Шайх Носир ал-Умар: Америкага етган талофат ва вайронагарчиликларга хурсанд бўлиш жоизми?

ФАТВОЛАР

Мўминларга иззат бергувчи ва золимлар, зўравонлар, мутакаббирларга ғолиб оламлар Робби Аллоҳга барча мақтовлар бўлсин. У Зот хоҳлаган нарсасини қилувчи покдир! “Албатта У зот аввалги Од ва Самуд қабилаларини ҳам ҳалок қилиб, улардан бирон кишини тирик қолдирмади. Яна У зот илгари Нуҳ қавмини ҳам ҳалок қилгандир. Чунки уларнинг ўзлари жуда золим ва туғёнга тушган кимсалар эдилар. Яна У зот зеру забар бўлган Лут пайғамбар қавмини ҳам қулатиб, уни осмондан ёғилган тошлар билан ўраб кўмиб ташлади. Бас, эй ёлғонга чиқарувчи инсон Парвардигорингнинг қайси неъматлари ҳақида шак-шубҳа қиласан?!”

Аллоҳнинг дуо ва саломлари пайғамбаримизга ва у зотнинг оила аъзолари ва саҳобаи киромларига бўлсин.

Аммо баъд:

Бир биродар фатво бераётган вақтимда қўнғироқ қилиб сўради: “Америкага келган бўронларга, унинг кетидан айрим вилоятларига етган талофат ва вайронагарчиликларга хурсанд бўлиш жоизми?”

Мен: “Нимага буни сўраяпсиз?” дедим.

Биродар айтди: “Айрим одамлар бор, улар хурсанд бўлиш жоиз эмас, аксинча уларга келган балоларга ҳамдард бўлиб, ғамда бўлишимиз, қайғурмоғимиз керак. Шунда Аллоҳ таолонинг ушбу сўзидан ўрнак олган бўламиз: “Дарҳақиқат, Биз Одам болаларини азиз-мукаррам қилдик .”

Мен унга айтдим: “Биродари азиз, бу ўринда ушбу оятни далил келтиришингиз дуруст эмас. Бу ишингиз оятларни ўз ўрнидан бошқа жойига қўйиш жумласига киради.

Аллоҳ таоло одам болаларини азиз-мукаррам қилишини ўз чегараларидан чиққан золим кофирларга етган балоларга қувонмаслик, хурсанд бўлмасликка нима алоқаси бор?

Балки биз ўша зўравон, мутакаббир золимларга келган балоларга қувонамиз, хурсанд бўламиз.

Ҳеч шубҳаланмасдан айтаманки, Америка ушбу асрда бўлаётган зулм, туғён ва зўравонликларга етакчидир.

Аллоҳ таоло имконият бериб қўйган молу дунёларини ернинг мағрибу машриқидаги одамларга зулм етказишда ишлатмоқда.

Америка тарихи барча даражаларда оламнинг турли тарафларида, хусусан ислом оламига тегишли нарсаларда қорадир. Америка Аллоҳ ва Росулига қарши чиққан, мусулмонларга қарши уруш очган золим кофир умматдир. Аллоҳнинг китобини хорлаган, барча ёмонликларга яқин ва ҳамма яхшиликдан узоқ, бутун оламдаги (ҳақиқий маънодаги) террор ҳимоячисидир.

Ким Исроилни қўллаяпти?

Ким яҳудийларни чексиз ҳимоя қилмоқда?

Ким Афғонистонни харобага айлантирди?

Ким Ироқни вайрон қилди?

Ернинг машриқу мағрибидаги мусулмонлар бойликларини олиб, уларга ракета бомба ва ядровий каллаклар қилиб қайтараётган кимлар?

