Тоғ сафарига чиқувчилар учун 1-маслаҳат

ҲАРБИЙ ИЛМЛАР

 Агар, мабодо тоғлардаги баланд, йўлсиз ва доимий музликлардан иборат бўлган довонлардан ўтишга тўғри келиб қолса, аввалдан бундай йўлга яхшилаб тайёргарлик кўриш зарур бўлади. Ҳозирда биз айтмоқчи бўлаётган нарса йўлга керак бўладиган ҳар-хил асбоблардан ташқари бўлган нарсалардир. Мумкин-ки, бу каби сафарлар бир кунда тугамас, балки бир неча кун давом этиши мумкин. Табиийки, бу ҳолатда инсон у баланд, совуқ тоғларда қаттиқ муҳтож бўладиган нарсаларидан бири олов ёқишлик бўлади. Аммо нима билан?! Маълумки, бунча баландликда дарахтлар ўсмайди, яъни ўтин топилмайди.

 Ўз юкларидан ташқари етарли миқдордаги ўтинни ўзи билан орқалаб юришга ҳеч ким қодир бўлмайди, албатта. Бундай ҳолларда аввалда биродарларимиз тажрибадан ўтказган бир ишни қилса булади. Иккита оддий нарсалардан: солярка ёки керосин ҳамда кул, яъни оддий оловдан қолган кулни аралаштириб қоришма қилиб оласиз. Бу қоришма ўта хамирга ўхшаб ҳам кетмасин, ёки сочилиб кетадиган ҳам бўлиб қолмасин. Яъни, шу иккисининг ўртасидаги бир қоришма бўлсин. Бу икки нарса тоғ шароитларида осон топилади. Тоғларнинг энг ички дараларида яшайдиган халқларда аксар ҳолда керосин ёки солярка топилади, чунки электр етиб бормаганлиги учун аксар жойларда керосин-чироқ ишлатилади. Осон топилиши билан бирга бу қоришмани олиб юриш ҳам унча мушкул эмас. Уни елим халталарга ўраб, ўз йўл халтангизга бир кг ё ярим кг олсангиз, шунингдек ҳамсафар биродарларингиз ҳам олишса, бундай оғир йўлларда анча асқотади. Асосийси бу нарса тез ёнади, яхши иссиқлик чиқаради ҳамда узоқ ёниб тура олади. Сафарингизни Аллоҳ осон қилсин!

 “Содиқлар” учун гуруҳ қўмондони Абдулмалик Абу Абдулазиз тайёрлади

Улашинг :
𝐌𝐮𝐡𝐚𝐦𝐦𝐚𝐝 𝐙𝐨𝐡𝐢𝐝
𝐴𝑙𝑙𝑜ℎ𝑑𝑎𝑛 𝑞𝑜'𝑟𝑞𝑖𝑛𝑔𝑙𝑎𝑟 𝑣𝑎 𝑠𝑜𝑑𝑖𝑞𝑙𝑎𝑟 𝑏𝑖𝑙𝑎𝑛 𝑏𝑖𝑟𝑔𝑎 𝑏𝑜'𝑙𝑖𝑛𝑔𝑙𝑎𝑟!
https://sodiqlar.org

Мулоҳаза билдириш

Сизнинг email манзилингизни бошқалар учун кўрсатилмийди. Барча керакли жойларни тўлдиринг *