Ушбу дин ҳар бир қитъа, ҳар бир мамлакат ва ҳар бир шаҳарга етиб боради. “Ла илаҳа иллаллоҳ” байроғи ҳар бир шаҳарга кириб боради. Бу дин тун ва кун бор ҳар бир жойга етиб боради; тун ва кун йўқ жой борми дунёда?
Эй, кофир! Эй мунофиқ, агарда сен бу диндан яширинмоқчи бўлсанг, Марсга ёки бошқа бирон жойга жўнашинг керак. Бу дунёда сенга жой йўқ!
1. Аллоҳ хотимани хоҳласа, У бунинг учун сабабларни яратади.
Агарда Аллоҳ бу уммат учун ғалабани хоҳласа, У бу учун шарт-шароитлар яратади. Шунинг учун бугунги воқеаларга назар солган ҳолда бўлажак ғалабани ҳис қилишингиз мумкин.
Агарда биз бу қоида тўғрилигини тахмин қилсак, иш хотимага етиб келгани ёки йўқлигини билишимиз мумкин.
Умуман, ғалаба масаласида бу уммат ғолиб бўлишини Аллоҳ таоло Қуръонда ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам хадисларда ваъда беришди ва бу ҳар биримизда яқийн даражасида бўлиши керак.
“Яқийн” ақида кабидир; мусулмон сифатида сиз ушбу уммат ғолиб бўлишига ишонишингиз керак, агарда ишонмасангиз, демак сизнинг иймонингизда муаммолар бор. Нега? Чунки бунга кучли далил бор:
“Дарҳақиқат Биз (Лавҳул-маҳфузда) зикр қилгандан сўнг Забурда: «Албатта (жаннатнинг) ерига менинг солиҳ бандаларим ворис бўлурлар», деб ёзиб қўйгандирмиз” (Анбиё, 105).
Солиҳ бандалар ерга ворис бўлишлиги аниқ.
Аллоҳ деди: “Аниқки, Бизнинг пайғамбар бўлган бандаларимиз ҳақида: «Шак-шубҳасиз улар қўллаб-қувватлангувчилардир ва шак-шубҳасиз Бизнинг қўшинимиз (яъни пайғамбарлар ва уларга иймон келтирган кишилар) ғолиб бўлгувчидирлар», деган Сўзимиз ўтган — собит бўлгандир” (Соффат, 171-173).
Аллоҳ деди: “Бу ер шак-шубҳасиз Аллоҳникидир. Уни Ўзи хоҳлаган бандаларига мерос қилиб берур. Оқибат-натижа эса тақводорларники (Аллоҳдан қўрққанларники) бўлур” (Аъроф, 128).
Аллоҳ ерни кофирга ёки мўминга бериши мумкин, аммо Аллоҳ оятни мўминлар ерга ворис бўлишлиги билан якунламоқда:
“Улар Аллоҳнинг нурини (яъни, исломни) оғизлари билан ўчирмоқчи бўладилар. Аллоҳ эса, гарчи (кофирлар) хоҳламаслар-да, фақат Ўз нурини тўла (яъни, ҳар тарафга) ёйишни истайди” (Тавба, 32).
Ҳозирда ҳам кофирлар Аллоҳнинг нурини ўчирмоқчи бўлишмоқда, Аллоҳнинг нури – Ислом, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Рисолати. Улар Исломнинг тарқалишини тўхтатишмоқчи, аммо улар бунга муваффақ бўлишмайди. Исломга қарши ишлатилаётган маблағлар миқдори ўйлантиради, Аллоҳ уларга (кофирларга) қанча неъмат берди, уларнинг қўлида қанча маблағ жамланди ва улар бунинг ҳаммасини Исломга қарши сарфлашмоқда.
