқдалар. Яъни, уларнинг айримлари, «агар толибон ҳақда бўлганда, улар мағлубиятга дучор бўлмаган бўлар эдилар. Шаҳар ва қишлоқларни тарк этиб, тоғларда бошпана топмаган бўлар эдилар», дейишмоқда. Яна бошқа катта қисм мусулмонлар эса, «Афғонистондаги араблар ўзларининг давлатларига қайтиб у ердаги ҳукумат билан келишиб, фаолиятларини тинч йўл билан давом эттиришлари керак», дейишмоқда. Таажубки, ҳозирги бу кўриниш, худди Уҳуд куни бир тоифа кишиларнинг Абдуллоҳ ибн Убай орқали Қурайш мушрикларига таслим бўлишни сўраганларига жуда ўхшайди. У куни пайғамбарнинг ўлимини эшитган бу тоифа, умуман Ислом ҳақида ёмон фикрга келишган эди. Мана бугун ҳам толибоннинг мағлубиятини кўриб, аксарият ўзини мусулмон сановчи кишилар, жиҳод ва мужоҳидларнинг, балки умуман Исломнинг бутунлай ерда ғалаба қозонишига мутлақо ишонмай қолганга ўхшайди. Тарих такрорланмоқда. Ҳар бир залолатдаги шахс ўзидан аввалги адашганлар йўлини давом эттиради. Энди, тўғри фикр, тўғри йўл тутган кишиларга келсак, улар ҳам ўзларидан аввал ўтган салафи-солиҳлар йўлидан кетишда давом этадилар. Хусусан бугун Аллоҳ йўлида жиҳод қилаётган кишилар Анас ибн Назр каби улуғ саҳобалар йўлидан кетмоқдалар. Уҳуд куни бу саҳоба ўтириб олган ансорларни кўриб: «нима учун ўтирибсизлар?, деб сўради. Улар эса: чунки, Росулуллоҳ ўлдилар. Шунда у: «у ҳолда сизларга яшашнинг нима маъноси қолди? Турингларда у зот каби жанг қилинглар!» -деган эди. Ёки Абу Бакр айтган гапни эсланг: «Бордию сизлар Муҳаммадга ибодат қилган бўлсангизлар, у ўлди. Агар Аллоҳга ибодат қилган бўлсангизлар, билингларки У тирикдир ва ҳеч қачон ўлмайди!» Шунингдек, Али ибн аби Толибнинг айтган гапи: «Агар росулуллох ўлган бўлса, мен унинг дини учун курашаман. Шу йўлда ўламан ёки ўлдириламан!»
Мана шу кишилар ва бошқалар тўғри йўлда турган зотлар эди. Улар бир нарсани аниқ билишар эди, яъни бу дин ҳеч кимга боғланиб қолмаган, ҳатто у улул азм пайғамбар бўлса ҳам. Аллоҳ таъоло Оли Имрон сурасида шундай дейди:
(Эй мўъминлар), (куфрга қарши курашда) сустлашмангиз ва ғамгин ҳам бўлмангиз. Агар (ҳақиқий) иймон эгалари бўлсангизлар, сизлар устун булгувчидирсизлар. Оли Имрон-139.
Бу оят Уҳуддаги мағлубиятдан сўнг нозил бўлган эди. Аллоҳ бу билан мусулмонларни қалбига таскинлик соляпти. Фақат мўъмин бўлсангизлар ва заифлашиб, тушкунликка тушиб орқага қайтмасангизлар, шубҳасиз сизлар олийдирсизлар. Аллоҳга қасамки, мўъминларнинг жиҳоддаги мағлубияти ҳам уларнинг олийлигига ҳеч қанча путур етказа олмайди. Аксинча бу Аллоҳнинг комил ҳикматларидан бўлиб, шу сабабли сафлар тозаланади. Негаки, оқибат хос муттақинларники бўлади. Шунингдек Аллоҳ таъоло мўъмин бандаларига тарбия бериб қуйидаги оятда шундай дейди:
(Эй мўъминлар), агар сизларга (Уҳудда душман томонидан) бир мусибат етса, — ҳолбуки, сизлар (кофирларга Бадр жангида) унга икки баробар мусибат етказган эдингиз – «Бу бало қайдан келди?», дейсизларми?! (Эй Муҳаммад алайҳис-салом), уларга: «Бу (мусибат – мағлубият) ўз қилмишларингиздан», деб айтинг! Албатта Аллоҳ ҳамма нарсага қодирдир! Оли Имрон-165.
