Ўз “дўсти” билан муборизага чиққан паҳлавон

ҲИКОЯЛАР

  Абул Қосим ал-Қушайрий “Ар-рисолат – ул Қушайрийя” китобида ёзишича Мансур ибн Халаф ал-Мағрибий шундай ҳикоя қилади:

Икки йигит дўстлашиб, биргаликда таълим-тарбия олиб, биргаликда эъдодлар ўтказди. Эъдод тамом бўлгач, улардан бири сафарга чиқиб кетди. Орадан бир неча йиллар ўтиб, икки дўст бир-биридан бехабар бўлиб кетди. Улардан бири – солиҳ мужоҳид Румга қарши жиҳодга чиқди. Мусулмонлар жангга чиқиб, икки томон сафланиб турганида Рум аскарларидан биттаси темир ниқоб кийиб майдонга чиқиб, мусулмонларни муборазага таклиф қилди. Унга қарши мусулмон паҳлавонларидан бири майдонга чиқди. Уни румлик ўлдирди. Яна бошқаси чиқди, уни ҳам ўлдирди. Учинчи дафъа ҳалиги солиҳ киши чиқиб олиша бошлади. Иккови узоқ олишди. Тўсатдан Рум аскарининг бошидаги темир ниқоби тушиб кетди. Солиҳ киши қараса, олишаётган душман ўзининг бир неча йил бирга таълим олган дўсти. Мужоҳид ўз кўзига ишонмай хайрон бўлиб қолди. Чунки у ўз дўсти билан жанг майдонида рўбарў келишни хаёлига ҳам келтирмаган эди.

– Нима гап?! Нега сен мусулмонларга қарши урушаяпсан?! – деб сўради у собиқ дўстидан.

Шунда у ўзининг динидан қайтиб, насроний бўлгани ва румликларга қўшилиб, улардан уйлангани ва фарзандлари борлигини айтди.

– Ахир сен Қуръон ўқирдинг, унинг маъноларини тушунар эдинг, улар қаёққа кетди?! – деб сўради.

– Ҳаммаси унутилиб кетган, бирор ҳарфи ҳам ёдимда қолмади – деб жавоб қилди.

– Исломга қайт, Аллоҳ тавбангни қабул қилади! – дея даъват қилди.

– Қайта олмайман. Агар ундай қилсам болаларим, оилам ва молу дунёларим барчаси қолиб кетади – деди.

Улар жангни давом эттиришди. Бир қанча вақт олишиб, мужоҳид йигит ҳалиги муртад насронийни ўлдирди. Натижада у муртад икки дунёдан айрилди.

Улашинг :
Тег:
𝐌𝐮𝐡𝐚𝐦𝐦𝐚𝐝 𝐙𝐨𝐡𝐢𝐝
𝐴𝑙𝑙𝑜ℎ𝑑𝑎𝑛 𝑞𝑜'𝑟𝑞𝑖𝑛𝑔𝑙𝑎𝑟 𝑣𝑎 𝑠𝑜𝑑𝑖𝑞𝑙𝑎𝑟 𝑏𝑖𝑙𝑎𝑛 𝑏𝑖𝑟𝑔𝑎 𝑏𝑜'𝑙𝑖𝑛𝑔𝑙𝑎𝑟!
https://sodiqlar.org

Мулоҳаза билдириш

Сизнинг email манзилингизни бошқалар учун кўрсатилмийди. Барча керакли жойларни тўлдиринг *

ўн уч − тўрт =