Сизни ёмон кўрсалар

ШЕЪРИЯТ БЎСТОНИ
«Жиноятчи», «Давлат душмани»
Деган  номни олдингиз дўстим.
Бахтга чорлай дея оммани
Маломатга қолдингиз дўстим.
 
Бир тўп мазлум дўстлардан ўзга,
Сизни ҳеч ким севмас  ватанда.
Қора чаплаб нуроний юзга,
Қилишдилар сизни “шарманда”.
 
Гоҳо қўрқинч ,гоҳида нафрат,
Гоҳ ғазабла эслашар сизни,
Ёмонликка буришар фақат,
Сиз сўзлаган ҳар бир гап сўзни.
 
Ғамгин бўлманг бундан ҳеч қачон,
Сиз Аллоҳга чексиз ҳамд айтинг.
Қилсалар ҳам ҳар қанча бўҳтон,
Бунга ташвиш қилмоқдан қайтинг.
 
Покизани нопоклар суймас,
Нопок суяр ўзга монандни.
Суймоғидан сиз сақланинг бас,
Бу кофирлар сизга монандни.
 
Бу кофирлар муҳаббатидан
Роббингиздан сиз сўранг паноҳ.
Ҳам шунингдек адоватидан
Ғофил бўлманг бўлингиз огоҳ.
 
Ғамгин бўлманг туҳмат доғидан
Аллоҳ сизни оқласин дўстим!
Кофирларнинг дўст тутмоғидан
Аллоҳ сизни сақласин дўстим!
Tagged
𝐌𝐮𝐡𝐚𝐦𝐦𝐚𝐝 𝐙𝐨𝐡𝐢𝐝
𝐴𝑙𝑙𝑜ℎ𝑑𝑎𝑛 𝑞𝑜'𝑟𝑞𝑖𝑛𝑔𝑙𝑎𝑟 𝑣𝑎 𝑠𝑜𝑑𝑖𝑞𝑙𝑎𝑟 𝑏𝑖𝑙𝑎𝑛 𝑏𝑖𝑟𝑔𝑎 𝑏𝑜'𝑙𝑖𝑛𝑔𝑙𝑎𝑟!
https://sodiqlar.org

Мулоҳаза билдириш

Сизнинг email манзилингизни бошқалар учун кўрсатилмийди. Барча керакли жойларни тўлдиринг *