Савол: Саҳобаларнинг розияллоҳу анҳум мактаб саҳналарида ролларини ижро этишлик ҳукми нима?
Жавоб:
1- Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло саҳобаларга олқиш айтди. Уларнинг олий даража ва юқори ўринларини баён қилди. Улардан қайси бирларини (бўлсада) ҳаётини театр ёки бадиий филм шаклида чиқаришлик Аллоҳ таоло уларни олқишлаган ушбу мақтовга номувофиқ ҳамда У Зот уларни кўтариб, мукаррам айлаган олий ўриндан туширишликдир.
2- Улардан бирорталарининг образини яратишлик унинг тезда масхара ва истеҳзо қилинишига ўрин бўлади. Уни кўпинча умумий ҳаётларида салоҳият ва тақво ҳамда олий хулқларга ўрин йўқ бўлган кимсалар ижро этадилар. Шу билан бирга театр эгалари буни моддий касб қилишга восита қилиб олишни мақсад қиладилар. Ҳар қанча эҳтиёт томони олинсада, у ёлғон ва ғийбатни ўз ичига олади. Саҳобаларнинг ризвануллоҳи алайҳим образини яратишлик одамлар кўнглида қабиҳ бир тасаввурни уйғотади. Натижада Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳобаларига бўлган ишонч тебраниб, томошабинлардан иборат мусулмонларнинг наздида (уларнинг) ҳайбати тушиб, уларнинг дини борасида мусулмонларни шак-шубҳага солиш, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам саҳобалари хусусида мужодала ва муноқаша эшиги очилади. Актёрлардан бири Абу Жаҳл ва унга ўхшашларнинг мавқифини эгаллаш зарурати туғилиб, тилида Билол (розияллоҳу анҳу), Росул соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва исломда ворид бўлган нарсаларни сўкишлик юз беради. Шак-шубҳа йўқки, бу мункардир. Шунингдек, у мусулмонларнинг ақидалари, Роббиларининг Китоби ва пайғамбарлари Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатлари борасидаги фикрлари чалкаш бўлишига нишон қилиб олинади.
3- (Унда) қуйидаги фойда бор деб айтилаётган сўзга келсак: ҳақиқатга риоя қилиш, сийратни аниқлаш ва ушбуларнинг бирортасига бирор йўл билан бўлсада путур етказмаслик (шарти) билан олий хулқ ва гўзал одобларни намоён қилиш. Ибрат ва панд-насиҳатга рағбат ҳосил қилиш. Бу қуруқ фараз ва таҳминдир. Кимда-ким актёр ва уларнинг мақсадларини билса, томошанинг ушбу тури актёр ва режисёрлар воқелиги ҳамда уларнинг ҳаёт ва амалларидаги ҳолатларини бошқа-бошқа эканини билади.
4- Шариатда қарор топган қоидалардан (бири): Очиқ ёки рожиҳ зарар бўладиган бўлса, батаҳқиқ, у ҳаромдир. Саҳобалар ролини ижро этишда фойда бор деб фараз қилинсада унинг зарари рожиҳ-(оғирроқ)дир. Шундай экан, фойдани кўзлаш, баҳонани тўсиш ҳамда Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳобалари улуғлигини сақлаб қолишлик нуқтаи назаридан ушбуни ман қилишлик вожиб бўлади.
Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ таоло пайғамбаримиз Муҳаммадга, у кишининг аҳли-оила ва саҳобаларига саловату саломлар йўлласин
Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси
2442-рақамли фатвонинг учинчи саволи (26/263-264)
Раис: Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз
Раис ноиби: Абдурраззоқ Афифий
Аъзолар: Абдуллоҳ ибн Ғудайян
Абдуллоҳ ибн Қаъуд