Мўъминлар бошларига мусибат етганда бу каби оятларни тиловат қилиб, ўрганишлари, ҳамда ўз-ўзларини тўғрилаб олишлари лозим. Қуйидаги оятга эса ғалаба билан ризқланган вақтларида мурожаат қилишлари керак бўлади ва Аллоҳга жуда кўп шукроналар айтишлари вожибдир:
Ва сизлар ерда озчилик ва заиф-бечора бўлган ҳолларингизда, одамлар сизларни ушлаб кетишларидан қўрқиб турган пайтингизда (Аллоҳ) сизларга жой бериб, Ўз ёрдами билан қўллаб-қувватлаганини ва шукр қилишингиз учун покиза ризқлар билан баҳраманд қилганини эслангиз! Анфол-26.
Демак, биз бу оятларни мағлубият ё ғалаба келган вақтларда ўқиймиз, ва унга амал қиламиз. Дарҳақиқат, ҳар қандай ғалаба ёки мағлубият, ёлғиз Аллоҳ томонидан келадиган икки немаътдир. Аллоҳ Анфол сурасида шундай дейди:
Бас, (эй мусулмонлар), уларни сизлар ўлдирмадингиз, балки Аллоҳ ўлдирди. (Эй Муҳаммад алайҳис-салом, уларнинг юзига қўлингиздаги бир сиқим тупроқни) отган пайтингизда, сиз отмадингиз, балки Аллоҳ отди. Ва (бу ғалабани Аллоҳ) Ўз томонидан мўъминларга чиройли инъом бўлсин, деб қилди. Албатта Аллоҳ Эшитгувчи, Билгувчидир. Анфол-17.
Ривоят қилишларича, Пайғамбар алайҳис-салом Бадр жангида қўлларига бир сиқим тупроқ олиб душман тарафга отганларида, кўзига ғубор кирмаган бирон мушрик қолмаган экан. Аниқки, ғалаба фақат Аллоҳ томонидандир. Китоб ва суннатда ғалаба фақат Аллоҳга нисбат қилинган, мўъминларга эмас. Муаллиф сўзида давом этиб айтадики, бизнинг, яъни мўъминларнинг асосий ва ягона вазифамиз Аллоҳнинг буйруғига итоат қилишликдан иборат бўлади. Ғалаба ё мағлубиятдан қатъий назар. Биз ҳеч қандай ноўрин тафсилотларга берилмай, ўзимизга буюрилган нарсага эргашишлигимиз вожибдир. Натижа қандай бўлишлиги Аллоҳнинг илмида қолади. У Зот Ўз комил илми ва ҳикмати билан бизлар учун нима кераклигини яхши билади.
Шунингдек, билишимиз лозим бўлган ўзгармас қоидалардан бири шуки, биз хато-камчилик, ёки қандайдир яхшиликни, бажарган амалиётларимизнинг натижасидан қидирмаймиз. Балки, бу қилинаётган амаллар Китоб ва Суннатга мувофиқ келдими ёки йўқми, айнан шу икки аслдан қидирамиз. Масалан, одамларни Исломга чақирувчи даъватчининг нимасига эътиборни қаратишимиз лозим? Бу ишнинг натижасигами, ёки қилинган ишнинг феъл ва сифатигами? Албатта қилинган ишнинг феълига, унинг кўринишига. Агар қилинган даъват Китоб ва Суннат асосида амалга ошган бўлса, бу иш тўғридир, гарчи даъват сабаблик ҳеч ким Исломни қабул қилмаган бўлса ҳам. Маълумки, қиёмат куни баъзи пайғамбарлар бир ўзи келади, яъни уларнинг даъватларига ҳеч ким жавоб бермаган бўлади. Дунёдаги бирор бир киши пайғамбарлар ўзларига топширилган рисолатни ноқис қилганлар, деб айтмайди. Демак, натижа –бу Аллоҳнинг қўлида бўлган нарса. Шунинг учун натижага суяниб иш қилишлик, ёки натижага асосланиб бировни айблаш ёки мақташ хатодан бошқа нарса эмас. Натижанинг ўзигагина асосланган ҳолда дин амалларини бажариш ёки уни режалаштириш, бу ҳозирдаги ғарб ва бошқа кофир халқларнинг эътиқодидир. Кўриб турганимиздек мусулмонларнинг аксарияти кофирларга барча нарсада тақлид қилгани каби, бу ишда ҳам уларга изма-из эргашиб кетишди. Агар кимда-ким айтсаки, бугунги жиҳод ибодатининг натижаси ёмонлик билан тугалланади, шунинг учун биз бу ишни қилмаймиз, -деб айтса.
