ЭЙ МАНСУР, МЕНДАН БОШҚА ҲАММА ШОДДУР

ҲИКОЯЛАР

Кўпинча инсонлар бу қайғули-маҳзун иборалар билан хитоб қилинаётган Мансурнинг ким эканини, бу сўзлар қачон, қайерда, қандай мақсад билан айтилганини тушунмайдилар. Мен ҳар-қачон бу ҳикояни эсга олиб, ундаги жасорат ва фидоийликдан ақлим лол қолганида, “Бизлар қурбонлик байрамини нишонлашга лойиқмизми?”, деб ўзимга савол бераман. Биласизларми нимага? Ундай бўлса мен билан бирга мана бу ҳикояга қулоқ солинг! Шояд менинг ҳолатимни тушуниб етсангиз.

Бу воқеа ҳижрий тўртинчи асрда содир бўлган. Ўша даврлари ” Исломий хилофат” чегаралари кенгайиб, Ислом лашкарлари Андалусия тупроқларига етиб борган пайтлар эди. Андалусия ўзининг олтин даврини бошдан ўтказаётган бир вақтларда, мусулмонларнинг Мансур ибн Абу Омир исмли жасур қўмондонлари бор эди. Мансур ўта шижоатли, Аллоҳ йўлидаги жиҳодга жуда муҳаббатли бўлиб, ҳар-қандай ҳолатда Аллоҳ йўлида жиҳод қилишдан тўхтамасди. Мансурнинг қўмондонлик йилларида Андалуснинг шимолидаги салибчилар Мансурга берган аҳдларини бузиб, уни жиҳоддан тўхтатиш мақсадида унга қарши қўзғолон қиладилар. Шунда мансур салибчиларга қарши жанг қилиб, уларнинг устидан ғалаба қозонади ва ўз шаҳри Қуртубага қайтиб келади. Мансурнинг қайтиш куни “Қурбон ҳайити” кунига тўғри келади. Мансур шаҳарга кириб келаётганда мусулмонлар байрамни нишонлашар, барчалари такбир, таҳлил айтиб, хурсандчилик қилишар эди. Шу пайт Мансурнинг йўлини қари бир кампир тўсиб, унга ғамгин , йиғлаган овозда “Эй Мансур,бугун мендан бошқа барча инсонлар шод-ҳуррамлар”- дейди. Мансур, кампирдан “ сизни нима маҳзун қилди” деб сўрайди. Шунда Кампир “ менинг ўғлим салибчиларнинг Рибоҳ номли қалъасида асир бўлиб қолган” деб жавоб беради. Бу гапни эшитган Қўмондон Мансур, ҳозиргина сафардан қайтганига қарамасдан, отидан тушмай, ўз қўшини билан бирга салибчиларнинг қалъаси томон жўнаб кетади. Чунки, Қўмондон Мансур ўз елкасига юклатилган улкан масъулиятни ҳамда ҳар-бир мусулмоннинг олдидаги ўз мажбуриятларини яхши ҳис қиларди. Шундай қилиб, у салибчиларнинг ўша қалъасига етиб келади ва уларга қарши қаттиқ ҳужум қилади. Оқибатда Мансур барча мусулмон асирларни шу қаторда кампирнинг ўғлини ҳам озод қилишга муваффақ бўлади.

Бу воқеага ибрат назари билан қараган хар-бир киши, бугунги Ислом умматининг ҳолати, ҳикоядаги кампирнинг ҳолатига ўхшаш эканига гувоҳ бўлади. Атрофимиздаги турли миллат-элатлардан бўлган кофирлар бугунги Ислом умматининг устидан кулиб, уларни хўрлаяптилар. Ёш болаларимизни юзларидан қувонч ва шодликни ўғирлаяптилар. Умматнинг ҳолати эса кампирнинг ““Эй Мансур,бугун мендан бошқа барча инсонлар шод-ҳуррамлар” деган сўзини ифода этиб турибти.

“Facebook”дан олинди

Улашинг :
Тег:

Мулоҳаза билдириш

Сизнинг email манзилингизни бошқалар учун кўрсатилмийди. Барча керакли жойларни тўлдиринг *