Баъзида биз улар матбуотни, дунёдаги ҳар бир таъсирга эга рўзнома, радио, тв, ҳар бир ҳукумат ва полицияни назорат қилишади, деб нолиймиз. Уларда барча маблағлар жамланган ва бизда уларга қарши жанг қилишга имконият йўқ, балки биз таслим бўлиб, улар билан алоқа учун бошқа йўллар ахтарармиз!? Балки уларга қарши жанг қилиш учун сиёсат ва дипломатик алоқалардан фойдаланармиз?!
Лекин Аллоҳ таоло айтди:
“Албатта, кофир бўлган кимсалар мол-дунёларини Аллоҳнинг йўлидан тўсиш учун ишлатурлар. Бас, уни сарфлайдилар-у, сўнгра ўша (моллари) ўзларига ҳасрат бўлур, сўнгра мағлуб бўлурлар” (Анфол, 36).
Демак, улар маблағларини сарфлашда давом этаверишсин, ахир улар шу туфайли мағлуб бўлишади, ахир Аллоҳ таоло “улар аввал маблағларини сарфлашади, сўнг мағлуб бўлишади”, деди-ку. Шунинг учун, улар Исломга қарши молларини сарфлаётганига биз хурсанд бўлишимиз керак, чунки бу Исломнинг яқин ғалабасидан нишонa: ғалаба келмоқда.
Уларнинг ўзи эътироф этишича, Афғонистон ва Ироқдаги уруш уларга Вьетнам ва Корейс урушидан қимматга тушмоқда. Корейс уруши уларга 200 млрд. долларга тушган.
Вьетнам уруши эса 400 млрд. долларга тушган бўлса, Ироқдаги уруш 800 млрд.доллардан ортиққа тушди ва агарда шу тарзда давом этилса, уларнинг иқтисоди қулайди – бу эса оятда айтилганининг ўзи. Улар маблағ сарфлаб, Ироқ ва Афғонистондаги урушга аралашиб қолишганидан афсус-надомат қилишади, ваҳоланки бу урушлар биров томонидан эмас, балки ўзларининг ихтиёри билан танланган эди, уларнинг ўзи ушбу жангни танлашди, шунинг учун улар барча маблағларини сарфлаб, синиб ва мағлубиятга учраб, ушбу танловига афсус қилишади.
Булар мусулмонларга қарши жангни танлаган Абу Жаҳл кабидир, чунки мусулмонлар Бадрга карвонларни ғанимат қилишга чиқишганда, карвонлар хавфсиз жойга етиб келган эди ва Абу Суфён қўшин раҳбари Абу Жаҳлга карвонлар хавфсиз жойдалигини маълум қилиб, уни Маккага қайтиши мукинлигини айтган эди.
Аммо Абу Жаҳл: “Йўқ, биз бориб, улар билан жанг қиламиз! Биз Бадрга бориб, уч кун маишат қиламиз, май ичамиз, аёллар эса бизга қўшиқ куйлашади, тоинки барча араблар бизнинг юришимиз ҳақида эшитишсин ва Қурайш хорланмаслигини билишсин” – деди.
Шундай қилиб, улар у ерда уч кун байрам қилишлари ва одамлар Қурайшга қарши иш олиб бормаслиги учун бу хабар бутун Арабистон бўйлаб тарқаши лозим эди. Абу Жаҳл жангни танлади ва бу Американинг ҳозирдаги танловига ўхшайди, аммо унинг хотимаси аниқ, чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадиси қудсийда маълум қилишича, Аллоҳ таоло деди:
“Ким менинг авлиёларимга (дўстларимга) қарши урушса, унга қарши Мен жанг қиламан” (ҳадиси қудсий 25, Бухорий).
Уларга қарши мусулмонлар эмас, Аллоҳ жанг қилмоқда! Америка Аллоҳга қарши жанг қилмоқда!
