Шайх мужоҳид Холид Ҳусайнан: Тарбиявий дарслар. Банда Холиқ билан қандай одобда бўлмоғи лозим?

МАҚОЛАЛАР

Шайх мужоҳид Холид Ҳусайнан: Тарбиявий дарслар

Биринчи дарс: Банда Холиқ билан қандай одобда бўлмоғи лозим?

Шайх ибн Усаймин роҳимаҳуллоҳ айтади: Холиқ билан муомаладаги гўзал хулқ уч нарсани ўз ичига олади:

1. Аллоҳ таъолонинг хабарларини тасдиқ билан қабул этмоқлик.

—          Тасдиқ шу даражада бўлмоғи керак-ки, Аллоҳ таъоло  ва Расулининг хабарларини ҳеч бир тараддудсиз, шубҳа қилмасдан тасдиқ этмоқлик керак. Зеро, Аллоҳ таъолонинг хабарлари илм билан содир бўлади  ва  Аллоҳ энг рост сўзлагувчидир.  Аллоҳ таъоло Ўзи ҳақида айтади: “Аллоҳдан кўра рост сўзлагувчи ким бор”.

—           Қиёмат куни ҳақида китоб ва суннатнинг хабарларини шак-шубҳасиз, тараддудсиз тасдиқ этмоқлик керак.  Масалан,  Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васаллам хабар бердиларки: “Қиёмат кунида қуёш халойиққа бир мил миқдорда яқинлашади”. (милнинг икки маъноси бор бўлиб биринчиси, фарсахнинг учдан бирига ёки 1920 мгга тенг. Иккинчиси, қош бўяш учун ишлатиладиган қалам. ТаржимонБу ҳадисдаги “мил”дан мурод масофа мили назарда тутилганми ёки сурманинг қалами назарда тутилганми номаълум, қайсиниси бўлганда ҳам халойиқ ва қуёш орасидаги масофа  яқиндир. Халойиққа қуёш шундай яқин бўлишига қарамай инсонлар унинг иссиғидан куйиб кетмайдилар. Ваҳоланки, ҳозирги кунда  дунёда агар қуёш ерга бармоқ учи миқдорича яқинлашса, дунёни куйдириб ташлайди. Энди бир одам сўрашлиги мумкинки,  қиёмат кунида қуёш халойиққа  бу қадар яқин масофага яқинлашса ҳам инсонлар  қандай қилиб тирик қоладилар?

   Аммо мўъмин киши бу каби ҳадисларга нисбатан Аллоҳ ва Унинг росулига қандай одобда бўлмоқлиги керак? Бундай ҳадисларга нисбатан одоб, ҳадисдаги хабарларни қалбимизда хараж, таранглик, тараддуд этмасдан қабул қилиб, тасдиқ этиб, Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам хабар  берган хабар,  деб билмоқлигимиз лозимдир.

   Охират аҳволларини дунё ҳолатларига қиёс қилмоғимиз мумкин эмас. Чунки иккаласининг орасида катта фарқ бор. Шу фарқни тушуниб етган мўъмин, бу каби хабарларни хотиржамлик билан қабул қилади, онги ҳам ошади. Роббиси ва пайғамбари саллоллоҳу алайҳи васалламга нисбатан гўзал хулқ, одоб  билан  муомалада бўлади ва саъю-ҳаракатини тўғри қилади. Аллоҳ ва Унинг расули саллоллоҳу алайҳи васалламдан қабул қилинадиган сўз ва амалларга нисбатан тўғри муомалада бўлмоқлик, гуноҳлар мағфират этилиб, амаллар тузалишига сабаб бўлади. Аллоҳ таъоло айтади: “Эй мўъминлар, Аллоҳдан қўрқинглар, тўғри сўзни сўзланглар! (Шунда Аллоҳ) ишларингизни ўнглар ва гуноҳларингизни мағфират қилур. Ким Аллоҳга ва Унинг пайғамбарига итоат этса, бас, у буюк саодатга эришибди.” (Аҳзоб: 70-71)

2. Аллоҳ таъолонинг аҳкомларини ижро этиш ва татбиқ этишлик билан қабул этмоқлик.

