Хаттобнинг стратегик ва тактик тажрибалари. 8-қисм. Шатойдан чиқиш

ҲАРБИЙ ИЛМЛАР

… Русларнинг оғир артиллерияси зарба беришни бошлади. Ҳужум русларнинг ўзлари томонга қараб йўналган эди, чунки мужоҳидлар чекинган, позицияда ҳеч ким қолмаганди.

Мужоҳидларнинг аксар қисми тоғнинг чўққисида эди, мен ўнг томонга тушишларини айтдим, алҳамдулиллаҳ ҳеч кимга зарар етмади.

Орадан озгина вақт ўтиб, давомий ракета ҳужумидан сўнг, шаҳид бўлганлар ва яраланганлар ҳақида хабарлар кела бошлади. Мен биродарлар томонга бормоқчи эдим, аммо давомий бомбардимон туфайли иложи бўлмади.

Биз жароҳатланганларни даволаш, шаҳидларни кўмиш учун олиб келдик. Шаҳидларни кўмиш учун белкурак йўқ эди. Қўлимиздан келгани – пичоқ билан ярим метр кавлаб уларни қўйдик. Ҳамма биродарлар касал ва мадорсиз эдилар. Кўп мужоҳидлар ўзларининг аҳдларига содиқ қолишди,

Бомбардимонлар тугагандан сўнг 30 та яраланган, 30 та шаҳид бўлган биродарларни келтиришди. Биродарларимиз Абул-Валид, Яъқуб ва Абу Зар Шишаний (Ҳирот) лар ҳам ярадор бўлишган эди.

Биз дарага тушдик – унинг қанчалик чуқурлиги ёлғиз Аллоҳга аён – мен
ажабланардим, силласи қуриган биродарлар қандай қилиб тушиб, яна қандай кўтарилишади. Чидаб бўлмас совуқдан кечалари ухлашнинг иложи йўқ. Кундузи 30 дақиқадан ортиқ ухлай олмасдик. 30 дақиқалик уйқудан сўнг, қонни юриштириш учун югуришга тўғри келарди.

Аллоҳ биродарларга эрталаб русларга ҳужум қилишларини ирода қилган экан. Улар 15 метр масофадан русларга ўқ узишди, улар эса қўрқанидан бошини ҳам кўтаришмади.

Бир нуқтанинг ўзидан мужоҳидлар 50 дан ошиқ кофирларга қирон келтиришди. Биз десантларнинг иккита гуруҳини яксон қилдик, бу вақтда рус ҳукумати “мужоҳидларнинг етакчиларини йўқ қиламиз” – деб бутун дунёга жар солаётганди

Шундан сўнг биз яна илгариладик. Бизда рус асири бор эди, у қочиб кетиб, бизга босқинчиларни бошлаб келди. Руслар бизни 200 ёки 300 та деб гумон қилишган экан. Биз уларнинг суҳбатини мухобара сканерида пойладик: “Улар бор йўғи 200 ёки 300 та”, – дейишди, кейин эълон қилишди: “Бизнинг аскаримиздан янгилик бор, улар 1200 та” – бу аскар ўша қочган асир эди. Унинг қочиб кетишига сабаб, мужоҳидлар кимнидир қўриқлаш ҳолатида эмасдилар. Уларни тирик қолдириб катта хато қилгандик, уларнинг ҳаммасини ўлдириш керак эди. Бундан кейин биз аввалги ҳолатимизга қайта олмадик.

Бу жангда русларни қирғин қилганимиздан сўнг, бизни давомий бомбардимон қилишиб, артиллериядан ўққа тута бошлашди, кўп биродарлар шаҳид бўлишди (иншаа Аллоҳ). Биз катта гуруҳ бўлиб ҳаракат қилардик.

Умримда биринчи марта, ярадор мужоҳидларни ташлаб, жон берганларни кўммай кетаётганларини кўрдим. Гап шунда эдики, биродарлар яраланган ва қатл бўлганлар билан ҳамманинг ўз гуруҳи шуғулланади деб ўйлашарди. Аммо улар билмасди, одамлар гуруҳсиз, ҳар ким ўзича таваккалига ҳаракат қиларди.

