ҲАЖВ. Оиша Ўшия: Шерлар наъраси

ШЕЪРИЯТ БЎСТОНИ
Шерлар наъра тортурлар, шоқоллар писиб қочар,
Қочиб бориб бўрию тулкиларга сўз қотар.
Ҳой бўрилар, тулкилар, шер бизга қаҳрин сочар,
Тезликда бирлашмасак барчамизни eб битар. 

Барча ваҳший ҳайвонлар кўп хаёллар сурдилар,
Шерни мағлуб қилишлик режасини туздилар.
Шер фитнадан бепарво, наъра тортиб туради,
Биргина наъра сабаб қуён расмин чиздилар. 

Шер билан олишишлик мумкин эмас билдилар,
У билан ярашишлик йўлларини қилдилар.
Шунда ҳам шер бепарво қаттиқ наъра тортади.
Биргина наъра сабаб юрак бағрин тилдилар. 

Ваҳшийлар шерни ҳалок этишмоқчи бўлади,
Шерчи, бир наъра тортса дунё қонга тўлади.
Ваҳшийларга кулиб дер, дунё махлуқотлари,
Қийналаверманг албат шерлар ғолиб бўлади.
 
Оиша Ўшия
𝐌𝐮𝐡𝐚𝐦𝐦𝐚𝐝 𝐙𝐨𝐡𝐢𝐝
𝐴𝑙𝑙𝑜ℎ𝑑𝑎𝑛 𝑞𝑜'𝑟𝑞𝑖𝑛𝑔𝑙𝑎𝑟 𝑣𝑎 𝑠𝑜𝑑𝑖𝑞𝑙𝑎𝑟 𝑏𝑖𝑙𝑎𝑛 𝑏𝑖𝑟𝑔𝑎 𝑏𝑜'𝑙𝑖𝑛𝑔𝑙𝑎𝑟!
https://sodiqlar.org

Мулоҳаза билдириш

Сизнинг email манзилингизни бошқалар учун кўрсатилмийди. Барча керакли жойларни тўлдиринг *