Ихлос деб, ибодатда шериксиз бўлган ёлғиз Аллоҳнинг Ўзинигина қасд қилиб, ундан ўзга барча нарсалардан холий бўлган ҳолда ният ва мақсадни ҳар қандай дунёвий ғаразлардан поклашни айтилади. Демак ихлос, ният ва амални ширкнинг ҳар қандай аралашмаси(тури)дан холи қилишдир.
عن عمر بن الخطاب t أن رسول الله صلى الله عليه وسلم قال:
«إِنَّمَا الْأَعْمَالُ بِالنِّيّات وَإِنَّمَا لكل امْرِئٍ مَا نَوَى فَمَنْ كَانَتْ هِجْرَتُهُ إِلَى اللَّهِ وَرَسُولِهِ فَهِجْرَتُهُ إِلَى اللَّهِ وَرَسُولِهِ وَمَنْ كَانَتْ هِجْرَتُهُ لِدُنْيَا يُصِيبُهَا أَوِ امْرَأَةٍ ينْكِحُهَا فَهِجْرَتُهُ إِلَى مَا هَاجَرَ إِلَيْهِ» — متفق عليه.
Бухорий ва Муслим, ҳар иккисининг Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан қилган ривоятларида Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дейдилар:
“ Амаллар (даражаси) ниятлар (эътибори) билан бўлади. Ҳар бир кишига ният қилган нарсаси бўлади. Кимки Аллоҳ ва росули учун ҳижрат қилган бўлса, унинг ҳижрати Аллоҳ ва росули учун бўлади. Кимки дунё учун ҳижрат қилган бўлса, унга эришади. Кимки хотин учун ҳижрат қилган бўлса, унга уйланади. Нима учун ҳижрат қилган бўлса, унинг ҳижрати ўша нарса учун бўлади”. (Муттафақун алайҳ.)
Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳудан қилинган ривоятда айтилишича:
Пайғамбар алайҳиссаломнинг олдиларига бир аъробий келиб:
— Эй Аллоҳнинг элчиси, бир киши ғанимат учун, бир киши одамлар гапириши учун ва яна бир киши ўз мартабасини кўрсатиш учун – бир ривоятда шижоати туфайли ва ҳамияти туфайли – жанг қилади. Улардан қай бири Аллоҳ йўлида бўлади?- деб сўради. Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам:
«من قاتل لتكون كلمة الله هي العليا فهو في سبيل الله» متفق عليه.
— “Кимки Аллоҳнинг калимаси олий бўлиши учун жанг қилса, ана ўша Аллоҳ йўлидаги бўлади”, — дедилар. (Муттафақун алайҳ.)
Аскарий тадриб (ҳарбий тайёргарлик) жиҳоднинг муқаддимаси бўлиб, унинг ҳам ўзига яраша назарда тутиладиган нарсалари бўлади. Мусулмон биродар тадриб асносида шаҳид бўлиши ёки мусибатланиб қолиши мумкин. Шунинг учун ҳам унга ниятини холис қилиб олмоғи лозим. Инша Аллоҳ, ажри мукаммал бўлмоғи учун унинг тадрибдан мақсади Аллоҳнинг калимаси олий бўлиши учун жиҳод қилиш бўлмоғи зарур. Мужоҳидлар учун ваъда қилинган ажр-савобларнинг ҳаммаси унинг амали Аллоҳ йўлида бўлмоғи шартига боғлиқдир.