Мен сафнинг орқасида кетаётгандим, яраланган мужоҳидни топдим, иккита шаҳидни ташлаб кетолмай биродарлардан кўмиш учун ёрдам сўрадим. Бизнинг имкониятимиз йўқ, улардан ҳам буни талаб қила олмасдик, чунки уларнинг қуввати йўқ, ҳолсиз эдилар. Баракаллоҳу фийҳим, биродарлар чарчаган бўлишларига қарамай, бошидан жароҳат олиб жон берган биродарга чуқур кавлашди. Аллоҳга қасамки, ундан мушкнинг ҳиди келарди, одамлар ракета ҳужуми бўлишига қарамай, буни ҳидлагани келишди ва такбир айтишди, мен уларга “бўлди, кетдик” – дедим.

Биз уни кўмганимиздан кейин, дарага тушиб кетдик. Эртасига бизни сезиб қолишди ва вертолётлар учиб келди. Авиация ҳамма жойни ёқиб, бизни бомбардимон қилишни бошлади, улар жуда ҳам паст учсада, уларга жавоб қила олиш ҳолатида эмасдик. Кейин артиллерия ҳужуми бошланди, бошимизга ҳар томондан, турли хилдаги ракеталар туша бошлади.

Мен айтдим: “Энди юзлаб биродарлар шаҳид бўлишади”, ҳамма тушкунликка тушди. Биз “Ҳеч бўлмаса, мужоҳидларнинг ярми тирик қолса ҳам бу яхши” – дедик.

Бомбардимон кучайди, мен Шомил билан маслаҳатлашмоқчи эдим, учрашишнинг имкони бўлмади, кўп амирлар яраланган ва ҳолсиз эдилар. Бунга қарамай биз учрашдик ва вазиятни муҳокама қила бошладик. Биз тушундикки, вазият назоратдан чиқиб, ҳамма ўз ҳолича ҳаракат қилаётганди. Муаммо шунда эдики, вазиятни назоратга олишнинг иложи йўқ эди.

Эсимда, шом намозидан кейин гуруҳлар Селментаузен ва Дуч-хутор кишлоқларига тушишни бошлашганди. Руслар ҳамма кучларини йиғиб, сўқмоқларни миналаштира бошлашди. Бу қишлоқлардан сўнг, қирғоқлари тик жарлик бўлган хавфли дарёларни кесиб ўтишимизга тўғри келди.

Руслар битта ёки иккита йўлдан ташқари ҳаммасини миналаштиришганди.

Қишлоқларга яширинган биродарлар билан алоқа боғлашга ҳаракат қилдим. Улар: “Аллоҳга қасамки, руслар тайёргарлик кўриб, сизларни кутиб туришибди, бу ерга келманглар” – деб хабар беришди. Шомил бу ҳудудларда йўлни давом эттириш керак, деган фикрида қатъий туриб олди. Вазият мураккаблашиб, ҳар дақиқада бошқарув қийинлашарди. Бомбардимон ҳам фақат кучайгандан кучайди. Кўп биродарлар шаҳид бўлишди, жароҳатланишди. Биз 100 дан ортиқ яродарни, ўзимиз киролмаган қишлоқда қолдирдик, аммо қишлоқ аҳли уларни қабул қила олмасликларини айтишди. Шундай қилиб, ҳолат яна ҳам оғирлашди.

Эсимда, шомдан олдин сафнинг ортида кетаётиб, кўмилмай қолиб кетган шаҳиднинг олдидан ўтдим. Мен йўлни давом эттиришга майлим йўқ эди. Аммо биродарим Шомилнинг, маҳаллий жойни билгани учун, ўз нуқтаи-назари бор эди. Мен: “Шаҳидга қабр кавланглар” – дедим. Улар снаряд тушишидан ҳосил бўлган чуқурни кенгайтиришиб, кавлашди ва уни кўмдик.

Юракка оғриқ берадиган яна кўп фожиали лаҳзалар бўлди. Бутун умрим мобайнида бунақасини кўрмагандим.

Қишлоқдан бир неча киши келиб, айтишди: “Биз Аллоҳга қасам ичамиз, руслар сизларни кутиб турибди, улар жуда яхши тайёргарлик кўришган, у ерга борманглар”. Охир- оқибат улар бизни кўндиришди. Мен мухобарани ёқиб, айтдим: “Тана иккита калла билан юра олмайди, бу меъёрга тўғри келмайди”. Мен бошқарувни унинг қўлига топширдим. Аслида, бу масалада унинг ўз нуқтаи-назари бўлиб, у маҳаллий жой билан таниш эди. У учрашишни сўради ва айтди: “Нима қиламиз?”

