Закийлик ва ҳозиржавоблик борасидаги гўзал ҳикоя

ҲИКОЯЛАР

  Ибн Боқилонийни амирул-муъминийн Рум қироли Қайсарнинг талабига биноан архиепископ (роҳиб)лар билан мунозара қилиши учун унинг ҳузурига элчи қилиб юборди.

Ибн Асокир айтади:

«Айтилишича, ибн Боқилоний бир куни Қайсарнинг ҳузурига кирди ва роҳибларидан бирини кўрди. Унга мазахсираб: «Ўзинг ва хотин бола-чақанг қандай?» деди.

Шунда подшоҳ унинг гапидан таажжубланиб, унга:

«Сени элчи қилиб юборган одам ўзининг мактубида сени Умматнинг тили ва Уммат уламоларининг пешқадами деган эди-ку! Биз уларни хотин бола-чақадан пок тутишимизни билмайсанми?» деди.

Ибн Боқилоний:

«Сизлар Аллоҳ Субҳонаҳуни хотин бола-чақадан пок тутмайсизлар-у, буларни пок тутасизларми? Булар сизларнинг наздингизда Аллоҳ Субҳонаҳу ва Таолодан ҳам муқаддасроқ, улуғроқ ва олийроқ эканда-а?!» деди.

Шундан кейин румлик подшоҳнинг қалбига ҳайбат тушди. Қайсар ибн Боқилонийни айбламоқчи бўлиб унга:

«Сен менга пайғамбарингнинг хотини Ойшанинг қиссасини ва у ҳақда айтилаётган гапларнинг хабарини бер», деди.

Шунда қози Абу Бакр Боқилоний:

«Улар ҳақида турли миш-мишлар тарқалган аёллар иккитадир. Бири бизнинг пайғамбаримизнинг аёли, иккинчиси сизларнинг пайғамбарингизнинг онаси Марям бинти Имрондир. Қизиғи шундаки, бизнинг пайғамбаримизнинг хотини туғмаган. Марям эса қўлида фарзандини кўтариб келган. Аллоҳ уларнинг ҳар иккаласини ҳам улар шаънига айтилган туҳматдан поклаган», деб жавоб берди.

Бу билан золим тўхтаб, жим қолди.

Ибн Асокир ривояти

𝐌𝐮𝐡𝐚𝐦𝐦𝐚𝐝 𝐙𝐨𝐡𝐢𝐝
𝐴𝑙𝑙𝑜ℎ𝑑𝑎𝑛 𝑞𝑜'𝑟𝑞𝑖𝑛𝑔𝑙𝑎𝑟 𝑣𝑎 𝑠𝑜𝑑𝑖𝑞𝑙𝑎𝑟 𝑏𝑖𝑙𝑎𝑛 𝑏𝑖𝑟𝑔𝑎 𝑏𝑜'𝑙𝑖𝑛𝑔𝑙𝑎𝑟!
https://sodiqlar.org