بسم الله الرحمن الرحيم
إن الحمد لله نحمده ونستعينه ونستغفره، ونعوذ بالله من شرور أنفسنا، ومن سيئات أعمالنا، من يهده الله فلا مُضل له، ومن يُضلل فلا هادي له.
وأشهد أن لا إله إلا الله وحده لا شريك له، وأشهد أن محمداً عبده ورسوله، صلى الله عليه وعلى آله وصحبه، وسلم تسليماً كثيراً.
وبعد:
Бешинчи дарс. Исломда жиҳоднинг ғалабаси, фақат жанг майдонидаги ғалаба билан чегараланиб қолмайди.
Аввалги дарсларимизда жиҳоднинг ўзгармас қонун-қоида эканлигини ҳақида гаплашиб келган эдик ва унга бир қанча ҳужжатлар билан ёндошдик. Навбатдаги дарсимизда ҳам жиҳоднинг ўзгармаслиги хусусидаги далилларга мурожаат қиламиз. Яъни жиҳоднинг ғалабаси маълум бир ерда қозонилган ғалаба билан чегараланиб тўхтаб қолмайиди. Ғалаба дегани – бу инсон тушунчасидаги ғалабанинг ўзигина эмас албатта. Ислом келиши билан араб тилидаги баъзи калималарга ўзгача маъно берди. Буни “алмаънал истилаҳий”- истилоҳий маъно деб аталади. Масалан, солат калимаси аввалда араблар тилида дуо маъносида қўлланилиб келиб, Ислом келиши билан эса бу калима намоз маъносида тушуниладиган бўлди. Сиём эса, аввалда тийилишлик маъносида бўлган бўлса, кейинчалик эса Рўза маъносида юритилинадиган бўлди. Шунингдек, Аллоҳ таъоло Исломдаги ғалаба тушунчасига ҳам кўпгина бошқа маъно бериб, унга ўзгартиришлар киритди. Шунинг учун биз ғалаба деганда, фақатгина жанг майдонидаги ғалабани тушунмаслигимиз керак. Шу ўринда шайх ўта фойдали ва муҳим далилларни келтиради. Бу далиллар ҳам жиҳоднинг қиёматга қадар давом этишига яқин ишорадир. Муаллиф жиҳоднинг ғалабасига ҳужжат сифатида 11та далил келтиради. Деярли мусулмонларнинг аксарияти жиҳоддаги ғалабани фақат жанг майдонидаги ғалаба деб билишади. Яъни, жисмоний йўл билан қўлга киритилган ғалабагина мусулмонларнинг жиҳоддаги ғалабаси, деб тушунишади. Албатта, бу хатодир. Аллоҳ таъоло жиҳоддаги ғалабани майдонда турган одамлар кўзига кўриниб турадиган кучларгагина хослаб қўймади. У Зот Ўзининг йўлида жиҳод қилаётган мужоҳидларга жанг майдонида бўладиган муқаррар ғалабани ҳам ваъда қилмади. Аллоҳ таъоло Қуръонда шундай дейди:
Агар сизларга жароҳат етган бўлса, у қавмга ҳам худди шундай жароҳат етган. (Токи ибрат бўлсин деб) ва Аллоҳ ҳақиқий иймон келтирган кишиларни билиши ҳамда ораларингдан шаҳидларни саралаб олиш учун бу кунларни (яъни ғалаба ва мағлубият кунларини) одамлар орасида айлантириб турамиз. Аллоҳ золим кимсаларни севмайди. Оли Имрон-140.
Аллоҳ таъоло бу оятда мусулмонларга икки бор мағлубият берганини айтяпти. Бири жароҳат бўлса, иккинчиси кунлар (мағлубият). Жароҳат ҳам ўз-ўзидан мағлубиятнинг бир тури ҳисобланади. Аслида эса бу оят мусулмонларнинг Уҳуддаги мағлубиятидан кейин нозил бўлган эди. Ўшанда мусулмонлар: «қандай қилиб биз мағлубиятга учрашимиз мумкин, ер юзида биздан бошқа мусулмон бўлмаган ҳолда, орамизда Пайғамбар алайҳиссалом бўла туриб, ахир Аллоҳ бизнинг ҳожамиз-ку», деб таажубланишган эди. Шунда юқоридаги оят нозил бўлди. Чунки, улар Бадр куни улкан ғалабани қўлга киритишган, ҳамда бундан кейин энди доим ғалаба қиламиз, деб гумон қилишган эди. Аллоҳ бу оятни нозил қилиб саҳобаларни тарбия қилмоқда. Ғалаба ва мағлубиятни одамлар орасида айлантириб туришлик Аллоҳнинг суннатидир. Муаллиф сўзида давом этади. Агар биз ўзимиздаги дин ва дунёқарашимизни кенгроқ қиладиган бўлсак, у ҳолда шундай бир хулосага келамизки, Исломнинг чўққисига кўтарилган ҳар бир шахс ҳеч қачон мағлубиятда бўлмайди. Маълумки, Исломнинг чўққиси жиҳоддир. Шунинг учун биз ғалаба деган тушунчамизни ҳам кенгайтиришимиз керак, шунда биз ҳеч қачон мағлубият нима эканлигини билмаймиз. Аслида эса Аллоҳ йўлида жанг қилаётган кишига Аллоҳ фақат ғалаба деган неъматни ато этади. Дарҳақиқат, Ислом уммати жамоат асосида жиҳодни олиб борар экан, у ҳеч қачон мағлубиятга юз тутмайди.
