Кофирлар юртида яшашнинг оқибати ҳақида навбатдаги ҳикоя

ҲИКОЯЛАР

  Канадада тиббиёт факултетида ўқирдим. Шифохонада жонлантириш (реанимация) хонасидаги беморлар устида навбатчилик қилган бир куним асло эсимдан чиқмайди. Учинчи рақамли каравотда ётган беморнинг исми диққатимни ўзига тортди: Муҳаммад…

  Мен унинг оғзи ва бурнига уланган кўплаб ускуналар ва резина ичаклар орасида кўринмай кетган юзига энгашиб қарадим. СПИД касалига чалинган йигирма беш ёшлар чамасидаги йигит, икки кун олдин ўпкасида ўткир яллиғланиш билан шифохонага келтирилган экан. Аҳволи жуда-жуда оғир эди. Ундан ҳол-аҳвол сўраш мақсадида қулоғига оғзимни яқинлаштириб, оҳиста: «Муҳаммад! Муҳаммад!» деб чақирдим. У мени эшитди, лекин жавоб беришга қурби етмай, бир нималар деб шивирлади. Мен унинг уйига қўнғироқ қилдим, телефонга онаси жавоб берди. Лаҳжасидан унинг келиб чиқиши Ливанлик экани сезилиб турарди. У билан сўзлашувдан маълум бўлишича, Муҳаммаднинг отаси катта савдогар бўлиб, бир неча қандолатчилик моллари дўкони эгаси экан. Онага ўғлининг аҳволини тушунтирдим.

  У билан сўзлашувим асносида бирдан йигитга улаб қўйилган жиҳозлардан чийиллаб, қон айланиши кескин тушиб кетганини англатувчи огоҳлантириш сигнали кела бошлади. Мен онаси билан суҳбатни узиб, унга: «Тезда етиб келмасангиз бўлмайди», деб қичқирдим. У: «Ҳозир бандман, бўшаганимдан кейин бораман», деди. «Унда фурсат ўтган бўлиши мумкин!», дедим ва гўшакни ташладим. Ярим соатлардан кейин ҳамшира бемор йигитнинг онаси келиб, мен билан учрашмоқчи бўлаётганини айтди. Мен унинг киришига изн бердим. Ўрта ёшли бир аёл, кўринишидан мусулмон деб ўйламайсиз.. У ўғлининг аҳволини кўргач, бўғзидан фарёди отилди.

  Мен уни тинчлантиришга уриндим ва: «Аллоҳга боғланинг, Ундан ўғлингизга шифо сўранг!», дедим. У ҳайрат ичра: «Сиз мусулмонмисиз?!», деб сўради. «Алҳамду лиллаҳ», дедим мен. У: «Биз ҳам мусулмонмиз», деди. «Жуда яхши.. Нега унинг боши устида ўтириб, Қуръон ўқимайсиз, шояд Аллоҳ дардини енгиллаштирар?!», дедим. Она бир оз гарангсиб қараб тургач, овозлари титраганча: «А?! Қуръон?! Билмайман!! Қуръондан ҳеч нарса ёд олмаганман!!», деди. Мен: «Унда қандай намоз ўқийсиз?! «Фотиҳа»ни ҳам ёд билмайсизми?!», деб сўрадим. «Биз бу мамлакатга кўчиб келганимиздан бери фақатгина ҳайит намозларини ўқиймиз», деди. Мен ундан ўғли ҳақида сўрадим. «Туппа-тузик эди, ўша қиз сабабли шу аҳволга тушди», деди у. «Намоз ўқирмиди?», деб сўрадим. «Йўқ, лекин умримнинг охирида ҳажга бораман деб ният қилиб юрарди», деди.

