3-қисм. Биринчи чечен уруши
Шундан сўнг Чеченистон воқеалари бошланди.
Мен Жоҳар Дудаевни учратдим. Шайх Фатҳий билан учрашмоқчи бўлиб борган эдим, Жоҳар ҳам унинг олдида экан. Ўшанда мен ҳарбий кийимда эдим. Ведено яқинидаги «ўқув машғулотларимиз» ҳақида эшитибди. Бир куни биз РПГ билан машғулот ўтказаётган эдик. Ҳамма гранатомётдан ўнгга ва чапга ўқ узаётганди, одамлар руслар Веденога жанубдан, Доғистон томондан ҳужум қилишаяпти деб ўйлашиб тоғдан қоча бошлашибди. Кейин бизнинг тунги машғулотларимиз ҳақида эшитган одамлардан баъзилари кулишиб, айтишибди: «Бу нима исрофгарчилик, агар бизда бу снарядлар бўлганда, Грознийни қўлдан бой бермаган бўлар эдик». Хуллас, ҳеч ким ўқув машғулотларига жиддий қарамасди.
Жоҳар мени саволга тута бошлади. Унинг шайх Фатҳий билан махсус учрашуви бўлиб, ҳамма киргандан сўнг, мен ҳам кириб салом бердим. Жоҳар сўради: «Нима учун сизлар томондан ёрдамга келишмаяпти?» Шайх Фатҳий менга саволни таржима қилди. Мен жавоб бердим: «Тўғриси жанг аниқ эмас, одамлар нима сабабдан жангга кетаётганлигини билишмайди». У айтди: «Биродар, айтайлик биз ёмон раҳбарлармиз, аммо бу одамларнинг ислом умматига ёрдам бериш омонати йўқми? Бу ислом тупроғи, наҳотки унинг сизларда хаққи йўқ бўлса?»
Россия генералининг оғзидан чиққан бу гаплар, мени жуда ҳайратга солди.
Мен айтдим: «Шайх Фатҳий, келинг кичкина интервю оламиз». У ҳам ҳазиллашиб тирсаги билан биқинимга туртди.
Мени бу одамнинг кучли шахсияти ҳайрон қолдирди. Мен унинг ёнига ўтирдим ва Дудаевга биринчи саволимни бердим:
«Жанг қилишдан мақсадинглар нима? Сизлар ислом учун курашаяпсизларми?»
У жавоб берди: «Йиллар давомида сиқувда яшаётган Чеченистон ва Кавказнинг ҳар бир ўғлони, бир кун келиб исломнинг нафақат ўз ватанига, балки бутун Кавказга қайтишини орзу қилади, мен ҳам шуларнинг биттасиман».
Бундай чуқур жавобдан мен лол қолдим.
Мен айтдим: «Яхши, руслар 1991 йилдан 1994 йилнинг охиригача бўйини кўрсатишмади. Нима учун сиз бу вақтда, ислом давлати деб эълон қилмадингиз ёки бу масалани уч йил мобайнида ҳал қилмадингиз?»
У айтди: «Биз Россиядан ажралиб чиқишимиз билан, эртасига у бизга ҳужум қилишини билар эдик. Шунинг учун биз уларни алдамоқчи бўлдик, гўёки биз «демократ»лармиз, рус дўзахидан қутулмоқчимиз. Аммо руслар разил ва маккор, улар биз исломни тиклаш йўлида эканлигимизни билишарди, шунинг учун ҳам босқинчиликни бошлашди.»
Мен айтдим: «Ислом дунёси бу уруш ҳақида ҳеч нарса билмайди. Ҳатто сиз бу давлатни «Чечен Ислом Республикаси», деб ҳам эълон ҳам қилмагансиз, одамлар сизларга ёрдам бериш фарзлигини билишмайди. Ислом дунёси Чеченистондаги воқеалардан хабарсиз.»
У айтди: «Сизлар Чеченистонда нималар бўлаётганини билишни хоҳламайсизлар. Дейлик, бу воқеалар дунёнинг исталган бошқа нуқтасида содир бўлаяпти, мусулмонлар бу жойга ўзларининг вакилларини жўнатиб, вазиятни ўрганишлари, нима учун, кимга қарши жанг қилишаётганини аниқлашлари лозим бўлади.»
Тан олиш керак, тўғриси бу сўзлар мени синдирди, мен бошқа давом эттира олмадим.