Энди эса жиҳод лозим қиладиган баъзи ғалабалар билан танишиб чиқамиз. Аслида эса бу ғалабалар хусусида алоҳида алоҳида китоблар ёзиш мумкин эди. Мусулмон кишининг ўз нафсига қарши курашиб, уни енгиб ўтиши ҳам умум ғалабадир. Маълумки, нафс кишини фақат ёмон нарсага таклиф қилади. Қачонки, энди нафснинг қаршисида жиҳод масаласи рўбарў бўлса унинг қаршилиги янада ҳам кучаяди. Мана шу вақтда мусулмон уни енгиб ўтиб Аллоҳнинг йўлига чиқиб кетиши ҳақиқий ғалабадир. Бу нарса хусусида кўп тафсилотларга киришмаймиз, негаки нафснинг нима эканлиги хусусида жуда кўп гаплар гапирилган.
Биринчи ғалаба. Мусулмоннинг 8 та дунё матоси устидан қилган ғалабасидир. Аллоҳ таъоло Тавба сурасида шундай деб марҳамат қилади:
(Эй Муҳаммад алайҳис-салом), айтинг: «Агар ота-оналарингиз, болаларингиз, ака-укаларингиз, жуфтларингиз, қариндош-уруғларингиз ва касб қилиб топган мол-дунёларингиз, касод бўлиб қолишидан қўрқадиган тижоратларингиз ҳамда яхши кўрадиган уй-жойларнгиз сизларга Аллоҳдан, унинг Пайғамбаридан ва унинг йўлида жиҳод қилишдан суюклироқ бўлса, у ҳолда то Аллоҳ Ўз амрини (яъни, азобини) келтиргунича кутиб тураверинглар. (Зеро), Аллоҳ бундай фосиқ қавмни ҳидоят қилмас. Тавба-24.
Бу оят 8та тўсиқ билан мужоҳид ўртасидаги курашни баён этади. Айнан мана шу тўсиқлар мужоҳидни жиҳоддан тўсиб қолади. Жиҳод йўлида яна қандай тўсиқлар бўлса агар, улар айнан мана шу тўсиқлар билан чамарчас боғлиқдир. Булар қандай тўсиқлар экан? Биринчиси ота-оналарингиз, яъни инсон учун энг яқин бўлган бу икки киши. Маълумки бугунги уммат Ислом ақидаси-ю, унинг ҳақиқатидан анча йироқ. Бу умматнинг ота ва оналари ўзларини мусулмон деб биладилар, улар мусулмон бўлганларидан мағрурланадилар ҳам. Аммо, умматнинг бу кекса синфи Аллоҳ улардан нимани талаб қилаётганини билмайди. ҳолбуки, бугун Аллоҳ улардан Ўзининг йўлидаги жиҳод қилишни талаб қиляпти. Афсуски, эндиликда эса, бу уммат ичида ўз фарзандларини жиҳодга кузатаётган ота-оналарни деярлик топиб бўлмайди. Ҳа, Аллоҳ Ўзининг ояти каримаси орқали хабар берганидек, улар бугунги кунда уммат ёшларига жиҳод йўлидаги катта бир тўсиқга айланиб қолишди.
Ўз вақтида мужоҳид Хаттоб айтган эди: «Бизларни жиҳодга чиқишдан тўсаётган асосий нарса – бу бизнинг аҳли оиламиз бўлади. Ким бугун бизнинг сафимизда турган экан, улар айнан мана шу яқин кишиларининг рухсатисиз келган кишилардир. Агар биз яқинларимизга қулоқ солиб уйда қолганимизда, бу қилаётган амалимизни ким давом эттирган бўлар эди?» Аллоҳнинг жиҳоддек фарзини бажаришликда ота-онага осий бўлишлик, шубҳасиз эзгу амал ҳисобланади. Навбатдаги тўсиқ, болаларингиз, фарзанд қандай ширин эканлигини фарзанди борлардан сўранг. Аммо, мана шу ширин фарзандлар ҳам бугунги куннинг фитна ва тўсиқларидан биридир.
Ҳадисда айтилишича: «Фарзанд кишининг бахил ва қўрқоқ бўлишининг сабабчисидир». Маълумки, Аллоҳ инсонга топган мол-дунёсидан садақот қилишликка буюрди. Аммо, у кўп ҳолатда бахиллик қила бошлайди, ундаги бу ёмон сифат эса айнан фарзанд сабаблик намоён бўлади. Шайтон ҳар тарафдан инсонни васваса қилиб: «сени ҳали қиладиган ишларинг кўп, фарзандинг катта бўлиб келяпти…» Ҳатто инсон ҳали туғилмаган боласи учун дунё тўплашга киришади. Қачонки, энди одамларга нима учун жиҳодга чиқмаяпсиз, деб савол қилсангиз, улар менинг жиҳодим фарзандларим, чунки мен улар учун масъулман, уларни едириш, ичириш, ва таълим беришни менга Аллоҳ буюрди, деб айтаётганини эшитасиз. Албатта, бу нарса кишининг ўз-ўзини алдашидан бошқа нарса эмас. Бу касаллик билан жуда кўп ака-укаларимиз касалланган. Фарзандлар уларга фитна бўлиб қолишган.
