Шаҳидларнинг оилаларига ҳомийлик қилиш:

МАҚОЛАЛАР

 Шаҳидларнинг оилаларига ҳомийлик қилиш, ҳамда уларнинг бевалари ва етим болаларига ғамхўрлик қилиш… Эй, Жиҳод ва мужоҳидларга хизмат қилишни истовчи биродар, шаҳидларнинг оилаларини ҳомийликка ол ва уларга ғамхўр бўл.

 Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Муъта ғазотида Жаъфар ибн Абу Толибнинг шаҳид бўлгани хабари келгач, унинг уйини зиёрат қилиш учун кетаётиб, ўз аҳли оиласига шундай деган эди:

 اصنعوا لآل جعفر طعاماً فإنه قد أتاهم أمر يشغلهم

«Жаъфарнинг оиласи учун таом ҳозирланглар, чунки уларга уларни машғул қилувчи иш(мусибат) келди[1]».

 Имом Аҳмад ўз бувиси Асмо бинти Умайсдан ривоят қилинган ҳадисдаги Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳақидаги воқеъани Ибн Касир шундай эслайди. Асмо ҳикоя қилади: «Жаъфар ва унинг йўлдошлари шаҳид бўлганда, мен Росулуллоҳнинг олдиларига келдим. Бундан олдин мен қирқта чармни ошладим, хамир тайёрладим, болаларимни ювинтириб, уларга хушбуй ёғ суртдим.  Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:

» إئتيني ببني جعفر «

 «Жаъфарнинг болаларини менинг олдимга олиб кел!».

 Мен уларни Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига олиб келдим. У болаларни қучоқлаб, ҳидлади ва кўзи ёшга тўлди. Мен сўрадим: «Эй Аллоҳнинг Росули! Сен менга ўз отам ва онамдан ҳам қадрлисан! Нега йиғлаяпсан? Жаъфар ва унинг йўлдошларига бирон нима бўлдими?» У жавоб юерди:

نعم أصيبوا هذا اليوم

 «Ҳа уларга бугун мусибат етди». Мен баланд овозда йиғлай бошладим. Менинг олдимга одамлар югуриб келишди. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:

» لاتغفلوا عن آل جعفر أن تصنعوا لهم طعاماً فإنهم قد شغلوا بأمر صاحبهم «

 «Жаъфарнинг аҳли оиласи учун таом ҳозирлашни унутманглар, чунки улар ўз ҳожаларининг иши  билан машғул бўлиб қолдилар

 Шундай экан, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга бу ишда гўзал намуна бўлсин. Шаҳидларнинг оилаларига, уларнинг бева ва етимларига ғамхўрлик қилайлик.

 Етим болаларни ҳомийликка олтш ва барча ёмонликлардан сақлаш керак, бева эса, агар турмушга чиқишни хоҳласа, муносиб кишига берилиши керак. Асмо бинти Умайс Жаъфарнинг шаҳодатидан сўнг Абу Бакр Сиддиққа турмушга чиқди (Аллоҳ улардан рози бўлсин!).

 Шаҳидларга нисбатан бизнинг ушбу барча вазифаларимиз унчалик ҳам қийин эмас, аммо уларга буюк мукофотлар ваъда қилинган.

 Ахир бу шаҳидлар ўзларининг ҳамма нарсаларини, шу жумладан энг азиз бўлган жонини ҳам Аллоҳ таолонинг Каломи олий бўлишлиги учун қурбон қилган эдилар. Шунинг учун биз улар учун қилишимиз лозим бўлган ишларнинг энг ками, улардан сўнг,  уларнинг оилалари, бевалари ва етимларига ғамхўрлик қилишдан иборат бўлмоғи лозим.  Шояд шу ишимиз туфайли Аллоҳ бизнинг гуноҳларимизни кечирса ва бизни ҳам шаҳидлар карвонига улаштирса.

𝐌𝐮𝐡𝐚𝐦𝐦𝐚𝐝 𝐙𝐨𝐡𝐢𝐝
𝐴𝑙𝑙𝑜ℎ𝑑𝑎𝑛 𝑞𝑜'𝑟𝑞𝑖𝑛𝑔𝑙𝑎𝑟 𝑣𝑎 𝑠𝑜𝑑𝑖𝑞𝑙𝑎𝑟 𝑏𝑖𝑙𝑎𝑛 𝑏𝑖𝑟𝑔𝑎 𝑏𝑜'𝑙𝑖𝑛𝑔𝑙𝑎𝑟!
https://sodiqlar.org

Мулоҳаза билдириш

Сизнинг email манзилингизни бошқалар учун кўрсатилмийди. Барча керакли жойларни тўлдиринг *