Шайх Анвар Авлақий: Мўминларнинг оналари – Аллоҳнинг буюк ҳикмати ва уммат манфаати

МАҚОЛАЛАР

 Мўминларнинг оналари

 Мен бу мавзуга бир неча сабаб боис қизиқдим.

1. Биз ўз оналаримиз ҳақида билишимиз керак

2. Ўтмиш тарихда кўришимиз мумкинки Ислом душманлари ўз ҳужумларини ҳамиша мўминларнинг оналарига қаратишган. Ва бу, қандайдир, янгилик ҳам эмас. Мунофиқлар Абдуллоҳ ибн Убай бошчилигида Оиша розияллоҳу анҳо онамизга шундай ҳужумларнинг бирини уюштиришган. Аммо Аллоҳ у кишини ҳимоя килди ва Ифк воқеаларидан сўнг Нур сурасида гуноҳсиз эканликларини марҳамат қилди.

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга ҳужумлар ҳар турли кўринишда бўлган. Гоҳида у Зотнинг ўзига бўҳтон қилишса, гоҳида мўътабар аёлларига бўҳтон килишган, гоҳида эса содиқ саҳобаларига. Аммо мақсадлари битта бўлган – Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламни бадном қилишлик.

Худди бир Аллоҳнинг душмани айтгандек: «Биз Абу Ҳурайрага шахсий ғаразимиз бўлгани учун эмас, балки у одамларга етказаётган хабарларини (Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан ҳадисларни) қоралаш учун ташланамиз. Хабарнинг ўзини йуқотиш учун эса хабар (Хадис) тарқатувчиларни ҳам йўқотиш керак».
Мана нима учун Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга бўҳтон уюштиришган?
«Улар сени ёлғончига чиқараётганлари йўқ, балки золимлар Аллоҳнинг оятларини инкор қилмоқдалар.» (Анъом сураси 33 оят)

Биз Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламни ҳимоя қилишмиз керак ва бу ишни Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламҳимояга муҳтож бўлганликлари учун эмас, балки инсоният манфаати учун қилишимиз керак, чунки агар қаердадир инсонларга Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сўзлари етиб бормас экан, улар зарар кўрганлардан бўлади ва мен улар учун ҳимоя қилмоқчиман. Чунки Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам. Бу бўҳтон ва ҳужумлардан жуда баланд поғонада турадилар.

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламаллақачон бу оламни Яратгувчиси томонидан мақталган. Агар Аллоҳ Ўзи яратган махлуқини мақтаса бу махлуқ одамлар томонидан химояланишга муҳтож бўлмайди. Ахир Аллоҳ Ўзи Яратганига энг улуғ мартаба беряпти, бу жойга фақат бир инсон лойиқ ва бу инсон Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламдирлар.

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламмарҳамат қиладилар: «Ал-Васил бу Жаннатдаги бир жойдир ва бу жой фақат бир инсонга берилади, Аллоҳга дуо қилинглар у ерни менга берсин» ва биз азондан сўнг айтамиз «Ё Аллоҳ, ал-Василни Муҳаммадга бер…»

Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам– унинг исми бутун дунё буйлаб 24 соат тилга олинади. Муҳаммад сўзининг маъноси – «мақталган». Аллоҳ бу исмни Ўзининг Пайғамбари учун танлади ва бу исм бутун дунё минораларида тилга олинади. Ҳар бир дақиқада дунёнинг қайсидир бир минорасидан азон айтилади ва бу азон сўзларида Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам номи тилга олинади. Дунёда бошқа бирор инсоннинг номи Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам номи қадар кўп тилга олинмаган ва олинмайди ҳам.

Унинг издошлари уни жуда яхши кўришган. Агар Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламҳаддан ортиқ юксалтиришни тақиқламаганларида эди, инсонлар унга ибодат қилишган бўларди. Агар мусулмонлар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга ибодат қилишганда эди, улар ўз муҳаббатлари сабаб Исо ибни Марям издошларини ортда қолдиришган бўларди. Аммо Аллоҳга беадад ҳамдлар бўлсинки, шариатда бу борада бизга етарли кўрсатмалар берилган.

Аллоҳ Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни мақтади, фаришталар ҳам уни мақташдилар, унга эргашганлар ҳам уни мақташади. Уни сўкаётганлар эса шунчаки шамолга қарши туфлаётгандек гуё. Ҳаммамизга маълум, инсон шамолга қарши тупурса нима булишини – тупуги ўзига қайтади.

