Қиморнинг ҳаромлиги баёни

МАҚОЛАЛАР

  Бугунги кунга келиб инсонлар кўпгина гуноҳ, мункар ишларга тушиб қолганларки бу гуноҳларни ҳукмини билганлар билади, билмаганлар билмайди. Шунинг учун биз хоҳладикки, инсонларни бу жоҳилият ҳаётларида ривожланиб кетган бу гуноҳлардан огоҳлантирсак ва уларга насиҳат қилсак, зотан бу гуноҳлар кичик гуноҳлар эмас, балки гуноҳи кабиралардир. Аллоҳ таъоло ўз китобида ва Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз ҳадисларида ва салафи солиҳлар ўз асарларида бу гуноҳлардан қайтарган. Аллоҳ таъоло кимки гуноҳи кабиралардан сақланса уни кичик гуноҳи ва хатоларини ўз фазли билан кечиришини ваъда берган.
Аллоҳ дейдики: «Агар сизлар ўзинглар қайтарилган гуноҳларни катталаридан тийилсанглар сизларни кичик гуноҳингларни кечирамиз ва сизларни гўзал жаннатларга олиб кирамиз» бошқа оятда эса: «ва у (мўмин)лар катта гуноҳлардан ва фахш ишлардан сақланадилар ва агар ғазаблансалар кечириб юборадилар» деб марҳамат қилди. Яна бошқа бир оятда эса «Улар катта гуноҳлардан ва фаҳш ишлардан сақланадилар (илло кичик гуноҳлар ва ҳатоларни билиб билмасдан қилиб қўядилар) дарҳақиқат роббингиз мағфирати кенг зотдир» деди.
Инсонлар ийд кунларида тухум уруштириш ўйинига одатланганлар: икки киши тухум ушлаб олишади, ва бир бирига уриштиришади кимники синса, синдирган тухумли одамга синган тухумини беради ва ҳоказо у шундай қилиб кўп тухумларни ютиб олади. Бу иш очиқ-ойдин қимордирки Аллоҳ ва Росули буни ҳаром эканлигини баён қилган. Аллоҳ дейди: «Эй мўминлар, бешак, мас қилувчи нарсалар, қимор ва фол очиш учун ишлатиладиган чўпчалар ва таёқчалар-буларни ҳаммаси рижс-нопок ишлардан иборат Шайтон амалидир; бу ишлардан четланинглар; шунда сизлар нажот топасизлар.» Дарҳақиқат шайтон мас қилгувчи нарсаларда ва қимор ўйнашда сизларни ўртангизга адоват-уруш-жанжал ташлашликни (хоҳлайди) ва сизни Аллоҳни зикридан тўсишни (хоҳлайди) ва намоздан тўсишни хоҳлайди; энди бас қилиб тўхтарсиз? Аллоҳ ва Росулига итоат этинг ва огоҳ бўлинг, агар бош тортсангиз билингизки-(бизни) Росулимизга фақатгина очиқ етказиш юклатилган холос» (Моида).
Ибни Касир розиъаллоҳу анҳу тафсирида дейдики : «Аллоҳ таъоло бандаларини мас қилувчи нарсалардан ва қиморнинг ҳар бир туридан қайтарди.»
Ато ва Мужоҳид розиъаллоҳу анҳу айтадиларки «Ҳар бир нарсани ютиб олиб ўйналади-буларни ҳаммаси — қимордир. Ҳатто болалар ўйнайдиган ёнғоқ ўйини ҳам қиморнинг бир туридир.» Салафи солиҳлар айтишганларки «ёнғоқ, тухум, ошиқ ва шунга ўхшаш ўйинларнинг барчаси қимордир. Майсир-бу қимордир. Унинг ҳар бир тури-ҳаромдир. Ибни Аббос розиъаллоҳу анҳу айтадиларки: «Майсир-бу қимордир, жоҳилиятда жоҳиллар қимор ўйнашарди. Ислом келгач Аллоҳ ундан тўсди — ҳаром қилди.» Қимор ўйнаш- ёмон аҳлоқлардан саналади.» Оятда келган رجس калимасини Ибни Аббос розиъаллоҳу анҳу سخط яъни ғазабланиш деб таржима қилган. Яъни бу амални қилган одамга Аллоҳни ғазаби бўлади. «Маст қилгувчи нарсалар ва қимор ўйини сабабли Шайтон сизларни орангизга фитна уриш ва ўзаро ёмон кўришни ташлашликни хоҳлайди.» Бу амаллар инсонни Аллоҳни зикридан хоссатан намоздан тўсади. Бас эй мўминлар бу қабиҳ амаллардан тўхтанглар… Бақара сурасида Аллоҳ шундай дейди: «Сиздан хомр ва қимор ҳақида сўрашади айтинг: у иккисида катта гуноҳ ва баъзи фойдаларда бор. Аммо гуноҳи-зарари фойдасидан каттароқдир.» Чунки бу икки гуноҳ содир қилинаётганда ўзаро инсонлар бир-бирларини сўкишади, уришади, гуноҳлар содир қилишади; қимордада гуноҳлар содир бўлади: хоссатан бировни молини ноҳақ ўзлаштириш ҳосил бўлади, бу билан ўйновчи кўп шоду хуррам бўлади, чунки у ҳеч қийналмасдан кўп пул топдида…
