Ихтиёр ўзингиздадир!

ШЕЪРИЯТ БЎСТОНИ
Қалбимни қийнайди турли нолалар,
Майдонни эгаллар сирли соялар,
Тузингиз режалар, турли ғоялар,
Бемалол, ихтиёр ўзингиздадир!

Юракка етмаса начора ҳадис,
Билмадим бу юрак неларга ҳарис,
Йўқ асло бу ишга қарши эмасмиз,
Бемалол, ихтиёр ўзингиздадир!

Неча аср аввал ҳал бўлган ишлар,
Бугун замонага қарши келмишлар,
Кўпайди яна кўп ҳар ҳил мишмишлар,
Бемалол, ихтиёр ўзингиздадир!

Умматлар бир бирин ўққа тутмишлар,
Бирининг ўлимин, бири кутмишлар,
Яҳудлар бу ҳолдан қотиб кулмишлар,
Бемалол, ихтиёр ўзингиздадир!

Бир ерда тинмайин уруш беаёв,
Мусулмон билмаса ким дўсту, ким ёв,
Мусулмон ўлжаю, кофир қилди ов,
Бемалол, ихтиёр ўзингиздадир!

Майда чуйда ишдан бўшай олмаслар,
Ички низо деса четда қолмаслар,
Кофир жанга келса бора олмаслар,
Бемалол, ихтиёр ўзингиздадир!

Ҳеч йўқ виждон қулфин очишга яранг!
Мўмин куфр юртда саргардон қаранг!
Пул топиш дардида асаблар таранг...
Бемалол, ихтиёр ўзингиздадир!

Мўмин мўмин учун бўлолмаса ҳеш,
Ҳақиқий мўминлар саналса дарвеш,
Биламан ўйлашга вақтингиз йўқ ҳеч!
Бемалол, ихтиёр ўзингиздадир!

Ихтиёрингиз бор еб ичиб тўйинг!
Безалган столга ноз неъмат қўйинг!
Аммо илтимосим мўминни севинг!
Албатта ихтиёр ўзингиздадир!

Ихтиёри бордир! Инсонлар билсин,
Аммо сўроқ кунин эслаб ҳам қўйсин,
Гапимни ортиқча чўзгим йўқ дўстим,
Аллоҳ берган ихтиёр ўзингиздадир!

Ибн Муҳаммадали

Манба: http://islamiy.at.ua
Tagged
𝐌𝐮𝐡𝐚𝐦𝐦𝐚𝐝 𝐙𝐨𝐡𝐢𝐝
𝐴𝑙𝑙𝑜ℎ𝑑𝑎𝑛 𝑞𝑜'𝑟𝑞𝑖𝑛𝑔𝑙𝑎𝑟 𝑣𝑎 𝑠𝑜𝑑𝑖𝑞𝑙𝑎𝑟 𝑏𝑖𝑙𝑎𝑛 𝑏𝑖𝑟𝑔𝑎 𝑏𝑜'𝑙𝑖𝑛𝑔𝑙𝑎𝑟!
https://sodiqlar.org

Мулоҳаза билдириш

Сизнинг email манзилингизни бошқалар учун кўрсатилмийди. Барча керакли жойларни тўлдиринг *