Уламолар жиҳод хусусида
Юқорида сизларга Жиҳоднинг аҳамияти хусусида Қуръони Каримдан баъзи оятлар ҳамда Ҳадиси шарифдан мисоллар келтириб ўтилди. Ҳозир эса фиқҳий мазҳаб мактабларидан сўнгги кунларда юзага келган баъзи масалаларни ўз ичига олган жиҳод фиқҳи ва жиҳодга тайёргарлик кўриш зарурияти ҳақидаги айрим фикрларни келтириб ўтмоқчиман. Бундан биз Уламоларнинг жиҳод масаласидаги ижмоъсида кўришимиз мумкин бўладиган нарса – умматнинг исломдаги бу амални қай даражада татбиқ қилишдан узоқлашганини тушуниб олишимиз мумкин.
«Мажмаъ ал-Анҳар фий Шарҳ Мултақ ал-Абҳар» китобининг муаллифи жиҳод фиқҳини ханафий мазҳабига мувофиқ равишда тасвирлай туриб шундай дейди: «Жиҳод луғавий жиҳатдан бирор кишининг тил ёки саъй ҳаракати билан бор қувватини ишга солишидир. Шаръий истилоҳда эса у мушрикларга қарши жанг қилишни англатади ҳамда душманнинг қудратини камайтириш учун мумкин бўлган барча зарурий чораларни кўришликни тақозо қилади. Уларга (яъни мушрикларга)зарба бериш, молларини ўлжа қилиб олиш, бутхоналарини вайрон қилиш ва санамларини парчалаб ташлаш ҳам шунинг жумласидандир. Бу шуни билдирадики, жиҳод – бу исломнинг куч-қудратини таъминлаш учун сизларга (яъни мусулмонларга) қарши курашганлар, (Агар сулҳнинг бирор бандини бузиб исён чиқарсалар) зиммийлар ҳамда (Иймондан сўнг куфрга қайтганлиги сабабли кофирлардан ҳам ёмон бўлган тоифа саналадиган) муртадларга қарши жанг қилиш каби воситалар орқали бор имкониятни сарф қилиб курашмоқликдир.
Душманларга қарши жанг қилиш ҳар биримиз учун фарз. Имом ҳар йили ҳеч бўлмаганда бир-икки бора дор ул-ҳарбга ҳарбий сария жўнатмоқлиги, одамлар эса унга бу ишда кўмак бермоқликлари лозим. Агар баъзи кишилар бу фарзиятни адо қилишса, қолганлар бўйнидан соқит бўлади. Агар бу фарзи кифояни ўша тоифа амалга ошира олмаса, унда масъулият энг яқин қўшни тоифа бўйнига ҳам тушади, улар ҳам уддалай олмаса кейинги яқинроқ бўлган тоифага. . . Агар бу фарзи кифояни амалга оширишга ҳеч бир тоифанинг қурби етмаса, унда у худди намоз сингари фарзи айнга айланади. Бу ибодат Аллоҳ таолонинг қуйидаги амрида ўз аксини топган:
“…мушрикларни топган жойингизда ўлдирингиз, (асир) олингиз, қамал қилингиз ва барча йўлларда уларни кузатиб турингиз!” (Тавба: 5)
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: “То қиёмат жиҳод давом этажак…”
Агар барча мусулмонлар уни тарк қилишса, барчалари гуноҳкор бўлишади”.
Қаранг, китобнинг муаллифи бошқа бир ўринда яна шундай дейди: “Агар душман дор ул-исломдаги бирор бир ҳудудни, ёки вилоятни босиб олса, жиҳод фарзи айн ҳисобланади ҳамда аёл эридан, қул ҳожасидан рухсат сўраб ўтирмайди. Худди шунингдек фарзанд ота-онасидан, қарздор эса қарз берувчидан рухсат сўраши шарт эмас”.
“Китаб ал-Баҳр”да шундай дейилади:
“Шарқда бирор бир муслима асир олингудек бўлса, агар у душманнинг таянч шаҳарларига олиб кетилмаса, ғарбдаги кишиларнинг уни озод қилишлари мажбурият саналади. Акс ҳолда (мабодо мушрикларнинг таянч қалъасига олиб кетилгудек бўлса) уни озод қилиш имконсиз бўлиб қолади”.
«Булғат ал-Салик ли Ақраб ал-Масалик фий Мадҳаб ал-Имам Малик» асарининг муаллифи дейди: “Аллоҳнинг Сўзини олий қилиш мақсадида ҳар йилда бир жиҳод қилмоқлик фарзи кифоя саналади. Баъзилар буни қилишса, бошқалар бўйнидан соқит бўлади. Агар Имом сафарбарлик эълон қилса ёки душман бирор бир минтақани босиб оладиган бўлса, мабодо қодир бўлсалар ўша ердагилар учун, мабодо ёлғиз ўзлари буни амалга ошира олмасалар яқин атрофдаги халқларга ҳам жиҳод худди намоз ва рўза каби фарзи айн бўлади. Бу вазиятда жиҳод ҳаттоки эрлари ёки ҳожалари рухсат бермасада аёллар ҳамда қуллар учун ҳам фарзу айн ҳисобланади. Бу шунингдек қарз берувчи рози бўлмасада қарздор учун ҳам фарзи айндир. Жиҳодда қатнашишга азм қилганларга ҳам бу фарзи айн саналади. Ота-оналар жиҳод фарзи кифоя бўлган ҳолатдагина фарзандларига унда қатнашишни тақиқлашлари мумкин. Мабодо бирор бир мусулмон душман томонидан асир олинса-ю, ўзини озод қилиш учун етарли маблағи бўлмаса, ҳаттоки барча мусулмонларнинг давлати талаб қилинса ҳам уни зиён захматсиз ҳолида озод қилиш бошқа мусулмонлар учун фарзи айндир”.
