Аёл кишининг маҳрамсиз кира сайёрасига минмоғининг ҳукми?

ФАТВОЛАР

 Савол: Аёл киши қариндошларининг уйига маҳрамсиз 10 км лик масофага машина билан борса бўладими? Ҳаром ёки макруҳми?

Шайх Абу Усома Шомий жавоб беради:

  Агар сиз саволингиз билан аёл кишининг маҳрамсиз кира сайёрасига (яъни, таксига) чиқмоғини назарда тутаётган бўлсангиз, бу шариатда ҳаром қилинган аёл кишининг номаҳрам эркак киши билан ёлғиз хилватда қолишлиги ҳукмига киради. Бунга ҳужжат, Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам айтди: “Эркак киши аёл киши билан ёлғиз қолмасин, илло маҳрами бирга бўлса бўлаверади.” (Муттафақун алайҳ ҳадис).

  Шайтон одам фарзандининг қон йўлларида юради. Гоҳида тақводор, гуноҳлардан иффатлик бўлган эркак ва аёлларни ҳам шайтон васваса қилиб, гуноҳни зийнатлик кўрсатади, оқибатда гуноҳларга бепарво бўлиб қолиб, гуноҳ учун ҳар хил ҳийла-баҳоналар топадиган бўлиб қоладилар.  Шунинг учун, гуноҳларга сабаб бўлиши мумкин бўлган ҳолатлардан ҳам узоқ юришлик, мақсадга мувофиқ бўлган, тақвони сақлаб қоладиган омиллардандир. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам: “Эркак киши номаҳрам аёл билан хилватда ёлғиз қолар эканлар, учунчилари шайтон бўлади.” (Аҳмад ва Термизий ривояти)

  Агар аёл киши билан бошқа аёл шериги ҳам бирга бўлса, бу ҳолда номаҳрам билан ёлғиз қолиш ҳукмига кирмайди. Хулоса, аёл киши ўзи ёлғиз бўлмаса, (бирон ўзи таниб, ишонган аёл шериги (таҳририят изоҳи)) ёки маҳрами бирга бўлса, кира сайёрасига чиқмоғи жоиздир. (Шу ерда шу нарсани ҳам таъкидлаш жоизки, балоғатга етмаган ёш бола сайёрада уни зарар ёки фитнадан ҳимоя қилишга лаёқатли маҳрам ҳукмига ўтмайди (таҳририят изоҳи))

  Агар сиз саволингиз билан аёлингизнинг ўзи сайёрада қариндошлариникига бормоғини назарда тутаётган бўлсангиз, бу ҳолда агар аёл кишига фитна хавфи ёки зарар хатари бўлмаса эҳтиёж бўлгани сабаб жоиздир. Чунки, маҳрамсиз номаҳрам эркак билан сайёрада кетмоқдан кўра, ўзи кетмоқлиги яхшироқдир. Аллоҳ билгувчироқдир.

“Тавҳид ва жиҳод минбари” фатво бўлимининг аъзоси Шайх Абу Усома Шомий

“Тавҳид ва жиҳод минбари” сайтидан

олинган араб тилидаги асл матндан

Абу Холид Бухорий таржима қилди

Улашинг :
𝐌𝐮𝐡𝐚𝐦𝐦𝐚𝐝 𝐙𝐨𝐡𝐢𝐝
𝐴𝑙𝑙𝑜ℎ𝑑𝑎𝑛 𝑞𝑜'𝑟𝑞𝑖𝑛𝑔𝑙𝑎𝑟 𝑣𝑎 𝑠𝑜𝑑𝑖𝑞𝑙𝑎𝑟 𝑏𝑖𝑙𝑎𝑛 𝑏𝑖𝑟𝑔𝑎 𝑏𝑜'𝑙𝑖𝑛𝑔𝑙𝑎𝑟!
https://sodiqlar.org