Мужоҳидлар ҳаётидан ўнта ҳикоя

ҲИКОЯЛАР

Меҳрибон ва Раҳмли Аллоҳ номи билан!

Пайғамбаримиз соллалоҳу алайҳи васаллам буйруғи билан 30 муҳожирдан иборат Исломдаги биринчи ҳарбий гуруҳга Ҳамза ибн Абдулмутоллиб розияллоҳу анҳу раҳбарлик қилган. Бу биринчи ҳижрий сананинг рамазон ойида бўлди. (Муборакфурий)

Исломдаги биринчи ўқни Убайда ибн Хорис розияллоҳу анҳу қўмондонлик қилган 60 отлиқ муҳожирдан иборат гуруҳда бўлган Саад ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳу отган. (Муборакфурий)

Муоз ибн Амр ибн Жамух бундай деган: “Бадр куни мен Абу Жахлни ўлдиришни ўзимга мақсад қилдим. Уни топганимда, ҳамла қилиб, қилич билан унинг оёғини иккига бўлиб ташладим. Шунда унинг ўғли Икрима менинг елкамга зарба бериб, қўлимни деярли узиб ташлади. У менинг баданимда тери ҳисобига осилиб турар эди. Аммо жанг билан овора бўлиб, куннинг кўп қисмида уни орқамда осилтириб юрдим. Бу менинг ғашимга тегишни бошлади ва мен уни оёғимда босиб, узиб ташладим”. (Ибн Нуҳос)

Уҳуд жангидан сўнг Пайғамбаримиз  соллалоҳу алайҳи васаллам билан саҳобалар яраланган ва толиққан ҳолда Мадинага қайтиб келишди. Муҳаммад соллалоҳу алайҳи васаллам ўз уйига кириб, қиличини Фотима розияллоҳу анҳуга бериб: “Эй қизим, ундаги қонларни ювиб ташла. Аллоҳга қасамки, у менга бугун яхши хизмат қилди”- деди. (Ибн Ҳишом)

634 йилнинг апрел бошида етти минглик саҳобалар гуруҳи Дамашқ томонга йўл олди. Бу Шомга чиқаётган 4 кўшиндан бири бўлиб, унга Язид ибн Абу Суфён қўмондонлик қилар эди. Уни Абу Бакр ас-Сиддиқ розияллоҳу анҳу кузатаётиб, қуйидагиларни насиҳат қилган:

“Йўлда ўзингни ҳам, қўшинни ҳам толиқтирма. Ўзимизнинг аскарлар ва қўмондонларга нисбатан қаттиққўл бўлма, барча ишларда улар билан машвара қил.

Адолатли бўл, зулм қилма, бағритош бўлма, чунки адолатсизлик қилаётган ҳеч бир халқ гуллаб-яшнамайди ва душманлари устидан ғалаба қилмайди.

Душманни учратганингда, унга орқангни кўрсатма; чунки ким душманга ҳарбий ҳаракатлар ёки қайта сафланиш заруриятидан ташқари ҳолатда орқасини қилса, у Аллоҳнинг ғазабига учрайди. Унинг жойи жойлардан энг ёмони бўлган дўзах бўлади!

Қачонки душман устидан ғалабага эришсанг, аёллар, болалар, қарияларни ўлдирма ва ҳайвонларни таомдан бошқа учун сўйма. Ҳамда тузган шартномаларингни бузма.

Сен ибодатхоналарда яшаётган ва Роббиси учун тарки дунё қилганлигига ишонган роҳибларни кўрасан. Уларга тегма ва ибодатхоналарини бузма. Ҳамда сен Иблисга кўр-кўрона ишонган ва Хочга сиғиниб, бошларининг ўртасини қириб юрган одамларни учратасан. Уларни Исломга таслим бўлгунча ёки жизя тўлагунча қилич билан ур. Сени Аллоҳга топшираман”. (Ал-Воқидий)

Саад ибн Абдулазиз ривоятига кўра, Абу Муслим Ҳаваланий Муовиянинг халифалик даврида румликларнинг ерида вафот қилган. Ўлим тўшагида у амир Бишр ибн Артаа розияллоҳу анҳудан илтимос қилган: “Мени ўликларга амир қилиб тайинла ва менга ҳарбий байроқ бер ҳамда менинг қабримни шаҳидлар қабрлари ичида душманга энг яқин жойлашган қабрлардан қил. Мен Қиёмат Куни қўлимда ҳарбий байроқ билан шаҳидларга бош бўлиб қайта тирилишни хоҳлайман”. (Ибн Асокир)

