Қуръони Карим жиҳод хусусида
“Сизларга ёқмаса-да, жанг қилишингиз фарз қилинди. (Зотан) сизлар ўзингиз учун яхши бўлган нарсани ёқтирмаслигингиз ва сиз учун ёмон бўлган нарсани яхши кўришингиз мумкин. Аллоҳ билур, сизлар билмассиз”. (Бақара: 216)
“Эй мўминлар, куфр йўлини тутган ва бошқа ерларга сафар қилиб ёки ғазотга чиқиб кетган дўстлари ҳақида: «Агар биз билан бирга қолганларида ўлмаган ва ўлдирилмаган бўлар эдилар», дейдиган кимсаларга ўхшамангиз! (Бу гапларини) Аллоҳ уларнинг дилларидаги ҳасрат қилиб қўяди. Ахир тирилтирадиган ҳам, ўлдирадиган ҳам Аллоҳ-ку?! Аллоҳ қилаётган амаларингизни кўргувчидир. Қасамки, агар Аллоҳ йўлида ўлдирилсангизлар ёки ўлсангизлар, албатта Аллоҳ томонидан бўлғуси мағфират ва раҳмат улар (яъни мунофиқ, кофирлар) тўплаган дунёдан яхшироқдир. Қасамки, агар ўлсангиз ҳам, ўлдирилсангиз ҳам, албатта Аллоҳ хузурига тўпланажаксиз”. (Оли Имрон: 156-158)
Аввалги оятда “мағфират ва раҳмат” Аллоҳ йўлида ўлим топиш ва қатл этилмоқлик билан қўшилиб келаганлигига эътибор беринг! Кейинги оятда эса бу нарса зикр қилинмаган. Чунки у жиҳод ғоясига алоқадор эмас. Бу оятдан муддао, қўрқоқлик мўминларнинг эмас, балки мушрикларнинг сифатларидан бири эканлигини кўрсатишдир. Эътибор беринг бугун кофирлар шерюрак, мўминлар эса қўрқоқ бўлиб кўринаяптилар.
“Аллоҳ йўлидаги жангда ўлдирилган зотларни ҳаргиз ўликлар деб ўйламанг! Йўқ, улар тириклардир! У зотлар Аллоҳ ўз фазлу карами билан берган неъматлардан хушнуд ҳолларида баҳраманд бўлмоқдалар ва ҳали ортларидан йетиб келмаган биродарларига ҳеч қандай хавфу хатар йўқлиги ва ғамгин бўлмасликлари ҳақида хушхабар бермоқдалар”. (Оли Имрон: 169-170)
Батафсил маълумот учун 175-оятга қаранг
“Аллоҳ йўлида бу ҳаёти дунё эвазига охиратни сотиб оладиган зотлар жанг қилсинлар. Ким Аллоҳ йўлида жанг қилиб ўлдирилса ёки ғалаба қилса, унга улуғ мукофот ато этажакмиз”. (Нисо: 74)
Аллоҳ таъолонинг мусулмонларни эҳтиёт чорасини кўриб қўшин, армия бўлиб ёки якка ҳолда гуруҳларга бўлиниб тайёр туриш ҳамда жанговар илмларни эгаллашга бўлган чорловини тушунмоқлик учун Нисо сурасининг 71- 78 оятларига назар солинг:
“Эй мўминлар, душмандан эҳтиёт чораларингизни кўриб, жангда гуруҳларга бўлиниб ёки ҳаммангиз тўпланиб чиқинглар. Шубҳасиз ораларингизда (жангга чиқишдан) кетда қоладиган, агар сизларга бирон мусибат йеца, «Аллоҳ ёрлақаб улар билан бирга бўлмадим», (акс ҳолда ҳалок бўлур эдим) дейдиган кимсалар ҳам бор. Бордию сизларга Аллоҳдан фазлу марҳамат йетса (яъни ғалабага эришсангиз), у гўё (илгари) сизлар билан