Бу тўсиқни Аллоҳ асраган кишиларгина босиб ўтиши мумкин холос. Маълумки, саҳобалар кўп хотинлик бўлишган эди ва уларнинг кўплаб фарзандлари бўлган, уларни таъминоти учун маблағлари эса кам бўлган. Шунга қарамасдан улар аҳли оиласини ташлаб Аллоҳнинг фарз жиҳодига чиқиб кетишган. Вактики, Аллоҳ таъоло пайғамбар алайҳиссаломга хижратни фарз қилганда мусулмонлар қўлларидаги барча нарсани ташлаб ҳижрат қилишга ҳозирлик кўра бошлашди. Шунда баъзиларнинг хотинлари ва фарзандлари уларнинг бўйинларига осилиб: «сен бизларни кимларга ташлаб кетяпсан», дея йиғлай бошлашди. Натижада, бу мусулмонлар ўз оилаларига раҳми келиб Аллоҳнинг фарзидан орқада қолишди. Орадан кунлар йиллар ўтди. Ва Пайғамбар алайҳиссалом Маккани фатҳ қилдилар. Пайғамбар алайҳиссаломдан орқада қолган бу саҳобалар эса натижада жуда кўп нарсадан маҳрум бўлдилар. Ҳижратдан, жиҳоддан, Мадинадек Ислом давлатини кўришликдек улкан ишдан, пайғамбар алайҳисалом билан бирга ўтиришдан, у киши билан суҳбат қуришдан, бирга намоз ўкиш ва шу каби катта неъматлардан маҳрум бўлишган эди. Ибн ал-Қоййим айтганидек: «яхши амаллар зиёдалашади, шунингдек ёмон амаллар ҳам зиёда бўлади». Мана биргина фарзни қолдиришлик мусулмондан нималарни олиб қўйиши мумкин!? Бунга сабаб айнан шу фарзандлар бўлди. Аллоҳ таъоло айтади: Ҳақиқатда, сизларнинг баъзи жуфтларингиз ва фарзандларингиз душмандирлар. Эҳтиёт бўлингиз.
Ҳалиги орқада қолган мусулмонлар пайғамбар ва саҳобаларни кўрганларидан сўнг қаттиқ изтиробга тушдилар. Уйларига қайтиб таёқ билан хотин ва болаларини ура бошладилар. Демак, ҳозирда ҳам мусулмонлар фарз айн жиҳодни қолдиришлик қандай оқибатларга олиб келишини яхшилаб билиб олишлари лозим. Хусусан жиҳод нима эканлигини тушуниб етган мусулмонлар. Навбатдаги тўсиқ – бу ака-укаларингиз. Туғишган ака-укалар ҳам ўз навбатида жиҳодга қаршилик қилувчи тоифа ҳисобланади. Бунинг тафсилотларига кўп тўхталиб ўтирмаймиз. Қариндош-уруғларингиз, бу калима кишининг нафақат яқин қариндошларини балки, миллатни ҳам ўз ичига олади. Бугун бутун ер юзи бўйлаб миллатчилик, унинг қадриятлари-ю, урф-одатларига кучли тарғиб қилинмоқда. Ҳар бир миллатнинг куфр пешволари баралла овоз билан: «Биз миллатимизнинг тинчлигини унинг равнақи ва келажагини, ўзимизнинг асосий вазифамиз деб билишимиз керак…», каби қавлидаги ёлғон ваъдалар билан кофиру мусулмонни жиҳод аҳлига қарши қўймоқдалар. Афсуски, кофир йўлбошчиларига бу куфр эътиқодни тарғиб қилишда «дин пешволари» ҳам яқиндан ёрдам бермоқдалар. Биз билишимиз лозимки, бу миллатларнинг барчаси ўткинчи, яъни бири келса иккинчиси йўқ бўлади, аммо Аллоҳнинг дини абадий қолади. Мусулмонлар истиқомат қилувчи давлатлар муртадлар қўлида, бугун бу ҳеч кимга сир эмас, гарчи бу ҳақиқатни кўпчилик тан олмаса ҳам. Қачонки, энди келинглар бу муртадларга қарши туриб жиҳод қиламиз дейилса, шунда баъзи илм аҳли ва уларга эргашганларнинг, йўқ агар биз уларга қарши чиқсак, ташқаридаги кофирлар бизнинг еримизга бостириб киришади ва миллат, давлатимиз катта хавф остида қолади, деб айтишади. Аввалги дарсларимизда айтиб ўтганимиздек, бу қавлдаги эътиқодлар ботилдир. Аллоҳ бизга аниқ ва равшан ҳолда жиҳод қилишликка буюряпти, унинг натижаси ҳақида бош қотириб, кейин шайтон чиқариб берган фатвога ёпишиб олишга эмас. Шунингдек ҳозирда уруш кетаётган жойларда баъзи мусулмонлар жангга чиқишган бўлишса ҳам, улар ўзларидаги ақиданинг нотўғрилиги сабабли миллат, давлат, ер учун уруш олиб боришяпти. Улар бу урушга Аллоҳ буюргани учун чиқишгани йўқ. Яна кимларнидир бу урушга қасос олиб чиққан. Демак, мусулмон киши ўз нафсини арзимас, ботил нарсалар учун ҳам хавфга солиши мумкин экан. Қизиғи шундаки кофирлар ҳам айнан шу нарсаларни мақсад қилиб уруш олиб боришяпти (миллат, пул, касос). У ҳолда бизни кофирлардан нима фарқимиз қолади? Наҳот мусулмонларга Аллоҳ учун жиҳод қилишлари