Ал-Қоида амири Усома бин Ладен 10 йил олдин Абботободда бўлган жанг ҳақиқати.

УММАТ ХАБАРЛАРИ

 10 йил аввал, 2011 йил 2-майга ўтар кечаси, Ал-Қоида амири шайх Усома бин Ладен Покистоннинг Абботобод шаҳар четида шаҳид бўлди ин шаа Аллоҳ.

 АҚШ махсус кучлари Покистон армияси билан биргаликда Покистон вақти билан 2-май куни соат 01:00 да Исломободдан 51 километр шимолида жойлашган Абботобод шаҳрида бўлиб ўтган жанг пайтида Усома бин Ладенни қатл қилди.

 Усома бин Ладен 1957 йилнинг 10-мартида Саудия Арабистоннинг Жидда шаҳрида таваллуд топган. У оилада 17-фарзанд эди. 1968 йилда тикучар ҳалокатида вафот этган Усоманинг отаси, Муҳаммад бин Ладен мултимиллионер ва қурилиш магнати бўлган. 1968-1976 йилларда Усома бин Ладен Al Thagher Model School мактабида ўқиган, сўнгра Жидда шаҳридаги Қирол Абдул Азиз университетида таҳсил олган. 1980-йиллар ўртасида фаластинлик Абдуллоҳ Аззом (роҳимаҳуллоҳ) билан биргаликда мужоҳидларни Совет қўшинларига қарши Афғонистон жиҳодига жўнатиш учун мактаб ал-Хадаматни тузди ва кейинчалик ўзи ҳам Афғонистонга жиҳодга келди.

 1988 йилда Бин Ладен Ал-Қоида (арабча–асос) ҳарбий трансмиллий тармоғига асос солган бўлиб, унинг мақсади бутун дунё бўйлаб жиҳод ва мусулмонларга ёрдам бериш эди. Бир қанча вақт ўтиб ватанига қайтади ва мужоҳидларни моддий қўллаб-қувватлашда давом этади. Саудия Арабистон ҳукумати Бин Ладеннинг, Америка аскарларини Саудияга киришига қарши фаолияти туфайли 1991 йилда уни мамлакатдан чиқариб юборишга сабаб бўлди, шундан сўнг у Суданга кўчиб кетди. АҚШ ва БМТ қистовлари ҳамда санкция таҳдидлари сабаб, 1996 йил май ойида Судан ҳукумати бин Ладенни Ҳабашистон (Эфиопия)га сургун қилди. Бир ой ўтгач, Бин Ладен Афғонистонга ҳижрат қилди.

 1998 йилнинг кузида Усома бин Ладен “1-рақамли террорчи”  ва АҚШнинг асосий душмани деб, эълон қилинди. Бин Ладеннинг ўлими ҳақидаги биринчи хабар тарқалганда, АҚШ тарғиботи Абботободдаги жангни ҳақиқий фактларини яширишга уринди, вақти-вақти билан оммавий ахборот воситаларида турли хил фикрлар ва уйдирмалар тарқатилди. АҚШ нега бин Ладеннинг жасадини ҳеч кимга кўрсатмади деган савол кўпчиликни қизиқтирди. Барак Oбама Ал-Қоиданинг амири ўлдирилганлиги ҳақида эълон қилингунига қадар, Америка тарғибот воситалирини томоша қилиш жуда қизиқ бўлди.  АҚШ тарғибот уюшмалари Американинг 1-рақамли душмани ўлимига тайёр эмаслиги яққол сезилиб турарди. АҚШ ҳукумати вакиллари томонидан тақдим этилган ҳар-хил маълумотлар шуни кўрсатадики, “асрнинг махсус операцияси” деб номланган бин Ладен ўлдирилиши, Oбама маъмуриятининг тўлиқ тайёр эмаслигини кўриш мумкин эди.

 Америка оммавий ахборот воситаларида тақдим этилган ўнга яқин турли хил фикр (версия)лар, ҳодисани миш-мишлар устига онлайн тарзда ёзилаётганлигини кўрсатади. Бин Ладен ўлими ҳақидаги рафиқасининг ортидан тўқима ёлғон тарқатишлик мутлақ ахмоқлик. Барча тарғибот ва ташвиқот услубларига кўра, душман ёмон, қўрқоқ, ҳийлакор-найрангчи, саросимага тушиб қолган, америкалик аскарлар эса супермен филмларидек Голливуд юлдузларига ўхшаб кўрсатилиши керак.  Шу сабабли, қисқа вақт ичида бин Ладеннинг ўлдирилган версиялар тезлик билан бирин–кетин алмаша бошлаган. Демократ кофирларнинг тарғибот воситалари,  ёлғон ва уйдирма асосига қурилган ташвиқотдан бошқа ҳеч нарса эмас.