ўзининг орасида ҳеч қандай танишлик бўлмагандек «кошкийди, мен ҳам ўшалар билан бирга бўлиб, улуғ зафар (ва ўлжалар)га эришсам эди», дейиши аниқдир. Аллоҳ йўлида бу ҳаёти дунё эвазига охиратни сотиб оладиган зотлар жанг қилсинлар. Ким Аллоҳ йўлида жанг қилиб ўлдирилса ёки ғалаба қилса, унга улуғ мукофот ато этажакмиз. (Ей мўминлар), сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида ва «Парвардигоро, бизни эгалари золим бўлган бу шаҳардан озод қил ва бизга ўз ҳузурингдан бир дўст бергин, бизга ўз ҳузурингдан бир ёрдамчи қилгин», деяётган эркаклар, аёллар ҳамда болалардан иборат бўлган бечоралар (ни озод қилиш) йўлида жанг қилмаяпсизлар?! Иймон эгалари Аллоҳ йўлида жанг қиладилар, кофир кимсалар эса шайтон йўлида жанг қиладилар. Бас, шайтоннинг дўстларига қарши жанг қилингиз! Чубҳасиз, шайтоннинг макри заиф бўлгувчидир. (Ей Муҳаммад), мана бу кимсаларни кўрмадингизмики, уларга (илгари Маккада турган пайтларида кофирларга қарши жанг қилишга талабгор бўлганларида) «Ўзингизни босинг ва намозингизни ўқиб, закотингизни адо этиб туринглар», дейилган эди. Энди жанг фарз қилинганида эса баногоҳ улардан бир тўпи одамлардан Аллоҳдан қўрққандек, балки ундан-да қаттиқроқ қўрқмоқдалар. Ва (ҳатто) «Парвардигор, нега бизга жангни фарз қилдинг? Бизларга бу ажални бир оз кейинроқ юборганингда эди», дедилар. Уларга айтинг: «Дунё матоси озгинадир. Аллоҳдан қўрққан кишига охират яхшироқдир. Сизларга қилчалик зулм қилинмас». Қаерда бўлсангиз, ҳатто мустаҳкам қалъалар ичида бўлсангиз ҳам ўлим сизларни топиб олур. Агар уларга (мунофиқларга) бирон яхшилик етса, «Бу Аллоҳнинг ҳузуридан», дейдилар. Бордию бирон ёмонлик етиб қолса, «Бунга сен сабабсан», дейдилар. Айтинг: «Ҳамма нарса Аллоҳдандир». Нега бу қавм кишилари ҳеч гап англамайдилар-а?! ” (Нисо: 71-78)
Аллоҳ таоло шунингдек, суст, қўрқоқ, ва қаршилик кўрсатиш бефойда дея фикр қилувчи кимсаларга танбеҳ бераяпти ва бизни заиф-ғариб кишиларни ҳимоялаш ва зулмни бартараф қилишга ғайратлантираяпти. Эътибор беринг! Аллоҳ таоло жанг қилишни Ислом арконларидан бири санаб намоз ва рўза билан бирга тилга олмоқда. Мунофиқларнинг эса ботил баҳоналарини фош қилаяпти ва жанг майдонига етишиш ҳамда ўлим билан довюракларча, мардонавор юзлашмоқликни олисдаги бир ушалмас орзу ҳисоблаб қўрқаётганларни, уларга муборак ўлимни қарши олишлари, агар жиҳодда вафот топсалар, ҳаётлари эвазига улкан ажрларга эга бўлишлари ҳамда гарчи оз бўлган тақдирда ҳам уларнинг ҳисса ва фидокорликлари бекор кетмаслигини намойиш қилиб уларга далда бермоқда.