Тобеин Амир ибн Қайс румликларга қарши Жиҳодда кўп қатнашган. Унинг муҳожирлар билан баҳам кўрадиган хачири бор эди. Қачонки у қўшинга қўшилмоқчи бўлса, у аскарларни синчиклаб текшириб, айланиб чиқар эди. Ўзига маъқул келган одамлар гуруҳини кўрганда, уларнинг олдига келиб, шундай дер эди: “Мен сизларга қўшилмоқчиман, аммо менинг учта шартим бор”. Улар сўрашар эди: “Қандай шартлар?” У айтарди: “Биринчиси – мен сизларга хизмат қиламан ва мен билан бунда ҳеч ким мусобақалашишини хоҳламайман. Иккинчиси – ичингиздан азон айтадиган мен бўламан ва мен билан бунда ҳеч ким мусобақалашишини хоҳламайман. Учинчиси – имкониятларимга қараб, сизларнинг харажатларингизни мен тўлаб бораман”. Улар рози бўлишса, у уларга қўшилар эди. Агарда у билан мусобақалашишни бошлашса у уларни тарк қилиб, бошқа гуруҳни истаб кетар эди. (Ибн Муборак)

1453 йилнинг 29 май куни мужоҳидлар 24-ёшлик султон Муҳаммад Фотиҳ қўмондонлиги остида Қустантанияни фатҳ этишди. Ҳатто Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам саҳобалари қамал қилган шаҳарни жиҳод байроқлари безади, мужоҳидлар саждада Аллоҳни улуғлашди, “Она София” деворларидан муаззин азони янгради. Минг йиллик Шарқий Рум Империяси ўз якунини топди.

1999 йили Жоҳар мудофааси вақтида амир Абдуллоҳ иккита мужоҳид билан кофирлар жойлашган бинога ҳужум қилди. Деразалардан ёғилаётган ўқларни бартараф қилгач, мужоҳидлар биринчи қаватга кириб, хоналарни душмандан тозалашни бошлашди. Абдуллоҳ навбатдаги хонага кириб, ўт очди, аммо бир нечта ўқдан сўнг унинг автоматининг магазинида ўқ тугагани аниқ бўлди. Шу пайт жон-жаҳди билан ўқ отаётган кофирнинг ҳам магазинида ўқ қолмайди. Иккала жангчи ҳам халталарида магазин истаб қолишди ва тўсатдан амир ўзининг оёғи тагида керакли 7.62 калибрли ўқ билан тўлдирилган магазинни кўриб қолди. Бир сониядан сўнг у қуролни қайта ўқлаб, кофирни отиб ташлади ва тозаловни давом эттирди.

Бир куни Зелимхон Яндарбиев (раҳматуллоҳи алайҳ) Қатарнинг таниқли олимларидан бири билан учрашди, шунда у олим: “Сен бирор нарсага муҳтожмисан?” – деб сўради. Зелимхон жавоб берди: “ Агар сен менинг дунёвий ишларимни сўраётган бўлсанг, Аллоҳ сендан рози бўлсин, мен ҳеч нарсага муҳтож эмасман. Агар сен менинг қалбимдаги ниятларим ҳақида сўраётган бўлсанг, унда мен жуда ҳам шаҳид бўлишни хоҳлайман ва кўрпамда ўлиб қолишдан қўрқаман, чунки бу ерда Жиҳод йўқ…”. Бироз муддатдан сўнг, жума намозидан кейин, Зелимхон Яндарбиев Путин қотиллари томонидан ўзининг автоуловида портлатиб юборилди, ўша шайх эса йиғлаб, мужоҳид жасадининг бўлакларини дафн қилишга тайёрлар эди.

Оламларнинг Роббиси Аллоҳга хамдлар бўлсин!

Tagged
𝐌𝐮𝐡𝐚𝐦𝐦𝐚𝐝 𝐙𝐨𝐡𝐢𝐝
𝐴𝑙𝑙𝑜ℎ𝑑𝑎𝑛 𝑞𝑜'𝑟𝑞𝑖𝑛𝑔𝑙𝑎𝑟 𝑣𝑎 𝑠𝑜𝑑𝑖𝑞𝑙𝑎𝑟 𝑏𝑖𝑙𝑎𝑛 𝑏𝑖𝑟𝑔𝑎 𝑏𝑜'𝑙𝑖𝑛𝑔𝑙𝑎𝑟!
https://sodiqlar.org

Мулоҳаза билдириш

Сизнинг email манзилингизни бошқалар учун кўрсатилмийди. Барча керакли жойларни тўлдиринг *