Аллоҳ деди: “Аллоҳ сизлардан иймон келтирган ва яхши амаллар қилган зотларга худди илгари ўтган (иймон-эътиқодли) зотларни (ер юзига) халифа-ҳукмрон қилганидек, уларни ҳам ер юзида халифа қилишни ва улар учун Ўзи рози бўлган (Ислом) динини ғолиб-мустаҳкам қилишни ҳамда уларнинг хавфу-хатарларидан сўнг тинчлик-хотиржамликка айлантириб қўйишни ваъда қилди. Улар Менга ибодат қилурлар ва Менга бирон нарсани шерик қилмаслар. Ким мана шу (ваъда)дан кейин куфрони қилса, бас улар итоатсиз кимсалардир” (Нур, 55).
Халифалик иймон эгалари ва солиҳ амаллар қилувчиларга берилади. Мусулмонлар қўрқув остида қолишган, ваҳоланки Аллоҳ таоло бизга хавфсизликни ваъда қилмоқда. Аллоҳ бу умматга халифаликни ваъда қилган. Ҳамда У бу умматга тинчлик-хотиржамлик ва динини мустаҳкам этишни ваъда қилган.
2. Халифанинг қайтиши ва бизнинг замондан шикоят қилманг.
Бизнинг тарихимиз босқичлари ифодаланган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам деди:
«Орангизда Аллоҳ истаганича муддат пайғамбарлик бўлади. Кейин қачон Аллоҳ хоҳласа, уни (орангиздан) кўтаради. Кейин пайғамбарлик минҳожи (йўли) асосида халифалик бўлиб, у Аллоҳ истаганича муддат ораларингизда бўлади. Кейин қачон Аллоҳ хоҳласа, уни (орангиздан) кўтаради. Кейин бир-бирига мерос тариқасида қолдириладиган подшоҳлик бўлади. У ҳам Аллоҳ қанча туришини истаса, шунча вақт туради. Кейин қачон Аллоҳ хоҳласа, уни (орангиздан) кўтаради. Сўнг зулмкор ҳокимлик (тоғутлар замони) келади. Кейин Аллоҳ таоло хоҳлаган пайтда бу подшоҳликни ҳам устингиздан кўтаради. Сўнг пайғамбарлик минҳожи асосида халифалик бўлади» (Имом Аҳмад “Муснад”ида Нўмон ибн Башир ривояти).
Ҳадисдаги пайғамбарлик Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дорул бақога риҳлат қилганидан сўнг якунланди. Иккинчи босқич – халифалик, Абу Бакрдан Али ибн Абу Толиб давригача. Сўнг у подшоҳлик ҳақида сўзлади – Бану Умайя, Бану Аббос ва Ўсмон халифалигининг ҳукмдорлик даврлари.
Сўнг, у зулмкор ҳокимлик, тоғутлар даври келишини маълум қилди – бу бизнинг давр. Бундан сўнг пайғамбарлик минҳожида халифалик бўлади.
Баъзида биз замонамиздан, энг ёмон даврда – уммат заиф, мағлуб ва тарқоқ вақтида яшаётганимиздан нолиймиз ҳамда саҳобалар ёки Ислом қаҳрамонлиги даврида яшашни хоҳлаймиз.
Аммо қуйидаги сабабларга кўра бизнинг замонга шикоят қилмаслик керак:
Биринчи сабаб: Тобеъинлардан бири саҳобаларнинг биридан сўради: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ораларингиздалигида, унга қандай муомалада бўлгансизлар?” Саҳоба Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан қандай муомалада бўлишганини ва бор имкониятларидан келиб чиққан ҳолда тиришишганини сўзлаб берди. Тобеъин эса: “Агарда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизнинг давримизда бўлганида, биз уни елкамизда кўтариб юрар эдик”, — деди.
Тобеъин саҳобалар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга унчалик яхши муомалада бўлишмаганлигини ва агарда Аллоҳнинг росули улар даврида яшаганида, улар саҳобалардан кўра яхшироқ муомалада бўлишларини айтмоқчи бўлди.
