Агар кофир одам муслима аёлни турмушга берган бўлса, бу никоҳ фосид (бузуқ) никоҳдир. Чунки бу кофир валий йўқ ҳукмидадир. Дарҳақиқат, жумҳур фақиҳлар ҳанафийларга хилоф ўлароқ валийсиз никоҳ – никоҳ эмас эканлигига иттифоқ қилишган…
Ким бундай фосид никоҳни қасддан билиб туриб қилса у зинокордир. Аммо, ким билмасдан бундай никоҳ жоиз деган эътиқодда қилган бўлса бу зино ҳисобланмайди, балки унга ҳақиқий никоҳ ҳукми ижро қилинади: Унга маҳр лозим бўлади, бола унга нисбатланади, талоқ қўйса талоғи тушади…
Шунга кўра ким аёлининг валийси кофир эканини билмай уйланган бўлса, бу одам зинокор ҳам ҳисобланмайди, гуноҳкор ҳам эмасдир. Балки унга ҳақиқий никоҳ ҳукми ижро қилинади. Аммо вақтики, аёлининг валийси кофир эканини билса, дарҳол аёлини бошқа мусулмон валийси билан никоҳ ақдини янгилаб олмоғи вожибдир. Аллоҳ билгувчироқдир.
Таржимон: Шу ўринда ҳозирги кунда жаҳолат билан содир бўлаётган баъзи мункар ишларни эслатиб ўтишнинг мавриди деб ўйлайман. Такфир масъаласи ниҳоятда нозик масъала бўлиб, такфирчилар каби мўминларни гуноҳлари сабабли ёки очиқ-равшан таъвилсиз куфр бўлмаган амаллар билан, ёхуд куфрдан тўсиб турадиган узрларни таҳқиқ қилмай туриб кофирга чиқармоқдан эҳтиёт бўлмоқ керак. Ҳозирда баъзи жоҳил одамлар тарафидан билимсизлик билан уйланадиган аёлининг валийларини баъзи гуноҳлари учун такфир қилиб, “Кофир муслимага валий бўла олмайди-ку” деган иддаолар билан никоҳ ақдларини валийсиз содир этилаётганини эшитмоқдамиз. Бу эса жаҳолатдир. Шунинг учун, агар валийнинг мусулмонлиги ҳақида шубҳалар пайдо бўлса бу ҳақда салафи солиҳлар манҳажидаги, ақидани яхши биладиган аҳли илмлардан маслаҳат сўраб, шунга қараб иш қилмоқлик лозим.
“Тавҳид ва жиҳод минбари” сайтидан олинган араб тилидаги асл матндан Абу Холид Бухорий таржима қилди