Шайх Абу Қатода ал – Фаластийнини Украина мусулмонларига мурожаати 2 – қисм

УММАТ ХАБАРЛАРИ

 Ҳозир бўлаётган воқеаларга икки хил хато назар бўлиши мумкин:

 1. Мусулмон киши бу воқеаларга бепарво муносабатда бўлиши мумкин, гўё бўлаётган ишлар унга умуман тааллуқли эмас. Аммо ундай эмас, мусулмонларга жуда ҳам тегишлидир. Бундай бепарволик жоҳиллик бўлиб, мусулмонни кўп неъматлардан маҳрум қилади ва уни бу дунёда содир бўладиган курашдан олиб чиқади ва бу ҳақда Аллоҳ таоло: (Токи ибрат бўлсин деб) ва Аллоҳ ҳақиқий иймон келтирган кишиларни билиши ҳамда ораларингдан шаҳидларни саралаб олиши учун бу кунларни (яъни, ғалаба ва мағлубият кунларини) одамлар орасида айлантириб турамиз. Аллоҳ золим кимсаларни севмайди.

 2. Иккинчи нотўғри муносабат (позиция): мусулмон киши бу воқеаларга боши билан шўнғиб, уларни ичида бутунлай йўқ бўлиб кетади ва бу жоҳилий таъсирнинг оқибатидир. Ислом уммати учун фойдалими ёки йўқми эътибор бермайди.  Бундай одамлар қисқа муддатли мақсадлар учун қатнашадилар ва уларнинг ҳаракатлар самарасини бошқалар олади.  Ахир мусулмонлардан қанчалари сохта урушларда иштирок этиб ҳалок бўлганлар, қанчадан-қанча биродарларимизни жоҳилликни ифодаловчи тарафда йўқотганмиз.

 Бу иккала муносабат ҳам нотўғри.  Мусулмон одамнинг ақли зийрак бўлиши, ҳамма нарсага ақл билан ёндашиши керак.  Дунёда рўй бераётган жараёнларга муносабатимиз улуғ зотларнинг назорати остида шакллантирилиши керакки, шу билан бошқа бировга эмас, ислом умматига фойда келтириши зарур. Шунинг учун ҳам Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ислом раҳбарияти ва байроғи остида жанг қилишимизни буюрдилар. Мақсадимиз мусулмон кишининг замонавий воқелик ва шариатни тушуниш, шунингдек, оқибатларини тўғри баҳолаш ва ўз имкониятларини таҳлил қилиш, кичикни бўрттириб, муҳимни камситмаслик билан бирга самарали фаолият юритишини таъминлашдир.

 Мусулмон ҳар бир нарсани тўғри ўлчаб кўриши керак, бу эса олимлар ва ҳикмат соҳибларининг ваколатидир. Биродарларимга чин дилдан маслаҳат бераман: Россиянинг Украинага қилган босқинидан фойдаланиш керак, чунки бу кўп мақсадларга эришиш учун яхши имконият, лекин шу билан бирга исломга фойда келтирмасдан ёниб кетадиган ёқилғига айланиб қолмаслик учун хушёр бўлиш керак. Мусулмонлар урушга бирлашмасдан ва мустақил ҳаракат асосида шошилинч тарзда ишлаши, воқеалар ривожи бунга мисол бўла олади.

 Сизга шуни айтмоқчиманки, ислом учун урушдан фойда олиш шариат илми, тажриба ва ҳикматдан бехабар кишилардан олинмайди, балки ҳозирги воқеликлардан хабардор, шаръий илмга эга ва ҳикмат соҳибларидан олинади.

Биродарингиз Абу Қатода ал-Фаластиний

 Содиқлар нашриётида таржима қилинди.

Улашинг :

Мулоҳаза билдириш

Сизнинг email манзилингизни бошқалар учун кўрсатилмийди. Барча керакли жойларни тўлдиринг *