Қариган чоғингиз мен ташлаб кетдим, Хизматингиз қилолмай кўз ёшлаб кетдим. Куфр зулмин кўриб, қўл муштлаб кетдим, Дуоингиз ола олмай лаб тишлаб кетдим. Эслайман бошимга қўлингиз қўйиб, Дуо қилардингиз эркалаб, суйиб. Эркаланиб яйрардим мен тўйиб-тўйиб, Менга куярдингиз, ўзингиз қўйиб. Болам бахтли бўлсин ҳар доим дебон, Ўтдан-чўққа ўзни урдингиз ҳар он. Бўлдингиз соябон, бўлдингиз қалқон, Ўсдим бағрингизда ғам билмай шодон. Не қилай бу дунё зулмга тўлди, Муслима сингиллар тажовуз бўлди?! Гуноҳи – Аллоҳни якка деб билди, Бу кунда сабримнинг косаси тўлди. Улуғ мақсад йўлда белни боғладим, Аллоҳ, Расул (с.а.в.) йўлига ўзни чоғладим. Олий Калом учун қурол ёғладим, Шу боис бағрингизни мен доғладим. Сизларга муносиб бир ўғлон бўлай, Жангларда ё Умар, ё Усмон бўлай! Алидек, Ҳамзадек эр-арслон бўлай, Фирдавсда сиз билан ёнма-ён бўлай! Мендан рози бўлинг, азиз отажон, Мендан рози бўлинг, мўнис онажон. Менга дуо қилинг, азиз отажон, Менга дуо қилинг, мўнис онажон.