Аллоҳнинг изни билан халифалик парчаланганидан то “араб баҳори”гача бўлган баъзи исломий жиҳодий ҳаракатларнинг қисқача тарихига назар ташласак. Ушбу мақоламизда жиҳодий мафкура ва бошқа исломий лойиҳалар ривожланиш босқичларини ўрганиб чиқамиз ва айрим хато ва ютуқларини ҳамда Ислом душманларининг бу лойиҳаларга қарши қўллаган усулларини таҳлил қиламиз.
Бу тадқиқотимиздан мақсад мусулмонларнинг олдинги аждодлари тажрибасини ўзлаштириш, келажакда уларнинг хатоларини такрорламаслик учун қилинмоқда. Биз бу асримиздаги уммат қаҳрамонларини ҳам ёдга оламиз, эҳтимол уларнинг Аллоҳни динини олий қилиш йўлидаги матонати мусулмонларнинг кейинги авлодларига илҳом бахш этса, чунки ҳақиқатдан ҳам Ислом уммати қаҳрамонларга бой умматдир.
Росулуллоҳ (с.а.в.) саҳиҳ ҳадисларида айтганларидек: “Менинг умматим ёмғирга ўхшайди. Унинг бошланиши яхшироқми ёки охирими билмайсиз” (Аҳмад 10/422, ат-Термизий 4/40, ал-Уқайлий 110).
Усмонийлар халифалигини Ғарб давлатлари томонидан босиб олиниши 19-аср бошларида бошланган. Босқинчилар томонидан босиб олинган биринчи давлат Жазоир эди. Бу давлат Африканинг шимолида Ўрта ер денгизи соҳилида жойлашган ва стратегик мавқега эга. Жазоир портларидан туриб бутун Ўрта ер денгизи сувларида савдо қилиш ва назорат ўрнатиш осон, чунки Жазоир портлари унинг ўртасида жойлашган. Бу Жазоирни ишғол қилиш учун жозибадор ва айни пайтда заиф жойидир. 1827 йилда Усмонийлар флоти билан француз, инглиз ва русларнинг бирлашган эскадрони ўртасида Наварино жанги бўлиб ўтди. Усмонийлар флоти мағлубиятга учради ва орқага чекинди. Французлар вақтни бой бермасдан, Жазоирга экспедициясини тайёрлаб жиҳозлашади, 1830 йилда Жазоир қирғоғига тӯхтайди ва Жазоирни эгаллаш учун юриш бошлайдилар. Француз истилосига қарши Абдулқодир ал-Жазоирий бошчилигида жиҳод бошланади. Унинг раҳбарлигида бу қарама-қаршилик тахминан 20 йил давом этди. У маълум бир давр мобайнида ўз давлатини яратишга муваффақ бўлди ва франсуз экспансиясига қарши тура олди, уларга кўп мағлубиятлар келтирди.
Французлар у билан бир неча бор тинчлик шартномасини тузишга мажбур бўлишди ва уни қайта-қайта бузишди. Кейинчалик французларга пулга сотилган жазоирликларнинг бир қатор хиёнатларидан сўнг, ал-Жазоирий мағлубиятга учради ва Марокашга қочишга мажбур бўлди. Бироқ, бир мунча вақт ўтгач, босим остида у Жазоирга қайтишга мажбур бўлди ва у ерда қўлга олинди. Французлар унга Арабистонга тўсқинликсиз ўтиб кетишини ваъда қиладилар, лекин ваъдасини бузишади, уни ҳибсга олади ва Франциядаги қамоққа жўнатади. У тахминан 5 йил қамоқда ўтирди, кейин Усмонийлар томонидан озод қилинди ва Истанбулга олиб келинди. Кейин у Дамашққа кўчиб ўтди ва у ерда 75 ёшида вафот этди.
