Ҳарбий ҳийла-найранг ва уруш одоблари ҳақида

МАҚОЛАЛАР

Уруш ҳийлалари, уларнинг турли-туман навлари ва одоблари борасида олимлар бир қанча китоблар ёзганлар. Қуйида биз улардан билиш зарур бўлганларидан  келтирамиз.

1. Донишмандлар, Аллоҳ субҳонаҳу ва таоло уруш одобларини ўзининг қуйидаги оятларида жамлаб таълим бергандир, – дейдилар.
“Эй мўминлар, (кофир) жамоатга  рўбарў бўлганингизда саботли бўлингиз ва доимо Аллоҳни ёд этингиз, шояд нажот топурсизлар. Ва Аллоҳга ҳамда Унинг пайғамбарига итоат қилингиз ва (ўзаро) талашиб-тортишмангизки, у ҳолда сустлашиб, куч-қувватингиз кетур. Сабр-тоқат қилингиз! Албатта, Аллоҳ сабр қилгувчилар билан биргадир”. “Анфол” сураси, 45-46-оятлар.

 Бу гапларни айтгувчи зот нақадар рост айтган. Аллоҳ таоло урушувчиларни беш нарсага буюрди. Ушбу беш нарса қайсики жамоатда мужассам бўлса, гарчи сонлари оз бўлиб, душманлар сони кўп бўлсада шак-шубҳасиз ғалаба қилгусидир. У беш иш –

1. Cобитқадамлик,

2. Аллоҳни кўп зикр қилиш,

3. Аллоҳ ва Росулига итоатда бўлиш,

4. Парокандалик ва заифлик келтирувчи ўзаро тортишувлардан воз кечиш,

5. Сабр.

 Маълумки, мужоҳидлар жамлансалар гўёки камон ўқлари тўпламига ўхшайди. Уларни бир даста xолича синдириб бўлмайди. Ўқларни тарқатиб, битта-битта синдириш осон бўлади. Мужоҳидлар урушда ўта зийрак бўлмоқлари лозим, чунки уруш ҳийладир.

  Имом Бухорий ва Муслим Абу Ҳурайра ва Жобир розияллоҳу анҳумолардан қилган ривоятларида Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«الحرب خدعة»

– Уруш ҳийла – алдовдир, – дедилар.

Урушда ҳийла бўлишининг маъноси, уруш бир алдов-ҳийла билан ниҳоя топади деганидир. Машҳур мақолда келишича, баъзи ҳийла бир қабила одамдан фойдалироқ бўлади.

Ҳакимлар айтадилар:

  Агар душманинг билан куч-қувват воситасида урушмоқчи бўлсанг, сендан заиф эканини билмагунингча унинг олдига борма! Агар душманинг билан ҳийла-найранг йўли билан урушмоқчи бўлсанг, гарчи у жуда буюк бўлсада сенинг наздингда унинг буюклиги ҳеч бўлсин!

Али ибн Абу Толиб мушриклар паҳлавони, елкаси ерга тегмаган Амр ибн Абдил Вудда билан яккама-якка олишувга чиққанда ажойиб ҳийла-тадбир қўллаган эди. У майдонга тушган чоғда Али ибн Абу Толиб:

– Мен икки киши билан олишувга чиқмадим-ку?! – дейди. Шунда Амр “иккинчи киши ким бўлди экан?” деб орқасига қайрилиб қаради. Бундан фойдаланган Али сакраб туриб унинг бўйнига қилич солди. Шунда Амр: – Мени алдаб доғда қўйдингку! – дея йиқилди. Али эса: – Уруш алдов-ҳийладир, – деди.

2. Урушда сир беркитиш суннатдир. Токи амирнинг мақсади, юрадиган томони ва қўллайдиган усулидан биров хабар топиб, бу хабар душманга етиб бормасин. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам шундай қилар эдилар.
Имом Бухорий ва Муслим Каъб ибн Молик розияллоҳу анҳудан қилган ривоятларида у:

– Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир ғазотга чиқсалар, уни бошқа нарса билан беркитар эдилар, – дейди.

(Яъни, қасд қилинган томонни ошкор қилмай, бошқа томонга кетаётганларини зоҳир қилар эдилар).

  Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Табук ғазотидан бошқа бирор ғазотларини олдиндан очиқ айтмаганлар. Чунки Табук ғазоти масофаси узоқ бўлиб, Румнинг зиддига бўлган эди. Бунинг учун мусулмонлар жиддий, хос тайёрланишлари керак эди.