Мўминлар оналари мавзуси мусулмонлар ва мушриклар тоифасига турли кўринишда тушунтирилади.

Мушриклар хусусида гапирадиган булсак, улар учун энг ғалатиси бу Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Оиша ва Зайнаб бин Жаҳшга уйланишидир. Айниқса Оиша розияллоҳу анҳога уйланиши, чунки саҳиҳ ҳадисларда айтилишича, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам Оиша онамизга, у киши 6 ёшга тўлганларида уйланишган ва 9 ёшга етганларида бирга яшашни бошлашган.

Биз Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламни ҳимоя қилиш учун нима дейишимиз мумкин? Кўпчилик мусулмонлар бу хабарни гумон деб айтишга уринишади ва Оиша розияллоҳу анҳо уша пайтда 18 ёшда бўлган деб уқтиришага ҳаракат қилишади.

Мени фикримча эса, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бу ҳаракатлари тўғри иш эди деб уқтириш ўринлидир. Нега? Чунки Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Оиша розияллоҳу анҳога уйланишлари у кишининг хоҳишлари билан бўлмади, балки Аллоҳнинг ҳукми билан бўлди. Энди мунофиқлар қандай қилиб Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламни ўз хоҳиши билан бўлмаган ишда айблай олишади?

Юқорида эслаб ўтилган ҳар икки уйланиш ҳам Аллоҳнинг ҳукми билан бўлган. Оиша ва Зайнабга уйланиш Аллоҳнинг хукми эди! Зайнаб бинт Жаҳшга уйланишлари ҳақидаги ҳукм: «Биз сени унга уйлантирдик» (Азҳоб сураси 37 оят)

Кейинчалик Зайнаб мақтаниб: «Сизларни никоҳларингизни банда қилган бўлса, меникини Аллоҳ қилган» – дер эди. Зайнабнинг турмушга чиқишида ҳеч қандай гувоҳлар йўқ эди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламунинг олдларига кирди ва у Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг аёли бўлди.

Оиша розияллоҳу анҳо хусусига келсак. Оиша розияллоҳу анҳо ривоят қиладилар: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам менга бундай деб айтган эрдилар: «Мен (уйланмасимдан илгари) сени икки марта тушимда кўрганман. Сени бир киши (Ҳазрат Жаброил) ипак матога ўраб кўтариб кетаётиб: Бул сенинг хотининг!» – деб эрмиш. Очиб қарасам, бул сен эрмишсен. Шунда: «Агар бул (тушим) Оллоҳ таолодан содир бўлгон эрса, демак уни (сенга уйланмоғимни) албатта рўёбға чиқаргайдур!» – деб қўйдим».

Айнан шу сабаб боис, бизга бу ишни тўғри эканлиги ҳақида бош қотириш ва вақт сарфлашга ҳожат йўқ. Биз асосий мавзуга қайтар эканмиз, эслатамиз яна, бу Аллоҳнинг ҳукми эди ва уларга тушунтиришимиз керак Қуръон бу – Аллоҳнинг сўзи. Бу одамлар Қуръонга ва Аллоҳга ишонмайдилар. Шу сабаб биз тафсилотларига тўхталиб ўтирмаймиз ва асосий мавзуга қайтамиз. Яна шуни тушуниб олишимиз керак: Аллоҳ бизга истаган нарсани ҳукм қилиши мумкин. Ва У бунга Ҳақлидур. Агар инсон бу ҳақиқатни қабул қилса, унда бошқаларини ҳам қабул қила олади.

Энди мусулмонлар хусусида гапирадиган бўлсак. Бу савол билан асосан ғарб мамлакатларида яшаётган мусулмонлар қизиқишади. Шарқда яшаётганлар учун эса бу савол унчалик қизиқарли ва ғайриоддий нарса эмас. Ва биз мусулмонлар шу нарсани билишимиз шарт:

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар:
«Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салам бомдод намозини ўқиб бўлгач, намозхонларга ўгирилиб: «Бир маҳал бир киши бир ҳўкизни етаклаб келаётиб уни миниб олди-да, (қамчи бирлан) урди Шунда ҳўкиз (Аллоҳ таолонинг иродаси бирлан тилга кириб): «Мен бунинг учун (яъни, миниш учун) эмас, балки ер ҳайдаш учун яратилгандурман», – деди» – деб марҳамат қилдилар. Шунда одамлар: «Субҳоналлоҳ! Ҳўкиз ҳам гапирадими?» – дейишди. Жаноб Расулуллоҳ: «Дарҳақиқат, мен бунга ишонаман, Абу Бакр, Умар ва анави ердагилар ҳам (бунга ишонишади)», – дедилар.
Сўнг, ул зот: «Бир маҳал бир киши қуйларини боқиб юриб эрди, бир бўри ташланиб улардан бирини олиб қочди. Кейин, ўшал киши излаб бориб, қўйини бўридан қутқариб олди. Бўри унга: «Эй киши, сен қуйингни мендан қутқариб олдинг, аммо арслон (келадирган) куни (сен қўйларингни ташлаб, тумтарақай қочиб), уларга мендан бўлак чўпонлик қиладирган кимса қолмайдирган куни ким ҳам уларга чўпонлик қиларди?!» деди», деб марҳамат қилиб эрдилар, одамлар (яна): «Субҳоналлоҳ! Бўри ҳам гапирадими?» – дейишди. Жаноб Расулуллоҳ: «Дарҳақиқат, мен бунга ишонаман, Абу Бакр, Умар ва анави ердагилар ҳам (бунга ишонишади)», – дедилар».
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳо қўшимча килиб айтади: «Ўша куни улар (Абу Бакр ва Умар) (Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам атрофига йиғилган) одамлар орасида йўқ эдилар ».

Бу ҳадисни келтиришимиздан мақсад сизларга иймоннинг табиатини тушинтиришдир. Агар сиз Аллоҳ ва Унинг Пайғамбарига ишонсангиз, сиз улардан келган ҳамма нарсани қабул қиласиз. Бу сизга ёқадими ёки йўқ, тушунасизми буни ёки йўқ, мантиққа тўғри келадими ёки йўқ. Биз «Қулоқ соламиз ва Итоат этамиз» дейишимиз керак. Шунинг учун Аллоҳ душманлари нима дейишаётгани муҳим эмас. Муҳими Аллоҳнинг Пайғамбари нима қилди ва мен унинг қилган ишидан хурсанд ва розиман.

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам сахобаларга иймоннинг баланд нуқтасини кўрсатди ва У Зот: «Абу Бакр ва Умар ишондилар бунга» деди, ваҳоланки улар у ерда йўқ эдилар ва Уни эшитмадилар. Чунки улар Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан келган ҳар қандай сўзни қабул қилишарди.

Биз тушунишни шундан бошлашимиз керак. Мусулмон бўлган ҳолимизда буни билишимиз муҳим: биз Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳар бир ҳатти-ҳаракатига ишонамиз. Биз Унинг қилган ишларини фақат қалблар таскини учунгина шарҳлаймиз, худди Иброҳим алайҳиссалом Аллоҳдан ўлимдан сўнг тирилтиришни сўраганидек.

Биз яна аник билишимиз керак, агар инсонда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламқилган бирор ишига нисбатан гумон бўлса – бу гуноҳ эмас. Бу мунофиқликдир! Бу инсонни исломдан чиқаришгача олиб келади. Агар сиз Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ниманидир қилиши керак эмас эди ёинки буни бошқачароқ қилса яхши бўларди деб ўйласангиз – бу сизни Исломдан чиқишингизга олиб келади.

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг уйланишлари ва ундаги ҳикматлар ҳақида гапирар эканмиз, биз фақатгина иймонимизни нурлантириш учун қиламиз. Энди бизда бу уйланишнинг тўғри ва энг яхши эканлиги ҳақида ишонч бор.

Шайтон – гуноҳни яхши, яхши нарсани эса – гуноҳ деб кўрсатишга жуда уста, моҳирдир. Бу унинг асосий машғулоти: У: «Эй Роббим, мени залолатга кетказганинг сабабидан, албатта, мен уларга ер юзида (гуноҳларни) зийнатлаб кўрсатаман ва, албатта, уларнинг ҳаммасини иғво қиламан Магар, улардан танланган бандаларингни (адаштира олмайман)», деди.

Шайтон Оловни безатиб, уни жозибали қилиб кўрсатади, Жаннатни эса ёқимсиз қилиб кўрсатади. Гуноҳни яхши қилиб, савобни эса ёмон қилиб безайди. Шайтон бизни нима қилиши ҳақида огоҳлантирди. У ҳамма нарсани инсонлар тасаввурида бошдан оёқ тескари қилишда ҳам муваффақиятга эришди.

