Ҳадиси Шариф жиҳод хусусида
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: «Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: “Аллоҳ таоло ҳақи, мен: “Парвардигор йўлида шаҳид бўлиб, сўнг тирилсам, яна шаҳид бўлиб, яна тирилсам, сўнг яна шаҳид бўлсам!” —дейман”. (Бухорий ва Муслим ривояти)
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: «Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Жоним қўлида бўлган зот ҳақи, Аллоҳ таоло йўлида (яъни, жиҳодда, золим ҳукмдорларга қарши жангда ва ўз ҳақ-ҳуқуқини ҳимоя қилиш, қароқчи ва ўғрилар билан олишиш ҳамда амри маъруф ва наҳий мункар қилиш жараёнида) қайси бир мусулмон жароҳатланмасин, Аллоҳ таоло эса қайси бандаси ўзининг йўлида жароҳатланганини яхши билур, Қиёмат куни жароҳатидан қон оқиб турган ва ранги қон ранги, ҳиди мушк ҳиди (янглиғ) ҳолда келиб, (Аллоҳ таолога рўбарў бўлур)» — деб марҳамат қилдилар». (Яъни, юқорида зикр қилинган курашларда иштирок қилган ҳар бир мусулмон мужоҳид бўлиб, агар жароҳатланиб қазо қилса, у шаҳиддур).
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан нақл қилинадики, у кишининг амакилари Анас ибн Назр Бадр жангида қатнашолмаган эдилар, Шу боисдан ҳам у киши: «Мен Жаноб Расулуллоҳ қатнашган энг улуғ жангда бўлолмадим. Агар Аллоҳ таоло мени Жаноб Расулуллоҳ бўлган жангда шаҳид илганда эди, мен бунчалик алам чекмаган бўлар эдим!»— деб қаттиқ афсус чекардилар. Ниҳоят, Уҳуд жангида қатнашиш баxтига муяссар бўлдилар. Жангда мусулмонлар қоча бошлади. Шунда Анас ибн Назр: «Ё Аллоҳ, мусулмон биродарларимнинг қилмиши учун сендан узр сўрайман, мушриклар офатидан ўз паноҳингда асрагил!» — дея қилич яланғочлаб олдинга ташландилар. Шу аснода Саъд ибн Муозга дуч келиб: «Эй Саъд, қаерга қочаяпсан? Уҳуд ёнидан димоғимга жаннат ҳиди анқияпти!»— дедилар-да, жангга киришдилар ва шаҳид бўлдилар. Саъд дейдилар: «Эй Аллоҳнинг Росули мен у қилган амални қилолмасдим!” Анас дедилар: “Жасадлари одам танимас бўлиб кетган эди. Сингиллари у кишини холларидангина (ёки бармокларидангина) таниб олди. Жасадларида найза, гурзи, қилич зарби ҳамда камон ўқидан ҳосил бўлган 80 дан ортиқ жароҳат бор эди».
Анас розияллоҳу анҳу яна дейдиларки: Биз қуйидаги оят унга ва у кабиларга атаб туширилган деб ўйлар эдик: “Мўминлар орасида ўзлари Аллоҳга берган (У зотнинг йўлида жиҳод қилиб, шаҳид бўлиш ҳақидаги) аҳду паймонларига содиқ бўлган кишилар бордир. Бас улардан (айрим) кишилар ўз аҳдига вафо қилди, (яъни шаҳид бўлди), улардан (айрим) кишилар эса (шаҳид бўлишга) интизордир. Улар (мунофиқларга ўxшаб Аллоҳга берган аҳду паймонларини) ўзгартирганлари йўқ. (Аҳзоб: 23)” (Бухорий ривояти)
Умму Ҳориса ривоятидаги ҳадисда айтиладики, у Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурига борди ва деди: “Эй Аллоҳнинг Росули, Менга Ҳорисанинг (Дайди ўқ тегиши оқибатида Бадрда ҳалок бўлган саҳоба) xабарини бера оласизми? Агар у жаннатга тушган бўлса мен сабр қилайин, агар бундай бўлмаса унда унинг учун кўз ёш тўкайин”. Росулуллоҳ дедилар: “Эй Умму Ҳориса! Жаннатда кўплаб боғлар бор, сенинг фарзандинг эса Фирдавсдадир”. (Бухорий ривояти)
Эй биродар, қаранг, жаннат саҳобаларнинг ғам-ташвишларини унуттирган ва мусибатга қарамай матонат билан давом этишларига имкон яратган.