шунчалар қийин иш бўлса? Нима учун бугунги уммат Аллоҳнинг буйруқларига бунчалар бефарқ бўлиб қолган? Аммо, шу вақтнинг ўзида уларнинг бошига келиб олган президент ёки малик урушга чақиргудек бўлса, унинг бу чақириғига ҳамма ижобат қилаётганининг гувоҳи бўляпмиз. Наҳот инсон шунчалар ҳам адашиб кетса? Шундан кейин, ҳам бу одамлар ўзларини комил мусулмон деб санашлари мантиққа тўғри келадими? Навбатдаги тўсиқлар нималар экан: “ва касб қилиб топган мол-дунёларингиз, касод бўлиб қолишидан қўрқадиган тижоратларингиз”. Бу икки тўсиқ ёки фитна кишининг қаршисида доим ёнма-ён ҳозир бўлади. Яъни, касб қилиб топилган, яъни қўлда турган пуллар ва бошқа мол-дунё. Ҳамда айланиб турган тижорат, қайсики яқинда бу тижоратнинг фойдаси қўлга келиб тушади. Мана бу икки тўсиқ мусулмонни жиҳоддан тўсиб қолади. Кимнингдир дўкони бўлса, кимнингдир унданда катта ёки кичик ширкатлари бор. Яна кимдир врач ёки муҳандис. Агар уларга жиҳод фарзлигини айтсангиз, улар эса: «мен жойимни ташлаб кетсам, мусулмонларни ким даволайди, дейди. Бошқаси эса ким мусулмонларга тоза маҳсулотлар етказиб туради, дейди. Яна бошқаси эса, ким мусулмонларга таълим беради? Ва каби қавлидаги гаплар билан мусулмонлар ўзини ўзи алдамоқчи бўлади. Аллоҳ жиҳодга чақирган вақтда шу икки нарса киши билан жиҳод ўртасига туриб олади. Натижада у фитнага тушади. Шу ўринда саҳобалар ҳаётига назар солсак. Пайғамбар алайҳиссалом Маккани фатҳ қилдилар, шунда ансорлар: «Мана ниҳоят биз росулуллоҳга берган ваъдамиз устидан чиқдик. Биз у кишининг динини ёйишда ҳар тарафлама ансор бўлдик, ниҳоят Макка шаҳри фатҳ қилинди, энди бемалол уйга қайтиб тижоратларимиз билан машғул бўлсак ҳам бўлади», дедилар. Шунда Аллоҳ таъоло оят нозил қилди: …Ва ўзингизни ҳалокатга ташламанг!… Бақара-195.
Абу Айюб ал-Ансорий айтди: «бу оят биз ансорлар хусусида нозил бўлган эди. Агар биз орқага уйларимизга қайтиб чорва ва экинлар билан овора бўладиган бўлсак, у ҳолда Аллоҳ бизни ҳалокатга ташлашини айтди». Бугунда ҳам ўзларининг тижоратларига боғланиб қолиб жиҳодни тарк қилаётган мусулмонлар бу оят ҳукмига тушиб қолганларини яхши билиб қўйишсин. Навбатдаги тўсиқ, “ҳамда яхши кўрадиган уй-жойларингиз”. Маълумки, уй араб тилида маскан калимаси билан юритилади. Ҳамда у сакина, тинчлик, осойишталик маъносидан келиб чиқади. Демак, бизнинг уй-хонадонларимиз тинчлик ва ором олиш жойлари бўлиб, қайсики нафслар бу жойларда ўзини хотиржам ва эркин ҳис қилади. Инсон уйи ва яшаб турган шаҳар-қишлоғини нима эканлигини, у сафар қилган вақтда тушуниб етади. Инсон қаерда бўлмасин унинг қалби, нафси ва жасади бу масканларга доим талпинади. Чунки унда эркинлик ва ором бор, тоза ва юмшоқ ётоқхоналар, лаззатли таомлар ва булардан бошқа инсон хоҳлаган нарсаларнинг барчаси мавжуд. Маълумки, инсон бу енгилликка кўп йиллар мобайнида ўрганиб боради. Аммо, бу лаззатларни бузувчи нарса эса, ҳижрат ва жиҳоддир. Айнан шу вақтдан бошлаб нафс жиҳодни ёмон кўра бошлайди. Жиҳоднинг аввалию охири нафслар хоҳламаган нарсалар билан ўраб олинган. Абдуллоҳ ибн Умар бир неча йиллар мобайнида Арман ва Озарбажон ерларида жиҳод олиб борган. Араб ерларида ўсиб улғайган бу саҳоба, мутлақо унга зид бўлган шароитга мослашиши лозим эди. Ҳозирда ҳам, араб мужоҳиди Кашмирга келиб жиҳод қилиши, ёки Оврўпода туғилиб ўсган мусулмон йигитнинг Ироқ ерларига бориб жиҳод қилиши. Албатта, нафслар ўзи хоҳлаган ва жуда ўрганиб қолган масканларга талпиниши муқаррар. Мана бу ҳолатда мусулмон киши имтиҳондан ўтади. Ҳаж билан жиҳоднинг ҳадисларда бирга зикр қилинишининг ҳикмати ҳам шунда бўлса ажаб эмас. Оиша онамиз Пайғамбар алайҳиссаломнинг ҳузурларига келиб айтдилар: «Эй Аллоҳнинг росули эркаклар сизга жумъа ва жиҳодда эргашишди, аёллар учун ҳам жиҳоддан насиба борми? Шунда пайғамбар алайҳиссалом: «аёлларнинг жиҳоди ҳаж!», деб жавоб қайтардилар.
