Рўзадор мужоҳид икки турли меҳнат ва ғайратда бўлади: Нафснинг хоҳишларига қарши курашда ва Аллоҳнинг душманларига қарши курашда. Агар ғолиб бўлса икки турли ғалабага эришади ва агар шаҳид бўлса Аллоҳнинг дийдорига рўзадор ҳолатда боради.
Ислом тарихи шундай бир воқеъликни баён қиладики, мусулмонлар рамазон ойидаги жиҳод ва ғазотлар, буюк футуҳотлар ва инқилоблар билан тарих яратгандир. Шундай экан бугун бу улуғ ойни асл ҳақиқатини, руҳини ва маънавиятини идрок қилмасдан, рамазон ойи ибодатлар ва раҳмат ойи, бу ойда жангу-қитол қилинмаслиги керак, деб бугун бу муборак ойда ишғолчи салибийларга қарши сангар ва риборларда, улуғ жиҳод ибодатини қоим қилаётган, матонатли ва сабрли мужоҳидларни танқид остига олган баъзи мусулмонларни эътиборларини бироз Ислом тарихига ва рамазон фазилатига жалб қиламиз.
Рамазон ойи Ислом душманлари қаршисида хос ҳайбатга эгадир, шунинг учун Ислом душманлари рамазон ойида мусулмонлар қаршисига чиқишдан чўчишар эди, чунки улар бу ойда мусулмонларни иймоний қувватлари бир неча баробар зиёда бўлишини яҳши билишган.
Қуйида ислом тарихидан рамазон ойида бўлган жиҳод ва Ислом футуҳотларидан баъзиларини мухтасар шаклда баён қиламиз:
Исломни ёрқин тарихидаги воқеъликлар шуни исботлайдики, рўза мусулмонларни заифлиги ва нотавонлигининг боиси эмас, балки мусулмон учун яна ҳам кўпроқ қувват ва шижоат бағишлайди. Агарчи бугун мусулмонлар рамазон ойида сустлик ва заифликни сезаётган бўлсалар, бу рамазон ойининг руҳи ва маънавий тақозоларини идрок қилмаганликларидандир.
Рамазон ойи жиҳод ойидир, рамазон ойи моддий ва маънави мубориза ойидир, ҳақ ва ботил орасидаги буюк жанглар мана шу муборак рамазон ойида амалга оширилди. Қуръони Каримда “Явмул-фурқон” номи билан аталган Бадр жанги мана шу ойда рўй берди. Мана шу Бадр жанги билан ҳақни ботил устидан ғалабаси бошланди. Пайгамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларини Мадинадаги тўққиз йил ҳаётларининг саккиз рамазонини жанг ва жиҳод майдонларида ё унга тайёргарлик кўриш билан ўтказдилар. Фақат бир маротаба рамазон оромлик билан ўтди ҳалос.
Пайгамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларини саккиз йиллик жиҳодий ҳаётларида, яъни иккинчи ҳижрийдан туққизинчи ҳижрийгача 28 та ғазотда Ислом лашкарига қўмондонлик қилдилар. Албатта бу 28 марта лашкар тортишликдан фақат 9 та ғазотда душман билан жангу-қитол содир бўлди. Бадр жанги ҳижратнинг иккинчи йили рамазон ойида, Макканинг фатҳи ҳижратнинг саккизинчи йилининг 20 — рамазонида содир бўлди. Ҳижратнинг бешинчи йили рамазон ойида мусулмонлар Аҳзоб жангига тайёргарлик кўриб, ҳандақлар қазишди. Табук жанги ҳижратнинг тўққизинчи йили ражаб ойида бошланиб Рамазон ойида тугади. Албатта Табук ғазотида иш жангу-қитолга етиб бормади. Чунки, Рум лашкари Пайгамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам лашкарларининг ҳайбатидан қўрқиб жангдан олдин қочиб кетишди.