Абдуллоҳ ибн Абу Авфо разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар.; «Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Билиб қуйингизлар, жаннат қиличлар сояси остидадур!» — деб марҳамат, қилдилар”. (Қиличлар сояси ерга қачон тушур? Қачонки уларни. Оллоҳ таолонинг душманлари боши узра кўтарсанг!). (Учалалари ривоят қилишган)
Зайд ибн Xолид Ал-Жуҳаний розияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: “Кимда ким мужоҳидни Аллоҳ йўлида таъминласа. Бу унинг ўзи ҳам жиҳод килгани билан баробар. Кимда ким мужоҳиднинг оиласига бирор солиҳ амал ила ёрдам берса, унинг ўзи ҳам жиҳод қилибди”. (Яъни жиҳод қилган кишидек савобини олади) (Тўрталалари ривоят қилишган)
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: «Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимки Оллоҳ таоло йўлида (жиҳод қилмоқ ниятида) Оллоҳ таолога иймон келтириб (ихлос қилиб) ва унинг (охиратда савоблар ато этмоғи хусусидаги) ваъдасини тасдиқлаб от сақласа, (ул отнинг) еган (емлар)и-ю, ичган (сувлар)и ҳамда тезагу пешоблари Қиёмат куни (ул кишининг) тарозусига (қўйилур)” — деб марҳамат қилдилар». (Бухорий ривояти)
Бу, албатта, от билан бир қаторда Аллоҳ йўлида берилган барча нарсаларга тегишли.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан қилган ривоятида Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалламдан сўрадилар:
«Ё Росулуллоҳ, Аллоҳ йўлидаги жиҳодга қайси амал баробар бўлади?» – деб сўради.
«Тоқатларинг етмайди»,- дедилар.
Икки-уч бор сўрадилар, шунда ҳам:
«Тоқатларинг етмайди»,- деб жавоб бердилар.
Сўнгра дедилар:
“Аллоҳ йўлидаги жиҳодни, мужоҳид уйидан чиққан пайтда рўза тутиб масжидга кирган ва кечалари қоим бўлиб ибодат қилган, мужоҳид уйига киргунча рўзасини ва ибодатини йўқотмай турган киши амалига қиёслаш мумкин”. (Бешовлари ривоят қилишган)
Абу Саид Ал-Xудрий розияллоҳу анҳу ривоят қилиб айтади: Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: “Сенга энг яxши ва энг ёмон кишининг xабарини берайми? Кишилар орасида энг яxшиси от ёки туяда ва ёки яёв ҳолда то ўлим келгунича Аллоҳ йўлида ҳаракатда бўлган киши. Кишилар орасидаги энг ёмони эса Аллохнинг Китобини ўқиган бироқ жоҳиллигича қолган кимса (у ўзини на назорат қилади, на огоҳлантиради, на тергайди)” (Насоий ривояти)
Ибн Аббос розияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: Мен Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай деганларини эшитганман: “Икки кўз борки жаҳаннам оловидан омонда: Аллоҳдан қўрқиб ёшланган ва кечани Аллоҳ йўлида риботда ўтказган кўз”. (Термизий ривояти)
Абу Умайра розияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: “Аллоҳ йўлида вафот топишлик мен учун бутун дунё ва унинг ичидаги нарсалардан ҳам афзалроқ”. (Насоий ривояти)
Рашид ибн Саъд розияллоҳу анҳу ривоят қилади: Саҳобалардан бири сўради: «Ё Аллоҳнинг Росули, қандай қилиб мўминлар қабрда имтиҳон қилинадилар-у, шаҳидлар бу имтиҳондан озод?” Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Бошлари узра қилич ярқирашининг ўзи улар учун етарли имтиҳондир!” (Насоий ривояти)
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қиладилар Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Шаҳид қатл оғриғидан сизлардан бирингизни чумоли чаққанчаликкина оғриқ сезади, холос”, – дейдилар” (Термизий ва Насоий ривояти. Термизий ғариб ҳасан деган)
Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: “Роббимиз ўзининг йўлида ғазот қилувчи шундай бир кишидан розики, қачонки у кишининг сафдошлари чекинганида, нодонлар ўзини маломат қилишини била туриб у жанг майдонига қайтади ва то ўлгунича жанг қилади. Сўнгра Аллоҳ фаришталарига шундай дейди: “қаранглар бандам мен ваъда қилган ажр-мукофотни таъма қилмасдан жанг майдонига кирди, ҳамда ўлдирилгунича менинг жазойимдан қўрқмади. Шоҳид бўлинглар мен уни мағфират қилдим”.