Ўша вақтнинг ўзида Россиянинг Кавказни босиб олиш кампанияси давом этиб борди. Имом Шомил, Шайх Мансур ва бошқа қаҳрамонлар каби турли амирлар қўмондонлиги остидаги мужоҳидлар босқинчилардан озод бўлиш учун курашади, лекин охир-оқибатда Россия ваҳшиёна усуллар ва ҳужумга учраган ернинг тактикасини қўллаган ҳолда, мужоҳидлар ҳудудини ўз назоратига олади. Россия 40 йилдан ошиқ вақт ичида қалъалар қуриб, Кавказ ичкарисига қараб қадамма-қадам кириб борди ва бутун бошли халқларни қирғин қилди. 1859 йилда Шомил Гуниб қишлоғида қуршаб олиниб, асирга олинади. Сўнг Ғарбий Кавказдаги уруш яна 5 йил давом этди ва мужоҳидларнинг мағлубияти ҳамда қолган мусулмон аҳолининг кўпчилиги Усмонийлар халифалиги ҳудудига сургун қилиниши билан якунланди.
1911-йилда Ливиянинг италияликлар томонидан босиб олиниши бошланади. Умар Мухтор бошчилигидаги мужоҳидлар уларга қарши чиқадилар. Ўша пайтда унинг ёши 52да эди. У қабилаларни бирлаштириб, италияликларнинг устун кучларига қарши партизан урушини бошлашга муваффақ бўлди. Бир куни италияликлар мужоҳидларга қарши самолётлардан фойдалана бошлагандан сўнг, мужоҳидлар унинг атрофига тўпланишди ва улардан бири: “Эй Шайх Умар, италянлар бизга қарши шунча қурол йиғишди, самолётлардан фойдаланишяпди. Бизда уларга қарши унчалик куч йўқ”. Шунда шайх унга жавоб бериб: «Айтингчи, бу самолётлар Аллоҳнинг Арши устидан учадими ёки Арши остиданми?-деди. У: “Тахт остидан”, деб жавоб берди. Шайх Умар айтдилар: “Ундай бӯлса албатта, Арш устидаги зот биз билан биргадир”. Бу Шайхнинг таваккули кучлилигидан ва қўрқмаслигидан далолат беради. Зеро, Аллоҳнинг йўлида чиққан киши муваффақиятга эришади. Икки неъматдан бирини олади – ё ғалаба ёки шаҳодат. У босқинчиларга қарши 20 йилдан ортиқ курашди. Қурол ва жангчиларнинг устунлигига қарамай, италияликлар узоқ вақт давомида у билан ҳеч нарса қила олмадилар. Улар 125000 дан ортиқ одамни сақлайдиган концлагерлар қурдилар. Асирларнинг кўпчилиги тирик қайтмади.
Италияликлар Шайх билан сулҳ тузишга мажбур бўлдилар. Улар сулҳни фақат кучларини тўплаш учунгина тузишган ва яна зарба беришган. Натижада шайх кетма-кет мағлубиятга учради ва ярадор бўлиб, асирга олинади. Унга ҳукм қилинди. У билан ҳакам ўртасидаги суҳбат тарихга кирди.
Ҳакам протокол саволини беради:
– Италияга қарши курашганмисиз?
-«Ҳа».
«Сиз одамларни Италияга қарши курашишга ундадингизми?»
-«Ҳа».
«Қилмишингизни жазосини тушунябсизми?»
-«Ҳа».
— «Неча йилдан бери Италияга қарши курашасиз?»
— «20 йил бўлди».
— Афсусланасизми?
— «Йўқ».
«Сиз қатл қилинишингизни тушуняпсизми?»
-«Ҳа.»
Қози Умарга: — Шундай одамнинг якунидан афсусдаман.
Бу сўзларга Умар Мухтор жавоб берди: «Аксинча, бу мен учун ҳаётимдан ажралишнинг энг яхши йўли!»
Шундан сўнг судя айбланувчини Ливия ташқарисига бадарға қилиш тўғрисида қарор чиқариб, оқлов ҳукмини чиқармоқчи бўлди. Бунинг эвазига у Умарга мужоҳидларга Италияга қарши урушни тўхтатишга чақирувчи мурожаат ёзишни таклиф қилади.