Шофеъий мазҳабининг уламоси Имом Нававийнинг “Ал-Минҳож” асарида шундай дейилади: “Жиҳод Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам замонларида фарзи айн бўлган дея иддао қилинсада, аслида фарзи кифоя саналган. Ўшандан бери, мушрикларга нисбатан икки хил муносабатда бўлинади:
— Агар жанг душман ҳудудида сақланиб қолса, унда жиҳод ҳамма учун ҳам фарзи айн эмас. Агар етарли миқдордаги мусулмонлар уни адо қилишса, қолганлар зиммасидан соқит бўлади.
— Агар мусулмонларнинг бирор бир ҳудуди босиб олингудек бўлса, ўша минтақа аҳолиси учун бор кучларини сарф қилиб душманни қувиб чиқариш фарзи айнга айланади. Агар жанг қилишнинг имкони бўлса унда жанг қилиш фарзи айн бўлади. Ҳар бир қул, фақир кимса, фарзанд ҳамда қарздор ҳатто ўзига (жиҳодга чиқиш учун) рухсат берилмаса ҳам жангга тайёрланиши шарт.»
Ҳанбалий мазҳаби уламоси Ибн Қудоманинг “Ал-Муғний” асарида шундай дейилади: “Жиҳод фарзи кифоядир. Агар бирор гуруҳ кишилар томонидан амалга оширилса, қолганлар зиммасидан соқит бўлади. Фақат уч ҳолатдагина у фарзи айн ҳисобланади:
— Агар Икки қўшин, икки тарафдаги аскарлар бир бирига қарама қарши турса, ўша ерда ҳозир бўлган жангчилар жанг майдонини ташлаб қочиши мумкин эмас ҳамда ҳар бир киши учун ўз жойида қолиш фарзи айн ҳисобланади.
— Агар мушриклар мусулмонлар ҳудудига ҳужум қилса, ўша ҳудуд аҳолиси учун жанг қилиб уларни қувиб чиқариш фарзи айндир.
— Агар Имом бирор бир гуруҳни жанг қилишга чақирса, улар қўшинга қўшилмоғи фарзи айндир. Имомнинг ўзи ҳам йилда камида бир бора жиҳод эълон қилмоғи лозим”.
Имом Аҳмад Ибн Ҳанбал дейдилар: “Мен Илоҳий амрлардан кейин жиҳоддан афзалроқ бирор нарсани билмайман. Денгиздаги ғазот қуруқликда амалга ошириладиган ғазотдан афзалроқдир.”
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қиладилар: “Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Умму Хиром бинти Малҳоннинг олдиларига кириб турарди, у таом пишириб берарди. Умму Ҳиром Уббода бин Сомитни никоҳида эди. Бир кун Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Умму Хиромнинг уйига кирдилар. Росулуллоҳга таом пишириб берди, сўнг ўтириб Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бошларини уқалай бошлади. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ухлаб қолдилар. Бир оздан сўнг уйғониб, кулдилар. Умму Хиром:
– Нега куляпсиз, ё Росулуллоҳ? – деб сўради.
– Тушимда умматимдан бўлган бир қанча одамлар Аллоҳ йўлида ғозий бўлган ҳолларида, денгиз гирдобигагўё тахтда ўтирган подшолардек кириб кетаётганини кўрдим, – дедилар. Шунда Умму Хиром:
– Дуо қилинг ё Росулулоҳ, Аллоҳ мени ўшалардан қилсин! – деди. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дуо қилдилар. Сўнг бошларини қўйиб яна уйқуга кетдилар. Бир оздан сўнг яна кулиб уйғондилар.
– Нега куляпсиз, ё Росулуллоҳ? – деб сўради Умму Хиром.
– Умматимдан бир қанча одамлар Аллоҳ йўлида ғазот қилган ҳолларида менга йўлиқдилар, – дея жавоб бердилар. Росулуллоҳ.
– Дуо қилинг ё Росулуллоҳ Аллоҳ мени ўшалардан қилсин, – деди Умми Ҳиром.
– Сиз аввалгилардансиз, – дедилар Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.
Ҳазрат Муовиянинг даврига келиб Умму Хиром розияллоҳу анҳо денгизга чиқдилар. Кетаётганларида миниб олган улови сурилиб кетиб, сувга ғарқ бўлдилар”.
