Абу ал-Мунзир аш-Шинқитий: Қонун чиқарувчи ва маъмурий ҳуқуқ тизимлари.

ФАТВОЛАР

Савол: Қуръон ва Суннатда кўрсатилмаган қонунларни қўллаш куфрми?

Жавоб:

بسم الله الرحمن الرحيم

الحمد لله رب العالمين والصلاة والسلام على النبي الكريم وعلى آله وصحبه اجمعين

Аллоҳ таолонинг динидан чиқарадиган ва чиқармайдиган қонун тизимларининг фарқларини билишимиз керак.

 Гап шундаки, тизимлар икки хил бўлади: маъмурий ва қонун чиқарувчи.

 Маъмурий тизим, масалаларни тартибга солиш функциясини бажаради, шу билан шариатга зид бўлмаган тарзда бошқаради ва бунда ҳеч қандай ёмонлик йўқ ва саҳобалар ҳам, улардан кейин келганлар ҳам бунга эътироз билдиришмаган.

 Умар (розияллоҳу анҳу) Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг даврларида бўлмаган кўп нарсаларни қилдилар, масалан рўйхатга олиш, исмларни рўйхатга ёзиб кузатиб бориш. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ишни қилмаганлар мисол тариқасида, Кааб ибн Молик Табук жангида иштирок этмаган, Росулуллоҳ соллалоҳу алайхи васаллам буни Табукга етгунларига қадар билмаганлар.

 Шунингдек, Умар (р.а.) Сафвон ибн Умайянинг Маккадаги уйини сотиб олиб қамоқхона қилдилар, ваҳоланки Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва Абу Бакр (р.а.) бу ишларни қилишмаган.

 Бу каби ишларни осонлаштиришга қаратилган ва шариат қонунларига зид бўлмаган маъмурий масалалар-масалан, ходимлар ишини бошқариш, иш масалалари шариат қонунларига зид бўлмаган қонунлар — инсон қўли билан тузилган тизимнинг намунасидир.

 Агар у шариат тамойилларига зид бўлмаса ва жамият манфаатларига ғамхўрлик қилишга қаратилган бўлса, у рад этилмайди.

 Аммо, агар осмон ва ерни Яратувчиcининг қонунларига зид бўлган қонун чиқарувчи тизимга ҳукм чиқариш учун мурожаат қилинса, бу Яратувчисига нисбатан куфр келтириш ҳисобланади. Масалан, меросни тақсимлашда эркакларга кўпроқ бериб аёлларга камроқ бериш адолатсизлик дея даъво қилиш, ёки кўпхотинлилик зулмнинг бир тури, ажрашиш аёлга нисбатан адолатсизлик, зинокорни тошбўрон қилиш, ўғрини қўлини кесиш каби илоҳий қонунларни танқид қилиш куфрдир.

 Шундай қилиб исломга қарама-қарши бўлган тизим билан ҳукм чиқариш, ёки инсоннинг ҳаёти, мол-мулки, иззати, насаби, тафаккури каби масалалар билан тизимга ҳукм учун мурожаат қилиш бу осмон ва ернинг Яратувчисига ишонмаслик ҳамда барча нарсани яратган Зот ўрнатган илоҳий тузумга қарши исён ҳисобланади. Аллоҳ таоло юксак ва улуғдир, Ундан бошқа қонун чиқарувчи йўқдир.

 Балки улар (Макка мушриклари) учун (куфр ва ширк каби) Аллоҳ буюрмаган нарсаларни — «дин»ни уларга шариат қилиб берган шериклари — бутлари бордир?! Агар (яхши-ёмон амаллар Қиёмат Кунида) ажралиши хусусидаги Сўз бўлмаганида, албатта уларнинг ўрталарида (шу дунёдаёқ) ҳукм қилинган бўлур эди. Золим кимсалар учун шак-шубҳасиз, аламли азоб бордир. (42:21)

 Айтинг: «Хабар берингиз-чи (эй мушриклар), Аллоҳ сизлар учун нозил қилган ризқу рўзнинг (айримларини) ҳаром, айримларини) ҳалол қилиб олдингиз». Айтинг: «Хабар берингиз-чи, (бундай қилиш учун) сизларга Аллоҳ изн бердими ёки Аллоҳ шаънига бўҳтон қилмоқдамисизлар?!» (10:59)

Содиқлар нашриётида таржима қилинди.

Мулоҳаза билдириш

Сизнинг email манзилингизни бошқалар учун кўрсатилмийди. Барча керакли жойларни тўлдиринг *