Анфол сураси жиҳодга тарғиб, (киришгандан сўнг) унда собит туришга бўлган буйруқ ҳамда кўплаб жиҳод қоидаларининг ёрқин тақдимоти билан тўла. Мана шу сабабдан ҳам аввалги мусулмонлар (Уларга Аллоҳнинг марҳамати бўлсин) уни жанговар шиорлари сифатида олишган. Хавотирлари ошган ва жанг шафқатсиз тус олган дамларда уни тиловат қилишган. Аллоҳ таолонинг қуйидаги сўзларини зикр қилмоқнинг ўзи кифоя:
“(Ей мўминлар), улар учун имконингиз борича куч ва эгарланган отларни тайёрлаб қўйингизки, бу билан Аллоҳнинг ва ўзларингизнинг душманларингизни ҳамда улардан ташқари сизлар билмайдиган — Аллоҳ биладиган бошқа бировларни ҳам қўрқувга солурсизлар. Аллоҳ йўлида нимани сарф қилсангиз, сизларга зулм қилинмаган ҳолда комил қилиб қайтарилур”. (Анфол: 60)
Яна У Зот субҳанаҳу ва таоло шундай дейди:
“Эй пайғамбар, мўминларни жангга чорланг! Агар сизлардан йигирмата сабр-тоқатли киши бўлса, икки юзта (душманни) енгар! Агар сизлардан юз киши бўлса, кофирлардан мингини енгар! Бунга сабаб, уларнинг онгсиз қавм эканлигидир”. (Анфол: 65)
Шунингдек Тавба сураси ҳам жанг қилишга рағбат ва жиҳод қоидаларининг аниқ тақдимоти билан тўла. Аллоҳ таолонинг хиёнаткор мушрикларга оид сўзларини келтириб ўтишнинг ўзи бунга етарли:
“Улар билан жанг қилинглар, (шунда) Аллоҳ уларни сизларнинг қўлингиз билан азоблайди, расво қилади ва сизларни уларнинг устига ғолиб қилади ҳамда мўмин қавм дилларини қондириб, кўнгилларидаги ғам-андуҳни кетказади. Аллоҳ Ўзи хоҳлаган кишиларнинг тавбаларини қабул қилур. Аллоҳ билим ва ҳикмат соҳибидир”. (Тавба сураси: 14-15)
Шунингдек Аллоҳ таолонинг Аҳли Китоблар билан жанг қилиш борасида шундай дейди:
“Аллоҳга ва охират кунига ишонмайдиган, Аллоҳ ва Унинг пайғамбари ҳаром деган нарсани ҳаром деб билмайдиган, Ҳақ (яъни ислом) динига эътиқод қилмайдиган ахли китоблардан иборат бўлган кимсаларга қарши то улар хорланган (мағлуб) ҳолларида ўз қўллари билан (зиммаларидаги) солиқни тўламагунларича, жанг қилингиз! ” (Тавба: 29)
Қуйидаги ояти каримада Аллоҳ таолонинг қавли билан асосий даъват очиқ-равшан баён қилинган:
“(Ей мўминлар), хоҳ енгил, хоҳ оғир ҳолингизда (яъни, истасангиз, истамасангиз жиҳодга) чиқингиз ва молу жонларингиз билан Аллоҳ йўлида курашингиз! Агар билсангизлар, мана шу ўзларингиз учун яхшироқдир”. (Тавба: 41)
Шундан сўнг Аллоҳ таоло жиҳодга муносабатлари қўрқоқларникидек бўлган, жиҳоддан қочиш учун давомли ҳаракат қилувчиларни маззамат қилиб шундай дейди:
“(Жиҳодга чиқишдан) қолган мунофиқлар Аллоҳнинг пайғамбарига хилоф қилиб қолганларидан хурсанд бўлдилар ва молу жонлари билан Аллоҳ йўлида жиҳод қилишни истамадилар ҳамда (бир-бирларига): «Бу иссиқда урушга чиқманглар», дедилар. Айтинг (ей Муҳаммад): «Агар улар англай олсалар, жаҳаннам оташи янада иссиқроқир». Бас, ўзларининг касб қилган нарсалари (яъни, кофирликни танлаганлари) жазосига (бу дунёда) озгина кулсинлар, (сўнгра охиратда) кўп — абадий йиғласинлар! Энди агар Аллоҳ сизни (Табук жангидан) қайтариб, улардан бирон тоифага (рўбарў қилса) бас, улар сиздан (бундан буён бўладиган ғазотларга) чиқиш учун изн сўрасалар, айтингки: «Мен билан харгиз чиқмайсизлар ва мен билан бирга бирор душманга қарши жанг хам қилмайсизлар. Чунки сизлар аввал-бошда чиқмай ўтиришга рози бўлдингиз, бас, яна қолгувчи кимсалар билан бирга ўтираверинглар”. (Тавба: 81-83)