Ҳақиқатда ҳаж жиҳодга яқин-ўхшаш ибодатлардан ҳисобланади, чунки бунда ҳам яхши кўрилган масканларни қолдириб сафар қилиш бор, молидан сарф қилиш бор, ҳамда инсон нафсига хавф бор. Демак, инсонга суюкли бўлган масканлар уни жиҳоддан қайтарувчи тўсиқ ҳисобланади. Табук ғазотига қилинган чақириқ йилнинг энг иссиқ фаслига тўғри келган эди. Мадина аҳлининг заҳиралари тамом бўлган, хурмо меваси энди пишиб етилган, аммо уни йиғим-терими ҳали бошланмаган бир вақт эди. Мана шундай ҳолатда Пайғамбар алайҳиссалом саҳобаларни румликларга қарши ғазотга чақирдилар. Шунда саҳобалардан бири хотинларидан бирининг уйига келди, қараса, аёли ҳовлига сувлар сепиб, уни салқинлатиб қўйибди. Бошқа хотининикига борса у ҳам худди шундай уй атрофини сувлар сепиб, эри келишига салқинлатиб қўйган экан. Натижада у Пайғамбар алайҳиссаломга эргашмай жиҳоддан орқада қолди. Шунда бу каби жиҳоддан қолганлар хусусида оят нозил бўлди. Кўриб турганимиздек нафслар ўзи кўникиш ҳосил қилган неъматларни ташлаб кетиши жуда қийин бўлади. Агар бу каби тўсиқларга саҳобалар дуч келган экан, умматнинг кейингилари бу тўсиқлар билан албатта имтиҳон қилиниши шубҳасиз. Бунинг устига ҳозирги аср инсон нафси учун ҳамма нарсалар муҳайё қилинган давр бўлса. Мужоҳид жиҳод майдонларида 1 ой, 2 ой яшар, борди-ю бу уруш йиллар мобайнида давом этса-чи? Албатта, бунинг учун жуда мустаҳкам сабр керак бўлади. Демак, мужоҳид Аллоҳ йўлидаги жиҳодга чиқишлик йўлида мана шу юқорида зикр қилинган 8 та тўсиқни босиб ўтар экан, шубҳасиз у буюк ғалабани қўлга киритган бўлади. Шу билан бирга мазаммат қилинган фисқ сифатдан озод бўлади, яъни (зеро), Аллоҳ бундай фосиқ қавмни ҳидоят қилмас. Бундан ташқари мужоҳид бу 8 та тўсиқни енгиб ўтишлик билан, Аллоҳ ва Унинг росулига, ҳамда Аллоҳ йўлидаги жиҳодга бўлган ўзидаги муҳаббатни амалда исботлаган бўлади. Демак, ким Аллоҳ ва Унинг росулини яхши кўрса, у ҳолда Аллоҳ йўлидаги жиҳодга чиқсин. Аллоҳ йўлидаги жиҳодни севсин, шунда Аллоҳ ҳам бу содиқ бандасини севади. Дарҳақиқат, бу дин нафақат сўзлар билан тасдиқланадиган ва у холис амаллар устига барпо бўлган диндир. Билиб қўйинг, ўзини ҳақ тоифадан деб жар солувчилар эса доим кўп бўлган. Демак, бу 8 та тўсиқни босиб ортда қолдириш мужоҳиднинг биринчи ғалабаси ҳисобланади.
Иккинчи ғалаба. Мужохид жиҳодга чиқиб кетишлиги билан одам болаларининг ашаддий душмани саналган шайтоннинг устидан ғалаба қозонган бўлади. Абу Ҳурайрадан Саҳиҳайнда ривоят қилинади, Пайғамбар алайҳиссалом айтдилар: «Шайтон одам боласи билан унинг имони ўртасига келиб ўтиради ва: «Наҳот аждодларингни динидан қайтасан?, дейди. Банда эса унга қулоқ солмайди. Сўнг шайтон банданинг ҳижрат йўлига келиб олиб айтади: «Аҳли оиланг ва мол-дунёингни ташлаб кетасанми?, дейди. Банда у ишда ҳам унга қулоқ осмайди. Шунда у банданинг жиҳод йўлига келиб туриб айтади: «Сен жиҳодга чиқсанг ўлдириласан, хотинларинг турмушга чиқади, мол-мулкинг эса бошқалар ўртасида тақсимланади». Банда шайтоннинг бу гапига ҳам осий бўлиб Аллоҳ йўлида жиҳод қилади. Пайғамбар алайҳиссалом айтди: «Аллоҳ бу бандасига жаннатга киришига кафолат берди!» Демак, шайтон бандани учта муҳим нарса устида васваса қилмоқчи бўлади, агар банда унга бу ишларда итоат қилмаса, унинг жаннатга киришига Аллоҳ ваъда берди. Аллоҳдан кўра ваъдасида турувчи яна ким бор!?