Демак, бундай кимсалар Уҳуд куни пайғамбар алайҳиссаломнинг олиб борган маъракаларини хато, деб таъкидлаётган кишиларга ўхшайди. Негаки, Уҳуд мусулмонларнинг мағлубияти билан якунланди, ҳатто уларнинг бошида Пайғамбар алайҳиссалом турган бўлсалар ҳам. Шубҳасиз, бу гапни гапирган киши Исломдан чиқибди. Уҳуд куни мағлубият бўлган бўлса-да, шубҳасиз мусулмонлар бу урушга чиқишлиги тўғри бўлган. Чунки улар ўзларига буюрилган нарсага эргашишди холос. Бу ҳақ тарихий воқеа уммат учун ибрат ва ҳақ илмдир. Демак, ғалаба ё мағлубият бўлишидан қатъий назар Аллоҳнинг буйруғи сўзсиз амалга оширилиши вожибдир. Ва бу ишда натижа биз учун иккинчи даражали нарса бўлиб колади. Бизнинг вазифамиз жиҳод қилиш, шундан кейин Аллоҳ хоҳласа ғалаба беради ёки йўқ. Ҳа, албатта бу иш мўъминлар учун катта имтиҳон бўлиб, унда ҳақ билан ботилнинг, мўъмин билан мунофиқнинг ажралиш нуқтаси бор. Қуръонда Аллоҳ мунофиқларнинг сифатини очиб берар экан, уларнинг ҳар бир ишда натижага суянишлари ҳақида баён қилган. Агар, жиҳод салтанат, мол-дунё, обрў-эътибор ва шу каби дунё матоларини берса, улар мусулмонларга бу ишда эргашишганлар. Бордию, жиҳод сабаблик қонлар тўкилса, мағлубият келса, мол-дунёдан ва бошқа зийнатлардан маҳрум бўлишлик яқин кўринса, улар турли баҳоналар топиб жиҳоддан кочганлар. Сўзимизни давом эттириб, шу ўринда Абу Бакр (розиаллоҳу анҳу)нинг илк халифалик масъулиятига ўтирган кунларида бўлиб ўтган воқеага мурожаат қиламиз. Пайғамбар алайҳиссалом ўлимларидан сал аввал Румликларга қарши 3000 кишидан иборат қўшин юбориш режасини тузган эдилар. Ва бу қўшинга Усома ибн Зайдни бошлиқ қилиб тайёрлаб унга қуйидаги сўзларни айтдилар: «Отанг шаҳид бўлган ер томон йўл ол». (Маълумки унинг отаси Зайд ибн Ҳориса Мўъта ғазотида румликларга қарши жанг қилиб шаҳид бўлган эди.) Аммо, Пайғамбар алайҳиссалом бу қўшинни жўнатмай туриб дунёдан кўз юмиб кетдилар. Сўнг Абу Бакр халифа бўлди ва кўплаб араблар пайғамбар алайҳиссалом ўлимидан сўнг диндан қайтиб муртад бўлиб кетишди. Худди, ҳозирда ҳам Исломнинг вақтинчалик мағлубиятидан таъсирланган кўпчилик мусулмонлар диндан қайтиб муртад бўлаётгани каби. Шунда баъзи саҳобалар, Усоманинг лашкарини румга эмас, балки муртад арабларга қарши тайёрлаш керак, деган фикр билан Абу Бакр ҳузурига келишди. Ҳатто лашкар қўмондони Усома ибн Зайд ҳам шу фикрда эди. У ҳозирги оғир вазиятда Халифа ва Мадинани ташлаб кетолмаймиз, деган хулосага келди. Бундай гапларга Абу Бакрнинг жавоби қандай бўлди? У киши айтди:
«Агарда оч итлар Мадинага келиб, Пайғамбар алайҳиссаломнинг хотинларини судраб олиб кетса ҳам, Мадинада биронта мусулмон қолмаса ҳам, мен бари бир бу қўшинни ғазотга жўнатаман. Чунки, бу Пайғамбар алайҳиссаломнинг буйруғидир».