Кейин эса Аллоҳ таоло Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам рисолатлари, саҳобалар йўли ва Аллоҳнинг Ўзи эълон қилганидек жиҳод эълон қилиб унга киришганларни мақтов билан тилга олади:
“Лекин пайғамбар ва у билан бирга бўлган, иймон келтирган зотлар молу жонлари билан курашдилар. Барча яхшиликлар ана ўшалар учундир. Нажот топгувчилар ҳам уларнинг ўзидир. Аллоҳ улар учун остидан дарёлар оқиб турадиган, улар абадий қоладиган жаннатларни тайёрлаб қўйгандир. Мана шу буюк бахтдир”. (Тавба: 88-89)
Сўнгра (берган) байъатларини баҳоналарга ўрин қолдирмай муфассал ва мукаммал тарзда зикр қилади:
“Албатта, Аллоҳ мўминларнинг жонларини ва молларини улардан жаннат баробарига сотиб олди — улар Аллоҳ йўлида жанг қилишиб (кофирларни) ўлдирадилар ва (ўзлари ҳам Аллоҳ учун шаҳид бўлиб) ўлдириладилар, (Бундай мўминларга жаннат берилишига) Аллоҳ Таврот, Инжил ва Қуръонда Ўзининг ҳақ ваъдасини бергандир. Аллоҳдан ҳам аҳдига вафодорроқ ким бор? Бас, (эй мўминлар), қилган бу савдоларингиздан шод бўлингиз. Мана шу ҳақикий буюк бахтдир”. (Тавба: 111)
Қитол сурасида (Асосан Муҳаммад сураси номи билан машҳур) жанговар руҳият негизининг икки асосий омили зикр қилинган: Итоаткорлик ва тартиб-интизом. Аллоҳ таоло мазкур икки омилни Ўзининг Китобидаги қуйидаги икки оятда баён қилган. Итоат Муҳаммад сурасида Аллоҳ таолонинг ушбу сўзларда ўз аксини топган:
“Иймон келтирган зотлар: «(Кофирларга қарши жанг қилишга буюрилган) бирон сура нозил қилинганида эди», дерлар. Энди қачон аниқ бир сура нозил қилиниб, унда жанг зикр этилса, дилларида мараз бўлган кимсаларни, сизга худди (келиб қолган) ўлимдан (қўрқиб, ) беҳуш бўлиб қолган кимсанинг қараши билан қарашаётганини кўрурсиз. (Ҳолбуки), улар учун (сизга) итоат этиш ва яхши сўз (сўзлаш) лойиқроқ эди. Энди қачон иш – жанг муқаррар бўлса, у ҳолда агар улар Аллоҳга (иймон келтириш ва Унинг жанг қилиш ҳақидаги амрига итоат этишда) содиқ-ростгўй бўлганларида, албатта ўзлари учун яхшироқ бўлур эди”. (Муҳаммад: 20-21)
Тартиб-интизомга келадиган бўлсак, у Саф сурасида Аллоҳ таолонинг қуйидаги сўзларида ўз аксини топган:
“Албатта Аллоҳ Ўзининг йўлида гўё туташ бинолардек бир сафга тизилган ҳолларида жиҳод қиладиган зотларни севар”. (Саф: 4)
Фатҳ сураси ҳам тўлалигича Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳарбий юришларидан бирига бағишланган ва бу. Дарахт сояси остида собитқадамлик ва ўлимга берилган байъат жиҳоднинг муҳим палласи бўлган ҳамда бунда нусрат ҳамда тамкин мевалари туғилган. Мана Аллоҳ таолонинг бу борадаги сўзлари:
“(Ей Муҳаммад), дарҳақиқат Аллоҳ мўминлардан — улар дарахт остида сизга байъат қилаётган вақтларида — рози бўлди. Бас, У зот уларнинг дилларидаги нарса (садоқат ва вафо)ни билиб, уларга сакинат – ором туширди ва уларни (Хайбар жангида эришиладиган) яқин ғалаба ва ўзлари(гина) оладиган кўпдан-кўп ўлжалар билан мукофотлади. Аллоҳ қудрат ва ҳикмат соҳиби бўлган зотдир”.(Фатҳ: 18-19)
Эй биродар, булар Жиҳод ҳақидаги Қуръони Карим эслатмаларидан баъзи бир мисоллардир. Унинг фазилатлари аниқ-ёрқин. Жиҳод қилганларга эса уларини кутиб турган улкан ажрлар ҳақидаги хушхабар берилади. Аллоҳнинг Китоби бунга ўхшаш мисоллар билан тўлган ва Кимда ким Қуръон ўқиса ва унинг маъносига эътибор қаратса бепарволиги сабабли мусулмонларнинг бу мукофотга эришиш имконини йўқотаётганлигидан лол қолади.
Содиқлар учун Муслим Бухорий таржима қилди