3. Душман томонга юборилган элчи юборувчининг аҳволини очиб берувчидир. Чунки элчи амирнинг шижоатига, пешволигига далил, фаросати, ақлу заковати ва сифатларига кўзгу бўлади. Баъзи бир чопар-элчи ўзининг нотавонлиги билан юборувчининг ҳайбатини кетказиб қўяди. Чунки зийрак душман юборилган одамда юборган одамнинг нотавонлиги, ожизлиги ва қўрқоқлигини, лақма ва тадбирсизлигини англаб олади.

Баъзи бир элчи бўлса ўзининг уддабуронлиги, ҳайбати, шахдамлиги, жасорати, қалбининг кучлилиги  ва тилининг фасоҳати туфайли душманнинг қалбига қўрқув солиб қайтади. Шунинг учун қўмондон ёки амир элчи тайинлашда жуда ҳушёр бўлмоғи лозим. Танланган элчи ўткир кўзли, зийрак ва фаросатли бўлиши лозим. Бир элчи бир жойга бир неча бор юборилмасин, токи элчи билан душман ўртасида улфатлик ва бир-бирига яқинлик пайдо бўлмасин. Мана шу яқинликдан садоқат туғилиб, элчи душман билан сирдош  бўлиб қолиши мумкин. Давлатнинг заволига кўпинча унинг элчисининг хиёнати ва душманлар томонга оғиб кетиши ҳам сабаб бўлади.

4. Жиҳод учун сарийя (гуруҳ)лар ташкил қилиш энг мақбул амалдир.
286. Имом Абу Довуд, Термизий, Аҳмад ва Ҳокимлар Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан қилган ривоятларида Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи вассаллам айтдилар:
– Дўстларнинг афзали тўрт кишилиги, сарийяларнинг афзали тўрт юз кишилиги, қўшиннинг афзали тўрт минг кишилигидир. Ўн икки минг киши озлиги сабабли ҳаргиз мағлуб бўлмайди.

  Сарийянинг амири уруш ҳийла-макрларини билгувчи одам бўлмоғи лозим. Бу борада у отдан кўра динг қулоқ эшитувчироқ, лочиндан-да ўткир кўзроқ, ҳаккадан эҳтиёткорроқ, қоплондан-да чаққонроқ, шердан довюракроқ ва сарийяни бир жасаднинг турли аъзолари каби бошқариб, худди туташ бинолар каби жойлаштирмоғи лозим. Росулуллоҳ соллалоҳу алайҳи вассалламнинг асҳоблари бир манзилга тушсалар, бир-бирларига шунчалар жипслашар эдилар-ки, агар уларни устига бирор чойшаб ёки шунга ўхшаш нарса ташланса уларнинг ҳаммасини ўз ичига олар эди.

5. Қўшин амири мажлисларида жиҳоднинг фазилатлари борасида келган Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларидан, ғазотлар тарихларидан, мусулмонларнинг футуҳотларидан, жанг ҳийлаларидан, баҳодирларнинг кўрсатган жасоратларидан, кўп сонли душманга қилган ҳужумлардан ва салафлардан нақл қилинган сабру бардош, мужоҳидларнинг чеккан машаққатлари ва эришган зафарлари ҳақидаги китобу хабарлардан кўпроқ ўқиб, сўзлаб туриши лозим. Ушбу нарса иймонли кишиларнинг қалбларини қувватлантириб, қўрқоқларнинг қалбларидан қўрқоқликни кетказади ва баҳодирларнинг кучларига куч, ғайратларига ғайрат, шижоатларига шижоат қўшади. Чунки инсон табиати даъватлар билан руҳланиб, ўзгалар назарида мақтовга лойиқ бўладиган амалларни қилган кишиларга тақлидга мойил қилиб яратилгандир.

  Бундан ташқари мужоҳидларнинг сифатларини, қилган амалларини шариат мақтаганини, уларга бўлган тарғиб, уларни қилганларга гўзал мукофотлар борлиги, ва ушбу сифатларга эга бўлган ўзгалардан дунё-охиратда бошқалардан даражаси анча баланд бўлишини баён қилиб турилса, булар мужоҳидларнинг завқ-шавқини оширади.

6. Урушни бошқаришдаги асосий масала қўмондонлар ва байроқдорларни танлашдир. Қўшин қўмондони, амир, байроқдорлар ва гуруҳ қўмондонлари журъатли, шижоатли, ақл-фаросатли, довюрак, собитқадам, тажрибага эга бўлган ҳайбатли, тажрибали ва бошидан иссиқ-совуқ кунларни кечирган бўлиши керак.