Энг қаттиқ ва ашаддий зулм, қийноқ ўтказаётган қамоқхоналар Америка ва унинг малайлари бошқариб турган Гуантанамо ва шунга ўхшаш қамоқхоналардир. Американинг бутун олам бўйича қилаётган жиноятларини санаб чиқиш қийин. Бу соҳада Америкага бас келадигани йўқ. Американинг ҳолати Қуръони Каримда Аллоҳ субҳонаҳу ва таоло айтган кимсанинг ҳолатига ўхшайди: Олдингиздан кетганида эса ерда бузғунчилик, экин ва наслларни ҳалок қилиш учун югуриб-елиб юради. Аллоҳ эса бузғунчилик-фасодни севмайди.

Америка моддий қуввати сабабли ўзига ёққанча, ҳеч кимга парво қилмай қўлларини чўзаверади. Аллоҳ таоло айтади: Дарҳақиқат (кофир) инсон ўзини бой-беҳожат кўргач, албатта туғёнга тушар — ҳаддидан ошар. (Эй инсон), албатта ёлғиз Парвардигорингга қайтишинг бордир!

Америка ушбу ва бошқа сабабларга кўра кўпчилик мусулмонларга фитна бўлиб қолган.

Бир неча кун олдин араб давлатларининг бирида шариат факултетида декан бўлиб ишлаган кишининг фазовий каналдаги суҳбатига қулоқ солган эдим. У Американи мақтаб туриб, оламдаги ҳамма жойларда бечораларни қутқариш керак деган ҳужжат билан қонунга кўра аралашишга Америкага ҳақ бериб турибди.

Унинг гапига қараганда Америка ердаги энг катта куч экан. Шариат соҳасида ихтисос олган бир киши бўлиши уёқда турсин, мусулмон киши ҳар қандай инсондан эшитса хафа бўладиган сўзларни гапирди. Яна у киши шариат факултетига декан бўлган!

Американинг кучи фитна, адашиш, одамларни адаштириш, истибдод ва манманликдир. Энди нимага уларга келган балоларга хурсанд бўлмаймиз?

Аллоҳ таоло Мусо алайҳиссалом ҳақида хабар бериб: Мусо деди: «Роббимиз, дарҳақиқат, Сен Фиръавн ва унинг одамларига ҳаёти дунёда зеб-зийнат ва мол-дунё ато этдинг. Роббимиз, улар мана шу мол-давлатлари билан одамларни Сенинг йўлингдан оздиришлари учун шундай қилдинг. Роббимиз, уларнинг мол-дунёларини йўқ қилгин, кўнгилларини қаттиқ қилгин, токи аламли азобни кўрмагунларича, иймон келтирмасинлар» деди.

Аллоҳ таоло деди: «Дуоларингиз ижобат бўлди!»

Зеро Мусо алайҳиссалом дуо қиларди, Ҳорун омин деб турарди. Аллоҳ уларнинг дуоларини ижобат қилди. Агар дуолари адолатли шариатга мос дуо бўлмаганида, Аллоҳ таоло дуоларини ижобат қилмас эди. Икковлари ҳам ношаръий дуо қилишга яқинлашмаганлар.

Дуолари шариат асосида бўлса, нимага унда биз унга хурсанд бўлмаймиз, дуолари ижобат қилинган ўша кунда Аллоҳ таолога шукрона айтиб, рўза тутиш бизларга буюрилган эмасми?

Нимага хурсанд бўлмаймиз, ахир Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам Музар қабиласига дуойи бад қилиб: “Эй Аллоҳ босимингни Музарга қаттиқ қилгин, эй Аллоҳ уларга Юсуф давридаги қаҳатчиликка ўхшаш қаҳатчилик юборгин» деганларку!?

Аллоҳ таоло мағрибу машриқдаги мазлум бечораларнинг дуосини ижобат қилгани боис қувонишга ҳақли эмасмизми?

Уларга келган балолар Аллоҳ таоло томонидан келган жиноятларига жазоку! Нимага энди қувонмаймиз!? «Аллоҳнинг ваъдаси келгунича куфр йўлини тутган кимсаларга ўзларининг қилган қилиқлари сабабли мудом турли офат-балолар етар ёки уларнинг диёрларига яқин жойларга (кулфат) тушиб (уларни безовта, беҳаловат қилар). Албатта, Аллоҳ ваъдасига хилоф қилмас». Раъд: 31.

