Мусулмонлар ва мужоҳидларга маслаҳатлар
Менимча бу ҳақда суҳбатимизнинг аввалида ҳам айтиб ўтганман. Жангнинг бошиданоқ биродарлар ўзларининг вазифаларига маъсулиятли ёндашишлари керак. Қачонки сизда жиҳод қилиш ҳис-туйғуси жўшганда жиҳодга келиб, сўнганда қайтиб кетиш ҳолати, оқимга эргашиб: «Агар одамлар борса, унда мен ҳам бораман», деган гаплар бўлмаслиги лозим. Биз ҳар қандай жиҳодда, мақсадлар ва ҳаракатларимизда холис бўлишимиз зарур, мен бу ҳақда кўп айтдим.
Режа тайёрлашда, стратегияда, вазиятни ўрганишда ҳамма нарса ташкиллашган бўлиши, шунингдек ёрдам кўрсатиш билан моддий таъминотни бирлаштириш зарур.
Ёрдамга келган мужоҳидлар одамлар йиғиладиган жойлар, бозорларга чиқмасликлари керак, Аллоҳнинг душманлари бундан фойдаланиб мужоҳидларни кераксиз гап-сўзлар ва муаммолар ботқоғига судрамасин.
Ҳар қандай жиҳодда, биз қаерда бўлишимиздан қатъий назар: Африкада, шарқда ёки ғарбда, содиқлик зарур. Бизда қўлланма (Қуръон) бор, агар биз Аллоҳ учун жанг қилаётган бўлсак, холис бўлишимиз, Аллоҳдан шаҳодатни сўрашимиз керак. Ўлим бир марта келади, жон танани бир марта тарк этади. Шунинг учун биродарлар шаҳодатни холис сўрашлари, Аллоҳдан яхши гумонда бўлишлари, Аллоҳ уларнинг холис Аллоҳ йўлидаги ҳаракатларини қабул қилишига ишонишлари лозим.
Тайёргарлик қилишга келсак – Аллоҳ Қуръоннинг бир нечта жойида айтади:
Агар улар (жиҳодга) чиқишни истаганларида унинг учун тайёргарлик кўриб қўйган бўлур эдилар...(Тавба, 46), шунингдек (Эй мўминлар), улар учун имконингиз борича куч ва эгарланган отларингизни тайёрлаб қўйинглар…( Анфол, 60).
Тайёргарлик мақсадга эришишда катта рол ўйнайди, агар мужоҳидлар жамоати заиф бўлса, суҳбат ва муҳокамаларнинг фойдаси йўқ. Тажрибаси ва тайёргарлиги йўқ одамларнинг йиғилиши, мужоҳидларни заифлаштиради, мақсадга эришишга ёмон таъсир қилади, шунингдек эътиборсизлик, вазиятни тўғри баҳоламаслик натижасида уларнинг орасида бахиллик ва эксплуатация бошланади. Яна кўп муаммолар бор, уларни ҳаммага эслатгим келмаяпти.
Кўпчилик, пул билан муҳаббат ва ҳурматга эришиш мумкин деб ўйлайди, аммо аксинча бирор жойга келиб, пулни тартибсиз тарқатиш ва тақсимлаш, одамларда бахилликни шакллантиради, қарабсизларки одамлар диндорларнинг устидан кула бошлайди. Биз мусулмонларнинг мулкига маъсулиятли ёндашишимиз, жиҳод ерларида эҳтиёт бўлиб, ақл билан иш юритишимиз керак.
Мужоҳид биродарлар учун бу жуда муҳим. Беҳуда суҳбатларга эҳтиёж йўқ. Баъзилар бўлади, келади бир ойдан кейин қайтиб кетади. Биродарлар, Аллоҳга қасамки жиҳод учун вақт ажратсангизлар ўшанда натижа бўлади.
