Ийдул-Фитр Рамазон ҳайити муносабати билан, Амирул-мўъминин Шайхул-ҳадис Ҳибатуллоҳ Охунзода (ҳафизаҳуллоҳ) нинг байрам табриги

МАҚОЛАЛАР
Меҳрибон ва Раҳмли Аллоҳ номи билан (бошлайман)

Аллоҳ таолога ҳамду санолар ва пайғамбарлар саййиди Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга саловат ва саломлар бўлсин! Аммо баъд…

Аллоҳ таоло айтади:
يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا إِن تَنصُرُوا اللَّهَ يَنصُرْكُمْ وَيُثَبِّتْ أَقْدَامَكُمْ
“Эй мўминлар, агар сизлар Аллоҳга ёрдам берсангизлар (яъни, Унинг йўлида жиҳод қилсангизлар), У зот ҳам сизларга ёрдам берур ва (жанг майдонида) қадамларингизни собит-барқарор қилур” (Муҳаммад-7)

Афғонистоннинг мўъмин ва мужоҳид миллатига, сангарлардаги мужоҳидларга ва дунёнинг барча мусулмонларига!

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Барчангизни Рамазон ҳайити келиши билан чин юракдан табриклайман. Аллоҳ таоло тутган рўзангизни, дуо ва барча ибодатларингизни қабул қилсин. Амийн!

Аллоҳ Таолонинг марҳамати билан бу сафар ҳайит байрамини нусрат онларида, мамлакатимиз тўла озодлиги ва мустақиллик арафасида нишонлаётганимиздан хурсандман. Ва бу неъматга шаҳидлар, етимлар, бевалар, муҳожирлар ва 20 йиллик жиҳодимизда машаққат чекаётган ватандошларимиз сабабдир. Аллоҳ таолонинг ғалабаси яқиндир иншааллоҳ!

Аллоҳ таолодан ушбу узоқ курашдаги, миллатимиз ва мужоҳидларимизнинг қурбонлигини ўз даргоҳида қабул қилишини сўраймиз ва бунинг эвазига мамлакатимизда муқаддас қонун бу – шариат тизими остида тинч ва фаровон ҳаёт кечириш насиб этсин.
Биз миллатнинг сабр-тоқати ва жасурлигини, шу билан бирга мужоҳидларимизнинг ғайрат ва фидоийликларини қадрлашимиз, шунингдек асирлар, ярадорлар, ногиронлар, етимлар ва уларнинг меҳнатлари ва қурбонликларини қадрлашимиз зарур.

Азиз юртдошлар!

Мустақилликни қўлга киритгандан сўнг, мамлакатимиз шошилинч равишда қайта қуриш ва ривожланишга муҳтож. Келинглар, барчамиз мамлакатни тиклашда чин дилдан иштирок этайлик, шунда биз шариат соясида фаровон мамлакатга эга бўламиз. Шу мақсадда биз шахсий манфаатлардан воз кечишимиз ва бир-биримизга кечиримли, раҳм-шафқатли бўлиш орқали кучли ва бирдам миллат бўлишимиз керак.

Биз бутун халқимизни ишонтириб айтамизки, ишғол тугаганидан кейин, Афғонистонда шундай Исломий тизим мавжуд бўладики, мамлакатда ҳеч кимнинг ҳуқуқлари бузилмайди. Иншааллоҳ!

Мен қарама-қарши томонда турган афғонларни яна бир бор урушни давом эттириш учун ҳеч қандай куч сарфламасликка чақираман, бу мамлакат барча афғонларнинг умумий уйидир, Исломий Иморатнинг қучоғи барча афғонлар учун очиқ, биз ўтмишдаги рақибларимиз сафида бўлганларга кечирим эълон қилиб, уларни ҳақ йўлга чақирамиз.