Жоҳилият даврида араб мушриклари юзлаб бутларга ибодат қилишар эди ва биргина байтуллоҳни ўзида 360 та бут бор эди. Улар учта катта бутга (Аллоҳ паноҳ берсин) Аллоҳнинг қизлари деган унвон билан ибодат қилишар эдики улар (лот, манот, уззо) эди. Яна (Савў) ва бир нечта бошқа муҳим маъбудлари бор эди. Пайгамбар саллоллоҳу алайҳи ва саллам ҳижратнинг саккизинчи йилини рамазон ойида Ҳолид бин Валид розияллоҳу анҳуни Уззони йўқ қилишлик учун, Саъд бин Зайд Ашҳалий розияллоҳу анҳуни Манотни қулатишлик учун, Амр ибн Ос розияллоҳу анҳуни Савўни йиқитиш учун юбордилар ва 9- ҳижрий йилнинг рамазон ойида Муғира ибн Шуъба розияллоҳу анҳуни Лотни йўқ қилиш учун юбордилар…
Бувайб жанги
Бувайб жанги Абубакр розияллоҳу анҳу халифалик даврларида ҳижратнинг 13-йили 13-рамазонида Мусанно ибн Ҳориса розияллоҳу анҳу қумондонлиги остидаги Ислом лашкарлари ва Форс Сосонийлар давлатининг лашкарлари орасида Ироқдаги Фурот дарёсининг соҳилларида бўлган бу жангда юз минг Сосонийлар лашкари ўлдирилга. Тарихчилар айтишадики, ҳар бир мужоҳид 10 тадан Сосонийни ўлдирганига туғри келади. Шунинг учун бу жангни “Явмул- аъшар” ҳам деб аталади. Шуни ҳам зикр қилиш керакки, Мусанно ибн Ҳориса Шайбоний розияллоҳу анҳу наслан араб аммо форс аҳлидандир, у Пайгамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаётларининг оҳирги кунларида Исломга мушарраф бўлди аммо китобларда уни саҳоба бўлганлиги ҳақида санад топилмаган.
Қодисия жанги
Қодисия жанги Умар ал-Форуқ розияллоҳу анҳунинг ҳалифалик даврида, 15-ҳижрий йилнинг рамазон ойида Саъд ибн аби Ваққос розияллоҳу анҳу бошчилигидаги Ислом лашкари ва Рустам Фараҳзод бошчилигидаги форс лашкари орасида Қодисия минтақасида бўлиб ўтган. 30 минглик Ислом лашкари 60 минглик форс лашкари устидан ғалаба қозонган ва Рустам Фараҳзоднинг ўзи ҳам ана шу жангда ўлдирилган. Қодисия Ироқдаги Карбалога яқин минтақа бўлиб, Ироқ ўша замонда Сосонийлар императорлигига дохил эди. Сўнгра Саъд ибн Аби Ваққос розияллоҳу анҳу Сосонийлар императорлигини пойтахти Тисфун шаҳрини ҳам фатҳ қилди.
Фаластин ва Миср фатҳи
Умар ал-Форуқ розияллоҳу анҳу ҳижратнинг 15-йили, рамазон ойида Фаластин шаҳрини калитини қўлга киритди ва у Фаластинга кийимлари ямоқ, ўзи пиёда, хизматкори эса отга минган ҳолда кириб келди. Эслатиб ўтиш керакки, Фаластин Ярмук жангининг натижаси билан мусулмонлар қулига ўтган. Ярмук жанги ҳижратнинг 15-йили, ражаб ойида Ҳолид бин Валид ва Абу Убайда ибн Жарроҳ розияллоҳу анҳумлар бошчилигидаги Ислом лашкари ва Рум императорлиги лашкари ўртасида Ярмук майдонида рўй берган ва 60 минглик Рум лашкарлари мағлуб бўлиб, Иордания, Шомнинг баъзи қисимлари ва Лубнан Ислом диёрига қўшиб олинди. Бу жангда минглаб Рум аскарлари ҳалок бўлди ва Рум лашкарининг раҳбари Ҳирақл ўша пайтдаги ўзининг пойтахти Истанбулга қочиб кетди.
Ислом лашкари, Амр ибн Ос розияллоҳу анҳу қўмондонлиги остида ҳижратнинг 20-йили, рамазон ойида Ислом байроғини Мисрга ўрнатди. У вақтда Миср шарқий Рум императорлигининг бир қисми эди Ливия эса Миср таркибида бўлиб, бугунги Туркиянинг машҳур шаҳри Истанбул, шарқий Рум императорлигининг пойтахти эди.