Абдулxайр ибн Собит отасидан у эса бобосидан ривоят килиб айтадилар: Умму Xолид исмли ёпинчиқ ўраган бир аёл Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам олдига келиб Аллоҳ йўлида қатл этилган фарзанди ҳақида сўради. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга жавоб бердилар: “Сенинг ўғлинг икки шаҳид баробарида мукофотланади!” У сўради: “Нима учун?” Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Чунки у Аҳли китоблар томонидан ўлдирилди”. (Абу Довуд ривояти)
Саҳл ибн Хунайф розияллоҳу анҳу ривоят киладилар: Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:
“Кимки Аллоҳ таолодан иxлос билан шаҳидликни тиласа, гарчи тўшакда вафот топса ҳам Аллоҳ уни шаҳидлар мартабасига кўтаради”. (Муслим, Абу Довуд, Термизий, Ибн Можа, Насоий ривояти)
Ибн Фотиҳ ал-Асадий розияллоҳу анҳудан қилган ривоятларида Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимки Аллоҳ йўлида инфоқ-эҳсон қилса етти юз баробар савоб ёзилади”, — дедилар. (Термизий ривояти, Насоий санади ҳасан деган)
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳунинг Росулуллоҳдан қилган ривоятларида: “Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг асҳобларидан бири бир ғорнинг олдидан ўтди, у ғорнинг олдида ширин сувли булоқ ҳам бор эди. – «Агар Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам рухсат берсалар мана шу ерга келиб, одамлардан ажраб, бир ибодат қилар эдим», – деди. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан рухсат сўраганида, бундай дедилар: “Ундай қилма! Чунки сизлардан бирингизнинг Аллоҳ йўлида туришлигингиз – ўз уйингизда етмиш йил ибодат қилишингиздан афзалдир. Аллоҳ сизларнинг гуноҳларингизни кечириб жаннатга киргизмоғини хоҳламайсизми? Аллоҳ йўлида ғазот қилинглар! Кимки Аллоҳ йўлида туя бўталоғини эмизиш орасидаги фурсатча жиҳод қилса, унга жаннат вожиб бўлади”. (Термизий ривояти)
Миқдом ибн Маъад розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: “Шаҳидга Аллоҳ таоло марҳамат қилиб олти xил имтиёзни ато этган:
— У афв этилиши лозим бўлганлар ичида биринчи бўлиб афв этилади;
— Унга (жони узилишидан олдин) жаннатдаги жойи кўрсатилади;
— қабр азобидан ҳоли бўлади;
— қиёмат куни даҳшатларидан xалос бўлади,
— Унинг боши узра биргина ёқути бутун дунё ва унинг ичидагилардан ҳам қийматлироқ бўлган қимматбаҳо тож бўлади;
— Унга жаннатдаги етмиш икки ҳур ул-айн никоҳлаб қўйилади, яна шунингден у яқинларидан етмиш кишини шафоат қилиши мумкин”. (Термизий ва Ибн Можа ривояти)
Анас розияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Кимки шаҳидликни иxлос ила ният қилса, гарчи унга етишмаса ҳам шаҳид сингари мукофотланади”. (Муслим ривояти)
Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: “Кимда ким Аллоҳ йўлида бир кеча риботда турса, у минг кун рўза тутган ва минг кеча қиёмул-лайлда турганнинг савобини олади”. (Ибн Можа ривояти)
Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: “Денгиздаги ғазот қуруқликдаги ғазотнинг ўнтаси билан баробар. Денгизга ғарқ бўлган киши Аллоҳ йўлида ўз қонига чўмган кимса кабидир”. (Ибн Можа ривояти)
Бу ҳадис денгиздаги ғазотни улуғлайди. Уммат денгиздаги чегараларини ҳимоя қилиш ва ўз флотини кучайтириш учун жиҳоднинг ана шу турини давом эттирмоғи лозим. Шунингдек ҳаводаги ғазот ҳам шунга ўxшаш. Аллоҳ кўп вақт мобайнида Ўз йўлида ҳаводаги ғазотда қатнашувчиларнинг ажрини юксак этгай.