Нимага қувонмаймиз, ахир Нуҳ алайҳиссалом айтиб турибдиларку: «Роббим, Ер юзида кофирлардан бирон ҳовли-жой эгасини қолдирмагин. Чунки Сен агар уларни (Ер юзида) қолдирсанг улар бандаларингни йўлдан оздирадилар ва улар фақат кўрнамак, нопок (кимсалар)ни туғиб-кўпайтирадилар.»

Шунда Аллоҳ таоло дуоларини ижобат қилди.

«Золим қавмга ҳалокат бўлгай», дейилди. Ҳуд: 44.

Америкага келган балолар борлиқ қонунидан четга чиқмаган тақдир ва Аллоҳ таоло юборган балодир. Буларнинг ҳаммасига сабаб, уларнинг чегарадан чиқиши, гуноҳкорлиги, манманлиги, жабру-зулми ва Аллоҳ таолодан узоқ бўлишидир.

Ҳайрон бўладиган жойи шуки, айрим яҳудий ва насоролар Америка учун келган ҳодисалар Аллоҳнинг жазоси, улар ушбу балоларни Америкага огоҳлантирув деб санаётган бир вақтда, мусулмонлар ичида Америкага келган балоларга ғамгин бўлишимиз лозим, деб айтиб турганлар учраб турса, нима дейсиз?!

Ушбу гаплар очиқ адашишнинг ўзи ва шаръий далилларни билмаслик, оламлар Роббисининг шариатидан узоқ бўлишдан бошқа нарса эмас. Аллоҳ таоло ҳечам зулм қилмайди: «Парвардигорингиз ҳеч кимга зулм қилмас». Жиноятчи ўз ҳолатига ташлаб қўйилмайди, «Золим кимсалар эса яқинда қандай оқибатга қараб кетаётганларини билиб қоладилар.»

Нима учун қувонмаймиз, Аллоҳ таоло Пайғамбари соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва саҳобаларга деди: Эй иймон келтириб шариатига амал қилганлар, сизларга қўшинлар келган пайтида, Биз уларнинг устига шамол ва сизлар кўрмаган қўшинларни юборганимизни — Аллоҳнинг сизларга берган неъматини эсланглар! Аллоҳ қилаётган амалларингизни кўриб тургувчи зотдир. Аҳзоб: 9.

Шамол ва кўрилмаган қўшинлар Аллоҳ таоло томонидан юборилган катта марҳамат бўлган эди. Хурсанд бўлишлари, қувонишларига сабаб бўлганди. Қаттиқ шамол келиб, Ҳандақ ғазотида қатнашаётган қўшинларни тарқатиб юборган эди.

Шунинг учун Аллоҳ таоло ушбу неъматини мўъмин бандаларига эслатиб айтади: Эй иймон келтириб шариатига амал қилганлар, Аллоҳнинг сизларга берган неъматини эсланглар! Аҳзоб: 9.

Биз қаттиқ шамоллар келиб, Американи ва айрим вилоятларини вайрон қилаётганини кўрганимизда, ушбу қаттиқ шамоллар Аллоҳ таоло тарафидан келаётган неъмат деб билишимиз керак. Бу неъматлар биздан Аллоҳга ҳамду сано айтишимизни ва хурсанд бўлишимизни талаб қилади: «Ўша кунда мўминлар Аллоҳ ғолиб қилгани сабабли шодланурлар. Аллоҳ Ўзи хоҳлаган кишини ғолиб қилур. У қудрат ва раҳм-шафқат эгасидир.» Рум:4-5.