Яздагард учинчининг ўлими ва Сосонийлар салтанатини тугаши
Яздагард учунчи Сосонийларнинг охирги подшоҳи бўлиб, 31-ҳижрий йилнинг 23-рамазонида қатл этилди ва Эрондаги 426 йиллик Сосонийлар салтанати тугатилди. Яздагард учунчи Сосонийларнинг 34-подшоҳи бўлиб, имом Тобарийнинг сўзига кўра 28 ёшида ва баъзи ривоятларга кўра 36 ёшида ўлдирилган. Мусулмонлар ва Эронликлар орасида катта-ю кичик бўлиб ҳаммаси 80 та жанглар бўлиб ўтди ва Эрон тўлиқ Ислом диёрига айланди.
Водий Лакка (ёки Шизуна) жанги
Умавийлар хилофати даврида 92-ҳижрий йилнинг рамазон ойида Водий Лакка ё Шизуна номидаги жанг рўй берди. Андалус (бугунги Испания ) Ториқ ибн Зиёд роҳимаҳуллоҳ саркардалиги остида Ислом лашкари тамонидан фатҳ қилинди ва Европа қитъасини бир қисмида мусулмонлар ҳокимияти даври бошланди. Ториқ ибн Зиёд Барбар наслидан бўлиб, 7 минг аскар билан денгиз орқали Андалус тупроқларига кириб борди. (Баъзи ривоятларда кемаларидан соҳилга тушишликлари билан кемаларини ёқиб юборишди, тоинки лашкар шикаст еб ортга қайтишликни зеҳнларидан чиқариб ташлашликлари учун). Шундай қилиб мусулмонлар юз минг нафарлик лашкарни мағлуб қилишди ва 15 йил ичида тамомий Андалус Умавийлар ҳилофатини бир бўлагига айланди. Ўша вақтда Қуртуба шаҳри Андалуснинг пойтахти бўлди ва Андалус бугунги Франсия ва Португалияни ҳам ўз ичига олган. Мусулмонларнинг ҳокимияти Андалусда 7 асрдан купроқ вақт давом этди ва 896 – ҳижрий йили қулатилди. Қуртуба шаҳридаги жомий масжид Ислом тарихидаги энг буюк жомийлардан бири бўлиб, 1093 та устуни ва 4700 та чироқлари бўлган. Бу масжид ҳануз ҳам бугунги Испанияда мавжуддир. Аммо афсуски насоролар калисосига айлантирилган бўлиб, мусулмонларга намоз ўқишлик учун изн берилмайди. Шуни эслатиш ҳам керакки, Испанияда ҳануз ҳам (Гибралитар деган жой) мавжуд бўлиб, унинг асл номи Ториқ ибн Зиёдга мансуб (Жабалут-ториқ) дир.
Покистон ва Ҳиндистон (Синд) фатҳи
Умавий халифаларидан Валид ибн Абдулмалик даври 94-ҳижрий йилнинг рамазон ойида, Ҳажжож ибн Юсуф ас-Сақофийнинг туғишган биродари Муҳаммад ибн Қосим ас-Сақофий 17 ёшлик қўмондон бошчилигидаги Ислом лашкари Синд ва Панжобнинг турли минтақаларини фатҳ қилиб, Исломни Синд, яъни бугунги Покистон, Ҳиндистон ерларига олиб киришди. Шундай қилиб тамомий Покистон ва Ҳиндистон даражама-даража Ислом диёрига айланди. Шунинг учун Синд (Бобул-Ислом) яни Исломнинг дарвозаси деб аталади. Муҳаммад ибн Қосим Ас-Сақофийдан олдин мусулмонлар бу минтақаларга уч маротаба юриш қилиб, аммо ғалабага эриша олмаган эдилар.
Умурия жанги
Умурия жанги 223- ҳижрий йилнинг 6-рамазон ойи, Аббосийлар хилофати даврида, халифа Мўтасим Биллаҳ роҳимаҳуллоҳ саркардалиги остидаги Ислом лашкари билан, Тюфил Мекаил саркардалиги остидаги Византия (шарқий Рум) императорлигини аскарлари ўртасида Умурия минтақасида бўлиб ўтди.
