Савол: Абу Бакр разияллоҳу анҳунинг халифалик даврида Араб ярим оролида яшаётган аҳоли ўртасида Ислом динидан қайтганлар бўлди. Айтингчи, бу ҳодиса уларнинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам замонида Ислом динини қиличнинг кучи ёки бирон дунёвий манфаат сабабли қабул қилганликлари, Ислом динини ички рағбатлари билан қабул қилмаганликларини кўрсатаяптими?
Жавоб: Улар бир неча синфдаги одамлар бўлган. Уларнинг айримлари Исломни қабул қилиб унга амал қилган бўлсада, ёлғончи бўлган. Айримлари эса ҳақиқий мўъмин қиладиган даражада етарли тарбия олмаган. Баъзилари: Бу ҳодиса ҳам оддий ҳодисалардан бири эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ғолиб бўлди ва вафот этди. Модомики у вафот этган экан, унинг иши ҳам тугади,– деб ўйлашди. Бу муртадлар турли тушунчадаги одамлар эди. Бироқ биз ибрат олишимиз керак бўлган умумий табиат эса, инсон етарли тарбияни олмас экан Тўғри йўлдан оғиши ва бирон омилни кўрса Исломдан муртад бўлиши мумкинлигидир. Шубҳасиз, дажжол ва каззоб сохта пайғамбарлар пайдо бўлмаса ва уларни Исломни янги қабул қилганлар, иймони кучсиз бўлиб қалбларига ўрнашмаган одамлар тасдиқлашмаса эди, муртадлик бош кўтара олмас эди. Аллоҳ таоло Қуръон Каримда бадавийлар ҳақида айнан шу ҳолатни айтиб ўтган эди. Макка, Мадина ва Ислом аввалдан ўрнашган Абдулқайс қабиласи каби мусулмонлар муртад бўлишмади. Чунки иймон бу жойларда мусулмонларнинг қалбига мустаҳкам ўрнашган эди.
Шайх Сафар Ҳаволий