Савол: Айрим олимлар шундай дейдилар: «Бу уммат ичидан чиққан мушрикларнинг сўйган гўштлари ва хотинларининг ҳукми китоб аҳлларининг ҳукмидадир. Чунки яҳудийларнинг гарчи ёлғончи бўлишсада, китоблари Таврот ва пайғамбарлари Мусо алайҳиссаломдир. Насронийлар ҳам ёлғончи бўлишсада китоблари Инжил ва пайғамбарлари Ийсо алайҳисаломдир. Буларнинг барчаси ўз пайғамбар ва китоблари ҳақида гумонда бўлишсада, уни тарк қилдилар. Шунингдек, бу умматнинг мушриклари ҳам Қуръонни ўз китоблари ва Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламни эса ўз пайғамбарлари деб гумон қиладилар. Шунинг учун ҳам буларнинг хотин-қизларига уйланиш китоб аҳллариникига уйланиш ҳалол бўлганидек ҳалол ва сўйган гўштлари китоб аҳллариники каби ҳалолдир». (Шу тўғрими?).
Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 4461–1):
Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга иймон келтирганидан кейин Аллоҳдан бошқаси учун сажда ёки назр қилиб ёхуд жонлиқ сўйиб мушрик бўлган одам, аҳли китоблар каби эмасдир. Балки у муртаддир ва унга ҳақиқатни ҳужжатлари билан баён қилингач, уч марта тавба қилиши талаб этилади. Тавба қилса яхши, акси тақдирда, қатл қилинади. Унинг молу мулки Байтулмол учун мусодара қилинади. Мусулмон қариндошлари унинг меросига ворис бўла олмайди. Сўйган жонлиғи ҳаром бўлиб, мусулмон аёлларга уйлана олмайди. Агар рафиқаси муслима бўлса, никоҳлари бузилади. Китоб аҳли бўлган кофирлар эса бунинг аксидир. Уларга уйланиш, ўртадаги меросларни олиш мумкин бўлиб, улар сўйган жонлиқ гўштини истеъмол қилиш ҳалолдир. Уларни Ислом динига чақирилади ва тавба қилсалар, алҳамдулиллаҳ. Тавба қилмасалар улардан жизъя олиниб, кофир бўлганликлари учун ўлдирилмайди.
Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.
Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:
Раис: Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз
Раис ноиби: Абдурраззоқ Афифий
Аъзолар: Абдуллоҳ ибн Қаъуд ва Абдуллоҳ ибн Ғудайён