Сийла ибн Ашим Қутайба ибн Муслим билан бирга Хуросон ерларида ғазот қилиб юрган пайтлар…
У тун бўйи—ҳуфтон намозидан то бомдодгача дуода бўларди, йиғлаб-йиғлаб ибодат қиларди. Сийла ибн Ашим хуфтондан бомдодгача дуода бўлар, Роббисига муножот қиларди.
Қутайба ибн Муслим доим Сийлани кўрганида: „Эй Сийла, сенингдек одамни менинг қўшинимга муносиб кўрган Аллоҳга минг шукр» дерди.
Сийла ўзи билан ҳамиша минг динорлик тўнини олиб юрар ва уни покиза тутар эди. Қачон намозга турса, „Ё Аллоҳ, албатта сен гўзалсан ва гўзалликни суйгувчисан. Бу тўнни фақат Ўзинг учун кийдим»—-деб,уни эгнига кияр, ибодатни адо этиб бўлгач яна ечиб қўяр эди. Дарҳаҳиҳат, Аллоҳ гўзалдир ва гўзалликни суйгувчидир.
Бир кеча одамлар уйқуга кетганидан сўнг Сийла ибн Ашим қароргоҳидан чиқиб, ўрмонга кирди, Ўшанда Аллоҳ йўлидаги бу қўшин биз „Ла илаҳа иллаллоҳ'» калимасини унутган қайсидир кунда қўлдан бой берганимиз Қобул шаҳри яқинини ишғол қилиб турган эди.
Хуллас Сийла ўрмонда ёноқларини ёш ила ювиб, ибодат қиларди. У намозида эканида қаердандир улкан шер пайдо бўлиб, тўғри унинг олдига келди. Шернинг қандай ҳайвон эканлиги ҳаммага маълум. У ёвқур, ёвуз. Инсонлар уни бежиз ҳайвонлар шоҳи деб номламаган. Шернинг наъраси эшитилса, водийни инсон тарк қилган, ҳеч ким у билан олишишга журъат қилмаган.
Шер Сийланинг ёнига келди, атрофини айланди. Сийла эса парво қилмасдан, малол олмасдан, безовта бўлмасдан ибодатини адо этарди. Икки ракъатни адо қилиб бўлгач, шерга тикилди ва: „Эй ҳайдар! Эй шер! Агар мени ўлдиришга ва ейишга буюрилган бўлсанг, бас, вазифангни адо эт! Менга Аллоҳ таъолонинг ҳимоясидан бошқа қурол йўқ. Агар мени ўлдиришга буюрилмаган экансан, хукмингни ўтказа олмайсан. Мени тинч қўй, мен намоз ўқияпман» деди.
Шер аста ўрнидан туриб нари юра бошлади, У гўё ҳайдалган кучукка ўхшарди.