Бу усул ҳам олдинги усулга ўхшайди, фақат у Жиҳодга чиққан жангчининг оила аъзоларига ғамхўрлик ва ҳомийлик қилиш билан боғлиқдир. Бу ҳақда бундан олдин келган ҳадисда ҳам зикр қилинган эди:
وَمَنْ خَلَفَ غَازِياً في أَهْلِهِ بِخَيْرٍ فَقَدْ غَزَا
«Ким бир ғозийнинг аҳлига яхшилик билан қаровчи бўлиб қолса, албатта у ҳам ғазот қилибди»
Бу фазилатли ва солиҳ амал ҳақида Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:
(أيكم خلف الخارج في أهله وماله بخير كان له مثل نصف أجر الخارج)
«Қайси бирингиз жангга чиқиб кетган биродарининг аҳли ва молига яхшилик билан қаровчи бўлиб қолса, унга жангга чиққан биродари ажрининг ярми миқдорича ажр бўлади»[1].
Мужоҳиднинг аҳлига ғамхўрлик қилиш, уларнинг эҳтиёжларини ҳал қилиш мужоҳиднинг бевосита ўз уйида қолган мусулмон биродари устидаги ҳақларидан биридир. Бу ҳақда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:
« حُرْمةُ نِساءِ المُجاهِدِينَ علَى الْقَاعِدِينَ كَحُرْمةِ أمهاتِهمْ ، ما مِنْ رجُل مِنْ الْقَاعِدِين يخْلُفُ رجُلاً مِنَ المُجاهدينَ في أهلِهِ ، فَيَخُونُهُ فِيهِم إلاَّ وقَف لهُ يَوْم الْقِيامةِ ، فَيأخُذُ مِن حسَناتِهِ ما شَاءَ حَتَّى يَرضي »
“Жангга чиқмасдан уйида қолган киши учун мужоҳидлар аёларининг ҳурмати худди ўз оналарининг ҳурмати кабидир. Уйида қолган киши мужоҳидларнинг аҳлларига нисбатан ўринбосар бўлгани ҳолда бу ишни бажармаса, Қиёмат Куни уни мужоҳиднинг олдида турғизиб қўйилади ва у унинг яхши амалларидан хоҳлаганича олади, тоинки рози бўлгунча.”
Сўнг Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга қарадилар ва сўрадилар:
« ما ظَنُّكُمْ ؟ »
«Сизлар бу ҳақда қандай гумон қиласизлар?»[2]
Сизлар бу ҳақда қандай гумон қиласизлар — яъни, инсоннинг яхши нарсага тўймаслик сифати ва Аллоҳнинг унга хоҳлаган нарсасини олиш ҳақидаги изнини эътиборга олган ҳолда, сиз нима деб ўйлайсиз, унинг яхши амалларидан бирон нима қолиши мумкинми? Бундан олдин жангга чиқмаган, жангчининг оиласига ғамхўрлик қилмаган ёки жангчини жангга керакли нарсалар билан жиҳозламаган, яъни бу уч амалдан биронтасини ҳам бажармаган кишини огоҳлантириб, у киши Аллоҳнинг жазосига мустаҳиқ эканлиги ҳақидаги ҳадислар келтирилди.
Саҳиҳ иснод билан Абу Довуднинг Абу Умома Бохилий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисида ҳам Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деган эдилар:
«Ким жангга чиқмаса ва жангчининг оиласига ғамхўрлик қилмаса, унга Қиёмат Кунида Аллоҳнинг аламли азоби етади».
Абдур-Раззоқ Саид ибн Абдур-Раззоқдан, у эса Макҳулдан эшитган ривоятда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деб айтган эканлар:
“ما من أهل بيت لا يخرج منهم غاز أو يجهزوا غازيا أو يخلفونه في أهله إلا أصابهم اللّه بقارعة قبل الموت “
«Қайси бир уйдан бирон бир ғозий чиқмаса, ёки ғозийни жиҳозловчи киши чиқмаса, ёки ғозийнинг аҳлига ўринбосарлик қилувчи киши чиқмаса, албатта Аллоҳ уларни ўлимларидан аввал “қориъа” жазоси билан жазолайди.» (Заиф ҳадис).
Шайх Абу Басийр айтдилар: «Фақат мана шу уч тоифа одамларгина ҳақиқий мўъмин бўла оладилар: ёки у ўзи Аллоҳ йўлидаги жангчи бўлиши керак, ёки бирон жангчининг аҳлига ғамхўрлик қилиши керак, ёки бирон жангчини Аллоҳнинг йўлига жиҳозлаши керак. Агар у бу уччала тоифанинг биронтасидан бўлмаса, унда у Аллоҳнинг балоси унинг уйига қачон келишини кутиб ўтиришига тўғри келади. Бу балонинг кўламини эса фақат Аллоҳ билади ва бу ҳали Қиёмат келмасдан бурун, яъни унинг ҳаёти давридаёқ содир бўлади.[3]»
Ибн Асир айтдилар: «Унга ал-Қориъа — яъни бахтсизлик ёки тўсатдан келадиган бало етади».