АҚШ ва бошқа хорижий давлатларнинг барча кучларини Афғонистондан олиб чиқиб кетаётгани бу яхши албатта, аммо биз Доҳа келишувининг барча қисмлари бажарилишини қатъий талаб қиламиз. Афсуски, америкаликлар бир неча бор имзоланган шартномани бузишди ва бизнинг тинч аҳоли катта йўқотишларга дуч келишди.

Бундан ташқари афғонлараро музокаралар бошланганидан кейин уч ой ичида озод қилиниши керак бўлган қолган маҳбуслар ҳанузгача озод қилинмади ва босқинчилар чиқиб кетиш муддати ҳам сентябргача узайтирилди. Исломий Иморат ўз зиммасидаги барча мажбуриятларни бажарди ва ваъдаларини шариатга мувофиқ амалга оширди.
Биз яна бир бор таъкидлаймизки, ҳамма нарса Доҳа келишувига мувофиқ бўлиши шарт. Агар АҚШ ваъдаларини бажармаса, ҳар қандай оқибатлар АҚШнинг зиммасига тушишига бутун дунё гувоҳ бўлсин! Исломий Иморат ҳар қандай ҳолатда ҳам ўз мамлакатининг озодлиги ва эркинлигини ҳимоя қилади ва буни сўнгги йигирма йил ичида исботлади.

Исломий Иморат Афғонистон ҳудудидан ҳеч ким зарар кўрмаслигига ишонтиради ва шунингдек, барчани Афғонистоннинг ички ишларига аралашмасликка чақиради.
Биз Бирлашган Миллатлар Ташкилотини ва бошқа манфаатдор томонларни Афғонистон масаласида ўзларининг тўлиқ бетарафлигини кўрсатишга ва афғон халқининг ҳаёти ва фикрий масаласида халқимизга қарши туришга уринмасликка чақирамиз.

Айтишимиз керакки, сўнгги 43 йиллик тажриба шуни кўрсатдики, бизнинг миллатимиз ҳеч кимнинг мажбурлаган фикрлари ва эътиқодларига тоқат қилаолмайди.

 
      Бу миллат ўз дини, эътиқоди, қадриятлари ва маданияти тамойиллари асосида яшаш ҳуқуқига эга. Шунинг учун бутун халқаро ҳамжамият, шу жумладан Бирлашган Миллатлар Ташкилоти миллатимизнинг ушбу ҳуқуқини қабул қилиши ва ҳурмат қилиши керак.
         Биз олимлар, сиёсий ва миллий шахслар ва барча арбоблардан Афғонистонда соф Исломий тузумни барпо этиш учун миллатнинг бирлиги, қудрати ва мавқеи учун бирлашишини умид қиламиз. Исломий Иморат уларнинг саъй-ҳаракатларини юқори баҳолайди ва келажакдаги тизимни ўрнатиш ва мустаҳкамлаш учун уларнинг истеъдодлари ва ваколатларини қадрлайди.
Исломий Иморат бутун халқининг ҳаёти, мол-мулки ва обрўси хавфсиз эканлигига ишонтиради. Улар учун тегишли иш имкониятлари ва яхши иш шароитлари яратилади.
Исломий Иморатнинг қўл остидаги ҳудудларда ишончли хавфсизлик ҳукм сурмоқда. Халқнинг ҳуқуқлари омонда, ҳеч кимга зулм қилинмайди, ўғрилар, талон-тарож қилувчилар ва порахўрлар тўхтатилди. Иложи борича таълим, соғлиқни сақлаш, тараққиёт ва маданият соҳаларида ишлар қилинмоқда. Ушбу секторлар кўриб чиқишда давом этади…