Эътибор берсак агар, Абу Бакрга бу урушнинг натижаси нима билан тугалланишининг қизиғи йўқ эди. У фақат Аллоҳ ва Унинг росули томонидан ўзига буюрилган нарсага эргашяпти холос. Бу эса одамларнинг ўлчов-тақсимотлари-ю, фикр-мулоҳаза ва тафсилотларига зиддир. Худди ҳозирда ҳам кўпчилик Аллоҳнинг мухкам оятлари, яъни буйруқ ва қайтариқларини, «бу фойда, бу эса зарар», деб ўзлари ясаб олган тарозида тортаётганига ўхшаганидек. Айтингчи, Аллоҳ йўлидаги жиҳоднинг бошланиши-ю охири, инсонлар тушунчасида зарар эмасми? Мужоҳид моли ва жонини хатарга қўйиб, туғилиб ўсган ери ва барча яқинларини ташлаб кетади. Ва охир оқибат буларнинг барчасидан маҳрум бўлади. Яна билишимиз керак бўлган нарса шуки, Абу Бакрнинг бу қўшин хусусида тутган йўли ижтиҳоддан ўзга нарса эмас эди. Қолган саҳобаларнинг ҳам бу масъалада тутган йўллари фақат ижтиҳод бўлди. Чунки, ҳар иккала тараф жиҳод ҳукмининг асосидан заррача ҳам ташқарига чиқмаганлар, бундай бўлиши мумкин ҳам эмас. Бу масъалада Абу Бакр узоқдаги жиҳодни ихтиёр қилди, бунга сабаб Пайғамбар алайҳиссаломнинг ҳукми эди. Колган саҳобалар эса яқинда турган, муртадларга қарши курашни тўғри деб билдилар.
Кўриб турганимиздек – бу иккала ижтиҳод ҳам тўғри эди. Лекин, ҳозирда жиҳоднинг ўзгармас ҳукмидан бош тортаётганлар, уни тарк қилаётганлар-чи, ёки фарз айн жиҳоддан мусулмонларни тўсаётган “олим”ларчи, улар аниқ жар ёқасида эмасмилар? Улар Аллоҳ ва Унинг расулининг ҳукмига қарши чиқиб, ҳамда салафи солиҳлар ижмоъсига зид иш қилмоқдалар. Ачинарлиси шуки, улар бу ишларини мусулмонларга зарар ва фойдадан келиб чиққан «ижтиҳод», деб таништирмоқдалар. Абу Бакр ўзининг даврида: «Мен эргашувчиман, янги бир ҳукм чиқарувчи эмас», деган эди. Демак, биз ҳам шариатнинг ҳукмига таслим бўлиб, эргашишликка маъмурмиз. «Ҳозир жиҳоднинг вақти эмас», деб айтаётган кишилар Аллоҳнинг ҳукмини қўйиб, бошқа ҳукмни тасдиқ қилаётган кишиларга яқиндирлар. Аллоҳга қасамки, биз Аллоҳнинг буйруғига итоат этиб, бугунги фарз айн жиҳодга чиқишимиз керак, гарчи ер юзида бирорта мусулмон қолмаса ҳам. Аввал таъкидлаганимиздек натижа Аллоҳнинг қўлида бўлган нарсадир. Албатта, бу билан биз мўъминларга натижанинг мутлақо аҳамияти йўқ, демоқчи ҳам эмасмиз. Фақат натижа биз кўзлаган ва қидирган асосий нарса эмас демоқчимиз холос. Модомики, Аллоҳ йўлидаги жиҳод тўғри эътиқод ва амаллар асосида олиб борилар экан, Аллоҳ раҳматан мўъмин бандаларини яхши натижа билан икром этади. Ва шу ўринда Аллоҳ ва Унинг расулига эргашган росулуллоҳнинг халифаси Абу Бакр жўнатган қўшиннинг натижаси нима билан тугаганига назар ташлаймиз. Усома ибн Зайд бошчилигидаги қўшин Мадинадан чиқиб араб ерларини қолдириб, рум ерлари томон йўл олди. Йўлда эса муртад