Ушбу воқеа жиҳод фарзи кифоя бўлган, яъни талаб жиҳоди даврида содир бўлган. Ҳозирги пайтда ҳам жиҳод фарзи кифоя деб ўзларини оқлаётган ва бу билан умматни адаштираётган “илм” соҳиблари ушбу ривоятдан ўзларига яраша хулоса чиқарсинлар. (Sodiqlar)
Салафи солиҳларимиз тоат-ибодатни гапириш, уни ошкор қилиш риёкорлик эканлигини ва ҳар қандай риёкорлик катта хатар эканлигини билганлари учун ҳам кичкинагина амалларини ҳам иложи борича махфий қилганлар. Аллоҳни Ўзи билиши билан кифояланганлар. Чунки амалларни тақдирловчи ёлғиз Аллоҳнинг Ўзи халос.
Амалларнинг энг муҳими ва авлоси махфий суратда қилинган жиҳоддир. Чунки у агар Аллоҳ учун холис бўлса, абадий саодат сабабчисидир. Агар уни риё бекор қилиб қўйса, абадий бадбахтликка сабаб бўлади.
Солиҳ бандалар қилган жиҳодларини беркитганликларига мисол:
Ибн Асокир ривоят қилишича: Абдуллоҳ ибн Саннон бундай дейди:
— Мен Абдуллоҳ ибн Муборак ва Муътамир ибн Сулаймонлар билан Тарсус деган жойда жиҳодда эдим. Бирдан одамлар: “Ан-нафир, ан-нафир” – дея қичқиришиб қолди. Ибн Муборак, Муътамир ва бошқа барча одамлар чиқишди.
Мусулмонлар ва душманлар саф тортиб турган бир пайтда Рум аскарларидан бири чиқиб мусулмонларни муборазага чақирди. Мусулмонлардан бири унга қарши яккама-якка олишувга чиқди. Рум аскари кучли келиб мусулмонни қатл қилди. Яна бири чиқди, уни ҳам қатл қилди. Шу тариқа Рум аскари яккама-якка олишувда олтита мусулмонни қатл қилди. У икки саф орасида муборазага чақириб, у ёқдан бу ёққа юра бошлади. Унга қарши чиқишга ҳеч кимнинг юраги бетламай турган бир пайтда Ибн Муборак менга қараб:
— Агар менга бирор гап бўлса, шундай-шундай қилгин! – деб тайинлади-да, отини ҳайдаб Рум аскарининг қаршисига майдонга чиқди. Юзида ниқоби бор эди. Бир соатча олишиб Рум аскарини ўлдирди.
— Яна ким чиқади?! – дея Ибн Муборак кофирларни муборазага чақирди. Рум аскарлари бирин-кетин муборазага чиқа бошлади. Ибн Муборак улардан олтитасини ўлдирди, кейин ҳеч ким чиқмади. У отининг бошини буриб чоптириб, кўздан узоқлашиб кетди. Орадан бир фурсат ўтгач аввалги турган жойига – менинг ёнимга келиб турди ва оҳиста қулоғимга:
— Эй Абдуллоҳ, кўрган нарсаларингни мендан содир бўлганини мен тирик эканман ҳеч кимга гапирма! – деди.
Ибн Муборак тириклигида бу воқеани ҳеч кимга айтмадим. У вафот этганидан кейингина бировларга сўзлаб бердим – дейди Абдуллоҳ ибн Саннон.