Агар киши ўзини баҳодирлигини кўрсатиб қўймоғи ёки ватанига қайтганида қариндош – уруғи ва қавмдошлари олдида обрўси кўтарилмоғи ёки бўлмаса унинг ҳақида: “у жуда шижоатли мужоҳид” дейишлари учун тадриб ёки жиҳод қилса, ундайлар ҳақида Имом Муслим Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган узун ҳадисда Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам жумладан шундай дейдилар:
قال رسول الله صلى الله عليه وسلم : «إِنَّ أَوَّلَ النَّاسِ يُقْضَى يَوْمَ الْقِيَامَةِ عَلَيْهِ رَجُلٌ اسْتُشْهِدَ فَأُتِيَ بِهِ فَعَرَّفَهُ نِعَمَهُ فَعَرَفَهَا قَالَ فَمَا عَمِلْتَ فِيهَا قَالَ قَاتَلْتُ فِيكَ حَتَّى اسْتُشْهِدْتُ قَالَ كَذَبْتَ وَلَكِنَّكَ قَاتَلْتَ لِأَنْ يُقَالَ جَرِيءٌ فَقَدْ قِيلَ ثُمَّ أُمِرَ بِهِ فَسُحِبَ عَلَى وَجْهِهِ حَتَّى أُلْقِيَ فِي النَّارِ». من حديث طويل رواه مسلم عن أبي هريرة
— “Қиёмат кунида одамлардан энг биринчи бўлиб унга ҳукм қилинадигани шаҳид бўлган кишидир. Уни келтирилиб, унга (Аллоҳ) барча неъматларини танитади. (яъни эслатади) уларни тан олади. Шунда: — Уларни нима қилдинг? – дейди. Ҳалиги киши: — Сенинг йўлингда то шаҳид қилингунимча жанг қилдим, — дейди. – Ёлғон айтдинг. Сен “баҳодир” дейилмоғи учун жанг қилдинг. Дарҳақиқат айтилди, — дейди. Сўнг буюрилади уни юзтубан қилиб судралади. Ҳатто дўзахга улоқтирилади.
Баъзан мусулмон киши бирон молиявий манфаат, мансаб ёки ўзгалардан пешқадам бўлиш нияти билан тадриб ёки жиҳод қилиб, у нарсалардан биронтасига ҳам эришмай туриб вафот топади ёки ўлдирилади. Энди у дунёю охиратдаги зарарга эришди. Ана ўша аниқ зиён кўришдир. Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам юқорида келтирилган ҳадисни айтдилар ва яна Имом Аҳмад ва Термизий Каъб ибн Моликдан саҳиҳ иснод билан ривоят қилган ҳадисда:
«مَا ذِئْبَانِ جَائِعَانِ أُرْسِلا فِي غَنَمٍ بِأَفْسَدَ لَهَا مِنْ حِرْصِ الْمَرْءِ عَلَى الْمَالِ وَالشَّرَفِ لِدِينِهِ»
رواه أحمد والترمذي بإسناد صحيح عن كعب بن مالك
Сўзма–сўз таржимаси:
— “Қўй подасига юборилган икки оч бўри фосидроқ эмас пода учун кишининг молга ва мансабга бўлган ўчлигидан кўра дини учун”, — дедилар.
Яъни, кишининг молу дунёга ва мансабга (бошлиғликка) бўлган ўчлигининг динига бўладиган зарари қўй подасига ҳамла қилган икки оч бўрининг унга етказадиган зараридан баттарроқдир. Бу ҳамладан сўнг подадан нима ҳам қоларди?!
(Бўриларнинг одати — қўй подасига ҳамла қилса, қўйлардан бир ё иккисини ейиш билан кифояланмай, бир бошидан бўғизидан тишлаб ўлдираверар экан. Тарж. изоҳи).
Мусулмон киши хос бир жамоат ёки танзимга ёрдам қилиш мақсадида жиҳод қилиб, агар жиҳод ўз жамоатидан бошқа тоифа билан бирга ёки унинг фойдаси учун бўлса жиҳод ёки амалиётни қилмай қўядиган бўлса, энди бу одам Аллоҳнинг калимаси олий бўлиши учун эмас, балки ўз жамоаси ёки танзимининг калимасини олий қилиш учун жанг қилган бўлади. Мана бу айни асабият (қавмпарастлик) бўлиб, унинг ҳақида Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам Имом Бухорийнинг Жобир ибн Абдуллоҳдан қилинган ривоятда:
قال رسول الله صلى الله عليه وسلم: «ما بال دعوى الجاهلية؟ .. دعوها فإنها مُنْتِنة»
رواه البخاري عن جابر بن عبد الله
– “Бу жоҳилият иддиоларидан мақсад нима? Унинг иддиолари шубҳасиз сассиқдир”, – дедилар. Ва яна Имом Муслимнинг Жундуб ибн Абдуллоҳдан қилинган ривоятида:
وقال صلى الله عليه وسلم: «مَنْ قُتِلَ تَحْتَ رَايَةٍ عِمِّيَّةٍ يَدْعُو عَصَبِيَّةً أَوْ يَنْصُرُ عَصَبِيَّةً فَقِتْلَةٌ جَاهِلِيَّةٌ»
رواه مسلم عن جندب بن عبد الله.