«Аллоҳга итоат қилинг ва Росулга итоат қилинг ва огоҳ бўлинг..» оятида бу икки амални ҳаромлигига таъкид бор, қўрқитув бор ва буйруққа итоат этиш ва қайтарилган нарсадан қайтиш тушунилади.   Сўнгра Аллоҳ буйруққа мухолиф бўлган кимсани охират азоби билан қўрқитди ва агар юз ўгирсангиз» яъни қарши чиқсангиз, бас Росулимизни зиммасида очиқ етказиш бор холос.» Яъни сизга хужжатни қойим қилади холос. Азобни эса биз берамиз, дунё ва охиратда… Имоми Заҳабий «гуноҳи кабиралар» китобида Қиморни катта гуноҳлигини келтирганлар ва уни ҳар бир турини ҳаром деганлар: нарда шер, шахмат, ошиқ, ёнғоқ тухум, шошқол тош ва ҳоказо, нимаики ютиб олиб ўйналса ҳаммаси ҳаром. Бу ўйинларда инсонларни молини ноҳақ тортиб олиш бор, Бундан Аллоҳ тўсган. «Молингларни ўзаро ботил йўл билан еманглар » деди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганларки: «Бир кишилар бўлишадики улар Аллоҳнинг молини ниҳоятда ноҳақ йўллар билан ейишади, уларга қиёмат кунида жаҳаннам ўти бўлади.» Бухорий ривояти. Бошқа бир ривоятда.. «Кимки биродарига кел қимор ўйнайлик деса садақа берсин.» бу ҳадисда гапни ўзига каффорат талаб қилиняпти: энди ростдан ўйнасачи?!! Бухорийни бошқа бир ривоятида Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганларки: «Бир кишиларки сочлари тўзиган кийимлари кир-тупроқ қўлларини кўтариб эй роббим, эй роббим дейди лекин уни егани ҳаром, ичгани ҳаром, кийгани ҳаром, ҳаром билан озиқланган, энди қандай қилиб уни дуоси қабул бўлсин?!! Абу Ҳурайра розиъаллоҳу анҳу дан ривоят «Сизлардан бирингларни ўз оғзига тупроқни солиши яхшироқдир оғзига ҳаромни солишидан кўра.»Ибни Аббос розиъаллоҳу анҳу айтадиларки: «Бир кишининг қорнида ҳаром бўлса, то ундан тавба қилмагунча Аллоҳ унинг намозини қабул қилмайди.» Суфён Саврий розиъаллоҳу анҳу айтадиларки: «Кимки Аллоҳни тоатида ҳаромдан инфоқ қилса бу-сийдик билан кийимни тозалаб-ювмоқчи бўлаётган одамга ўхшайди, Ҳолбуки кийим фақатгина тоза сув билан тоза бўлади, шунингдек гуноҳни фақатгина ҳалол билан каффоратланади.» Мусулмонман деган кишиларга бу каби гуноҳларни тарк қилмоқлари ва роббилари Аллоҳга дуо-илтижо қилмоқликлари лозим. Худди Асҳоби киромлар каби. Чунки улар олти ой Аллоҳдан сўрашардиларки уларни Аллоҳ рамазонга етказишини, гуноҳлари рамазонда кечирилган киши ниҳоятда бахтиёр, рамазонда гуноҳи кечирилмаган кишига вайл бўлсин, ҳолига вой бўлсин !!!
Аллоҳ таъолодан ибодатларимизни қабул қилишини, гуноҳларимизни кечиришини, бизларни раҳматига олишини, бизларни ўз динига ансорлардан қилишини ва ўзининг авлиёларидан қилишини сўраймиз.
1430/9/28

𝐌𝐮𝐡𝐚𝐦𝐦𝐚𝐝 𝐙𝐨𝐡𝐢𝐝
𝐴𝑙𝑙𝑜ℎ𝑑𝑎𝑛 𝑞𝑜'𝑟𝑞𝑖𝑛𝑔𝑙𝑎𝑟 𝑣𝑎 𝑠𝑜𝑑𝑖𝑞𝑙𝑎𝑟 𝑏𝑖𝑙𝑎𝑛 𝑏𝑖𝑟𝑔𝑎 𝑏𝑜'𝑙𝑖𝑛𝑔𝑙𝑎𝑟!
https://sodiqlar.org

Мулоҳаза билдириш

Сизнинг email манзилингизни бошқалар учун кўрсатилмийди. Барча керакли жойларни тўлдиринг *