Черковдагилар унинг қўлида мусулмон бўлган киши ҳикояси

ҲИКОЯЛАР

Абу Язид Бастомий бир кеча ухлаётиб туш кўрди. Тушида унга: “Набийинг Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламни мудофаа қилиш учун черковга боргин” деган овозни эшитди.

Дарҳол ўрнидан турдида черковга бориб ўтирди. Бироздан сўнг черков попи гапиришлик учун ўрнидан турдида: «Орангизда Муҳаммадий бир кимса бор экан, мен асло гапирмайман», деди.

Ўтирганлар ажабланиб: «Буни қандай билдингиз?» деб сўрашди.
Поп уларга: «Муҳаммад асҳобларининг сиймолари юзларидаги сажда асоратидан маълум бўлур» -дея жавоб берди.

Бу гапларни эшитган Абу Язид кетмоқчи бўлиб ўрнидан турди.

Поп унга: «Мен сендан бир неча саволлар сўрайман, агар жавоб бера олсанг сенинг қўлингда иймон келтирамиз»,- дея саволларини бера бошлади.

1: Иккинчиси бўлмаган ягона нарса нима?
2: Учинчиси бўлмаган икки нарса нима?
3: Тўртинчиси бўлмаган уч нарса нима?
4: Бешинчиси бўлмаган тўрт нарса нима?
5: Олтинчиси бўлмаган беш нарса нима?
6: Еттинчиси бўлмаган олти нарса нима?
7: Саккизинчиси бўлмаган етти нарса нима?
8: Тўққизинчисибўлмаган саккиз нарса нима?
9: Ўнинчиси бўлмаган тўққиз нарса нима?
10: Ўн биринчиси бўлмаган ўн нарса нима?
11: Ўн иккинчиси бўлмаган ўн бир нарса нима?
12: Ўн учинчиси бўлмаган ўн икки нарса нима?
13: Ўн тўртинчиси бўлмаган ўн уч нарса нима?
14: Аллоҳ яратган ва уни ёмон кўрган нарса нима?
15: Аллоҳ яратиб, уни улкан қилган нарса нима?
16: Нафас олади,аммо руҳи йўқ нарса нима?
17: Ўз соҳиби билан юрган қабр?
18: Бир дарахт ўн икки шоҳи бор, ҳар шоҳида ўттизта барг ва ҳар баргда бештадан меваси бор?
19: Жаннатнинг калити нима?

Абу Язид шундай жавоб бера бошлади.

1: Иккинчиси бўлмаган ягона нарса, у Аллоҳ азза ва жалла.
2: Учинчиси бўлмаган икки нарса, кеча ва кундуз. Аллоҳ таоло айтди: “Кеча ва кундузни оят-аломатлар қилдик”.
3: Тўртинчиси бўлмаган уч нарса Аллоҳнинг пайғамбари Мусо алайҳиссаломнинг Ҳизрдан сўраган нарсалари.
4: Бешинчиси бўлмаган тўрт нарса, тўртта самовий китоблар: Забур, Таврот, Инжил, Қуръон.
5: Олтинчиси бўлмаган беш нарса, беш вақт намоз.
6: Еттинчиси бўлмаган олти нарса, Аллоҳ таоло осмонлар ва Ерни олти кунда яратди. Аллоҳ таоло айтди: “Аниқки, Биз осмонлар ва Ерни, ҳамда уларнинг ўртасидаги бор нарсани олти кунда яратдик ва бизни ҳеч қандай чарчоқ ушлагани йўқ”. [Қоф: 38]
Шу пайт поп яна сўраб қолди: «Нега “Бизни ҳеч қандай чарчоқ ушлагани йўқ”? деди. Абу Язид айтди: «Чунки яҳудлар Аллоҳ осмонлар ва Ерни ҳамда уларнинг орасидаги бор нарсани олти кунда яратиб чарчади, сўнг еттинчи куни дам олди дедилар. Аллоҳ уни рад қилиб “Бизни ҳеч қандай чарчоқ ушлагани йўқ”оятини нозил қилди.
6: Саккизинчиси бўлмаган етти нарса, Аллоҳ етти осмонни яратди.
Алло ҳайтди: “Аллоҳ етти осмонни қандай устма-уст қилиб яратганини кўрмадингларми?” [Нуҳ:15].
8: Тўққизинчиси бўлмаган саккиз нарса. Аршни кўтариб турувчи фаришталар. Аллоҳ айтди: “Уларнинг устида Парвардигорингиз аршини у кунда саккиз фаришта кўтариб турур”.[ал-Ҳааққо: 17]
9: Ўнинчиси бўлмаган тўққиз нарса. Мусо алайҳиссаломга берилган тўққиз мўжиза. Аллоҳ айтди: “Аниқки, Биз Мусога тўққиз очиқ оят-мўжиза ато этдик”. [Исро: 101]
10: Ўн биринчиси бўлмаган ўн нарса. Кимки бир яхшилик билан келса, унга бунинг ўн баробари бўлади.
11: Ўн иккинчиси бўлмаган ўн бир нарса. Юсуф алайҳиссаломнинг ака-укалари.
12: Ўн учинчиси бўлмаган ўн икки нарса. Тошдан ўн икки чашма ёриб чиқиши.
13: Ўн тўртинчиси бўлмаган ўн уч нарса. Юсуф алайҳиссаломнинг ака-укалари ва ота-онаси.
14: Аллоҳ яратган ва уни ёмон кўрган нарса – эшакнинг овози.
15: Аллоҳ яратиб уни улкан қилган нарса – аёлларнинг макри. Аллоҳ айтди: “Дарҳақиқат сизларнинг макрларингиз улкандир” [Юсуф:18].
16: Руҳи бўлмай нафас оладиган нарса – тонг. Аллоҳ айтди: “Ва нафас олаётган [яъни отаётган] тонгга қасам ичурманки” [Таквир:18].
17: Ўз соҳиби билан юрган қабр– Юнус алайҳиссаломнинг балиғи.
18: Ўн икки шоҳи, ҳар шоҳида ўттиз новда, ҳар новдасида бештадан меваси бўлган дарахт. Бир йил, ҳар йилда ўн икки ой, ҳар ойда ўттиз кун, ҳар кунда беш вақт намоз.
19: Жаннатнинг калити эса: “Ла илаҳа иллаллоҳу, Муҳаммадур Росулуллоҳдир”

Абу Язид Бастомий попнинг саволларига жавоб бергандан сўнг, поп ва черковдаги барчаси “Ла илаҳа иллаллоҳу, Муҳаммадур Росулуллоҳ” дея унинг қўлида мусулмон бўлдилар.

Мужоҳид Сайфурраҳмон таржимаси

Улашинг :
Тег:

Мулоҳаза билдириш

Сизнинг email манзилингизни бошқалар учун кўрсатилмийди. Барча керакли жойларни тўлдиринг *