Тарихчиларнинг ёзишича, Рум ҳокими Тюфил Мекаил Ислом лашкарини Азарбайжонга кетганидан ҳабар топган пайтда, 100 минг лашкар билан мусулмонлар устига юриш қилиб, уларни қатлиом қилади ва аёлларини иззат номусларига тажоввуз қилади ва ҳатто “Забтара” қалъасигача бостириб боради. Румликлар қўлида асир бўлиб қолган бир муслима аёл “воо Мўтасомаа” дея мусулмонлар халифасига ўзини қутқариши учун ёрдам нидосини қилади. Жараёндан хабар топган халифа Мўтасим Биллаҳ Ислом лашкари билан мусулмонларни қутқаришга шошилади ва “Забтара” қалъасига етган пайтда, румликлар қатлиомларидан кейин минтақани тарк етишган бўлади. Халифа румликларнинг энг мустаҳкам қалъаси қаерда деб сўрайди, айтишадики Умурия румликларни энг мустаҳкам қалъаси ва ҳануз бирор марта мусулмон аскарлари у ерга юриш қилмаган. Халифанинг атрофидагилари ҳозир Умурияга ҳамла қилишни муносиб вақти эмас, деб маслаҳат берсаларда, аммо халифа Мўтасим Умурияга ҳамла қилишга фармон беради ва бутун лашкарга қўмондонлик қилиш вазифасини ҳам ўз зиммасига олади. Мусулмонлар Умурияни қамал қилиб, қаттиқ жанг билан фатҳ қилишади.
Шуни ҳам айтиш керакки, мусулмонлар румликлар устига ҳокимлик қилишлари жараёнида уларга гўзал исломий ахлоқ билан муомалада бўлишади. Румликлар исломдаги адолат ва гўзал ахлоқни кўришгандан кейин кўп ўтмай муқаддас Ислом динини қабул қилишади
Агар биз тарихдаги рамазон ойида қилинган Ислом жиҳоди ва футуҳотларини бирма-бир баён қилаверсак, мақоламиз узайишда давом этиб, китоб шаклига келади. Шунинг учун шу ердан хулоса қиламиз. Модомики муборак рамазон ойи эҳсон ва ибодатлар ойи бўлар экан, муқаддас жиҳод ҳам бир ибодатдир балки Пайгамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларига мувофиқ ибодатларнинг чўққисидир. Рамазон ва жиҳод, шунчалик бир-бирига яқин ибодатки, ҳатто Аллоҳ таъоло ўз китобида бу икки ибодатга айни лафз билан буюрмишдир:
كُتِبَ عَلَيْكُمُ الصِّيَامُ كَمَا كُتِبَ عَلَى الَّذِينَ مِنْ قَبْلِكُمْ لَعَلَّكُمْ تَتَّقُونَ
«Сизлардан олдингиларга фарз қилингани каби, сизларга ҳам рўза фарз қилинди, шоядки тақво қилсаларингиз»
كُتِبَ عَلَيْكُمُ الْقِتَالُ وَهُوَ كُرْهٌ لَكُمْ
وَعَسَى أَنْ تَكْرَهُوا شَيْئًا وَهُوَ خَيْرٌ لَكُمْ وَعَسَى أَنْ تُحِبُّوا شَيْئًا وَهُوَ شَرٌّ لَكُمْ وَاللَّهُ يَعْلَمُ وَأَنْتُمْ لَا تَعْلَمُونَ
«Агарчи сизларга ёқмаса ҳам жанг сизларга фарз қилинди, шояд сизлар ёқтирмаган нарсада сизларга яхшилик бўлса. Шояд сизлар ёқтираётган нарсада сизларга ёмонлик бўлса. Аллоҳ билгувчидир сизлар билмассизлар.»
Демак рўза жин ва шайтонлар билан кураш бўлса, жиҳод эса инсон шайтонлари билан курашдир. Шунинг учун рамазон ойи жиҳод ва футуҳотлар ойи бўлиб келган. Аллоҳ Таъоло бугунги кундаги Ислом умматига ҳам бу муборак ойни шундай фазилатлар билан ўтказишни насиб қилсин. Амийн!
Афғонистон Исломий Иморатининг “Мурчал” мажалласининг 128-сонидан Махдум домла таржимаси.