– “Кимки жаҳолат байроғи остида жанг қилиб, асабиятга чақирса ёки асабиятга ёрдам берган ҳолида ўлдирилса, унинг ўлими ҳам жоҳилона ўлим бўлади”, – дедилар.
Мен: — Бунга ўхшаган кишилар учун охиратдан насиба йўқдир. Шундай бўлсада, динга ёрдам беришда ва жангларда гоҳо улар тарафидан Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганларидек, чиройли амаллар содир бўлиб ҳам қолаверади.
كما قال رسول الله صلى الله عليه وسلم : « إِنَّ الله عَزَّ وَجَل سَيُؤَيدُ هَذَا الدِّين بَأقْوامٍ لاَ خَلاَقَ لَهُم. >>
رواه أحمد و الطبراني عن أبي بكرة ورجالهما ثقات (مجمع الزوائد 5/305).
– “Албатта Аллоҳ азза ва жалла бу динни охиратда улар учун насиба бўлмаган қавмлар билан (ҳам) қувватлантириб қўяверади”.
Ушбу ҳадисни Имом Аҳмад ва Табаронийлар Абу Бакрадан ривоят қилишган. Санадидагилар ишончли кишилардир. (Мажмаъуз завоид: 5/305).
Бундай кишилардан бири Пайғамбар алайҳиссалом билан бирга жуда қаттиқ жанг қилган. Ва жангда олган жароҳатининг оғриғига бардош бера олмай ўзини ўзи ўлдирган.
Имом Бухорийнинг Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан қилган ривоятида Росулуллоҳ саллалоҳу алайҳи ва саллам:
، فقال رسول الله صلى الله عليه وسلم :«وَإِنَّ اللَّهَ لَيُؤَيِّدُ هَذَا الدِّينَ بِالرَّجُلِ الْفَاجِرِ». رواه البخاري عن أبي هريرة.
– “Албатта Аллоҳ бу динни фожир киши билан (ҳам) қувватлантиради”, – дедилар.
Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан қилинган ривоятда айтилишича:
Хайбар кунида Пайғамбар алайҳиссалом асҳобларидан бир қанчаси келдилар ва:
— Фалончи шаҳид, Фалончиям шаҳид, Фалончиям шаҳид, — дея санай бошладилар.
Ҳатто бир кишига келиб; — Фалончиям шаҳид, – дедилар.
Шунда Пайғамбар алайҳиссалом:
فقال النبي صلى الله عليه وسلم :«كلا إني رأيته في النار في بُردة غَلَّها ـ أو عباءة ـ» — رواه مسلم
— “Йўқ, йўқ. Мен уни (ғаниматдан) ўғирлаб олган ёпинчиқ – ёки або – туфайли дўзахда кўрдим”, – дедилар.
Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумо қилинган ривоятда айтилишича:
— Пайғамбар алайҳиссаломнинг юкларига қараб юрадиган бир киши бўлиб, унинг исми Киркира эди. У вафот топганди, Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам:
(هُوَ فِي النَّارِ) яъни, — “У дўзахдадир”, – дедилар. Одамлар бориб, унинг нарсаларини қарасалар, хиёнатан олинган абони топдилар. (Бухорий ривояти).
Ушбу ҳадис шарҳида Воқидий: — Ўша одам қора ҳабаш бўлиб, жангларда Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг уловларини ушлаб, етаклаб юрар эди. Унинг дўзахий бўлиши ғулул сабабидан эди. Ғулул – ғаниматдан ўғирланган нарсадир, – дейди.
Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам замонларида мунофиқлар ҳам ғазотга чиқишар ва мол-дунёларидан сарф ҳам қилардилар. Шунингдек улар Бану Мусталақ ғазвасига ҳам чиққандилар. Аллоҳ бизга хабарини берганидек:
.لَئِنْ رَجَعْنَا إِلَى الْمَدِينَةِ لَيُخْرِجَنَّ الأَعَزُّ مِنْهَا الأَذَلَّ.
Улар “Қасамки, агар Мадинага қайтсак, албатта азиз хорни ундан қувиб чиқарур”, — дерлар…. (Мунофиқлар:8).