Мен айтдим: “Мен бу вазиятга доир ўзимнинг мулоҳазамни айтдим. Энди бизда шунча шаҳид бўлганлар, шунча ярадорлар туриб, яна нима қиламиз? – деб сўрайсан”. Кейин айтдим: “Қаердан келган бўлсак, шу ерга қайтиб кетишдан бошқа чорамиз йўқ”.

Биз кетган жойдан руслар, ўз аскарларининг 75 та ўлигини йиғиб олишди.

Бу ҳудудда кофирлар бизни ҳамма томондан ўраб олишини кутгандик.

Эсимда, мен мужоҳидларнинг олдига ўтириб, Аллоҳни эслатдим. У бизга иккита яхшиликни ваъда қиляпти: ғалаба ёки шаҳодат – ҳар иккиси ҳам яхши, мен Аллоҳдан булардан бирини беришини сўрадим.

Мен руҳий тушкунликка тушгандим. Аллоҳга қасамки, уч-тўрт кун ичида
юзимизда табассум ҳам йўқ эди. Мен биродарларга айтдим: “Сизлар тайёр бўлишларингиз керак”, қачонки бирон гуруҳнинг олдидан ўтсам улар сўрашарди: “Энди нима қиламиз?” – мен жавоб бердим: “Аллоҳ билан учрашувга тайёргарлик қилинглар, Аллоҳни кўп эсланглар, зикр қилинглар, Аллоҳдан сўраймизки, ўқ орқамизга эмас, икки кўзимизнинг ўртасига тегсин. Аллоҳдан сўраймизки, У бизга шаҳодатни берсин, жанг майдонидан қочишликдан ўзи сақласин, Аллоҳнинг иродасига тайёргарлик кўринглар”.

Биз зич қуршовда қолгандик. Биз кўпчилик эдик, шунинг учун ҳар томондан, кўп саволлар бериларди. Давомий кимдир шаҳид бўлган, кимдир яраланганини эшитардик, биров: “От керак!” – деб бақирарди. Ҳамма ниманидир сўрарди, мен эса нима ҳам қила олардим?! Аҳволимиз оғир эди.

Бу қишлоқда 100 та ярадорни қолдирдик, 50 та мужоҳид тўқнашувларда шаҳид бўлишди.

Қуршовдан чиқиш учун, биродарлардан Абу Зар Тоифий ва Абу Умарни чақириб бирон йўл топишларини сўрадим. Бундан аввал сўқмоқ йўлларнинг разведкасига чиқарилган гуруҳ, қорли бўрон сабабли қайтиб келишганди.

Қуршовдан чиқишга Аллоҳдан умид қилиб, харитани кўра бошладим. Аммо биродаримиз Абу Умар адашиб қолибди, қолганлар ҳам олдингилар каби қорли бўрон сабабли қайтиб келишди. Мен Абу Зар, Ислам Шишаний ва яна учта чечен мужоҳидидан, йўлга чиқишларини сўрадим.

Бизга улардан хабар келди, алҳамдулиллаҳ, ҳаммаси жойида, улар бу
минтақадан ўтишиб, водийгача бориб, йўлни кесиб ўтишибди. Мен бу янгиликни дарров Шомилга етказдим, биз тезда шу йўлдан ҳаракатланишни бошладик ва биродарларга айтдик: “Умид қиламизки, ҳеч ким ўз ҳолича ҳаракат қилмайди, биз нима десак шуни бажаринглар. Энди бизнинг ўтирадиган жойимиз йўқ. Руслар бизнинг қаердалигимизни жуда яхши билишади, биз ҳақимизда етарли ахборотга эга. Шунинг учун биз бу ҳудуддан чиқиб кетишимиз керак”. Ҳамма бунга рози бўлди, биз ҳаммани мухобара орқали йиғдик.

Бизни орқамизда гуруҳ бўлиб, улар ўрмонга киришмади, мен уларга бирон кишини жўнатишимни айтдим. Доғистонлик энг яхши биродарлардан Раббонийни уларнинг олдига жўнатдим. Мен араб мужоҳидларини жўнатишга қўрқдим, сабаби улар яраланишса, бу бизга катта муаммо бўлади. Шундай қилиб мен Раббонийни жўнатдим, у тоққа чиқиб олиб, шомдан олдин йўл очиқлигини маълум қилди, ва разведкани давом эттирди. Мен барча гуруҳ амирларига чекинишга буйруқ бердим. Ҳамма тартибсиз чекина бошлади.