Албатта Аллоҳ мўъминларнинг жонлари ва молларини улардан жаннат баробарига сотиб олди – улар Аллоҳ Йулида жанг қилишиб (кофирларни) ўлдирадилар ва (ўзлари ҳам Аллоҳ учун шаµид бўлиб) ўлдириладилар. (Бундай мўъминларга жаннат берилишига) Аллоҳ Таврот, Инжил ва Куръонда Ўзининг ҳақ ваъдасини бергандир. Аллоҳдан ҳам ахдига вафодоррок ким бор? Бас, (эй мўъминлар), қилган бу савдоларингиздан шод булингиз. Мана шу ҳақиқатан, буюк саодатдир. Тавба-111.
Учинчи ғалаба. Мужоҳид Аллоҳ йўлидаги жиҳодга чиқиб кетар экан Аллоҳ таъолонинг Анкабут сурасидаги 69-оятида айтган сифат эгаларига нозил бўлади: Бизнинг (Йўлимиз)да жиҳод қилган зотларни албатта Ўз йўлларимизга ҳидоят қилурмиз. Аниқки, Аллоҳ чиройли амал қилгувчи зотлар билан биргадир. Анкабут-69.
Демак, учинчи ғалаба шуки, Аллоҳ Ўзининг йўлига чиққан мужоҳидни ҳидоят қилади. Ҳақиқатда ҳидоят бу кишининг қидирган энг катта неъмати эмасми? Ҳар бир мусулмоннинг ҳар куни фотиҳа сураси орқали сўрайдиган дуоси айнан мана шу ҳидоят эмасми? Қачонки, уммат Аллоҳ йўлида жиҳод қилса, бу сайъи ҳаракат умматнинг умум ҳидоятига сабаб бўлади. Аллоҳ мана шу жиҳод сабабли одамларнинг баъзиларини Ўзининг йўлига ҳидоят қилса, бу жиҳодга қарши чиққан ва уни тарк қилганларни залолатда қолдиради. Шунинг учун бугунги уммат ҳидоят талабида уйғониши лозим, чунки у ҳидоятдан жуда ҳам йироқлашиб кетди. Шунда Аллоҳ Ўзи ваъда қилган ҳидоят ва фатҳни бандаларига юборади.
Тўртинчи ғалаба. Мусулмон Аллоҳ йўлидаги жиҳодга чиқиб кетар экан, бу билан уни йўлдан қайтармоқчи бўлган мунофиқлар устидан ғалаба қозонган бўлади. Бу кимсалар мусулмонларни жиҳоддан қай йўл билан қайтарадилар? Албатта, Қуръон ва ҳадисдан ҳужжатлар келтиришлик билан, бошқача қилиб айтганда улар бизнинг тилимизда гапиришади.
Агар улар (яъни ўша мунофиқлар) сизларнинг орангизда (жиҳодга) чиққанларида ҳам, сизларга фақат ортиқча зиён бўлган ва ўрталарингизда сизларни фитнага солиш учун елиб-югуриб юрган бўлур эдилар. Ҳамда ораларингизда уларга қулоқ солувчилар ҳам (топилган) бўлур эди. Аллоҳ золим кимсаларни Билгувчидир. Тавба-47.
Демак, фитна кўпайиб кетса солиҳ кишилар ҳам бу фитналарга қулоқ солиб эргашиб қолишлари мумкин экан. Фитна тарқатувчилар эса ҳар хил либос кийган бўлиши мумкин. Уларнинг баъзилари шайхлар кўринишида бўлса, бошқалари эса ўзгача бўлади. Бу илмни даъво қилувчилар: «ҳозир жиҳоднинг вақти эмас», дейдилар. Ҳолбуки Аллоҳ таъоло айтади: Ҳамда ораларингизда уларга қулоқ солувчилар ҳам (топилган) бўлур эди… Нима учун баъзи солиҳ кишилар бу каби шахсларга қулоқ солади, чунки улар одамлар орасида маълум бир ҳурмат ва эътиборга эга бўладилар, бунинг устига улар илм аҳли номини ҳам кўтариб юрган бўладилар. Аслида эса улар мунофиқлардир. Аллоҳнинг фарзидан қайтарувчи киши мунофиқ бўлмаса яна ким бу сифат соҳиби бўлиши мумкин? Нима учун биз уларни мунофиқ деб атаймиз, чунки бунга очиқ ҳужжат зоҳир бўлди. Юқоридаги оят бунга очиқ далил, Аллоҳ хабар беряптики, мунофиқлар пайғамбар алайҳиссалом билан жиҳодга чиқдилар ва мусулмонлар орасида фитна тарқатишни бошладилар. Уларнинг фитнаси нима эди – бу уларнинг мусулмонларни жиҳоддан қайтариши бўлди. Шунда баъзилар бу фитначиларнинг гапларига қулоқ солдилар. Демак, жиҳоддан қайтарувчи ҳар қандай шахс, у ким бўлишидан қатъи назар Аллоҳ ва Унинг росулининг шаҳодатига кўра мунофиқдир. Афсуски, бу фитна бугунда уммат бошига тушган энг катта балодир. Ёш ака-укаларимиз бу мунофиқларнинг ҳурмат ва эътиборларига алданиб, уларнинг гапларига қулоқ солмоқдалар, натижада эса ўзлари учун энг керакли бўлган неъматдан маҳрум бўлиб қоляптилар. Бу шайхлар мусулмонларни жиҳодга даъват этиш ўрнига, уларни ундан қайтармоқдалар. Демак, мусулмон кишининг бу каби мунофиқлар гапига қулоқ солмай, уларни енгиб ўтиши –жуда катта ғалабадир. Аллоҳ таъоло бу оят орқали саҳобаларга мурожаат қилмоқда, яъни ҳамда ораларингизда уларга қулоқ солувчилар ҳам (топилган) бўлур