Улардан бир тоифаси Табук ғазотида саҳобаларни масхаралашганди. Улар ҳақида қуйидаги оят нозил бўлди:
.وَلَئِنْ سَأَلْتَهُمْ لَيَقُولُنَّ إِنَّمَا كُنَّا نَخُوضُ وَنَلْعَبُ قُلْ أَبِاللَّهِ وَآيَاتِهِ وَرَسُولِهِ كُنتُمْ تَسْتَهْزِئُونَ..
Қасамки, агар улардан (нега сизнинг устингиздан кулганлари ҳақида) сўрасангиз, албатта улар: “Биз фақат баҳслашиб, ҳазиллашиб кулишамиз, холос”, – дейдилар. Айтинг: “Аллоҳдан, Унинг оятларидан, Унинг пайғамбаридан кулувчи бўлдингизми?”. (Тавба: 65).
Аммо уларнинг қилган инфоқлари ҳақида Аллоҳ шундай дейди:
. قُلْ أَنفِقُوا طَوْعًا أَوْ كَرْهًا لَنْ يُتَقَبَّلَ مِنْكُمْ إِنَّكُمْ كُنتُمْ قَوْمًا فَاسِقِينَ..
Айтинг: “(Эй мунофиқлар), хоҳ ўз хоҳишингиз билан, хоҳ мажбуран инфоқ–эҳсон қилинглар, сизлардан ҳаргиз қабул қилинмас. Чунки сизлар итоатсиз қавм бўлдингиз”. (Тавба:53).
Улар жиҳод ва инфоқ–эҳсон қилсаларда:
.فِي الدَّرْكِ الأَسْفَلِ مِنْ النَّارِ وَلَنْ تَجِدَ لَهُمْ نَصِيرًا.
Албатта мунофиқлар дўзахнинг энг тубан жойида бўлурлар. Ва улар учун бирон мададкор топа олмайсиз. (Нисо:145).
Бундан биз кўплаб ибратлар оламиз. Жумладан: Жиҳод майдонлари гоҳо ўзида бузуқ ниятли мунофиқлар, фожирлар ва охиратдан насибаси бўлмаган бир қанча қавмларни ҳам жамлаши мумкин. Буларнинг ҳаммалари Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг даврларида ҳам бўлганлар. Ибратлардан яна бири; Жиҳод майдонларида бундай кимсаларнинг ҳам бўлиши, сафлардан ҳар хил ёмон одамлар бор деган ҳужжат билан жиҳоддан қочишни оқламайди. Пайғамбар алайҳиссалом даврларида бундай кимсаларнинг бўлиши билан бирга жиҳод тўхтамаган. Инша Аллоҳ бунинг тўлиқ баёни ва Ибн Таймийянинг бу ҳақдаги фатвоси ҳали олдинда келади. Ибратлардан яна бири: Кишининг молу жони билан жиҳод қилувчи мужоҳидлардан бўлиши унинг комиллигига кифоя қилмайди. Хоссатан унинг ноқислигига (амалларидаги нуқсонларига) ишора қиладиган қариналар топилиб турган пайтда. Дарҳақиқат ҳозиргина бундай нуқсонли кимсаларнинг инфоқ–эҳсон ва жиҳод қилганлари ҳақидаги хабарларни гувоҳи бўлдик.
Буларнинг ҳаммаси Пайғамбар алайҳиссалом ҳаётлик чоғларида у киши билан бирга бўлинган чоқда рўй берган бўлса, ҳозирги ҳолатга нима дейсиз?!.
Дарҳақиқат Бухорийнинг Анас розияллоҳу анҳудан қилган ривоятда Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дегандилар:
وقد قال صلى الله عليه وسلم «لا يَأْتِي عَلَيْكُمْ زَمَانٌ إِلاَّ الَّذِي بَعْدَهُ شَرٌّ مِنْهُ حَتَّى تَلْقَوْا رَبَّكُمْ»
رواه البخاري عن أنس.
— “То Роббиларингизга йўлиққунларингга қадар сизларга бир замон келмайди, магар ундан кейингиси ундан кўра ёмонроқ бўлаверади”.
