Муқтада Садр тарафдорларидан бири бўлган Ироқлик шиа фаоли Рофизийларга қуйидаги фактларни келтирган ҳолда шов-шувга сабаб бўлган қисқа мақола ёзди

МАҚОЛАЛАР

Биз (шиа) уялмайдиган қавммиз.  Биз унутмаслигимиз керак бўлган тарихий фактлар:

 • Шом, Ироқ ва форсларни ким забт этди?  — Умар ибн Хатоб, (розияллоҳу анҳу) сунний;

 • Ҳиндистон ва Покистонни ким  фатҳ қилди?  — Муҳаммад бин Қосим (раҳимаҳуллоҳ) сунний;

 • Марказий Осиёни ким мукаммал фатҳ этган? — Қутайба ибн Муслим ал-Боҳилий (роҳимаҳуллоҳ) сунний;

 • Шимолий Африкани ким фатҳ қилди?  — Уқба ибн Нофиъ ал-Фиҳрий (раҳимаҳуллоҳ) сунний;

 • Андалусияни ким қўлга олди?  — Ториқ бин Зиёд (сунний) ва Мусо бин Нусайр (сунний);

 • Константинопол (ҳозирги Истанбул)ни кимлар томонидан забт этилди?  — Муҳаммад ал-Фотиҳ (сунний);

 • Сицилияни ким забт этди?  Асад бин Фурат (сунний);

 • Андалусия цивилизациясининг асосчилари ва уни билимлар бешигига айлантирган кимлар?  — Иккинчи Умавийлар сулоласи ҳукмдорлари (суннийлар);

 • Хиттин жангида мусулмонларга ким бошчилик қилди?  — Салоҳиддин Айюбий (роҳимаҳуллоҳ) сунний;

 • Айн-Жалутда мусулмонларга бошчилик қилган ва мўғул-татарларни мағлуб этган ким?  — Сайфуддин Кутуз (сунний) ва Рукнуддин Бейбарс (сунний);

 • Марокаш давлатларининг испан босқинчиларига ким қаршилик кўрсатди?  — Абдулкарим Ал-Хаттобий (сунний);

 • Италияни Ливияда қайта ҳисоб-китоб қилишга ким мажбур қилди?  — Умар Мухтор (раҳимаҳуллоҳ) сунний;

Юқоридагиларни акси, биз шиа фарзандларимизга нима қолдирдик?

 • Ким Ҳусайн розияллоҳу анҳуга хиёнат қилди ва Карбалода уни суянчсиз қолдирди?  — Мухтор Ас-Сақафий (шиа);

 • Аббосийлар халифаси Ар-Розий биллоҳга ким хиёнат қилди?  ал-бувайҳийлар (шиа);

 • Мўғулларга Бағдодни эгаллашга ким ёрдам берди?  — Ибн Алқама (шиа);

 • Чингизхоннинг набираси – Ҳулагухоннинг мусулмонларга қилган ваҳшийликларида ким ёрдам берган?  — Нусайр ат-Тусий (шиа);

 • Мўғилларнинг Шомга босқинларида ким ёрдам берди?  — шиалар;

 • Мусулмонларга қарши французлар билан иттифоқ тузган ким?  — шиалар — фотимийлар, тарихда Ал — Убайдийюн номи билан машҳур;

 • Салжуқийлар султони Туғрулбекка хиёнат қилган – рофизий шиалар;

 • Салибчиларга Қуддусни эгаллашга ким ёрдам берди?  — Аҳмад бин Ато (шиа);

 • Салоҳиддин Ал-Айюбийга суиқасд уюштиришни ким режалаштирган?  — Канзу Даула (шиа);

 • Мушрик Ҳулагухонни Шом диёрида ким кутиб олди?  — Камолиддин бин Бадр Ат-Тафлисий (шиа);

 • Маккадаги Каъбадан Қора тошни ўғирлаб, “Ал-Ҳаром” масжидида зиёратчиларни ўлдирган ким?  — Шиа Кармат Абу Тоҳир Ал-Кирмитий (шиа);

 • Муҳаммад Алининг Шомга босқинида ким ёрдам берди?  — Шиа рофизий;

 • Наполеоннинг Шомга ҳужумида ким ёрдам берди?  — Шиа рофизийлар;

— Бугунги кун:

 • Ямандаги исломий марказларга ким ҳужум қилмоқда?  — шиа-ҳусийлар;

 • Американинг Ироқни босиб олишга ким барака берди?  — Ас-Систоний ва Ҳаким (иккаласи ҳам шиа);

 • Ғарб салибчилари Афғонистонни босиб олишга ким барака берди?  — Эрон шиалари;

 • Сурия суннийларига қарши ким курашмоқда?  — Эрон, Ироқ ва Афғонистон шиа ёлланма аскарлари ва Ҳизбуллоҳ каби турли гуруҳлар;

 • Мянма ҳукумати (Бирма — мусулмонларини қирғин қилиб, жасадлари ёқиб юборган) билан уларнинг терроризмга қарши курашларида биргамиз, деган ким?  — Эроннинг собиқ президенти Аҳмади Нажод (шиа);

 • Такфирчиларга қарши уруш баҳонаси билан Сурия халқини вайрон қилаётган Башар Асад режимининг ёнида туриб, Россиянинг Сурияга аралашувини қўллаб-қувватлаган ким?  — Эрон раҳнамоси Хоманаий (шиа).

Шиалар ўз тарихи давомида кофирларга қарши қоғозда ёзишади, лекин ўз ҳаракатлари ва қалблари билан улар билан биргадирлар.  Шиалар тилда кофирларга қаршимиз дейишса, уларнинг қўли ва қиличлари суннийларга қарши қаратилган.

Мулоҳаза билдириш

Сизнинг email манзилингизни бошқалар учун кўрсатилмийди. Барча керакли жойларни тўлдиринг *