Ибн Ҳазм “Ал-Муҳалла”да шундай дейди: “Жиҳод барча мусулмон учун фарзи айн. Бироқ агар мусулмонлар ҳудуди ҳимоялай олинадиган, душман ҳайдаб чиқарилган бўлса, ҳамда кураш душман ҳудудида олиб борилса, унда (жиҳод фарзи кифояга айланиб) қолганлар зиммасидан соқит бўлади. Агар бундай бўлмаса унда фарзи айнлигича қолади. Аллоҳ таоло шундай дейди:
“(Эй мўминлар), хоҳ енгил, хоҳ оғир ҳолингизда (яъни, истасангиз, истамасангиз жиҳодга) чиқингиз ва молу жонларингиз билан Аллоҳ йўлида курашингиз! ” (Тавба: 41)
Ота-онанинг рухсатисиз жиҳодда қатнашиш жоиз эмас. Бироқ мусулмонлар ери босиб олинса, унда (жиҳод) ёрдам беришга қодир бўлган ҳар бир кишига гарчи ота-онаси рухсат беришига кафолат бўлмаса ҳам фарзи айн ҳисобланади. Шунга қарамай, агар ота-она унинг йўқлигидан азиятланса, уларга қулоқ солмаслик одобдан эмас”.
Шавконий “Ас-Сайл ал-Жаррар”да шундай дейди: “Жиҳоднинг диний мажбурият бўлиши хусусидаги бу ерда зикр қилиш мумкин бўлган далиллар Қуръонда ҳам Суннатда ҳам жуда кўп. Шунга қарамасдан, Агар жиҳод фарзи кифоя бўладиган бўлса, бу фарзи кифоятни баъзилар бажаришса, қолганлар зиммасидан соқит бўлади. Аксинча, Жиҳод фарзи айн бўлган ҳолда то мажбурият бажарилмагунича қодир бўлган ҳар бир киши учун уни амалга ошириш шарт саналади. Масалан, Имом томонидан жиҳод қилиш буюрилган кишилар учун бу фарзи айндир”.
Кўриниб турибдики, мужтаҳид бўладими ёки муқаллид, салаф бўладими ва ё ҳалаф бундан қатъи назар Илм аҳли бу масалада якдил фикр билдирганлар. Улар бир овоздан “Ислом даъватини ёйиш учун уммат зиммасидаги жиҳод — фарзи кифоя, агар душман ислом ерларига бостириб кирадиган бўлса, бунда жиҳод фарзи айн” — деб иттифоқ қилишган. Биродарим, биласизки бугун мусулмонлар ўзгаларга қарам қилинган ҳамда мушриклар томонидан бошқарилмоқда. Бизнинг ерларимиз паймол қилинган ҳамда ҳурматимиз топталган. Душманларимиз бизнинг ишларимизга бурун суқмоқдалар, диний анъаналаримиз эса уларнинг (тарж: бизнинг эмас) суд-ҳуқуқ тизими остида. Шунга қарамай мусулмонлар ҳали ҳам зиммаларидаги масъулият — даъватни амалга оширишдан йироқдирлар. Ҳозир, бундай вазиятда, жиҳод қилмоқлик ҳар бир мусулмон учун ҳам қарз, ҳам фарз ҳисобланади. Киши ўзини ақлий ҳамда жисмоний жиҳатдан шундай тайёрламоғи лозимки, Аллоҳнинг буйруғи келганида шай ҳолда бўлсин.
Мен сизларга мусулмонлар (уларнинг иззати бой берилган зулм даври бошланишидан олдин)ўз тарихининг ҳеч бир даврида ҳеч қачон жиҳоддан воз кечмаганликлари, уни амалга оширишда илгари ҳеч ҳам бепарволик қилмаганликлари ва ҳаттоки диний уламолар, сўфийлар ва уста-ҳунармандлар ҳам шундай бўлишганини зикр қилмай туриб муҳокамамизга якун ясай олмайман. Уларнинг барчалари доимо тайёр ва шай ҳолда туришган. Масалан: Олим ва тақводор зот – Абдуллоҳ ибн Муборак ҳаётининг кўп вақтларини жиҳодда кўнгилли бўлиб ўтказган. Обрўли мутасаввиф Абдулвоҳид ибн Зайд ҳам жиҳод борасида худди Абдуллоҳ ибн Муборак каби бўлган. Унинг давридаги сўфийлар Шайхи Шақиқ Ал-Балхий ўз шогирдларини жиҳодга ундаб даъватлар қилган. Шарҳ ул-Бухорийнинг муаллифи Бадр Ал-Айний умрининг бир йилида жиҳод қилган, бир йилида илм олган, ва бир йилини ҳаж қилиш билан ўтказган. Моликий Мазҳабига мансуб Қози Асад ибн Ал-Фурот ўз замонасидаги мусулмонлар ҳарбий денгиз флотининг қўмондони саналган. Имом Шофеъий бўлса камондан ўнта ўқ узар, бирортасини қолдирмасдилар.
Мана булар Мусулмонларнинг илк авлодларидан олинган мисоллар эди. Биродарим, Улар билан ўзимизни қандай қилиб таққослашимиз мумкин?
Содиқлар учун Муслим Бухорий таржима қилди
МашаАллоҳ
MashaAllah