Тожикистон ва АИИ қўшинлари икки давлат чегарасига яқинлашмоқда.

УММАТ ХАБАРЛАРИ

 Тожикистон ва Афғонистон қўшинлари чегарага тортилмоқда.  Икки давлат ўртасида ҳарбий ва сиёсий зиддият кучаймоқда.  Бу ҳақда Тожикистон ва Афғонистон оммавий ахборот воситалари хабар бермоқда.
Кучайиб бораётган кескинлик икки давлат раҳбарларининг ўзаро кескин баёнотлари арафасида рўй бермоқда.  Афғонистон Исломий Иморатининг ўн минглаб мужоҳидлари Тожикистон чегарасига яқинлашдилар. Тожикистон-Афғонистон чегарасидаги кескинлик муносабати билан Россия Ташқи ишлар вазирлиги баёнот бериб, Душанбе ва Қобулни «вазиятни ҳал қилишнинг тинч йўлини топишга» чақирди.

Аввалроқ Иморат расмийлари Тожикистон президенти Эмомалини, Афғонистон ички ишларига аралашишда айблаб, бундай аралашувнинг оқибатлари ҳақида огоҳлантирганди. Эслатиб ўтамиз.  Панжшердаги «жангари гуруҳлар» Тожикистон томонидан қурол ва иқтисод билан ёрдам берилган.

Эмомали режимининг Афғонистондаги тожикларга толиблар томонидан таъқиб ва зулм қилинаётгани каби даъволари ўринсиз. Чунки этник тожиклар АИИ ҳукуматининг муҳим ўринларини эгаллаб туришибди. Афғонистондаги тожиклар мамлакат жиҳодида муҳим рол ўйнашган. Афғонистон Исломий Иморат қўшинининг кўп қисмини айнан тожиклар ташкил қилади.

Аслида Эмомали Раҳмоннинг асосий қўрқуви шундаки, афғон тожикларининг диндорлиги ва ғайрати Тожикистон тожикларига салбий таъсир қилади дея ўйлаши.

 Тожикистонда йиллар давомида ислом ва фуқаролик эркинликларининг ҳар қандай кўриниши таъқиб остида бўлиб келмоқда. Коррупция ва диктаторлик режимининг бўйинтуруғи остида қолган Тожикистон мусулмонларига афғон мужоҳид тожиклари «ёмон» таъсир кўрсатиши мумкин.

Мулоҳаза билдириш

Сизнинг email манзилингизни бошқалар учун кўрсатилмийди. Барча керакли жойларни тўлдиринг *