 Агар қўмондонлар, гуруҳ раҳбарлари ва байроқдорлар ушбу сифатларга эга бўлсалар бу қўшиннинг ғайратини, шижоатини ва ғалабага бўлган ишончини оширади. Чунки қўмондонлар қўшинга нисбатан, бошнинг баданга нисбатан бўлган ўрнидадирлар. Агар улар бузилса қўшин ҳам бузилади. Агар қўмондон мустаҳкам турса қўшин ҳам собитқадам бўлади.

Ажам донишмандларидан бири:

  1.  Мингта шерни етаклаб юрган тулкидан мингта тулкини етаклаб юрган шер афзалдир, – деган экан.

Машҳур паҳлавон мужоҳид Сирморий:

– Мужоҳидлар қўмондонида ўнта хислат жам бўлмоғи лозим, – деган эди. Улар:

   1) Юраги шернинг юраги каби қўрқув билмас бўлмоғи;
2) Кибрда йўлбарс каби душманлар олдида бош эгмайдиган бўлмоғи;
3) Шижоатда айиқ каби барча аъзоси билан ўлдира оладиган бўлмоғи;
4) Ҳамла қилишда тўнғиз каби асло орқа ўгирмайдиган бўлмоғи;
5) Ҳужум қилишда бўри каби, яъни бир томондан ноумид бўлса бошқа томондан ҳужум қиладиган бўлмоғи;
6) Қурол-аслаҳа кўтаришда чумоли каби ўз вазнидан бир неча баробар юкни кўтара оладиган бўлмоғи;
7) Собит туришда харсанг тошдек бўлмоғи;
8) Сабрда эшак каби бўлмоғи;
9) Қайтмасликда овчи ит каби, агар ўлжаси ўтга кирса ортидан у ҳам ўтга кира оладиган бўлмоғи;
10) Фурсат пойлашда хўроз каби бўлмоғи лозим.

7. Қўшин қўмондони жанг бошлашдан олдин душман қароргоҳларига ишончли одамлардан жосус (разведкачи)лар юбормоғи лозим, токи улар душманнинг миқдори, қуролларининг қандайлиги, жойлашиш тартиблари, бошлиқлари ва жасур қўмондонларининг номлари ҳақида маълумотлар олиб келишсин. Душман қўшинлари қўмондонларини йўқ қилиш учун чаққон, тез югурувчи, тажрибакор одамларни юбормоқ лозим. Улар қўмондонлар жамоатдан холи бўлиш пайтини пойлаб ҳужум қиладилар. Душман қўмондонлари тилидан ёлғон мактублар ёзиб, душман томон орасида тафриқа ва парокандалик солиш учун жўнатмоғи лозим. Бу душман билан қилинаётган урушларда жоиздир. Чунки уруш ҳийла-алдовдан иборатдир.

8. Амир душман томонидан маълумот йиғиш учун кўплаб маблағ сарфлаши ва кузатувчи жосусларни юбориш лозим. Булар учун маблағни аяш мутлақо нодурустдир. Чунки агар душмандан ғолиб бўлиб, зафар қучса сарфлаган маблағи зое кетмайди. Агар душманнинг қўли баланд келиб, мағлуб бўлгудек бўлса, тежаб қолган маблағи фойда қилмайди. Шиддатли жанглар ҳийла-тадбири учун маблағ сарф қилиш жонларни қурбон қилишдан, қон беришдан кўра афзалроқ. Ҳийла-тадбирларга қодир одамларга Аллоҳнинг шу тадбирларни илҳомлантириб қўйишининг ўзи ҳам илоҳий нусратнинг биридир. Ҳийла-тадбирни уни амалга оширишга қодир бўлмаган одамнинг кўриши эса  ҳасрату надоматдир.