Саҳоба жавоб берди: “Агар инсон у даврда яшаса, қандай амал қилишини билмасди; биз ўз оталаримиз ва ака-укаларимизга қарши жанг қилар эдик ва бу осон эмас эди. Сизларнинг оталарингиз, ака-ука ва оилаларингиз – мусулмон ва сизлар фақат Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга қандай муомалада бўлишлигингизни орзу қиласиз. Шунинг учун Аллоҳ сизнинг тақдирингизга ёзмаган нарсани сўраманг ва хоҳламанг”.
Иккинчи сабаб: Биз ушбу замонга шикоят қилмасдан, бунинг ўрнига ушбу кунларда яшаётганимизга Аллоҳга миннатдор бўлишимиз керак. Нега? Агарда сизлар саҳобалар мавқеига қарасангиз, улар мусулмон уммати ичида энг юқори мавқега эга эканлигини англайсиз. Сўнг тобеъинлар, сўнг улардан кейин келганлар. Аммо нега саҳобалар яхшироқ?
Сабаблардан бири шуки, саҳобалар Исломни бошидан қуришган. Саҳобалар келганда, ҳеч нарса йўқ эди ва улар диннинг асосини қуришди, ваҳоланки улардан кейин келганлар тайёр бинога келишди ҳамда пойдеворга бироз қўшишди. Агарда синган бўлакларини топишса (масалан, бидъатлар), уни таъмирлашди, аммо асос саҳобалар томонидан ўрнатилган.
Айнан шу сабабли уларнинг жамоаси энг яхшиси бўлди, чунки уларга энг қийин вазифа юкланган эди. Шунингдек, биздан давр нима талаб қилаётганини, биз нимани бажаришимиз лозимлигини англашимиз зарур, чунки тобеъинлар зарур деб лозим тутгани, табаа тобеъинларникидан фарқли бўлган.
Ушбу фикрни тушунтириш учун яна мисоллар бор. Агарда Бухорий юз йил кеч келиб, ҳаётида қилганини айнан бир хил қилганида ҳам, у ҳозирда эга бўлган мавқеда бўлмас эди. Ёки Имом Шофеий юз йил кеч келиб, айнан шуни қилганида ҳам, орамизда эга бўлган мавқега эриша олмас эди. Нега?
Чунки турли даврларда талаблар турли бўлган. Ҳатто фиқҳ имомлари бир даврда, ҳадис имомларининг олтитаси бир даврда яшаганлигини кўришимиз мумкин. Бу эса маълум даврда фиқҳ, бошқа даврда ҳадис илми зарур бўлганини англатади.
Менинг бу ҳақда гап очишдан мақсадим шуки, агарда биз Исломга яхшироқ тарзда хизмат қилмоқчи бўлсак, биз ҳозир нима зарурлигини тушунишимиз керак. Бизнинг кўз олдимизда баъзи биродарлар даъватга, баъзилари илмга кўпроқ эътибор беришмоқда. Биз ҳар бир соҳа билан шуғулланишимиз лозим, аммо бизнинг давримизда нимага кўпроқ эҳтиёж борлигини суриштирсак, саҳобалар даврида нима зарур бўлса, шунга биз ҳам кўпроқ эҳтиёжимиз борлигини сезамиз, чунки охирги ўн тўрт аср мобайнида биз энг қуйи поғонага тушдик.
Биз замонамиздан шикоят қиламиз, аммо ўтган авлодлар билан солиштирсак, бизнинг давр жуда ҳам саҳобалар даврига ўхшашлигини сезамиз. Нега? Чунки саҳобалар келганда, исломий ҳукумат бўлмаган, бугунда ҳам йўқ ва бунга ўхшаш вазият ўн тўрт асрдан бери бўлмаган.
Саҳобалар келганда, улар барча атрофдагиларга қарши жанг қилишган, жумладан иккита буюк империяга қарши: Рум ва Форсга, ундан ташқари барча араблар уларга қарши бўлган. Бу ҳолат бугунги бизнинг ҳолатимизга ўхшайди ва бундай вазият ўтмишда бўлмаган.