У давом эттирди: «Бу бурчга киради. Уруш Чеченистонда бошланди, сизлар биласизлар бу мусулмонларнинг ери, бу ерга келиш сизларнинг вазифангиз ҳисобланади. Сен менга бу каби саволлар билан мурожаат қилаётган, биринчи мусулмон мухбирисан. Бу вақтда харобаларнинг остида Би-Би-Си, Си-Эн-Эн мухбирлари, бутун ғарб дунёси мухбирлари олдимизда чўккалаб турибди, биздан интервью олиш, уруш ҳақида кўпроқ нарса билиш учун… Улар сўрашяпти, нима учун жанг қиляпмиз, вазият қандай, биз мусулмонмизми ёки христиан? Шу каби антиқа саволлар. Қара, мухбирларнинг орасида қанча мусулмонлари бор, шу пайтгача, биронтаси кўпроқ нарса билиш, жанг ҳақида савол бериш учун келмади».
Шундан сўнг бошқа савол бера олмадим ва ўзимни ҳимоялашга ўтдим: «Сизларнинг ерларингиз ҳар томондан тўсилган, бу ерга келиш жуда қийин».
У айтди: «Ҳамма муаммо мусулмон ўлкаларини бошқараётган тузумларда. Агар барча мусулмон ўлкалари бу ердаги мусулмонларнинг аҳволини билиш учун, ўзларининг вакилларини жўната олишмаса ҳам, Ғарб ўзининг одамларини жўнатаяпти, улар мени Чеченистоннинг қай бурчагида бўлсам ҳам топишади. Демак биз эмас, сизлар ёрдамга муҳтож экансизлар. Қачонки биз Россияни бир ёқлик қилгач, Аллоҳ хоҳласа сизларга ёрдамга борамиз!»
Мен интервюни якунлай олмай, хайрлашдим: «Жазакаллоҳу хойрон».
Мен Араб Ярим Оролидаги биродарларга вазиятни тушунтириб хат жўнатдим. Мен Жоҳарни кўкларга кўтармадим, йўқ сифатлар билан уни безамадим. Биз раҳбарларни мақтаб, кўкларга кўтаришганини кўп кўрганмиз. Мен фақат бу одам жуда кучли шахс эканлигини, балки Аллоҳ уни сабаб қилиб Кавказликларга нажот берар, деб айтдим. Унинг қалбида нималар бор билмадим, аммо шуниси аниқки, у жуда кучли шахс. Агар президентда озгина заифлик бўлса, жанг давом этмаган бўлар эди, яна Аллоҳ билгувчи.
Савол ва жавоблар битилган мактубни жўнатганимдан сўнг, биз тайёргарликни бошладик ва бир қанча амалиётлар ўтказдик. Кейин Будённовск амалиёти ўтказилди.
Биринчи чечен уруши
Шомил Басаевнинг айтганларини эслайман: «Иншаа Аллоҳ уруш бир неча кунлардан сўнг тугайди ва биз иншаа Аллоҳ ғалаба қиламиз». Мен айтдим: «Уруш қачонки русларни мағлуб қилиб, ҳайдаб чиқарганингларда якунланади». У айтди: «Ғалаба иншаа Аллоҳ». У менга овоз пасайтиргич асбоби бор пистолет бера туриб шундай деди: «Буни ўзингда тут. Биламан сенга осон бўлмайди. Мен Абхазияда бўлганимда, одамлар сулҳ тузишни бошлашди. Бу сулҳлар биз учун оғир эди, айниқса шунча мужоҳидларни йўқотганимиздан сўнг. Сенга балки қийиндир, лекин биз абхазлар каби йўл тутмаймиз иншаа Аллоҳ».
У менга шундай гапларни айтардики, мен уларнинг маъносига тушунмас эдим.
Россия ичида Будённовск амалиёти амалга оширилгандан сўнг руслар бу муаммони сулҳ йўли билан ҳал қилишди. Одамларда жиҳод руҳи яна ҳам алангалади. Мен режа тузиш, қурол-яроқ ва амуниция (жангчининг кийим бошидан ташқари, барча анжомлари) сотиб олиш зарурлигини айтдим. Бу тўрт ойлик сулҳ муддатида биз тайёргарлик кўришга улгуриб олдик.
Шундан кейин руслар Чеченистон президентлигига сайлов эълон қилишиб, сайлов якунлангандан сўнггина Чеченистондан чиқиб кетишларини билдиришди. Улар сайлов ўтказишди, қатнашувчилар орасида рус ҳарбийлари ҳам бор бўлиб, уларнинг сони ярим миллионча эди, бу вақтда Чеченистон аҳолиси сонининг ўзи бир ярим миллиондан ошмасди. Табиийки, руслар ўзларини малайи Завгаевнинг номзодини қўйишиб, сайловда ғолиб бўлишди. Мужоҳидлар қоғозларни йиртишиб, сулҳни бекор қилишди ва жанговар амалиётларни бошлашди. Вазиятни кузатиб, энди бу масалага нуқта қўйилганини тушундим.