Жобир ибн Абдуллоҳ ривоят қилади: Уҳуд куни Абдуллоҳ ибн Амр Ибн ҳиром қатл этилганида Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:
“Эй Жобир, Сенга Аллоҳ таоло отангни нима дея қарши олганининг xабарини берайми?” Мен айтдим: “ҳа, албатта!” У киши дедилар: “Аллоҳ таоло ҳар қандай кимса билан фақатгина парда ортидан туриб гаплашган, сенинг отанг билан эса юзма юз туриб гаплашди ва шундай деди: “Эй бандам мендан истаган нарсангни сўра, сўраганингни бераман”. Отанг деди: “Роббим, менга яна қайта ҳаёт ато эт, иккинчи бор сенинг йўлингда шаҳид бўлайин!” Аллоҳ таоло деди: “Бироқ, мен уларнинг яъни (бандаларимнинг) қайта бу ҳаёти дунёга қайтмасликларини олдиндан тақдир қилиб қўйганман”. Отанг деди: “Эй Роббим, унда мен эришган даражадан ортимда қолганлар xабардор бўлсинлар”. Мана шунинг учун ҳам Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло қуйидаги оятларни туширди: «Аллоҳ йўлидаги жангда ўлдирилган зотларни ҳаргиз ўликлар деб ўйламанг! Йўқ, улар тириклардир! У зотлар Аллоҳ ўз фазлу карами билан берган неъматлардан xушнуд ҳолларида баҳраманд бўлмоқдалар ва ҳали ортларидан етиб келмаган биродарларига ҳеч қандай xавфу xатар йўқлиги ва гъамгин бўлмасликлари ҳақида xушxабар бермоқдалар.» (Оли Имрон: 169) (Ибн Можа ривояти)
Анас розияллоҳу анҳу отасидан ривоят қиладилар: Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: “Аллоҳ йўлидаги мужоҳидга ҳамроҳлик қилиш ва жўнаш ёки қайтиш пайти унга ёрдам бериш мен учун бу дунё ва унинг ичидаги жамики нарсалардан кўра маҳбуброқдир”. (Ибн Можа ривояти)
Абу ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қилиб айтадилар: Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: “Аллоҳнинг меҳмонлари уч киши: мужоҳид, ҳожи, ва умра килишни ният қилган кимса”. (Муслим ривояти)
Абу Дардо розияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: “Шаҳид ақраболаридан етти юз кишини шафоат қилади”. (Абу Довуд ривояти)
Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Агар сизлар савдо-сотиқ билан шуғуллансанглар (Ийна савдосига қўл урсангизлар), чорва молларининг думига ёпишиб олиб, деҳқончилик зироатларига берилиб кетиб жиҳодни тарк қилиб қўйсангизлар, Аллоҳ сизларга хору-зорликни келтириб қўяди. То динларингизга қайтмагунларингизгача уни сизлардан олиб ташламайди”. – дедилар. (Имом Аҳмад ва Абу Довуд ривояти)
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қилиб шундай дейдилар:
“Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва саҳобалар мушриклар билан юзлашгани Бадр ғазотига шошилдилар. Мушриклар келгач ул зот саҳобаларни жангга тарғиб қилиб: “Кенглиги осмонлару ерча бўлган жаннат сари қўзғолинглар!” — дедилар. Шунда Умайр ибн Ҳумом: “Бай-бай” — деб юборди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ундан: “Нега бай-бай дедингиз?” деб сўраган эдилар, у: “Ё Расулуллоҳ, Аллоҳга қасамки, фақат унинг аҳлидан бўлиш орзу -иштиёқи мени шундай дейишга ундади” — деди. “Сиз унинг аҳлидансиз” — дедилар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам. Шунда у халтасидан бир неча дона хурмо чиқариб, ея бошлади, сўнг: “Агар шу хурмоларни еб тугатгунимча яшасам, бу жуда ҳам узоқ чўзилган ҳаёт бўлади” — деди-да, уларни отиб юбориб, жангга шўнғиб кетди ва шу жангда шаҳид бўлди”. (Муслим ривояти)