9. Урушларда пистирмалар қўйиш кўпроқ аҳамият берилиши лозим бўлган тадбирдир. Душман қалбига қўрқув солишда пистирманинг таъсири катта бўлади. Пистирманинг бирдан зоҳир бўлиши душманни саросимага солиб қўяди. Агар пистирма душманнинг орқа томонидан кутилмаганда уриб берса, душман навкарларининг маънавиятлари заифлашиб кетади. Чунки жангчиларнинг душманни олдинга қувиб кетиши орқа томон хотиржам бўлсагина давомли бўлади. Орқадан тасодифий ҳамла бўлиб қолиш хавфи бўлса уларнинг фикри ҳужум қилиш билан ҳимояланиш ўртасида бўлади. Натижада душманнинг шижоати сусайиб, олдиндаги мужоҳидлар билан тўқнашувга юраги дов бермайди, қалбида содир бўлиб қолиши мумкин бўлган ногаҳоний ҳужум хавфи ҳукм суриб туради. Шундай ҳолатда турган қўшин энди орқа томондан бирор товуш ёки шовқин-суронни, гарчи бир кишиники бўлса ҳам эшитиб қолса қандай қилиб олдинга кетишга журъат қилсин?!

10. Томонлар жанг учун саф тортган пайтда қуёш нури душман кўзига тушадиган, шамол ҳам душман томонга эсадиган бўлишига иложи борича ҳаракат қилиш лозим, токи душманни жанговарлик қудрати кесилсин. Қўмондон ўз аскарлари самарали жанг қилишлари учун муносиб, қулай жой танласин. Бош қўмондон аскарларнинг жойлашиш тартибини яхшиламоғи, ҳар бир гуруҳ-жамоани ўз муносиб ўрнига қўймоғи, довюрак баҳодирларни марказга қўймоғи ва бошқаларни икки қанот (тараф)га қўймоғи лозим. Чунки жангда қўшиннинг марказ қисми муҳим ўрин тутади. Агар икки қанот чекинса ҳам марказ собит турса бу мағлубиятни ғалабага айланишига сабаб бўлиши мумкин. Қўшин қўмондони душман рўпарасига муносиб гуруҳни қўйиш учун душманнинг жойлашиш тартиби, улардаги баҳодирларнинг қайси қисмларда эканини билмоғи лозим. Қўмондон ўзи қўшиннинг қайси қисмида бўлишини душмандан махфий, сирли қилсин. Акс ҳолда душман уни нобуд қилиш учун одам юбориши мумкин.

11. Агар амир душманларнинг бирор шаҳрини ишғол қилмоқчи бўлса, унинг атрофидаги қишлоқ ва шаҳарчалардан бошламоғи лозим. Шунда кўзлаган жойга етиши осон бўлади. Бу ўринда Рум подшоҳининг Сиқилийяни олмоқчи бўлгандаги тутган усулини эсламоқ лозим. У ушбу юриш учун қўмондонларни имтиҳон қилмоқчи бўлди. Барча аскарбошиларни йиғиб уларнинг олдига катта бир гиламни ёзди-да, унинг ўртасига бир динорни қўйиб:

 Қайси бирингиз гиламни босмасдан шу динорни олса ўша лашкарбоши бўлади, – деди. Улардан ҳеч бири тангани ола олмади. Кейин подшоҳ гиламни бир чеккасидан ўраб йиғди-да тангани олди ва аскарбошиларга қараб:

 Агар сизлар Сиқилийя шаҳрини олмоқчи бўлсаларинг аввало унинг атрофидаги қалъа-қўрғонларни қўлга киритинг, сўнгра Сиқилийяга етиб бориш осон бўлади, – деди.

   12. Умму Зайёл Абасийя ўғлига насиҳат қилиб (унинг ўғли арабларнинг ашаддий баҳодирларидан эди):

 Эй ўғлим, гарчи куч-қудратингга ишонсангда чекиниш йўналишини ҳозирлаб қўймай туриб жанг оловини ёқма. Чунки инсоннинг нафси ҳийла-тадбир учун йўл бўлган пайтда жуда кучли бўлади, қачонки ҳийла-тадбирдан ожиз бўлиб қолинганда эса энг заиф бўлиб қолади. Жангдаги шиддат ва куч-қувватни агар ҳийла-тадбир бошқариб турcагина мақбул ва мақталгандир. Урушаётган одаминг билан худди бўридек ўтир, ундан қуш каби қоч. Чунки эҳтиёткорлик шижоатнинг жилови, эҳтиётсизлик эса матонатнинг душманидир, – деди.