Бизда ҳамма нарса тайёр эди, сулҳ бекор қилинганидан беш кундан сўнг биз биринчи амалиётни ўтказдик.
Биринчи амалиётда Харачой қишлоғи яқинидаги ҳарбий соқчилар гуруҳи карвонини (конвой) ўққа тутдик. Амалиёт муваффақиятли якунланди, русларнинг 5та машинаси яксон қилиниб, 41та аскари ва 5 та офицери ўлдирилди.
Отишма давомли бўлиб, 15 метр масофадан ўққа тутилди, душман томондан йўқотиш кўп бўлди, гўёки бу жанг улар учун гўшт қиймалагич эди. Бизнинг орамизда ўлганлар ва оғир жароҳат олганлар бўлмади. Фақат мен енгил жароҳат олдим ва бир амир юк машинаси портлашидан ярадор бўлди.
Бу воқеалардан сўнг биз жанчиларни тайёрлашни бошладик. Одамлар бу амалиётлар ортида ким турганлиги билан қизиқа бошлашди, бу Шомилми ёки бошқаси… Уч-тўрт кун давомида одамларнинг оғзидан такбир тушмади, амалиётларни биз қилганимизни ҳам билишди. Ёшлар йиғилиб янги ҳужум уюштириш учун разведка қила бошлашди. Кейинги ҳужум икки ойдан кейин амалга оширилди.
Биз жуда ҳам қийин пайтда ҳарбий карвонга ҳужум қилдик, бу вақтда руслар катта куч билан тоғли ҳудудларга кириб келишганди. Сержен-Юртдаги ҳужумда биз уларнинг белини синдирдик. Ҳарбий соқчилар гуруҳи (конвой) 100 та машинадан иборат бўлиб, улардан 47 таси ўққа тутилди ва кўп ғаниматлар қўлга киритилди. Улар «Чаёнлар» деб номланган осетинлар гуруҳининг орқасидан кетишаётганди. Осетинларнинг бу гуруҳи энг қонхўр гуруҳлардан бўлиб, Чеченистоннинг шимоли-ғарбида жойлашган Самашки қишлоғида қатли ом уюштиришганди. Амалиётимиз омадли бўлиб, тасвирлари видеокассеталарда бор.
Аввалига чекиндик, чунки биз ўттизтача атрофидаги машиналарни кутгандик ва уларга ҳам асосан ўқ-дори ва амунициялар ортилган деган маълумотга суянган эдик. Уларни ғанимат қилмоқчи эдик. Аммо улар 63 та жанговар машина, 8та танк ва бошқа оғир қуроллар билан келишди. Колоннанинг ярмини ўтказиб юбордик, пистирмамиз 2,5 километр масофагача чўзилганди.
Биз колоннани қисмларга бўлиб, ўққа тутдик. Гуруҳимиздаги биродарлардан 4 таси шаҳид бўлишди иншаа Аллоҳ. Бошқа гуруҳдан 5 киши шаҳид бўлди, 21таси жароҳатланди. Кўпчилик оддий хатолар туфайли енгил жароҳат олишди. Улар ҳужумдан сўнг, яраланган аскарларни ўлдиришмоқчи бўлишган, аммо уларнинг кўпчилигида граната бўлиб, осетинлар чеченларнинг қўлига тирик тушишса, уларни ёқиб юборишини билишарди.
Маккор руслар осетинлар ва бошқа Кавказлик миллий гуруҳларга гиёҳвандликка, спиртли ичимликлар ичишга, талон-тарож ва аёлларни зўрлашга рухсат беришганди. Аммо буни рус аскарларига таъқиқлашарди. Осетинлар – бу Кавказ халқларидан бири бўлиб, русларнинг мақсади, чеченлар билан Кавказнинг бошқа халқлари орасида низо ва адоват уруғларини сепиш эди. Шунинг учун улар Кавказлик ҳарбийларга хоҳлаганини қилишга рухсат беришганди. Руслар гумон қилишдики, агар рус аскарлари бу каби разилликларни қилишмаса, чеченлар билан осетинлар ўртасида уруш бошланади.
Осетин гуруҳлари Чеченистонда жуда кўп хунрезликлар қилишди, улар кўп одамларни ўлдириб, ёқиб юборишди. Ҳанузгача осетинлардан тузилган гуруҳлар, Чеченистонда жанг қилаётган гуруҳларнинг энг шафқатсизлари ҳисобланади.
Давоми бор
«Содиқлар» учун Умму Жаъфар таржимаси