  Огоҳлантириш ускунаси тобора қаттиқроқ овоз чиқара бошлади. Мен бечора йигитга яқинлашдим.. У ўлим талвасасини бошдан кечирарди.. Ускуна тобора чийиллар, онаизорнинг йиғиси атрофни тутганди.. Ҳамширалар гарангсиб қараб туришарди. Мен йигитнинг қулоғига оғзимни яқин қилиб: «Ла илаҳа иллаллоҳ, де.. Ла илаҳа иллаллоҳ, де», дедим. Ундан овоз чиқмади. Мен яна: «Ла илаҳа иллаллоҳ, де», дедим. У мени эшитаётган эди. Бироз ўзига келгандек бўлиб, менга қарашга уринди. Бечора, бутун вужуди қийналар, кўзларидан ёш оқар, юзи қорайиб кетган эди.. Мен яна: «Айт: Ла илаҳа иллаллоҳ, де», дедим.. Шунда у қийналиб, узуқ-юлуқ қилиб гапира бошлади: «О-о-ҳ.. О-о-ҳ.. Чидай олмайман.. О-о-ҳ.. Оғриқ қолдирувчи беринг.. О-о-ҳ.. О-о-ҳ..».. Мен эса ўзимни йиғидан зўрға тутиб, тинмай унга ла илаҳа иллаллоҳ дегин деб ёлворардим..

  Бирдан унинг лаблари қимирлай бошлади. Мен суюниб кетдим.. Эй худойим, ниҳоят айтадиган бўлди.. Ҳозир айтади.. Бироқ унинг лабларидан: «I cant.. I cant.. Маъшуқам.. Маъшуқамни кўришни истайман.. Чидолмайман.. Чидолмайман…» деган сўзлар чиқди.. Онаизор эса тинмай, ўксиб-ўксиб йиғларди… Томир уриши сусайиб борар, сўнгги нафаслар кириб-чиқаётган эди.. Мен ўзимни тутолмай, ҳўнграб юбордим ва унинг қўлидан ушлаб: «Ўтинаман сендан.. Ла илаҳа иллаллоҳ дегин», деб ялина бошладим. Бироқ, ялинишларим бефойда кетди. Юрак уриши тўхтади.. Йигитнинг юзи қоп-қорайиб кетди.. Унинг жони узилганди. Она унинг устига ўзини отиб, фарёд чека бошлади.

  Мен бу манзарани кўриб, ўзимни тўхтатолмай қолдим.. Барча тиббий урфларни унутиб, онага қараб қичқирдим: «Сен!! Сен жавобгарсан!! Сен ва отаси жавобгарсизлар!! Омонатни зое қилдинглар, Аллоҳ сизларни зое қилсин!! Омонатни зое қилдинглар, Аллоҳ сизларни зое қилсин!!»..

  «Балки ёмонлик-гуноҳлар касб этган кимсалар Биз уларни ҳам иймон келтирган ва яхши амаллар қилган зотлар каби қилишимизни ва ҳаётлари ҳам, мамотлари ҳам (яъни дунёлари ҳам, охиратлари ҳам мўминлар билан) баробар бўлишини ўйлагандирлар?! Нақадар ёмон (нотўғри) ҳукм қилурлар-а?!» (Жосия: 21).

𝐌𝐮𝐡𝐚𝐦𝐦𝐚𝐝 𝐙𝐨𝐡𝐢𝐝
𝐴𝑙𝑙𝑜ℎ𝑑𝑎𝑛 𝑞𝑜'𝑟𝑞𝑖𝑛𝑔𝑙𝑎𝑟 𝑣𝑎 𝑠𝑜𝑑𝑖𝑞𝑙𝑎𝑟 𝑏𝑖𝑙𝑎𝑛 𝑏𝑖𝑟𝑔𝑎 𝑏𝑜'𝑙𝑖𝑛𝑔𝑙𝑎𝑟!
https://sodiqlar.org

Мулоҳаза билдириш

Сизнинг email манзилингизни бошқалар учун кўрсатилмийди. Барча керакли жойларни тўлдиринг *