Агар жиҳод учун, жиҳодга тайёргарлик учун вақтларингизнинг маълум бир қисмини ажратсангизлар, сизлар маълум бир натижаларга эришасизлар, агар сизлар ҳамма вақтингизни ажратсангиз, шу билан яшасангиз, унда бу сизларга ҳамма нарсани беради. Сиз диний илм олиш учун кўп вақт ажратсангиз ана ўшанда сиз олим бўлишингиз, ўзингиздан бирон нарсани кўрсата олишингиз мумкин. Ўқишга вақтингизнинг бир ёки ярим соатини сарфласангиз, сиз олим бўла олмайсиз. Аллоҳнинг динига ёрдам беришда ва тайёргарликда ҳам шу ҳолат. Биз шариатнинг тикланишини, умматнинг аввалги шарафига келишини истасак, аммо арзимас вақтимизни бунга ажратсак, бунақаси кетмайди.
Пайғамбаримиз саллолоҳу алайҳи вассалламни асҳоблари, Аллоҳ улардан рози бўлсин, Араб Ярим Оролидан дунё бўйлаб тарқалишди, Форс, Византия ва ҳоказо. Улардан фақат 200 тасигина Бақиъ қабристонига дафн қилинган. Улар фатҳ қилинган юртларда ўша ерлик аёлларга уйланишди, шу халқларга қариндош бўлишди, уларга таълим беришди ва шу ерларда вафот этишди.
Саҳобалар шимолий Кавказгача келишган, ҳаттоки уларнинг 7 таси шу жойга дафн қилинган (улар Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу халифалик даврида Доғистоннинг Дербент шаҳригача келишган, таржимондан). Бизнинг замондошларимиз эса: «Мен бир ёки икки ҳафтага жуда бўлмаса бир ойга бораман, кейин қайтаман», дейишади. Биз Аллоҳнинг динига хизмат қилишда, жиҳодга ёрдам қилишда бутунлай ўзимизни бағишлашимиз керак.
Бирор бир халқнинг тилини билиш ҳам жуда муҳим. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи вассаллам: «Ким бирор халқнинг тилини билса, шу халқнинг макридан омонда бўлади», деганлар. Бу жуда муҳим.
Мен Афғонистондан келганимда, гўёки бўшлиққа тушиб қолгандай эдим, миямга ёмон фикрлар кела бошлади, муаммолар бошланди. Одамлар мужоҳидларни танқид қила бошлашди. Кўп жойларда биродарлар тушкунликка тушишди. Одамлар мужоҳидларнинг устидан кулишиб: «Қани бу мужоҳидлар? Сизлар қандайдир нашавандларни деб оёқ-қўлларингизни йўқотдингизлар», дейишди. Яна кўп гаплар айтилди, биламан ҳамма ҳам шундай демади. Аммо кўп биродарларнинг ўзларидан: «Биз сизларга ёрдам кўрсатдик, энди эса афғонлар бир-бири билан уришаяпти. Биз нашавандларга ёрдам қилибмиз. Бу одамлар сизларни алдашди», деган гапларини эшитдик.
Бу гаплар кўп мужоҳидларнинг руҳиятини синдирди. Баъзи қариялар ғашимизга тегиб, айтишди: «Афғонистонда ўрнатмоқчи бўлган халифатларинг қани?» Лекин бу биродарларнинг айтган гаплари холисликка тўғри келмади. Улар ёш пайтларида ҳашаматли ҳаётни, уй-жойларини ташлаб келишган. Дунёнинг неъматларини тарк қилиб, Аллоҳнинг динига ҳизмат қилишга ўзингизни бағишлагунингизча миянгизга кўп саволлар келади, йўлингизда кўп тўсиқлар бўлади. Аксинча уларни руҳлантириб: «Жазакумуллоҳу хойрон бу сафар бўлмаса, кейинги жангда бўлади, иншаа Аллоҳ умматнинг шарафи қайтадиган кун келади. Биз билмаймиз қаерда, қачон бўлишини, лекин аниқ келади», дейишнинг ўрнига мужоҳидларни ҳақоратлаб, танқид қилиниши, уларнинг кайфиятини чўктириб юборди.
