Азобга асирдир бечора кўнгил, Равшанлик хоҳлайди зулматгоҳда дил, Ўзинг менга энди бир марҳамат қил, Қалбимни хақ йўлдан буриб қўймагин. Нафсим хоҳишини қайтара олай, Тағин суруримни йўқотиб қўймай, Шайтон алдовидан омонда бўлай, Қалбимни хақ йўлдан буриб қўймагин. "Ота боболарим мўмин бўлган" деб, Яшамай "Шунинг чун мусулмонман" деб, Яшайин уларни сен учун севиб, Қалбимни хақ йўлдан буриб қўймагин. Ҳар яхши амални ихлосла қилай, Розилигинг истаб хақ йўлда юрай, Сендан ўзим учун бир нарса сўрай, Қалбимни хақ йўлдан буриб қўймагин. Майлига дунёда бор йўғим кетар, Юракни бир нарса хароба этар, Гуноҳим кечирсанг шу менга етар, Қалбимни хақ йўлдан буриб қўймагин. Ибрат топа олай бўлса ҳикоя, Қуръонга, суннатга этиб риоя, Охир мўмин ҳолда ўлсам кифоя, Қалбимни хақ йўлдан буриб қўймагин. Бобур ҳоли бугун ўзига сўроқ, Билмам менга энди нима афзалроқ, Роббим билгувчисан мендан яхшироқ, Қалбимни хақ йўлдан буриб қўймагин. Ибн Муҳаммадали Манба: http://islamiy.at.ua