Ракета ҳужуми бошланди. Улар бизни кассетали бомбалар – қуролнинг энг разил тури – билан бомбардимон қилишни бошлашди. Биздан қанчаси жон берган, қанчаси яраланганини билмасдик.

Биз ярим тунгача аввал чиққан йўлимизда давом этдик. Мужоҳидларнинг тизими сўқмоқ йўлларни тўлдирган эди. Мен ерда ётган тўртта мужоҳидни топдим, уларни кўмдик.

Шомил келиб, айтди: “Энди нима қиламиз?” Мен айтдим: “Биз бу тумандан бошқасига кетамиз”. Тонг отганда бир гуруҳ янги жойда эди, бошқаси Шомил билан қолганди. Шу куни одамларни йиғиб, Шомилнинг гуруҳи билан уларни бир гуруҳга бирлаштирдик. Биз дарага тушдик, Аллоҳга қасамки, бу минтқадаги йўлларда юришнинг қийинлигидан нафақат уй ҳайвони балки тоғ эчкилари ҳам ўта олмасди. Бизнинг 25 та отимиз бор эди, улардан 20 таси ўлди, 4 тасини едик, битта менда қолган отгина бу жойдан ўта олди. Ўқ-дори ортилган юк билан у ҳам лойга ботиб, охири ўлди. Биз уни тортиб чиқара олмадик, у ҳамманинг кўз ўнгида жон берди.

Алҳамдулиллаҳ, бу дарадан охири чиқиб кетдик. Бизга олдинда руслар жойлашганлиги ҳақида янги хабар етиб келди. Карвонга йўл очиш учун ҳужумга тезда гуруҳларни йиға бошладик. Разведкадан сўнг аниқ бўлдики, десантлари яксон қилинганидан сўнг руслар бу ерни ташлаб кетишибди, алҳамдулиллаҳ. Аллоҳ уларнинг юракларига қўрқув солди. Тепаликларда жойлашган рус гуруҳлари бизнинг келишимиздан бир кун олдин, бу ердан кетишибди. Биз Тевзан қишлоғига кириб борганимизда қай аҳволдалигимиз, ягона Аллоҳга аён.

Аллоҳга қасамки, мужоҳидларни аҳволини кўриб, аёллар ва болалар йиғлашди. Кўпчилик юра олмасди, кўтариб олиб бордик. Шайх Абу Умарни биродарлар елкасида кўтариб боришганини эслайман. Қолган биродарлар қаттиқ касал эди. Уларнинг оёқлари шишиб кетган, кўпчилик ботқоққа ботиб оёқ кийимини йўқотганди, улар икки кунча музда яланг оёқда юришди.

Оёқлар шу даражада шишгандики, улар янги оёқ кийим кийиш ҳолатида эмасди.

Қишлоқда тунги соат 2-00 да ўқ-дориларни тайёрладик, асосий кўчага мужоҳидларни йиғиб, уларни чиқара бошладик. Тасаввур қилинг 100, 200, 300 тадан иборат гуруҳлар. Уларни йиғиш учун менга бир неча соат керак бўлди, бу вақтда руслар билан бизнинг ўртамиздаги масофа 200 метр келарди. Тонг отганда биз йўлни кесиб ўтмасликка қарор қилдик, чунки биродарлар разведка қилишиб, кундузи йўлни кесиб ўтишнинг иложи йўқлигини айтишди. Яна қишлоққа қайтишга тўғри келди. Қишлоқдагилар бизни деб, қаттиқ қўрқувда қолишди. Руслар мужоҳидларга қарашарди, мужоҳидлар русларга қарашарди, фақат Аллоҳ билади вазият қандай таранглигини.

Руслар аскарлари билан тўла юк уловлари қишлоқнинг ёнидан ўтиб кетди, лекин Аллоҳга ҳамд бўлсин ҳеч нарса бўлмади. Биз қишлоқда ярим кечасигача қолдик.

Одамлар бизга: “Ёки биз қишлоқдан чиқиб кетамиз, сизлар қоласизлар, ёки сизлар чиқиб кетасизлар аёллар ва болалар ўз уйларида қолишади” – деб мурожаат қилишди. Улар айтган гап, ҳақиқий ҳолатни акс эттирарди.

Мен улардан мужоҳидлар кийиниб-нетиб олишлари учун бир кун сўрагандим.

Аллоҳга қасамки, биз эски пайпоқ ва оёқ кийимларни йиғдик. Аёллар сут ва емиш олиб келишганда, очликнинг зўридан одамлар жанжаллашиб кетишди.

