20 йилдан кейин опа-сингилларнинг ҳаяжонли учрашуви!

УММАТ ХАБАРЛАРИ

Маълум қилинишича, опа-сингил Фавзия ва Офия Сиддиқа 20 йилдан сўнг кеча учрашган.  Уларга бундай учрашув ёқмагани тайиндир: учрашув хонаси FMC Carswell стерил шиша билан бўлинган.  Йигирма йил давомида бир-бирини кўрмаган бўлишларига қарамай, уларга қучоқлаш ва ҳатто тегиниш ҳам тақиқланган.  Офияга 20 ёшдан  ошган ўғли ва қизининг суратларини кўрсатиш тақиқланди.

Фавзия синглисининг аҳволидан ҳайратда қолди.  Офияни жигарранг турма кийимида, оқ рўмол ўраган ҳолда олиб келишди.  Унинг юқори тишлари йўқ эди.  Унинг бошига зарбалар урилгани туфайли яхши эшитмайди.  У биринчи соатни қамоқхонадаги ҳаётини батафсил тасвирлаб бериш билан ўтказди.

“Мен ҳар куни оиламни соғинаман.  “Онамни, Отамни, сизни (синглиси), болаларимни, мен доимо сизларни ўйлайман”, деди Офия.

Аллоҳ таоло Офия Сиддиқа ва бошқа муслим ва муслималарга кофирлар чангалидан нажот берсин.

Улашинг :

Мулоҳаза билдириш

Сизнинг email манзилингизни бошқалар учун кўрсатилмийди. Барча керакли жойларни тўлдиринг *