Макка мушриклари қурайш бошчилигида тўпланишгани сингари, бугунги кунда барча тоифалар Америка бошчилигида мусулмонларга қарши тўпланган. Шунинг учун Аллоҳ таоло уларга ғафлатда қолганларни ўз қудрати билан эслатиб, ушбу шамол ва аскарларни юбориб турибди. Бу катта неъмат ва Аллоҳнинг тақдиридир. Биз бунга хурсанд бўламиз ва қувонамиз. Бу Аллоҳ таолонинг Америкага ўхшаш, балки ҳаддан ошишда, зулм қилишда ундан ҳам кичик бўлган давлатларга юборадиган қонунидир.

Яна Қоруннинг қиссасини ва унга келган ҳодисаларни бир фикрлаб кўрайлик.

Аллоҳ таоло айтади: Бас, Биз (Қорунни) ҳам, унинг ҳовли-жойини ҳам (ерга) ютдирдик. Сўнг унинг учун Аллоҳдан ёрдам берадиган ўзга бирон жамоат бўлмади ва унинг ўзи ҳам ғолиблардан бўлмади.

Куни кеча унинг мартабасини орзу қилган кимсалар: «Воажаб, Аллоҳ бандаларидан Ўзи хоҳлаган кишиларнинг ризқини кенг қилиб танг қилиб берар экан-да. Агар Аллоҳ бизларга марҳамат қилмаганида, бизларни ҳам (ерга) ютдирган бўлар эди. Воажаб, кофир бўлган кимсалар нажот топмас экан-да», деб қолдилар.

Биз ўша охират диёрини ер юзида зулму-зўравонлик ва бузғунчилик қилишни истамайдиган кишилар учун қилурмиз. Оқибат тақво қилгувчи кишиларникидир. Қасас 81-83.

Аллоҳ таоло Қорунни ва унинг ҳовли-жойини кибру ҳаво қилгани сабабли ерга ютдирган.

Аллоҳнинг сўзи: Албатта Қорун ўзи Мусо қавмидан эди. Бас у (қавмдошларига) кибру-ҳаво қилди.

Шу кибр ҳавоси боис Аллоҳ Қорунни ерга ютдирган бўлса, унинг кибру ҳавоси ва бузғунчилиги Американинг кибру ҳавоси, манманлигига, расволигига, бузғунчилигига яқин йўламаган эди.

Биров айтиши мумкин: “Уларнинг ичида айрим мусулмонлар борку, уларнинг мусибатларига ғамгин бўлмаймизми?”

Унга жавобан айтаман: Биродари азиз Зайнаб розияллоҳу анҳодан ривоят қилинган саҳиҳ ҳадисда У зот Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга айтган эканлар: “Ё росулаллоҳ ичимизда солиҳ кишилар бўла туриб, бизга ҳалокат келадими?” Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам: ”Ҳа, агар ёмонлик, фисқу фужур кўпайса” дедилар.

Бунинг маъноси, агар ёмонлик, фисқу фужур кўпайса, солиҳлар мусулмонлар диёрларида ҳалок бўлиши мумкин экан. Шундай экан, қандай қилиб кофир диёрларида ҳалок бўлмасинлар?

Уларнинг ичидаги мусулмонларга келсак, содиқлари ниятига қараб қайта тирилтирилади. Ер ютган кишилар ҳақида келган саҳиҳ ҳадисда: “улар ниятларига қараб тирилтириладилар” дейилади. Бу ҳадис билан кофирларни яксон қилиш, балоларнинг келиши ва айрим мусулмонларга бало етиши орасида ҳеч қандай қарама-қаршилик йўқ.

Айрим мусулмон давлатларга ўлдирувчи вабо келмайдими? Шундай бўлса ҳам, саҳиҳ ҳадисда келгани каби вабода ўлган одам шаҳид бўлади, даражаси кўтариладику!?

Бир мусибатда икки нарса, хурсанчилик ва ғамгинлик тўпланиши мумкин. Биз кофирларнинг ҳалокатига хурсанд бўламиз. Мусулмонлардан биронтасига мусибат етса, ғамгин бўламиз.