эди. Аллоҳ таъоло бу билан саҳобаларнинг имонларини заифлигига ишора қилмоқчи эмас, балки бу каби мунофиқларнинг халқлар орасида даражаси катта бўлиши мумкин эканлигига ишора қиляпти. Ҳа, айнан шунинг учун ҳам Аллоҳ таъоло анбиёлардан кейинги энг яхши одамларни, яъни саҳобаларни бу улкан фитнадан огоҳлантирди. Эндиликда эса улар тарқатаётган фитна қандай ҳам катта ва хатарлик экани ҳеч кимга сир эмас. Уларнинг бу ишлари, яъни мусулмон ёшларни жиҳоддан қайтаришлари кофирларга мисли кўрилмаган ёрдам бўлиб хизмат қиляпти. Улар бу ишларини кофирлар махсус хизматлари билан ҳамкорликда қиляптиларми, ёки бўлмаса ўзларининг ботил эътиқод ва ижтиҳодлари сабабли қиляптиларми, ё бўлмаса қўрқоқликларидан шундай қиляптиларми, бунинг ҳеч қандай аҳамияти йўқ. Яъни бу билан уларнинг нифоқ даражалари пасайиб қолмайди. Аллоҳ таъоло шундай дейди: . (Жиҳодга чиқишдан) қолган (қочган мунофиқлар) Аллоҳнинг Пайғамбарига хилоф қилиб қолганларидан хурсанд бўлдилар ва молу—жонлари билан Аллоҳ йўлида жиҳод қилишни ёмон кўрдилар ҳамда (бир-бирларига): «Бу иссиқда урушга чиқманглар», — дедилар. (Эй Муҳаммад алайҳис-салом), айтинг: «Агар улар англай олсалар жаҳаннам оташи янада иссиқроқдир». Тавба-81.
Ҳақиқатда, мужоҳид ўз нафсини, 8та тўсиқни, шайтонни ва жиҳоддан қайтарувчи мунофиқни енгиб ўтиб Аллоҳ йўлидаги курашга чиқиб кетар экан, демак у улкан ғалабани қўлга киритибди.
Бешинчи ғалаба. Айнан жиҳод сабаблик мўъмин сабот ва матонатни қўлга киритади. Нима учун? Чунки, бугунга кунга келиб жиҳод ибодати мусулмон учун энг қийин ибодатга айланиб қолган. Бу ибодатни қилувчилар ҳар тарафлама таъқиб остига олинган. Пайғамбар алайҳиссалом даврида саҳобалар бемалол жиҳодга чиқиб кетишар, ҳамда бу маъракадан қаҳрамон бўлиб қайтиб келишар эди. Мужоҳидлар одамлар орасида энг ҳурматга сазовор кишилар саналишган. Саҳобалар атрофидаги барча кишилар уларни жиҳодга тарғиб этар эди. Ота-оналари уларни жиҳодга чиқишларига буюрар, хотинлари ҳам шунга даъват қилар эди. Фарзандлари тезроқ катта бўлиб оталари орқасидан эргашишга шошилар эди, қариндошлари, қўшнилар ва улардан бошқа барча фақат бу ишга чақирар эди. Ҳозирда эса мутлақо бунинг акси. Кофиру, мусулмонлар, яқинлару узоқлар, хуллас кимки бўлмасин жиҳодга чиқмоқчи бўлган кишига қарши чиқади. Мусулмон киши хоҳлаган ибодат билан шуғулланиши мумкин фақат жиҳод қилмаса бас. Шунинг учун ҳам бундай ҳолатда мусулмоннинг нияти, сўзи ва амалида қатъиятлик билан собит туриши бу йўлдаги ғалабанинг бир кўриниши ҳисобланади. Нима учун биз қатъиятлик хусусида сўз юритяпмиз ҳамда жиҳод йўлида собит туришликни ҳақиқий ғалаба деб билдик. Баъзан шундай бўладики, мужоҳид ўзининг аввалда олиб борган маъракасида жуда шижоатлик бўлади ва матонат билан кофирларга қарши курашади. Аммо, энди у тинчлик ҳаётини оз муддат татиб кўрганидан кейин, ўзининг аввалги принципларидан воз кечиб жиҳоддан орқада қолаётганини ҳам гувоҳи бўляпмиз. Демак, аввалда жиҳод либосини кийиб, оз муддатдан кейин эса бу либосни ечишлик унинг мағлубиятидир. Афсуски мужоҳид уйига қайтгандан сўнг унинг қайтиб яна жиҳодга кетишига жуда кўп кишилар қаршилик қиладилар. Бу қаршиликлар ҳар хил кўринишда бўлиши мумкин. Яъни, баъзида бу қаршилик ҳукумат ва махсус хизмат ходимлари томонидан содир бўлади. Улар бу мужоҳидга нисбатан макр ишлата бошлайдилар. Шуни билиш лозимки, кофир учун бир мужоҳидни қатл қилишлиги ёки уни қамоқхонага солиши ҳақиқий ғалаба, ё хотирижамлик эмас. Ҳозирги кунга келиб улар бу нарсани тушуниб етдилар. Аммо, улар учун ҳақиқий ғалаба, қачонки улар мужоҳид билан ўзлари учун фойдали бўлган бир келишувга келишлигидадир. Бу келишув қандай бўлиши мумкин? Яъни, бу кофирлар мужоҳидни бошқаларга берилмаган дунё ёки мансаб билан таъминлаб уни сотиб олишга ҳаракат қиладилар. Ё бўлмаса қўрқитувлар остида, уни ўзларининг айғоқчисига айлантириб оладилар. Мана шу амал кофирлар учун катта ғалаба саналади.