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Оиша ва Зайнабга уйланишлари – бу энг яхши уйланишдир биз учун. Агар Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам Оиша розияллоҳу анҳога уйланмаганларида эди, бизнинг динимизга қанчалик путур етган бўларди, биласизми? Оиша розияллоҳу анҳо Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан ҳадис айтиш бўйича туртинчи ўринда туради.

Оиша розияллоҳу анҳо исми тилга олинмаган бирорта фиқҳ китоби йўқ. Оиша розияллоҳу анҳонинг исми тилга олинмаган бирорта ҳадис тафсирига оид китоб йўқ.

Ибн Ҳожар Асқалоний айтганидек: «У (Оиша) бу Умматнинг аёллари орасидаги энг буюк олимадир!».
Балки у яшаб ўтганлар ичидаги энг буюк олимадир.
Агар бу ишда (никоҳда) мусулмонлар учун шунчалик фойда бор экан, ҳали ҳам мусулмон инсоннинг Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламни Оиша розияллоҳу анҳога уйланишида гумони борми?

Бу ишда кўзланган мақсадни ҳам тушуниш муҳимдир. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бу ишидаги энг муҳим мақсади – бу Ислом динини тарқатиш бўлган.

Ҳаттоки, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам пайғамбарлик давридан олдин қилган ишларини ҳам Аллоҳ кейинги даврда исломни тарқалиши учун сақлади. Масалан, Хадижа розияллоҳу анҳога уйланиш пайғамбарлик давридан олдин эди, лекин ўз ҳосилини кейинроқ берди.

Оиша розияллоҳу анҳога бу қадар ёш вақтида уйланиши ўша вакт жамияти учун ғайритабий ҳол эмасди. Агар шундай бўлганда эди, мунофиқларнинг, албатта, бу борада эътироз ва сўзлари бўларди.

Бу ҳаммаси феминисткалар ва аёллар ҳуқуқини ҳимоя қилаётган ҳимоячиларнинг айтаётган сўзлари, гуёки унинг (Оишанинг) ҳуқуқлари поймол қилинганмиш. Оиша розияллоҳу анҳо ўзлари эса бу никоҳда бахтли эканликларини айтган, унда улар Уни (Оиша розияллоҳу анҳони ҳимоя қилиш учун ким бўлибдилар?

Ўша давр шоҳлари Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг оёғини ювишга истак билдиришган. Ираклий – Рим императори, айтган: «Агар мен ўша ерда бўлганимда, унинг оёқларини ювган бўлардим».

Ўша даврнинг ҳар қандай аёли Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламбилан қариндошлик ришталарини боғлашни истаган. Аёллар Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурига келиб уларга уйланишларини таклиф қилишган! Улар ким бўлибдиларки Оиша розияллоҳу анҳони ҳимоя қилишса?
Агар Оиша розияллоҳу анҳо Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламни шунчалик қаттик севган экан, унда улар ким бўлибди бу ҳақда гапиришга?

Бу ишларнинг ҳаммасида ҳикмат бор:

1. Аллоҳ Оишага олимнинг ақлини ато этди. Ҳар қандай аёлда ҳам бу бўламайди. Оиша розияллоҳу анҳо ўзи айтадилар, саҳобалар Пайгамбар соллаллоҳу алайҳи васалламни эшитишарди ва сўзсиз буйруғини бажаришга шошилишардилар. Аммо агар Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам Оиша розияллоҳу анҳога сўзлаганида, у киши Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга савол берар ва муҳокама қилар эдилар.

2. Бизнинг ҳаммамизга маълумки, инсон ёшлик чоғида хотираси кучли булади. Аллоҳ буни олдиндан тақдир қилди: Оиша розияллоҳу анҳо Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам билан 6 ёшдан 19 ёшгача бирга бўлишини. Мана нега Оиша розияллоҳу анҳо Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан ҳадис айтувчилар ҳисоби бўйича тўртинчи ўринда туради. У киши бу ишда ҳатто Абу Бакр, Умар, Усмон ва Али розияллоҳу анҳуни ҳам ортда қолдирдилар.

3. Ўша замонда Маккада фоҳишалик ва фоҳишахоналар кенг тарқалган эди. Бу жамиятда бирор хил чегара йўқ эди. Уйланаётган аёллар сонини ҳам ва жинсий алоқа қилаётганлар сонини ҳам чегараси йўқ эди.