бўлган ва ҳануз Исломни қабул килмаган араблар бу қўшинни кузатар эдилар. Шунда улар айтишди: «Модомики, бу мусулмонлар шундай қийин бир ҳолатда, румликларга қарши урушга чиққан эканлар, демак уларнинг Мадинада сон-саноқсиз лашкарлари бор экан», деб Мадинага ҳужум қилишдан қайтишди. Румликларчи? Ҳирақил Пайғамбар алайҳиссаломнинг ўлимидан хабар топгач тезда жуда катта қўшин тўплади. Энди қачонки у мусулмонларнинг қўшини рум ерларига кириб келганидан хабар топгач шундай деди: «Бу кишилар узининг раҳбаридан айрилгандан сўнг ҳам жанг қилишга журъат этган эканлар, демак буларнинг катта кучлари бўлса керак», деб у ҳам мусулмонлар билан урушишдан бош тортди. Усоманинг қўшини рум ерларига кирди, аммо румликларнинг бирортаси ҳам уларга қаршилик кўрсатмади. Натижада мусулмонлар катта ўлжаларни қўлга киритиб Мадинага қайтиб келдилар.
Аллоҳ таъоло шундай дейди:
Ким Аллоҳдан қўрқса, У Зот унинг учун (барча ғам-кулфатлардан) чиқар йўлни (пайдо) қилур. Талоқ-2.
Демак, ким Аллоҳдан қўрқиб Унинг буйруғига итоат қилса, энг муҳими буюрилган амалнинг натижаси-фойдасига эмас, балки буюрувчининг Буюклик ва Азизлигига қараса, Аллоҳ бундай кимсага, махлуқлар ақлига сиғдира олмайдиган нусратини юборади. Аммо, кимда-ким амалларнинг натижа ва фойдаси орқасидан югурса, бундай кимсаларнинг оқибати куфр ё камида қаттиқ умидсизлик билан тугайди. Афсуски, бу залолат, бугунги аксарият мусулмонлар ушлаган йўлдир. Эндиликда, кўпгина даъватчиларнинг ҳаёси ҳам қолмади. Улар куннинг аввалида одамларни бир йўлга бошласа, кечга бориб эса, шу йўлнинг тескарисига чақиришади. Яъни, қаерда мусулмонларнинг ғалаба қилаётганини кўрсалар, дарҳол ўзларини бу ғолиб тоифа билан бирга эканликларини билдириб, қолганларни ҳам шу тоифага қўшилишга чақирадилар. Қачонки энди, Аллоҳ бу ҳақ тоифани мағлубият билан имтиҳон қилса, бу даъват кишилари ўзларини бундай мағлубият аҳлидан пок эканлигини билдириб, қолганларни ҳам улардан тўсадилар. Ҳамда «Биз сизларни огохлантирган эдик-ку, ишни олдини вақтида олиб колибмиз-а, қанча мусулмонларни жонини саклаб қолдик», деган нифоқ сўзлар билан минбарларга кўтариладилар.
(Эй Муҳаммад алайҳис-салом), агар сизга бирон яхшилик (ғалаба ёки ўлжа) етса, бу уларни хафа қилур. Агар сизга (Уҳуд жангида бўлганидек) бирон мусибат етса, ишнинг (олдини) олибмиз»,- дейишиб, хурсанд бўлган ҳолларида юз ўгириб кетурлар. Тавба-50.
Яқин тарихни ёдга оладиган бўлсак. Афғонистонни руслар босиб олган вақтда, дунёнинг деярлик барча олимлари-ю, даъватчилари русларга қарши мусулмонларни жиҳодга кўтаришган эди. Шунингдек, бой мусулмонларни ҳам жиҳодга молларидан чиқаришларини талаб қилган эдилар. Ҳатто бу даъват-чақириқ давлат миқёсигача кўтарилиб кетган эди.