Мен бирга бўлишни истаган энг яхши мужоҳидлар заифлашиб, ғамгин бўлиб қолишди. Уммат бу одамлардан дунё мусулмонлари лидерлари чиқишини кутганди. Лекин уларнинг кўпчилиги ўзларининг шаънига айтилган бу гаплардан кейин сусайишди.
У пайтдаги аҳвол ва одамларнинг ҳолати қийин эди. Биз Аллоҳнинг буйруғига итоат қилишимиз керак: «Эй мўминлар сабр қилингиз ва сабр тоқатда кофирлардан устун бўлингиз, ҳамда доимо кураш (жиҳод) учун белингиз боғлиқ ҳолда, ҳозир бўлиб турингиз! Ва Аллоҳдан қўрқингизким, шояд нажот топсангизлар.» (Оли-Имрон, 200).
Одамлар Аллоҳга таваккул қилиб, сабр қилишлари керак. Аллоҳга қасамки, уйимиздан кўра бу ерда яхшироқ еб-ичиб яшадик. Алҳамдулиллаҳ, бу ерлик аёлларга уйландик, одамлар бизни ҳурмат қилишди, қилган ишларимиз учун улар биздан миннатдор бўлишди.
Буларнинг ҳаммасини холис Аллоҳ учун, Аллоҳнинг динига ёрдам учун қилдик. Сезиб турибмиз, Уммат чуқур уйқудан уйғоняпти.
Аллоҳга қасамки, биродарлар биз Аллоҳга суянишимиз ва умид қилишимиз керак. Сон жиҳатидан унча кўп бўлмаган ёш биродарлар, озгина қурол билан ҳам исталган ҳарбий дастурни ёки Аллоҳнинг душманларига нисбатан бирор амалиётни амалга ошира олишлари, ислом уммати учун нимадир қила олишлари мумкин.
Мен биродарларга айтаман: Аллоҳга таваккул қилинглар, Ундангина умид қилинглар. Биз Аллоҳга ишонганимиздек, росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам айтган, хилофатнинг ғалабасига ҳам ишонишимиз керак. Шундай қилиб, биродарларнинг қалблари бир, гўёки ҳарсанг тошдай бўлиши керак, улар жоҳил ва ёвуз одамларнинг гапларига, мужоҳидларни калака қилаётганларга эътибор қилмасликлари керак.
Биродарлар, Аллоҳга қасамки, агар мен чечен ерларига келмаганимда, бу ерда бўлган воқеаларга ишонмаган бўлардим. Мен айтишим мумкин эди, «бу ерда бўлаётган ишлар бу Европани талон-тарож қилиш учун Русиянинг махфий ўйини» деб. Баъзида юзлаб рус аскарлари ҳарбий карвони маҳаллий жойни ўраб олади, Аллоҳ мужоҳидларга қуршовдан чиқиш имкониятини беради. Бу халқ Русиянинг таркибидан чиқишни ўзи истади, улар руслар билан яшаш тугул, уларнинг бетини кўришни ҳам хоҳлашмайди. Кавказ билан Русия ўртасидаги аламли тарих туфайли, нафақат Чеченистонда, балки бутун Кавказда уларни умуман кўришни ҳам исташмайди. Бу халқ қурбонлар беришга тайёр, айнан шу инсондан сабрни ва кўп қурбонликларни талаб қилади.
«Кавказ» олийгоҳидаги ва машқ майдонларидаги меҳнатларимиз, нафақат битта халққа балки бутун Кавказ халқларига фойда келтирди. Ҳаттоки урушдан кейин ҳам бу ерда 30-40 та меҳмон бўларди, бутун хонага бир ёки икки гуруҳ учун дастурхон ёзиларди. Одамлар ҳар тарафдан келишарди. Бири келиб, бири кетади, учинчиси ҳарбий машқ ўташи керак. Биз фақат кечаси дам олардик. Вазият шундай бўлиб, ҳар биримиз бунга тайёр туришимиз керак эди.