Ўтмишда Исломий ҳукумат бўлиб, Ҳаққа ёрдам берувчи одамлар ва Ҳижрат қилиш учун жой мавжуд бўлган. Аммо бугунги кунларга келиб, бизга қарши бутун дунё уруш очди ва бу саҳобалар даврига ўхшаб, ажр катта бўлишидан далолат қилмоқда. Мен айтмайманки, у саҳобалар ажрига тенг бўлади деб, аммо у катта бўлади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадисда энг яхши авлод саҳобалар, сўнг тобеъинлар, сўнг табаа тобеъинлар бўлишини айтиб, охир замонда бир инсонлар авлоди келишини, уларнинг ажри эллик кишининг ажрига тенг эканлигини таъкидлади! Саҳобалар сўради: “Бизнинг элликтамизми ёки уларданми?” Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сизларнинг элликталарингизнинг ажрига тенг” – деди. Уларнинг намози элликта саҳобанинг намозига тенг. Рўзаси элликта саҳобанинг рўзасига тенг. Ажр элликка кўпаяди. Нега? Ушбу замоннинг қийинлиги сабабли.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “охир замондаги мусулмонлар ушбу умматнинг буюк одамларидан бўлади”, — деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аден Абяндан ўн икки минглик қўшин чиқади, улар Аллоҳнинг динига ғалабани олиб келишади ҳамда улар менинг ва уларнинг орасидаги энг яхшилар бўлади”, — деди.
Улар Аллоҳнинг росули ва уларнинг замони орасидаги энг яхшилар. Биз барча асрларни таҳлил қилгандан сўнг, уларнинг замони энг яхши замон эканлигига амин бўламиз. Ундай бўлса, нега ҳасанотларнинг олтин даврида яшаётганингиздан шикоят қиласиз?
Шундай даврлар бўладики, иқтисод тез суръатда ўсади ва ҳамма бойиб кетади ва баъзида турғунлик даврлари бўлади, шунда одамлар ўсиш даврида яшашни орзу қилишади. Биз шундай даврда яшамоқдамиз ва биз фақат ушбу ажрларни англаган ҳолда туриб, ҳаракат қилишни бошлашимиз лозим.
Туриб, ҳаракат қилишни бошлаганни буюк ажрлар кутмоқда. Енгиллик даврларда ажр камроқ, қийинчилик даврларда эса ажр кўпроқ бўлади.
Ажр қийинчиликларга яраша экан ва сиз энг яхши замонда яшаётган экансиз, унда нега шикоят қиласиз?
Яқин ғалаба даври ҳақида гапирар эканмиз, Аллоҳ билгувчироқ, балки биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билдирган Ғайб илми ҳақида безовта бўлмоқдамиз: “Улар (яъни ғолиб жамоа) Маҳдий ва Исо ибн Марямга ғалаба берадиган жамоа бўлади”; агарда биз бу даврларга яқин бўлсак, демак ажр мислсиз даражада буюк ва биз бир чеккада қўл қовуштириб ўтиришни хоҳламаймиз! Шунинг учун давримиз ҳақида шикоятга ўрин йўқ.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам деди: “Дарҳақиқат, Аллоҳ таоло менга мағрибдан машриққача ерни кўрсатди. Дарҳақиқат, жамоамнинг ҳокимияти менга кўрсатилган ерларгача бўлади” (Саҳиҳ Муслим, 2889).
Шунинг учун дин ҳар бир қитъа, ҳар бир мамлакат ва ҳар бир шаҳарга етиб боради. “Ла илаҳа иллаллоҳ” байроғи ҳар бир шаҳарга кириб боради. Бу дин тун ва кун бор ҳар бир жойга етиб боради; тун ва кун йўқ жой борми дунёда?