Аллоҳ таъолонинг аҳкомларига бўлган муомалада, банданинг Роббиси билан бўладиган одоби  бундай бўлмоғи керак:

   Банда Роббисининг барча аҳкомларини қабул этиб, татбиқ этади ва биронта ҳукмини  рад этмайди.  Агар банда Роббисининг биронта ҳукмини хоҳ инкор этиб, хоҳ кибр этиб, хоҳ бепарволик билан рад этса, бу Робб субҳанаҳу ва таъолога нисбатан беодобликдир.

Масалан: Намоз баъзи инсонларга оғирдир, бу эса мунофиқларнинг сифати. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам айтдилар“Мунофиқларга энг оғир келадиган намоз хуфтон ва бомдод намозларидир”,

   Аммо  у мўъминга нисбатан кўзнинг қувончи, нафснинг роҳатидир. Намозда бандани Роббисига бўладиган одоби, кўзлари қувнаган, қалби хурсанд ҳолатда намозни гўзал адо этмоқлигидир. Рўза ҳам шаксиз инсонга машаққатдир. Чунки инсон  рўза сабаб  таом, шароб, жимоъ каби одатидаги нарсаларни тарк этади. Бу эса табиийки қийин ишдир. Лекин, мўъмин бу буйруқни Роббисига гўзал одоб билан, қалби шод-хуррам ҳолатида  қабул этади.  Узун иссиқ кунларда рўза тутади, шундай бўлсада қалбини хурсанд, рози ҳолатида топади. Чунки у Роббиси билан гўзал одобдадир. Банданинг Роббисига беодоблиги, шу каби ибодатларни ёқтирмасдан,  хафагарчилик билан қабул этмоғидир. Бу банда  ибодатларни тарк этиши  туфайли ёмон оқибатлар юз беришидан  қўрқмаганида, рўзани  тарк этган бўлар эди.

3. Аллоҳнинг қадарларини сабр ва розилик билан қабул қилмоқлик.

   Аллоҳнинг қадарлари турли хил бўлади. Баъзиси инсонга  хуш келади, баъзиси хуш келмайди. Масалан: Касаллик, фақирлик каби. Мусибатлар эса инсонга умуман хуш келмайди. Мўъмин банда бундай вақтда Роббисининг қадарларига рози бўлади, биладики, Роббиси унга бу қадарларни охири олқишга лойиқ бўлган яхши мақсад ва ҳикмат учун бермоқда. Натижада, бундай кўз қараши ва Роббисига бўлган одоби сабабли қадарлардан рози бўлиб, қалби хотиржам бўлади. Шунинг учун ҳам Аллоҳ таоло сабр қилгувчиларни мадҳ этиб айтади: “…Бирор мусибат келганида: “Албатта биз Аллоҳнинг (бандаларимиз) ва албатта биз У Зотга қайтгувчилармиз”, дейдиган собирларга ҳушхабар беринг.” (Бақара: 155-156). Хулоса, банданинг Роббиси билан бўладиган гўзал одоби юқорида зикри ўтган уч нарса билан бўлади.

Араб тилидан Абу Холид Бухорий таржимаси

Tagged
𝐌𝐮𝐡𝐚𝐦𝐦𝐚𝐝 𝐙𝐨𝐡𝐢𝐝
𝐴𝑙𝑙𝑜ℎ𝑑𝑎𝑛 𝑞𝑜'𝑟𝑞𝑖𝑛𝑔𝑙𝑎𝑟 𝑣𝑎 𝑠𝑜𝑑𝑖𝑞𝑙𝑎𝑟 𝑏𝑖𝑙𝑎𝑛 𝑏𝑖𝑟𝑔𝑎 𝑏𝑜'𝑙𝑖𝑛𝑔𝑙𝑎𝑟!
https://sodiqlar.org

Мулоҳаза билдириш

Сизнинг email манзилингизни бошқалар учун кўрсатилмийди. Барча керакли жойларни тўлдиринг *