 Абботободдаги жангдан бир неча йил ўтгач, АҚШ ниҳоят Шайх Усоманинг ўлими ҳақидаги бир тўxтамга қарор қилди; Ал-Қоида амирини “шахсан ўлдирган” Американинг махсус бўлими командос, ҳатто “хотиралар” номли китобни ҳам ёзди. Ҳужум бўлган куни уй ичида бин Ладенни рафиқаси хам бўлган, Яманлик Амал ас-Сада (Amal Al-Sada), кўз ўнгида бин Ладен қай ҳолатда шаҳид қилингани ва унинг жасади қандай қилиб йўқолиб қолиш сирини сўзлаб берди.

 Амал ас-Саданинг ҳикояси:

 “Ҳужум бошланганда, аскарлар тикучарлардан туша бошлаган, ўша вақтда уйдаги биродарлар улар билан жангга киришдилар.  Тўқнашув оғир ва шиддатли бўлган. Уйимизга ҳужум қилганлар Америка ва Покистон армия аскарлари эди. Улар хабар алмашув орқали биргаликда ҳаракат қилишар эди. Улар жуда кўпчилик эди.  Улар тезда ҳовли ва уй бўйлаб тарқалиб кетишди.  Шиддатли жанг бошланди. Ҳужум бошланганда Усома ўзини хонасида эди.  У дарҳол автоматни олди ва дераза томон югурди.  Oтишманинг биринчи дақиқаларида унинг юзига ўқ тегди ва у дарҳол шаҳодатни қабул қилди, ин шаа Аллоҳ.Шайх учун Аллоҳдан бу раҳмат эди. Бироз вақт ўтгач, америкаликлар хонага кириб, шайх Усомани ўлдирилган ҳолатда топдилар.

 Улар жасадни олиб, уйдан чиқиб, “денгиз пиёда” аскарлари билан бирга тикучарга чиқдилар. Тикучар ҳавога кўтарилганда, ҳавода жуда кучли портлаш юз берди.  Эҳтимол, тикучарга ўқ узилган. Тикучарни аланга қамраб олди ва ҳавода портлади.  Тикучарнинг бўлаклари ерга қулади. Тикучарда бўлган барча аскарлар ҳалок бўлди ва жасадлари парчаланиб кетди.  Шайхнинг жасади ҳам. Америкаликлар ўзларининг ғалабаларини намойиш этиш учун, ўлдирилган Шайх Усомани бутун дунёга намойиш қилмоқчи эдилар, аммо Аллоҳ уларнинг режаларини барбод қилди. Аллоҳ уларга Усоманинг жасадини бермади.  Уларга ҳеч нарса қолмади, шунинг учун америкаликлар уни денгизга кўмганлиги ҳақида уйдирма ҳикоя қилишди. Аллоҳ таоло Шайхни ҳаёти давомида ҳимоя қилди ва ўлимидан кейин ҳам душманларидан ҳимоя қилди. Аллоҳ Усомага шаҳидлик мақомини ва Фирдавс боғлари, жаннатидан энг юқори даражаларни ато этсин!”

***

 Эслатиб ўтамиз, 2011 йил август ойида Абботободдаги жангдан 4 ой ўтгач, америкаликлар FoxTV телеканали орқали толиблар Афғонистонда тикучарни уриб туширганлиги ҳақида хабар берди. Гўё Тикучарни ичида Усомани уйига ҳужум иштирокчилари АҚШ денгиз кучлари “6-гуруҳ” SEALS (Sea, Air and Land Teams) 22 аскар жойлашган эди.

 Oбама “денгиз пиёда” аскарлар оиласи ва яқинларига ҳамдардлик билдирди.

 Обаманинг ушбу эълони, 2011 йил 2 майга ўтар кечаси Абботободда Усома бин Ладен ва “денгиз пиёда” аскарлари билан бирга тикучарда портлаши ва америкаликларнинг махсус кучларидаги йўқотишларини беркитиш учун тўқилган уйдирма эди.

Улашинг :

Мулоҳаза билдириш

Сизнинг email манзилингизни бошқалар учун кўрсатилмийди. Барча керакли жойларни тўлдиринг *