Бундан мақсад: Мусулмон киши ўзи учун нафсининг ёмонлиги ва ниятининг бузилишдан эҳтиёт бўлсин! Кимники амалига ва ниятига фасоддан бирон нарса аралашиб қолган бўлса, уни тузатишга шошилсин! Шайтон учун ўз нафсига амали ва жиҳодини бузишга йўл бермасин! Чунки Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дегандилар:
رسول الله صلى الله عليه وسلم قد قال: «إِنَّ الشَّيْطَانَ يَجْرِي من ابْنِ آدَمَ مَجْرى الدَّم» متفق عليه.
— “Албатта шайтон Одам фарзандининг қон томирларида юради”. Муттафақун алайҳ.
وقال صلى الله عليه وسلم : «ثُمَّ يُبْعَثُونَ على نِيَاتِهِم» متفق عليه.
— “Сўнгра ниятларига кўра қайта тириладилар”. Муттафақун алайҳ.
Энди назарингизни Имом Муслимнинг Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ва ниятни ўнглашга далолат қиладиган ҳадисга диққатингизни қаратинг. Унда Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам:
قال رسول الله صلَّى اللهُ عليه و سلَّم: «وَإِنْ كَانَ الرَّجُلُ لَيُسْلِمُ مَا يُرِيدُ إِلاَّ الدُّنْيَا فَمَا يلبَثُ إِلاَّ يَسِيراً حَتَّى يَكُونَ الإِسْلامُ أَحَبَّ إِلَيْهِ مِنَ الدُّنْيَا وَمَا عَلَيْهَا» رواه مسلم.
– Бир киши Исломга киришидан фақатгина дунёни ирода қилган бўлса–да, кўп ўтмай унга Ислом бутун дунё ва ундаги нарсалардан суюклироқ бўлиб қолади, – деган эдилар. (Муслим ривояти).
Эй, Мусулмон биродар, жиҳод ва амалларингдан фойдаланмоғинг учун ниятингни яхшилашга ҳарис бўл! Чунки шариъат, жиҳоддан ҳосил бўладиган ажр-савобларни мужоҳид ниятининг тўғри бўлишига боғлиқ қилиб қўйган. Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганларидек:
كما قال رسول الله صلى الله عليه وسلم : «تَضَمَّنَ اللَّهُ لِمَنْ خَرَجَ فِي سَبِيلِهِ لا يُخْرِجُهُ إِلاَّ جِهَادًا فِي سَبِيلِي وَإِيمَانًا بِي وَتَصْدِيقًا بِرُسُلِي فَهُوَ عَلَيَّ ضَامِنٌ أَنْ أُدْخِلَهُ الْجَنَّةَ أَوْ أَرْجِعَهُ إِلَى مَسْكَنِهِ الَّذِي خَرَجَ مِنْهُ نَائِلاً مَا نَالَ مِنْ أَجْرٍ أَوْ غَنِيمَةٍ» رواه مسلم عن أبي هريرة.
Яъни, “Аллоҳ Ўзининг йўлида (жиҳодга) чиққан одамга кафолат бериб; — Уни уйидан чиқарган нарса фақатгина – Менга иймон келтириб, элчиларимни тасдиқлаб, менинг йўлимда жиҳод қилиш учун – бўлса, уни (шаҳид қилиб) жаннатга киргизмоқ ёки чиққан маконига қўлга киритган ғаниматлари ёки ажри билан қайтармоқ кафолати Менинг зиммамгадир – (дейди).
وقال تعالى:. قُلْ إِنْ تُخْفُوا مَا فِي صُدُورِكُمْ أَوْ تُبْدُوهُ يَعْلَمْهُ اللَّهُ وَيَعْلَمُ مَا فِي السَّمَاوَاتِ وَمَا فِي الأَرْضِ وَاللَّهُ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ يَوْمَ تَجِدُ كُلُّ نَفْسٍ مَا عَمِلَتْ مِنْ خَيْرٍ مُحْضَرًا وَمَا عَمِلَتْ مِنْ سُوءٍ تَوَدُّ لَوْ أَنَّ بَيْنَهَا وَبَيْنَهُ أَمَدًا بَعِيدًا وَيُحَذِّرُكُمْ اللَّهُ نَفْسَهُ وَاللَّهُ رَءُوفٌ بِالْعِبَادِ.. )آل عمران، الآية: 29 ـ 30(
Айтинг (эй Муҳаммад): “Дилларингиздаги нарсани хоҳ яширинг, хоҳ ошкор қилинг, Аллоҳ билур. Ва (шунингдек, У зот) осмонлар ва ердаги бор нарсани билур. Аллоҳ ҳамма нарсага қодирдир”. Ҳар бир жон ўз қилган яхши амалларини ҳозиру нозир ҳолда кўрадиган, ёмон амалларининг эса олис-олисларда қолиб кетишини истайдиган Кунни (эсланглар)! Аллоҳ сизларни Ўзининг (азобидан) огоҳ қилур. Аллоҳ бандаларига меҳрибондир. (Оли–Имрон: 29–30).