Эй, кофир! Эй мунофиқ, агарда сен бу диндан яширинмоқчи бўлсанг, сен Марсга ёки бошқа бирон жойга жўнашинг керак. Бу дунёда сенга жой йўқ! Биз эса ғалабани йўлда эканлигига ишонамиз, аммо қачон?
3. Нусрат яқин
Мен буни исботлашга ҳаракат қиламан ва бу мақсадда қуйидаги қоидаларни ишга соламан:
Агарда Аллоҳ хотимани хоҳласа, У бу учун сабабларни яратиб қўяди. Бу қоида ишлашини баъзи мисолларда кўрамиз:
Биринчи мисол: Бухорий келтирган ҳадисда Оиша розияллоҳу анҳо ривоят қилишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Маккада ўн уч йил одамларни даъват қилди, сўнг маълум чегара етди ва бошқа муқобил йўлни топишга ҳаракат қилди.
У Тоифга жўнади, аммо улар уни инкор қилишди. Ҳар йили, ҳаж мавсумида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қабилалар олдига чиқиб, улардан фақат бир нарсани сўрар эди: “Мен Роббимнинг рисолатини тарқатишим учун сизлар мени қўллаб-қувватланг”, аммо улар унга рад жавобини беришар эди.
Аллоҳ таоло ушбу ажрни бошқалар олишини хоҳлади: Авс ва Ҳазраж. Бу қандай бўлди? Авс ва Ҳазраж қабилалари доимий ўзаро уруш олиб боришар эди. Эрталаб уйғониб, улар бир-бири билан урушар ва бу уларнинг ҳаёти эди. Бироз вақт ўтиб, улар чарчашди.
Ҳа, инсон буюк жангчи бўлиши ва барча нарсасидан воз кечиши мумкин, аммо нима учун ҳамда унинг охири борми? Бу уруш ҳам уларнинг тоқатидан ташқари чегаралардан ўтди. Шундай қилиб, Оиша розияллоҳу анҳо ривоят қилган Буос куни келди: “Буос куни Аллоҳнинг Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга совғаси бўлди”.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Буос куни билан ҳеч қандай умумий боғлиқлиги йўқ, чунки бу Мадинада содир бўлар, унда эса Мадина билан ўша пайт ҳеч қандай алоқа йўқ эди. Бу кун икки қабила бир-бирига қарши урушган ва иккала қабила сардори ўлдирилган кун эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам улар олдига келганда, уларнинг Малаъалари ўлдирилган эди.
Қуръонни ўқиётганингизда, доимо анбиёларга қарши турган одамлар борлигини англаган бўлсангиз керак? Бу одамлар ким эди? Қуръонда бу одамлар табақаси Малаъа деб номланган. Ким бу Малаъа? Бу сардорлар – улар сиёсий, иқтисодий, медиа сардорлар бўлиши мумкин. Айнан шу тоифа одамлар анбиёларга қарши туришган. Нега? Чунки улар ўзгаришлар даврида ўз мавқеини йўқотишдан қўрқишган.
Бу сардорлар ўз мавқеидан фойда кўриб, уни ўзгартиришни хоҳлашмайди, шунинг учун улар росуллар даъватига қарши туришган, чунки росуллар Аллоҳнинг Китобини тақдим этиш ва уларни ҳокимиятдан четлатиш учун келганини улар билишган.
Исломий ҳукуматда эса ҳамма тенг бўлади ва Халифа ўз нафсига мос қонунларни ўрнатиш учун эмас, балки Аллоҳнинг ҳукмини ўрнатиш учун сайланади. Абу Бакр Сиддиқ ва Умар ибн Ҳаттоб бу лавозимда ўз фойдаси учун эмас, балки Аллоҳнинг Китоби ҳукмини ўрнатишни хоҳлашгани учун туришган. Шунинг учун исломий раҳбарни масъул деб номлашади – Қиёмат Куни сўраладиган одам.
