Аллоҳга таваккул

ҲИКОЯЛАР

Солиҳ кишилардан бири масжидга намоз ўқиш учун кирди ва ўн бир ёшлик боланинг хушуъ билан намоз ўқиётганига кўзи тушиб, унинг олдига борди ва сўради:
─ Кимнинг ўғлисан?
Бола жавоб берди:
─ Жангларнинг бирида шаҳид бўлган одамнинг ўғлиман.
─ Сен менга ўғил, мен эса сенга ота бўлишимга розимисан?
─ Оч қолсам едирасизми?
─ Ҳа.
─ Чанқасам сув берасизми?
─ Ҳа.
─ Кийимим қолмаса кийдирасизми?
─ Ҳа.
─ Ўлсам тирилтира оласизми?
Солиҳ одам боланинг саволидан ҳайратга тушди ва: Бу менинг қўлимдан келмайди!,─ деди.
─ Ундай бўлса, мени яратиб ризқ берган, сўнгра ўлдириб тирилтирадиган Аллоҳга ташлаб қўйинг!,─ деди бола.
Солиҳ одам орқасига қайтар экан: Аллоҳ номига қасамки, Аллоҳга таваккул қилган одамга Аллоҳнинг ўзи етарлидир!,─ деди.

Аллоҳим, барча ишларимизда Сенгагина таваккул қилдик! Бизни қилган тақдирингнинг ёмонларидан асра! Сен ─ ўлмас Зотсан! Куч ва қудрат Сен билангинадир!

Манба: Hikmat Nuri

Tagged

Мулоҳаза билдириш

Сизнинг email манзилингизни бошқалар учун кўрсатилмийди. Барча керакли жойларни тўлдиринг *