Шунда Умар Мухтор ўзининг машҳур сўзларини айтди: «Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқлигига ва Муҳаммад унинг элчиси эканлигига ҳар бир намозда гувоҳлик берадиган бармоқ ноҳақ сўз ёза олмайди!»
13 сентябрда Умар Мухтор айбдор деб топилиб, 1931 йил 16 сентябрда қатл этилди. Унинг сўнгги сўзи Қуръон оятлари бўлди: «Албатта, биз Аллоҳникимиз ва қайтишимиз Унгадир».
1920-йилда Ислом Мағрибида (замонавий Марокаш ҳудуди) Муҳаммад ибн Абдулкарим ал-Хаттобий Испания ва Франциянинг бирлашган кучларига қарши чиқди. Ал-Хаттобийни ҳақли равишда XX аср Ислом умматининг буюк қаҳрамонларидан бири сифатида эътироф этиш мумкин. Уч мингли армия билан дастлаб 20 минг кишилик босқинчиларга қаршилик кўрсатди. Кейин мағлубиятга учрагач, 60 минглик қўшин тўплади ва яна мағлубиятга учради. У 6 йилдан ортиқ жанг қилди, кейин французлар ва испанларнинг қўшма ҳужумидан сўнг, тинч аҳоли орасида кўплаб қурбонлар бўлиб Ал-Хаттобий таслим бўлишга қарор қилади. У тахминан бир йил қамоқда қолди, кейин французлар уни Реунион оролига олиб кетишди ва у эрда яна 20 йил давомида асирликда қолди. Кейин уни Францияга олиб боришга қарор қилинди.
Аммо йўлда Ал-Хаттобий олиб кетилган кема Яман портига кириб келади ва портда мусулмонлардан бири асирдаги Ислом қаҳрамонини таниди ва Миср ҳокимига мактуб ёзиб, у олиб кетилган кеманинг номини айтади. Сувайш каналида бу кема тўхтатилди ва Ал-Хаттобий озод этилади. У умрининг қолган қисмини Мисрда ўтказди. Муҳаммад ибн Абдулкарим Ал-Хаттобий замонавий партизан уруши тактикасининг асосчиларидан бири ҳисобланади. Унинг уруш усулларини кўплаб инқилобчилар, жумладан, мусулмон бўлмаганлар ҳам қўллашган. Унинг тактика ҳақидаги билимларини Чегевара ва Мао Цедун каби инқилобий лидерлар ўзлаштириб, ўз асарларида уни мақтаб, бу маълумотлар улар учун қанчалик фойдали эканлиги ҳақида гапириб айтишган.
Афсуски, кўплаб замонавий мусулмонлар бу одам ҳақида билишмайди, гарчи унинг таржимаи ҳоли диққат ва ўрганишга лойиқдир. 1924-йилда Отатурк қўли билан Усмоний халифалиги якун топди ва мусулмонлар жаҳон саҳнасида ўзларини ҳимоя қиладиган сўнгги давлатдан маҳрум бўлди. 1930-йилда Иззуддин ал-Қассам Фаластинда сионистларга қарши партизан урушига тайёргарлик кўра бошлайди. У турли ҳудудларда мужоҳидлар ҳужраларини тайёрлайди, аммо 1936 йилда ал-Қассам ушланиб ўлдирилади. Унинг ўлимидан сўнг дарҳол бу ҳужралардаги мужоҳидлари сионист босқинчиларга қарши кураша бошлайди. Бу қўзғолончилар ҳаракатларининг барчасида умумий хислат бор. Уларнинг аксарияти босқинчиларга қарши кураш шаклини олди ва аниқ сиёсий лойиҳага эга эмас эди. Уларнинг мақсади босқинчиларни ўз юртларидан қувиб чиқариш ва мамлакатни “Исломий давлат” ёки халифалик бағрига қайтариш эди.
Давоми бор
Содиқлар нашриётида таржима қилинди