Масъуллик лавозими инсонни Қиёмат Куни Аллоҳнинг олдида масъулиятли ҳолатда туришлигини ифодалайди. Бу ҳеч ким хоҳламайдиган ўрин бўлиб, Халифалар бу лавозимга мажбуран тайинланган. Абу Бакр Сиддиқ Умар ибн Хаттобга байъат бермоқчи бўлган, Умар Ибн Хаттоб эса Абу Бакрдан ҳукуматни мажбуран қабул қилган. Сўнг одамлар Абдуллоҳ ибн Умардан ҳукуматни қабул қилишни сўрашганда, унинг отаси Умар ибн Ҳаттоб:
“Мен Қиёмат Куни оиламдан иккитаси ушбу ҳолатда туришини хоҳламайман”, — деган.
Демак, Малаъа – бу Исломга қарши турган Фиръавн, Қорун, Абу Жаҳл ва Абу Лаҳаб кабилар. Булар Малаъадан пул, мавқе ва ҳурмат каби ўзига фойда чиқарганлар. Улар зиён кўрувчилар билан бирга эди, чунки одамлар ўзини эркин ҳисоблагани билан эркин бўлмаслиги мумкин. Агарда сиз инсонлар ўйлаб чиққан қонунлар остида яшаётган бўлсангиз – демак сиз эркин эмассиз.
Мана нима учу Рабиъа ибн Амр форслар раҳбарига келганда ва у Рабиъадан: “Сизлар нима учун бизнинг ерларимизга келдинглар? Агар сизлар пул учун келган бўлсангиз, унда биз ҳар бирингизга пул берамиз, фақат бизни тинч қўйинглар”, — деганда, Рабиъа жавоб қилди: “Бизнинг бу ерда бўлишлигимиз бу сабабли эмас. Биз махлуқотларни бир-бирига қулликдан озод қилиш ва уларни Аллоҳга бўйсундириш учун чиқдик. Биз одамларни бу олам торлигидан кейинги олам кенглигига олиб чиқмоқчимиз”.
Рабиъа ибн Амр динни чуқур ўрганаётган толиб бўлмаган, аммо у барча бошқа динларни Зулм деган. У бошқа динларни ўрганиб чиқиши шарт эмас эди, чунки у Ваҳийдан барча динлар нуқсонли эканини ва фақат Ислом дини адолатга олиб боришини билган.
Буос куни тайёргарлик куни эди, чунки раҳбарлар йўқ эди. Ансорлар ҳажга келганда, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳақида эшитишди ва улар “келинглар уни ўз сафимизга оламиз, балки Аллоҳ бизни унинг атрофида бирлаштирар”, — дейишди. Субҳаналлоҳ, инсоният раҳбарларсиз яшай олмайди, у ёмон ёки яхши раҳбарга муҳтож бўлади.
Шунинг учун Раҳмоннинг қўшинида ҳам раҳбар бор, шайтоннинг қўшинида ҳам раҳбар бор. Бизнинг табиатимиз шундай: бизга йўл кўрсатиб турадиган кимдир керак.
Тайёрланиш шу эдики, уларнинг қўшнилари яҳудийлар ва улар рисолат ҳақида эшитмаган араблардан фарқли ўлароқ росул келишини билишар эди. Ансорларлар яҳудийлардан: “Бизга росул келади, сўнг биз сизларни Од қавми ўлдирилгандек, ўлдирамиз”, – деганларини кўп эшитишар эди. Яҳудлар росул келса ансорларни ҳайдаб чиқариш билан қўрқитишар эди. Бу хотимага тайёргарлик эмасми?
Аллоҳ таоло ансорлар мусулмон бўлишини ва улар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни қўллаб-қувватлашини хоҳлади. Шунинг учун тарих уларни тайёрлади. Ансорлар Буосда жанг қилаётганда, бу кун уларни Исломга яқинлаштирувчи жанг бўлишини ўйлашмаган. Бу Жоҳилиятдаги уруш бўлган, аммо у уларни Аллоҳга яқинлаштирган.