Мужоҳидлар ташландиқ уйларда исиниш учун ўт ёқишни бошлашди. Одамлар бу жанжалдан ҳайрон, биродарлардан бири тасвирга олган экан, мендан сўради: “Нимага овқат тарқатилаётган пайтда тартиб йўқ?”. Мен жавоб бердим: “Қуршовдаги аниқ ўлимдан халос қилган Аллоҳга шукр қил, ҳозир бу нарсалар билан шуғулланиш вақти эмас”. Кимдир келиб, кўрпа ва оёқ кийим сўради, мен жавоб бердим: “Биродарлар, агар бу нарсалар бизда бўлганда, уларни сизлардан яширмаган бўлардик”, биз бир-биримиз билан қўпол гапларни алмаша бошладик. Кейин улар кечирим сўрашди, баракаллоҳу фийҳим.

Биз иккинчи сафарга отландик ва одамларга айтдик: “Деярли қуршовдан чиқиб кетдик, аммо ҳали ҳам хавф бор, биз Аллоҳдан ёрдам сўраймиз”.

Баъзи мужоҳидлар қишлоқда қолишди, уларнинг орасида шайх Абу Умар ва иккита амир – Абу Жиҳод ва Абу Зар Шишаний ҳамда улар билан 30-40 та одам бор эди. 100 та бошқа мужоҳидларни қишлоқ бўйлаб тарқатиб юбордик.

Биз кечаси юришда давом этдик, руслар эса биздан олдинда 200 метр масофада эди. Биз уларнинг пастида турган ўрмонга қараб кириб кетдик, уларнинг постлари бизни тепамизда эди. Биз уларнинг олдидан ўтаётганимизда дуо қилиб ўтдик. Алҳамдулиллаҳ, Аллоҳ уларни кўр қилди, уларнинг олдидан ўтиб, қуюқ ўрмонзорга кириб кетдик.

Шундан сўнг биз машвара мажлиси ўтказдик ва сафни икки гуруҳга бўлдик. Салкам 200 тача мужоҳид очиқ йўлдан қишлоққа кириб кетишди, иккинчи гуруҳ биз билан йўлда давом этди, бизнинг сонимиз 700-800 тача эди. Сўқмоқ йўлдан Ведено тарафга йўл оларканмиз, бизни ҳали олдинда нималар кутаётганини билмасдик. Бизнинг разведкамиз карвондан олдинда кетарди, Аллоҳга ҳамд бўлсин, йўлни биладиган биродар бор эди. Биз Ведено қишлоғига яқин жойда жойлашган Ца-Ведено қишлоғигача бордик ва ўша жойда тўхтадик.

Бизнинг муаммоларимиз кўп эди. Кўп касал мужоҳидлар йўлда жон беришди. Уларга емиш тайёрлаб, кўчада нон тарқатдик, кимгадир етди, кимгадир йўқ. Бу тунда эди, кундузи биз яширинишимизга тўғри келарди. Иккинчи кун биз яна йўлга тушдик ва нисбатан тинчроқ жойга етиб олдик, баъзи биродарлар тракторларга боғланган чаналарда етиб келишди. Кун охирида биз хавфсиз жойга етиб келдик, алҳамдулиллаҳ.

Бу русларнинг катта мағлубияти бўлди. Улар мужоҳидларни йўқ қилиб, урушга нуқта қўйилганини эълон қилишни исташганди. Биз бу ҳудудларга келишимизни, тоғларда, русларга қарши янги урушни бошланиши деб ҳисобладик.

Шатойдан чиқишни тарихи шундай бўлганди.

Улашинг :
Тег:
𝐌𝐮𝐡𝐚𝐦𝐦𝐚𝐝 𝐙𝐨𝐡𝐢𝐝
𝐴𝑙𝑙𝑜ℎ𝑑𝑎𝑛 𝑞𝑜'𝑟𝑞𝑖𝑛𝑔𝑙𝑎𝑟 𝑣𝑎 𝑠𝑜𝑑𝑖𝑞𝑙𝑎𝑟 𝑏𝑖𝑙𝑎𝑛 𝑏𝑖𝑟𝑔𝑎 𝑏𝑜'𝑙𝑖𝑛𝑔𝑙𝑎𝑟!
https://sodiqlar.org

Мулоҳаза билдириш

Сизнинг email манзилингизни бошқалар учун кўрсатилмийди. Барча керакли жойларни тўлдиринг *