​​ШАРИАТ НИМА?

МАҚОЛАЛАР

 Агар Қуръон ва Суннатда ёритилган мавзуларга назар ташласак, шариатни қуйидаги қисмларга бўлиш мумкин.

1. Иймон: бу Аллоҳга, фаришталарга, китобларга, пайғамбарларга, охират ҳаётига, тақдирга иймон келтириш, барча яхшилик ва ёмонлик Аллоҳ таолонинг иродасига кўра содир бўлишига ва иймон билан боғлиқ бошқа мавзулар.

2. Ибодат: бу банда билан Аллоҳ ўртасидаги ташқи ва ички муносабатлар: намоз, закот, рўза, ҳаж ва унга боғлиқ шартлар, рукн, вожиб, мустаҳаб амаллар …

3. Шахсият муносабатлари: бу оилавий ҳаётга оид қоидалар. Никоҳ, ажрашиш, хулу, эр ва хотиннинг бир-бирларидаги ҳақлари, эмизиш, нафақа, мерос ва шу каби мавзулар …

4. Аҳд (Муомалат): бу одамлар ўртасидаги муносабатлар. Моддий товон тўлаш, савдо-сотиқ, фоиз, судхўрлик, қарз, гаров, кафиллик, ширкат, экин майдонлари, ижара ҳақи, ва бошқа баъзи иқтисодий қадриятлар.

5. Аҳкаму Султоният ва Шаръий сиёсат: бошқарув тизими, қозилик сиёсати қоидалари, вазирлар, волийлар, қозилар ва бошқа мажбуриятлар.

6. Жазолар: жиноятчиларни жазолашга оид ҳукмлар – қасос, хун тўламоқ(ўлим учун тўлов), ҳадд, таъзир.

7. Жиҳод ва Сафар: Ислом давлатининг бошқа давлатлар билан алоқалари – тинчлик, уруш, хавфсизлик, оташкесим, талончилик ва шу масалалар билан боғлиқ аҳкомлар.  Дунёвий режимлар нуқтаи назаридан – Халқаро ҳуқуқлар.

8. Озиқ-овқат: ичимлик, кийим-кечак ва Ислом ҳалол (мубоҳ), ҳаром (тақиқ) ва мубоҳ (жоиз) қилган нарсаларга оид қоидалар.

9. Одоб-Ахлоқ: ижтимоий одоб ва ахлоқий қадриятлар.  Жумладан, муносабатлар, учрашувлар, саломлашиш, зиёрат қилиш, овқатланиш, ичиш одоблари, шунингдек, ахлоқий қадриятлар, камтарлик, сабр-тоқат, садоқат, яхши одоб, ҳаё, ишонч, яхши қўшничилик, меҳмондўстлик, мусулмонларга меҳр-оқибат, ёмон иллатлардан таъқиқлаш ва ахлоққа оид бошқа мавзулар.

 Бу қадриятларнинг барчасининг умумий номи Аллоҳнинг дини Исломдир.
Ажралмас мукаммал шариатни ўз ичига олган қадриятлар тўплами. Шариатнинг бир қисми қабул қилинганда, иккинчиси қолдирилмайди, чунки барчаси бир даражага тенгдир.

 Шубҳасиз, баъзи одамлар жаҳолат туфайли жуда кўп қоидаларни ўз ичига олган қадриятлар мажмуасига фақат бир нуқтаи назардан қарашади ва бутун шариатни шунга қараб баҳолайдилар.
Баъзиларни шариатга ахлоқ ёки фақат нусук (намоз, рўза каби ибодатлар), баъзилари фақат жиҳод, баъзилари фақат жазо (ҳадд)ни қўллашга ишора қиладилар.  Бироқ, шариат санаб ўтилган қадриятларнинг барчасини тўлиқ қамраб олади.

Улашинг :

Мулоҳаза билдириш

Сизнинг email манзилингизни бошқалар учун кўрсатилмийди. Барча керакли жойларни тўлдиринг *