Эй мусулмон биродар, душман билан тўқнашган пайтда собит қадам бўлиш ва Аллоҳнинг нусрати тушиши учун ният тўғрилигининг таъсири қандай бўлишини билиш учун қуйидаги оят ҳақида бир тафаккур қилинг!:
قال الله عز وجل:. لَقَدْ رَضِيَ اللَّهُ عَنْ الْمُؤْمِنِينَ إِذْ يُبَايِعُونَكَ تَحْتَ الشَّجَرَةِ فَعَلِمَ مَا فِي قُلُوبِهِمْ فَأَنْزَلَ السَّكِينَةَ عَلَيْهِمْ وَأَثَابَهُمْ فَتْحًا قَرِيبًا وَمَغَانِمَ كَثِيرَةً يَأْخُذُونَهَا وَكَانَ اللَّهُ عَزِيزًا حَكِيمًا.
(Эй Муҳаммад), дарҳақиқат Аллоҳ мўминлардан – улар дарахт остида сизга байъат қилаётган вақтларида – рози бўлди. Бас, У зот уларнинг дилларидаги нарса(садоқат ва вафо)ни билиб, уларган сакинат (хотиржамликни) туширди ва уларни (Хайбар жангида эришиладиган) яқин ғалаба ва ўзлари(гина) оладиган кўпдан кўп ўлжалар билан мукофотлади. Аллоҳ қудрат ва ҳикмат соҳиби бўлган Зотдир. (Фатҳ: 18 – 19).
Аллоҳ таолонинг — уларнинг қалбларидаги нарсани билди – сўзидан Ҳудайбиядаги “Ризвон” байъатига вафо қилишга, гарчи ўлдирилсаларда қочмасликка бўлган ниятларининг соф бўлганлиги тушунилади. Сўнг мана шу соф ниятларининг мукофоти ўлароқ, уларга Ўзи томонидан сакинат яъни жанг мавқифларидиги хотиржамликни туширди. Унда мусулмонлар қочмасликни чин дилларидан хоҳлашгандилар. Шунинг учун ҳам Аллоҳ таоло уларга шу соҳада ёрдам қилди. Хотиржамлик билан биргаликда яқинда бўладиган фатҳ – ғалабани ва кўплаб ғаниматларни ҳам мукофот қилиб берди. (Фатҳул Борий: 6/118).
Бу оят нияти соф бўлган кишини Аллоҳ охиратдаги савобидан ташқари дунёда ҳам тоатда собит қадам бўлишига ёрдам беришига далил бўлади.
Ниятнинг софлиги аломатларидан: Сенинг тоатда собит қадамлигинг одамларнинг сени мақташи ёки ёмонлаши, бир нарса бериши ёки аксинча бермай қўйиши ва жиҳод майдонларида атрофингдагилар тарқаб кетиши билан ўзгариб қолмаслиги ҳамда сафларда сонни камлиги сени чўчитиб қўймаслигидир. Зеро Аллоҳ таоло:
قال الله تعالى:. وَمَا مُحَمَّدٌ إِلاَّ رَسُولٌ قَدْ خَلَتْ مِنْ قَبْلِهِ الرُّسُلُ أَفَإِن مَاتَ أَوْ قُتِلَ انْقَلَبْتُمْ عَلَى أَعْقَابِكُمْ وَمَنْ يَنْقَلِبْ عَلَى عَقِبَيْهِ فَلَنْ يَضُرَّ اللَّهَ شَيْئًا وَسَيَجْزِي اللَّهُ الشَّاكِرِينَ. آل عمران، الآية: 144.