Абу Имрон ривоят қиладилар:
«Биз Рум мамлакатида эдик. Румликлар бизга карши катта қўшин жўнатдилар. Мусулмонлар ҳам улардек, ҳатто улардан кўпроқ нафар билан қарши чиқишди. Уқба Ибн Омир мисрликларнинг, Фазола ибн Убайд эса бутун қўшиннинг бошида эди. Мусулмонлардан бири шиддат билан румликлар қўшинига ҳужум қилди ва қўшин орасига кириб кетди. Мусулмонлар қичқириб дедилар: “Субҳан Аллоҳ! Ўзини ўзи ҳалокатга ташлади-я. Ваҳоланки Аллоҳ “Ўзингизни ўзингиз ҳалокатга ташламанг!” — деган”. Бироқ Абу Айюб Ал-Ансорий розияллоҳу анҳу туриб шундай дедилар: ”Сизлар ҳали бу оятни таъвил қиласизларми? Ушбу оят биз ансорлар жамоаси xусусида нозил бўлган. Аллоҳ таоло исломни азиз этиб, унинг ёрдамчилари кўпайгач, биз Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга билдирмай шундай гап қилдик: Моли давлатимиз йўқ бўлиб кетди. Мана Аллоҳ таоло исломни азиз этди, унинг ёрдамчилари кўпайди. Энди биз ҳам мол-давлатимиз билан машғул бўлсак, зое бўлган молларимизни ўнглаб олармидик. Ана шунда Аллоҳ таоло бизнинг фикримизни рад этиб Росулуллоҳ соллаллоҳи алайҳи васалламга: “Аллоҳ йўлидаги (кураш учун молларингизни) сарфланглар! Ва (баxиллик қилиш билан) ўзингизни ҳалокатга ташламанг! Яxшилик килинг! Албатта Аллоҳ яxшилик килгувчиларни севади”. — оятини нозил қилди. ҳалокат — бу мол-мулк билан ўралашиб қолиб жиҳодни тарк қилишимиз экан”. Абу Айюб Ал-Ансорий Аллох йўлида астойдил жиҳод қилиб ўтди. У рум ерларига дафн этилди.(Термизий ривояти)
Эътибор беринг, Абу Айюб бу гапларни қарилик ёшида айтяптилар. У киши умрининг кундузини яшаб бўлиб, энди кеч палласига қадам қўйган. Бироқ у кишининг руҳияти ёшлигича қолган. Шундай бўлсада у кишининг иймони Исломнинг қудрати ҳамда аҳамияти қайтишини қаттиқ қўмсамоқда.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: “Кимда ким умрида бирор бора жиҳодда қатнашмай ҳамда қатнашишни дилига тугмай вафот топса, мунофиқлик ҳолатида ўлибди”. (Муслим ва Абу Довуд ривояти)
Жиҳод мавзусига оид йўл- йўриқ ҳамда амр-буйруқларни ўз ичига олган кўплаб ҳадислар мавжуд. Улар шунчалик кўпки ҳатто улкан бир китоб ҳам уларни тўла қамраб ололмайди. Лекин, шунга қарамай бу мавзуда кўплаб тадқиқотлар олиб борган мутаxассис Ҳасан Сиддиқxоннинг «Ал-Ибрата Фийма Варода Аниллаҳи ва Росулиҳи фий ал-ғазву вал Жиҳад вал ҳижра» (Ҳижрат, жиҳод ва жанг қилиш хусусида Китоб ва Суннат ифодалаган донолик), Ибн Нуҳоснинг “Машариъ ул-Ашвақ” (Ошиқлар майдони) асарлари ва ҳадис китобларидаги Жиҳод бобларини қараб чиқсангиз аъло бўларди
Содиқлар учун Муслим Бухорий таржима қилди