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам бу ифлосликлардан йироқ эдилар. Йигирма беш ёшларида қирқ ёшлик аёлга уйландилар. Унинг ҳаётлик вақтларида бошқа аёлга уйланмадилар ва улар бирга йигирма беш йил яшашдилар. Бу ҳаммаси Ислом душманлари айтаётган гапларнинг қарама-қарши маъносини келтириб чиқараяпти. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламўз ҳиссиётларининг қули эмас эдилар. Ҳамма никоҳлари Исломни тарқатиш, ёйиш мақсадида бўлган.

Хадижа онамизни вафотларидан сўнг, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламэллик ёшдан ўтиб қолган Савда розияллоҳу анҳога уйландилар ва сўнгра Оиша розияллоҳу анҳога уйландилар. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг йигирма беш йил давомида фақатгина Ҳадижа розияллоҳу анҳо билан яшаб, унинг вафотидан сўнг кўп хотин олганларининг ҳикмати нимада? Шуни айтиб ўтиш жоизки, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам тўртала халифалар билан қариндошлик алоқаларида бўлишган.

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг уруш пайтидаги ва хутбаларда айтилган суннатлари ҳаммага маълум ва машҳур эди. Аммо оилавий алоқалар суннатини ҳам етказиш керак эди-ку, бу ишни ким қила оларди? Фақатгина Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг аёллари. Ҳаётнинг турли нозик жиҳатларини бошқаларга етказадиган кўп миқдордаги ҳадис тарқатувчилар керак эди. Агар бу маълумотлар сарчашмаси фақатгина битта аёл билан бўлганида эди, у ҳамиша мунофиқларнинг танқид ўқига дучор бўлган бўларди. Бу яна маълумотни кўпроқ инсонлар орасида тарқатиш учун ҳам ёрдам беради, агар биттаси унутиб қолдирса, бошқаси эслатади.

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам насроний ва яҳудий аёлга уйланган. Мория розияллоҳу анҳо насроний бўлган, София розияллоҳу анҳо яҳудий. Баъзи никоҳлари қийин аҳволда қолган аёлларга ёрдам бериш мақсадида қурилган. Масалан Умму Салама ёки Умму Ҳабиба розияллоҳу анҳолар.

Бир кун Умму Ҳабиба розияллоҳу анҳо туш кўради, тушида эри Убайдуллоҳ ибн Жаҳш денгиз сувига чўкаётганмиш, қанчалик уринмасин чиқолмасмиш, аҳволи оғирлашиб борар, тубсиз денгиз сувига чуқурроқ чўкиб кетаётганмиш… Тез орада унинг туши руёбга чиқади, чунки Бу тушдан бир кун ҳам ўтмай эри Убайдуллоҳ ибн Жаҳш динидан қайтади ва насроний бўлади…

Умму Ҳабибанинг олидада мушкил танлов турарди ва ҳар икки танловнинг ҳам бири иккинчисидан ёмонроқ эди: ёки ажралиши керак эди ёки узи насроний динини қабул қилиши керак… Умму Ҳабиба розияллоҳу анҳо Аллоҳга ёққанини танлади. У Аллоҳ енгиллик жўнатгунига қадар Ҳабашистонда қолишга қатъий қарор қилди. Умму Ҳабибанинг кутиши узоқга чўзилмади.. Енгиллик ва хурсандчилик унинг насронийликка ўтгандан сўнг қисқа умр кўрган эрининг вафотидан сўнг, ўташи керак бўлган муддат (идда) ўтишидан сўнг тезда рўй берди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам унга совчи қўйдилар.

Абу Суфён Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг душмани бўла туриб мағрурланиб деди: «Ундан ҳам кўра лойиқроқ инсон у учун борми магар?» Яна кўп гапириш мумкин бунга ўхшаш воқеаларни мисол келтириб, аммо ўйлайманки, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг уйланишларининг мақсад ва моҳияти баримизга аён бўлди энди!

Хулоса қилиб айтамиз, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз уммати учун Оналарни танлаган!

Аллоҳдан Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам га, унинг аҳли оилаларига ва саҳобаи киромларига раҳмат ва мағфиратлар бўлишини сўраймиз.

 Шайх Анвар ал-Авлақийнинг Оиша бинт Абу Бакр ҳақидаги хутбаларидан.

Ўзбек тилига Ҳумайро таржима қилди.
Ҳадислар таржимаси Саҳиҳ Бухорийдан олинди.

 Хато ва камчиликларимизни Аллоҳ ўзи мағфират этсин.

Улашинг :

Мулоҳаза билдириш

Сизнинг email манзилингизни бошқалар учун кўрсатилмийди. Барча керакли жойларни тўлдиринг *