Сиз билан иш юритаётган одамларнинг қилинадиган ишнинг натижаси ҳақида масъулиятни сизнинг елкангизга қўйиши ҳақидаги беҳуда суҳбатларини эшитманглар. Аллоҳдан биз қандайдир ишнинг натижаси ҳақида сўралмаймиз, сабабини биз кўрсатган бўлсак ҳам. Ғалаба ва ёрдам буюк Аллоҳнинг қўлида. Биз Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг ҳузурида, нима учун ёрдам қилмаганлигимиз, Аллоҳ раҳм қилишига сабаб бўлувчи қандайдир амални қилмаганлигимиздан сўраламиз, қолган ишлар Аллоҳнинг қўлида. Баъзи одамлар бизнинг кўрсатмаларимиз асосида олган натижалари туфайли, бизни текшириб, анализ қилиб, бизнинг тўғримизда ҳукм қилишади.
Бу нотўғри, биз Аллоҳнинг ваъдасига ишонамиз, агар бу жангда натижа бўлмаса, иккинчисида, учинчисида, тўртинчисида ёки бешинчисида натижа бўлади. Ҳар бир жангдан катта тажриба орттирамиз, мен Аллоҳдан бизга вақт беришини сўрайман, афғон, тожик, чечен жиҳодларида ким билан учрашдик, қаерга бордик, нималар бўлди — ҳар бир ўтказилган амалиётни ёзиш ёки бу хусусда дарс уюштириш керак. Агар Аллоҳ жиҳодда беш ёки ўн йил умрни тақдир қилган бўлса, биз Ундан фақат бизга раҳм қилишини, жаннатга яқинлаштириб, жаҳаннам оловидан сақлашини сўраймиз.
Жиҳод майдонларида кўрган билган нарсаларингизни, олийгоҳдаги маърузаларда ҳам эшитмайсиз. Бугун Аллоҳ умматнинг сонини икки миллиардга етказди, улар энг бадавлат ерлар — ер куррасининг ярмидан кўпини эгаллашган: Покистон, Кавказ, Араб Ярим Ороли, Шимолий Африка ва бошқалар. Стратегик жиҳатдан энг муҳим ерлар мусулмонларнинг ҳудудларида жойлашган. Агар мусулмон дунёси қўзғалса, бутун дунёга кетадиган йўллар ёпилади. Бу миллатга Аллоҳ ақида, Қуръон, охирги пайғамбарни берди. Умматга яна нима керак? Саҳобалар, Аллоҳ у зотлардан рози бўлсин, тобеъинлар ва уларга эргашганлар умматнинг шарафини кўтаришди, биз эса дунёнинг кетидан қувиб, буларнинг ҳаммасидан ажралдик.
Ҳозир умматнинг касали қаерда? Бугун у нимага муҳтож? Бугун бизда докторлар, инженерлар, тижоратчилар, бизнесменлар бор. Биз мусулмон ёшлари ислом умматидаги бўлаётган ҳодисаларга жавобгармиз. Биз бу жирканч ҳаётнинг матоҳларига эришиш йўлида мусобақа қилаяпмиз, сунъий йўлдошли антенналар, автомобил, маош, уй, хотин. Биз семириб, катта қоринлар қўйдик. Беҳуда баҳс-мунозаралар, тортишувлар кенг тарқалди. Дағал, ялангоёқ бадавий бўлган саҳобаларга шуҳрат келтирган амалларни ташладик. Аллоҳга содиқ бўлиш, тайёргарлик қилиш, мусулмонларга ёрдам кўрсатаётганда холис бўлишликдан бошқа чора йўқ. Агар Аллоҳ биздаги холисликни кўрса, У бизга албатта яна раҳматини беради.
«Содиқлар» учун Умму Жаъфар таржимаси