Иккинчи мисол:
Умар ибн Хаттоб Форс империясига қарши қўшин жўнатганда, исломий қўшинга раҳбар қилиб жасур Абу Убайда ас-Сақафийни тайинлади, аммо у керагидан ортиқча миқдорда хатарга кирди ва бу Жиср жангидаги мусулмонлар мағлубиятига олиб келди.
Форсдаги мусулмон қўшиннинг ярми ўлдирилган эди ва форсларга мусулмонларни енгиш учун қулай фурсат юзага келди. Улар мусулмонларни енгиб, барча ерларини қўлга киритиш мумкинлигини тушуниб қолишди.
“Тарихул-Исломий” китобининг муаллифи Маҳмуд Шокир бу ҳақда шундай дейди:
“Аммо Аллоҳ мўминлар билан биргадир”. Агар мўминлар ғалаба учун барча талабларни бажаришса, уларга у насиб қилади, у йўл биланми ёки бошқа биланми, уларнинг сони кўплиги ёки озлигидан қатъий назар, уларда ядро қуроли борлиги ёки йўқлигини аҳамияти йўқ. Агарда Иймон шартлари бажарилса, Аллоҳ ғалабани беради, чунки Аллоҳ деди:
“Албатта Аллоҳ иймон келтирган зотларни мудофаа қилур” (Ҳаж, 38).
Аллоҳ қуроли ёки сони кўпларни эмас, балки иймон эгаларини мудофаа қилади. Бу зарурий шарт. Агарда мусулмонлар ташқи кўринишдан мағлуб бўлаётганга ўхшаса ҳам, Аллоҳ хотима учун сабабларни яратиб қўяди. Қачонки мусулмонлар қийин аҳволга тушса, Аллоҳ уларни ундан олиб чиқади. Форс пойтахтида ҳам ўша вақтда икки сардор тахт учун курашиб қолишди: қўшиннинг ярми Рустамга ён босса, иккинчи ярми бошқа сардор тарафдори эди.
Шунинг учун мусулмонларга қарши жанг қилиши керак форслар қўмондони келишмовчилик ҳал қилиниши учун пойтахтга чақирилди, шундай қилиб хатарда турган мусулмонлар саломат қолишди ва халифа жанг учун уларга ёрдам жўнатишга улгурди.
Бу фитна (форслар орасидаги) айнан керакли пайтда содир бўлди, чунки Аллоҳ бу ерлар фатҳ этилишини хоҳлаган эди. Барча нарса мусулмонларга қарши бўлишига қарамасдан, Аллоҳ уларга ғалабани берди.
Учинчи мисол:
Салбчилар ҳақида. Салоҳиддин Айюбий Байтул-Мақдис атрофида мусулмонларни бирлаштиришни бошлади, ваҳоланки бу кўпчилик амирлар журъат қила олмаган иш эди. Бу эса салбчиларга қарши чиқишнинг дебочаси бўлиб хизмат қилди. Иерасалим ва Шом диёрлаирни салбчилар босиб олган эди.
Салоҳиддин жангни бошлаганда, салбчилар бунга жиддий ёндошишди, чунки улар унинг оддий амир эмаслигини билишар эди. Румликлар билан уруш бошлаганда, мусулмон уламо ва умаролари Салоҳиддинни ақлдан озганликда айблашди. Улар: “Рум бу соҳилсиз денгиз” дейишди. Улар бу гапни қаерга қарасанг уларни кўрасан деган маънода айтишди. Бошқа сўз билан айтганда, Рум чўктириб юборади,чунки Ғарб бирлашди, аҳолиси кўп ва улар тафриқали уммат билан жанг қилишади.
Асл манба: IslamDin
“Содиқлар” учун Абу Абдуллоҳ Муҳожир ва Мунир Асадуллоҳ таржима қилди