Исломий Иморат барча лойиҳаларни, иншоатларни ва жамоат жойларини ҳимоя қилади ва уларни янада ривожланишига интилади. Шунингдек, у барча мужоҳидларга ва ўз ватандошларининг кенг жамоатчилигига эътибор бериб, жамоат жойларини қатъий назорат қилиб, ҳимоя қилишни ва ҳеч кимнинг бирон жойига зарар етказишига ёки йўқ қилинишига йўл қўймайди.
Келажак авлоднинг таълими ва мамлакат фаровонлиги учун ҳар бир миллат таълим орқали тараққий этиши бу жуда муҳим. Исломий Иморат соғлом таълим жараёнини қўллаб-қувватлайди ва шу мақсадда мустақил комиссия тайинлайди, унинг асосий мақсадларидан бири мактаблар, коллежлар, университетлар ва бошқа ўқув бўлимларини ривожлантиришдир. Шунинг учун бутун халқ ўз фарзандларининг таълим-тарбиясига алоҳида эътибор бериб, бўлимлар ва ўқув марказларини кузатиб, ҳимоя қилиши ва бу борадаги вазифаларини тўлиқ бажарсин!

Урушларда аҳоли мол-мулки йўқолиши бу катта ташвиш албатта. Исломий Иморатда фуқаролар қурбон бўлишининг олдини олиш бўйича мустақил ва ваколатли комиссия мавжуд. Биз барчамиз ушбу комиссия билан тўлиқ ҳамкорлик қилишимиз керак, шунда жанговар амалиётларда тинч аҳоли зарар кўрмайди ва агар кимдир зарар кўрса, унга имкон қадар товон пули тўланиши ва шу каби ёмон ҳодисаларнинг олдини олиши зарур.

Биз душманнинг тинч аҳолини ўлдириши, қийнаши ва таъқиб қилишини тўхтатишга ҳаракат қиламиз.

Афсуски, ҳозирга қадар бизнинг ватандошларимиз амалиётларда, бепарво бомбардимонларда, ракета учирилишларида ва душман томонидан турли ҳужумларда ўлдирилган, бундай ҳолатга умуман тоқат қилинмайди.
Мужоҳид биродарларимиз ўз миллати билан яхши хулқ ва юмшоқ ахлоққа эга бўлишлари керак. Бу миллат жуда чарчаган ва қийноққа солинган экан уларга ачиниш керак, уларга ҳеч қандай зулм қилинмасин ва ҳеч кимга, ҳатто сизга кимдир зулм қилган бўлса ҳам, сиз унга чидаб, Аллоҳнинг розилиги учун унутинг. Мамлакатимизда тинчлик, хавфсизлик ва осойишталик учун биз кўпроқ сабр-тоқат ва миллатимизга ҳурмат билан қарашимиз керак. Шахсий ибодатларга кўпроқ эътибор беришни давом этинг, намозни жамоат билан адо этинг, ҳар қандай гуноҳдан сақланинг, ғалаба арафасида мағрурлик ва такаббурлик қилманг! Аллоҳга шукр қилиб, у зотдан кўпроқ сўранг! Шунда Аллоҳ таоло янада ғалаба қозонишимиз учун бизнинг иймонимизни мустаҳкам қилади.

Ва ниҳоят, мен яна бир бор барча азиз Ислом миллатини Рамазон ҳайити билан табриклайман ва бой ватандошларим камбағал, етим, ногирон, қашшоқ ва муҳтож ватандошларимизга Рамазон ҳайити арафасида ҳамкор бўлишларини сўрайман! Айниқса, бу йил одамлар Қурғоқчилик каби кўплаб муаммоларга дуч келмоқда. Хайрия ташкилотлари ва халқаро ташкилотлар ҳам халқимиз билан ҳар қандай ҳамкорликка кўпроқ эътибор беришларини сўрайман!

Исломий Иморатнинг етакчиси амирул-мўъминин шайхул-ҳадис Мавлавий Ҳибатуллоҳ Охундзода ҳафизаҳуллоҳ

Ҳижрий:  27/9/1442
Милодий: 09/05/2021

Улашинг :
Тег:

Мулоҳаза билдириш

Сизнинг email манзилингизни бошқалар учун кўрсатилмийди. Барча керакли жойларни тўлдиринг *