Муҳаммад фақат бир пайғамбар, холос. Ундан илгари ҳам пайғамбарлар ўтгандир. Бас, агар у (яъни Муҳаммад алайҳис-салом) вафот қилса ёки ўлдирилса, кетингизга (куфрга) қайтиб кетасизми?! Кимда-ким кетига қайтиб кетса, Аллоҳга бирон зиён етказа олмас, (балки фақат ўзига зарар қилади, холос). Аллоҳ эса (йўлларидан қайтмай) шукр қилгувчи бандаларини муносиб мукофотлайди. (Оли-Имрон: 144).
Агар булардан сенинг собит қадамлигинг ва мақсадинг ўзгариб қолса, демак, сенинг амалларинг Аллоҳ учун эмас экан.
Бундай мавқифларда мусулмон киши ниятини тўғрилаши билан биргаликда шуни ҳам билмоғи лозимки:
— Жиҳод майдонларида чекилган ҳар қандай заҳмат хоҳ у оз, хоҳ кўп бўлсин солиҳ амал бўлиб, унга кўра соҳиби ажрланади. Инша Аллоҳ. Бирон натижа ёки ғалабага эришилдими йўқми буни фарқи бўлмайди. Зеро Аллоҳ таоло:
قال تعالى:.ذَلِكَ بِأَنَّهُمْ لا يُصِيبُهُمْ ظَمَأٌ وَلَا نَصَبٌ وَلا مَخْمَصَةٌ فِي سَبِيلِ اللَّهِ وَلا يَطَئُونَ مَوْطِئًا يَغِيظُ الْكُفَّارَ وَلا يَنَالُونَ مِنْ عَدُوٍّ نَيْلا إِلاَّ كُتِبَ لَهُمْ بِهِ عَمَلٌ صَالِحٌ إِنَّ اللَّهَ لا يُضِيعُ أَجْرَ الْمُحْسِنِينَ وَلا يُنفِقُونَ نَفَقَةً صَغِيرَةً وَلا كَبِيرَةً وَلا يَقْطَعُونَ وَادِيًا إِلاَّ كُتِبَ لَهُمْ لِيَجْزِيَهُمْ اللَّهُ أَحْسَنَ مَا كَانُوا يَعْمَلُونَ.
) التوبة،: 120 ـ 121)
… Зеро Аллоҳ йўлида уларга бирон ташналик, машаққат, очлик етса ва кофирларни ғазаблантирадиган бирон қадам боссалар, душманга бирон зиён етказсалар, албатта улар учун бу ишлари сабабли яхши амал ёзилур. Зеро Аллоҳ яхшилик қилгувчиларнинг амалларини зое қилмас. Улар кичикми, каттами бирон инфоқ–эҳсон қилсалар ва (ғазот йўлида) бирон водийдан ўтсалар, албатта энг чиройли амалларига яраша Аллоҳ мукофотлаши учун – (буларнинг ҳаммаси) улар фойдасига ёзилур. (Тавба:120-121).
Шубҳасиз, аскарий тадриб ва эъдод ҳам шу оят остига киради. Чунки, у Аллоҳ йўлидаги очлик, инфоқ–эҳсон, водийларни босиб ўтиш бўлиб, кофирларни ғазаблантирадиган қадамлигида шак йўқ. Шунинг учун ҳам, биз мусулмонлар айни жиҳод, намоз ва рўзаларимз билан Аллоҳга ибодат қилганимиздек, аскарий тадриб ва эъдод қилиш билан ҳам Унга мукаммал ибодат қиламиз. Бу тушунча ҳар бир мусулмон биродарнинг дилида доим турмоғи лозим. Зеро аскарий тадриб ва эъдод Аллоҳ таолонинг:
وقولـه تعالى: .وَأَعِدُّوا لَهُمْ مَا اسْتَطَعْتُمْ مِنْ قُوَّةٍ.
(Эй мўминлар), улар учун имконингиз борича куч ва эгарланган отларни тайёрлаб қўйингизки, …… (Анфол:60) – деган буйруғига бўйинсунишдир.
Аскарий тадриб, эъдод ва жиҳод бандани Аллоҳга яқинлаштирувчи амалларнинг энг афзали бўлиб, у барча нафл ибодатлардан афзалдир.