Мусулмонлардан кимнингдир бошига шунга ўхшаш балолар ҳеч қандай жиноятсиз тушса, уни биз синов, саралаш, гуноҳларига каффорот ва даражотларини кўтарилиши деймиз. Айримларига шаҳидлик бўлиши ҳам мумкин. Саҳиҳ ҳадисларда келгани каби сувда чўкиб ўлган, ёнғинда қолиб ўлган мусулмонга шаҳидлик ажри берилади…

Гапнинг қисқаси: Америкага етган балоларга хурсанд бўлишга, қувонишга ҳақлимиз. Чунки бу Қуръон мантиқи ва Пайғамбар йўллари, ҳамда соғлом фитрат, соғлом ақл билан ҳамиша бирга юрувчидир.

Бўлган воқеалар илоҳий суннатларга ва борлиқ қонунларига тўғри келади. Аллоҳ таолонинг сўзидаги: муносиб жазодир! Набаъ: 26.

«Роббингиз ҳеч кимга зулм қилмас» Каҳф:49.

    Эй Пайғамбар, Роббингиз (бошқа) юртларда ўхшаши яратилмаган, баланд устунли қасрлар эгаси бўлган Ирам шаҳридаги Од қабиласини қандай ҳалокатга дучор) қилганини кўрмадингизми? Қуро водийсида харсанг тошларни кесиб ўзларига уйлар солиб олган кимсалар бўлмиш Самуд қабиласини қандай ҳалокатга дучор қилганини-чи? Ерга қозиқдек қоқилган баланд эҳромлар ва қасрлар эгаси бўлган Фиръавнни қандай ҳалокатга дучор қилганини-чи? Улар юртларида ҳадларидан ошиб, у жойларда бузғунчиликни кўпайтириб юборган эдилар. Бас, Парвардигорингиз уларнинг устига турли азоб-офатни ёғдирди! Шак-шубҳасиз Парвардигорингиз (барча нарсани) кузатиб тургувчидир. Фажр:6-14.

Ерда бузғунчилик қилаётган, ислоҳ қилмаётган қўрқоқларнинг, руҳий мағлуб бўлганларнинг ва қалби касалларнинг кўзлари ҳечам мижжа қоқмасин.

   Эй Пайғамбар, айтинг: «Сизлар биз учун фақат икки яхшилик (яъни, ё шаҳид бўлишимиз ёки ғалаба қилишимиз)дан бирини кутмоқдасиз. Биз эса сизлар учун Аллоҳ сизларга Ўз даргоҳидан ёки бизнинг қўлимиз билан бир азоб етказишини кутмоқдамиз. Бас, сизлар ҳам кутаверинглар, биз ҳам сизлар билан бирга кутгувчимиз». Тавба: 52.

«Золим кимсалар эса яқинда қандай оқибатга қараб кетаётганларини билиб қоладилар.» Шуаро:227.

Пайғамбаримизга, оила аъзолари ва барча саҳобаларига Аллоҳнинг дуо ва саломлари бўлсин!

Шайх Носир ал-Умар. 1426/7/30.

Асл манба: www.saaid.net

Улашинг :
Тег:
𝐌𝐮𝐡𝐚𝐦𝐦𝐚𝐝 𝐙𝐨𝐡𝐢𝐝
𝐴𝑙𝑙𝑜ℎ𝑑𝑎𝑛 𝑞𝑜'𝑟𝑞𝑖𝑛𝑔𝑙𝑎𝑟 𝑣𝑎 𝑠𝑜𝑑𝑖𝑞𝑙𝑎𝑟 𝑏𝑖𝑙𝑎𝑛 𝑏𝑖𝑟𝑔𝑎 𝑏𝑜'𝑙𝑖𝑛𝑔𝑙𝑎𝑟!
https://sodiqlar.org

Мулоҳаза билдириш

Сизнинг email манзилингизни бошқалар учун кўрсатилмийди. Барча керакли жойларни тўлдиринг *