Пайғамбар алайҳиссалом рисолатларининг аввалида, у зотнинг даъвати кофирларни деярлик хавотирга солмади. Негаки, аввалда даъват махфий олиб борилди, бунинг устига бу даъват у кишига яқин бўлган кишилардан бошланди. Улар Хадича, Зайд ибн Ҳориса, Али, Абу Бакр каби саҳобалар эди. Қачонки энди даъват очиқчасига қилина бошлангач, кофирлар энди қаршилик кўрсата бошладилар, чунки бунда улар ўзлари учун катта хавф борлигини тушуниб етдилар. Шунда улар пайғамбар алайҳиссалом билан келишув йўлларини қидиришга киришдилар. Улар Пайғамбар алайҳиссалом ҳузурларига келиб: «Агар сенга салтанат керак бўлса, сени ўзимизга саййид қилиб оламиз. Борди—ю сенга дунё керак бўлса, сенга дунё беришда давом этаверамиз, токи сен энг бадавлат киши айланасан. Агар сенга аёл керак бўлса, у ҳолда Макканинг энг гўзал аёлларидан 10 тасига сени никоҳлаб берамиз. Борди—ю, сенга жин теккан бўлса, қанча маблағ кетса ҳам сени даволаймиз», дейишди. Пайғамбар алайҳиссалом эса уларнинг бу таклифлари хусусида гаплашишни ҳам хоҳламадилар. Балки, Фуссилат сурасини ўқишни бошладилар, қачонки:
Бас, агар улар (яъни, Макка мушриклари мана шу тафсилотдан кейин ҳам ёлғиз Аллоҳга иймон келтиришдан) юз ўгирсалар, у ҳолда айтинг: «Мен сизларни худди Од ва Самуд (қабилаларини урган) чақмоққа ўхшаган бир чақмоқ – ҳалокат (келиши)дан огоҳлантирдим» Фуссилат-13. деган оятга келганларида, Макка мушрикларидан бири пайғамбар алайҳиссаломнинг оғзиларини қўли билан беркитиб: «Қариндошлигимиз ҳаққи-ҳурмати бу гапларингни бас қил» — деди. Улар Қуръон оятларидан қўрқар эдилар. Ҳақиқатда эса улар таклиф қилган нарсага дунёнинг ҳар қандай етакчи шахси рози бўлган бўлар эди. Чунки дунёдаги ҳар қандай етакчи шахс кўзлаган нарса айнан шу нарсалардир. Бундан фақат пайғамбарлар мустасно. Демак, ким пайғамбар алайҳиссалом йўлидан изма-из юрар экан, албатта шундай имтиҳонларга рўбарў бўлади. Пайғамар йўлидан юрган зотлар қаршисида кофирларнинг икки асосий қуроли бўлади. Бири олтин бўлса, иккинчиси қиличдир. Улар баъзиларни олтин-кумуш билан тўхтатишса, бошқаларга эса қилич қўллашади. Муаллиф сўзида давом айтиб айтади. Баъзи кишилар жиҳоддан қайтганларидан сўнг, дунёга алданиб қолдилар, баъзилар эса кофирларнинг қўрқитувлари сабабли соф ақидаларидан қайтдилар. Аммо, шундай кишилар борки, улар жанг майдонида мағлубиятга учраганига қарамасдан ёки шу йўлдаги бошқа озорлар кўришганига қарамасдан ўзларидаги саҳиҳ ақидадан заррача ҳам қайтмадилар.
Олтинчи ғалаба. Аллоҳ йўлидаги жиҳод – бу мусулмоннинг моли, жони ва вақтини Аллоҳга фидо қилишидир. Демак – бу жиҳоддаги ғалабанинг бир кўринишидир. Аллоҳ таъоло Оли Имрон сурасида шундай дейди: (Эй мўъминлар), куфрга қарши курашда (сустлашмангиз) ва (Уҳуд жангидаги мағлубият сабабли) ғамгин бўлмангиз. Агар (ҳақиқий) иймон эгалари бўлсангизлар, сизлар устун бўлгувчидирсизлар. Оли Имрон-139.
Маълумки, мусулмонларнинг кучлари кофирларга нисбатан кам. Бу нотенгликни англаб етгандан сўнг, кўриниб турган мағлубиятга қарамасдан кофирларга қарши чиқишлик, – бу ҳақиқий ғалабанинг ўзидир. Бу шундай бир мўъжизаки, майдонда турган икки жамоа, улар бир-биридан тубдан фарқ қилади. Сонда ҳам, қурол-аслаҳада ҳам, кийим-кечак, ейиш-ичишда ҳам, барча нарсада фарқ жуда катта. Бу манзарани кўриб турган киши, ажабланмасдан иложи йўқ. Гарчи бу ҳақиқат-ғалабани кўпчилик ақлига сиғдира олмасада, мужоҳид ўзининг олиб бораётган маъракаси билан кучлар нисбати мутлақо бир-бирига тенг бўлмаган бутун дунёга уруш эълон қилган. Шунга қарамасдан Аллоҳнинг бу шери урушга чиқди. Бу ниманинг исботи?