Донишмандлардан бири шундай деган экан:

 Кимки душманини заиф ҳисобласа алданиб қолади, кимки алданса душмани ундан ғолиб бўлади. Урушда қалбларингизга журъатни сингдиринг, чунки бу ғалабанинг боисидир. Ўртадаги адоватни эсда тутинглар, бу олға интилишга ундайди. Ўзларингда итоатни лозим тутинглар, чунки итоат жангчининг қалқонидир. Баъзи бир ҳийла тезкор гуруҳларданда тезроқдир (яъни натижаси тез). Баъзи бир гаплар қўшинни мағлуб қилиб қўяди. Сабр зафарнинг боисидир. Юзма-юз жанг душманга қиладиган ҳийла-тадбирингнинг энг охиргиси бўлсин. (Яъни олдин душманни мағлуб қилишга сабаб бўладиган барча услубларни қўллагин. Агар бу услублар фойда бермасагина жангга киришгин) Ғалаба тадбир билан бўлади. Тажовуз билан зафарга эришилмайди. Душманга дуч келганда қўрқоқлик қилманг, қўлингиз баланд бўлиб турганда югуриб кетманг! Исрофга йўл қўйманг! Ғанимат олганда хиёнат қилманг! Қилаётган жиҳодингизни дунёнинг арзимас матоларидан покланг! (Яъни уларни деб жиҳодингизни булғаб қўйманг!).

   13. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам душманга йўлиқишни орзу қилишдан қайтарганлар ва мусулмонларни сабрга буюрганлар.

  Имом Бухорий ва Муслим Абдуллоҳ ибн Абу Авфо розияллоҳу анҳудан қилган ривоятларида Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:

Душманга йўлиқишни орзу қилманглар, Аллоҳдан офият сўранглар. Агар уларга йўлиқиб қолсанглар, сабр қилинглар!  

   14. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам душманларни мусла (аъзоларини кесиш) қилишдан, уларни ўт билан куйдиришдан, аҳдни бузиш ва хиёнат қилишдан қайтарганлар. Аҳдни бузиш мунофиқларнинг сифатларидан эканлигини билдирганлар.

  Имом Бухорий ва Муслимнинг Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳумодан қилган ривоятларида Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам  дедилар:

  Тўртта хислат кимда бўлса, у холис мунофиқдир. Кимдаки улардан биттаси бўлса, токи уни тарк этмагунича унда нифоқнинг битта хислати бўлади.

Омонат берилса хиёнат қилади, гапирса ёлғон гапиради, аҳдлашса аҳдини бузади, ва агар адоватлашса фожирлик қилади.

 Имом Бухорий Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан қилган ривоятда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:

  Мен Қиёмат куни уч кишининг даъвогари бўламан. Мен туфайли унга омонат берилган бўлиб, сўнг хиёнат қилган одам; озод одамни сотиб унинг пулини олган одам ва бировни пул эвазига тўлиқ ишлатиб ҳаққини тўлиқ бермаган одам.

  Имом Муслим Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан қилган ривоятда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:

  Қиёмат кунида Аллоҳ аввалги ва охиргиларни жамлаганда ҳар бир хиёнатчи учун бир байроқ тикилиб, бу фалончининг хиёнатидир, – дейилади.

  Имом Бухорий ва Муслим Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳудан қилган ривоятда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

   Мусулмонларнинг аҳди бир, кимки бир мусулмонга хиёнат қилса, аҳдини бузса унга Аллоҳнинг, малоикаларнинг ва барча одамларнинг лаънати бўлгай. Қиёмат куни Аллоҳ ундан фарз(ибодатлар)ини ҳам, нафл (ибодатлар)ини ҳам қабул қилмас, – дедилар.

   Қўшин амири ва бошқалар хиёнат қилишдан  ва аҳдини бузишдан эҳтиёт бўлсинлар, чунки у эркаклар учун энг қабиҳ сифатдир. Хиёнат ва аҳдини бузиш катта гуноҳ бўлиш билан бирга оқибати ёмон, ҳалокати тездир. Аллоҳ сизу бизларни бундай разолатдан Ўзи сақласин. Амийн.

𝐌𝐮𝐡𝐚𝐦𝐦𝐚𝐝 𝐙𝐨𝐡𝐢𝐝
𝐴𝑙𝑙𝑜ℎ𝑑𝑎𝑛 𝑞𝑜'𝑟𝑞𝑖𝑛𝑔𝑙𝑎𝑟 𝑣𝑎 𝑠𝑜𝑑𝑖𝑞𝑙𝑎𝑟 𝑏𝑖𝑙𝑎𝑛 𝑏𝑖𝑟𝑔𝑎 𝑏𝑜'𝑙𝑖𝑛𝑔𝑙𝑎𝑟!
https://sodiqlar.org

Мулоҳаза билдириш

Сизнинг email манзилингизни бошқалар учун кўрсатилмийди. Барча керакли жойларни тўлдиринг *