Бирон марта сажда қилмай жаннатга кирган киши

ҲИКОЯЛАР

  Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам Бани Исроилни Ҳайбарда қамал қилиб турар эдилар. Бу муҳосара йигирма кунча давом этди. Яҳудийлар орасида бир зодагоннинг қора танли ҳабаш чўпони бўлиб, қўйларини боқиб юрарди. Ўша чўпон қуролланган Бани Исроил жангчиларидан нима қилмоқчи эканликларини сўради. Улар: “Ўзини пайғамбар деб атаётган бир киши билан урушмоқчимиз” дейишди. Шунда чўпоннинг кўнглига Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи васалламнинг зикрлари тушди. Қўйларини ҳайдаб, секин Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига келди…

Чўпон:

– “Нима деяпсан, нимага дават қиляпсан?” деб сўради.

Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:

– “Исломга, Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ деб гувоҳлик беришга ва мени Аллоҳнинг расули деб билишга, Аллоҳдан бошқасига ибодат қилмасликка даъват қиламан”.

– “Гувоҳлик берсам менга нима берилади?” деб савол қилди кейин у.

– “Агар имонли ҳолингда ўлсанг, Сенга Жаннат берилади”, дедилар Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам.

Шунда чўпон Исломни қабул қилди. Сўнг:

– “Эй Аллоҳнинг пайғамбари, мендаги бу қўйлар омонат”, деди.

Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам:

– “У қўйларни олдингга сол-да, тош билан ҳайдаб юбор, Аллоҳнинг ўзи омонатингни адо этади”, дедилар.

  Чўпон Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг айтганларини қилди. Қўйлар қалъага, эгасининг олдига қайтиб келди. Яҳудий чўпоннинг Исломни қабул қилганини англади.

  Кейин Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам одамларни урушга чорладилар. Икки қўшин тўқнашди. Ўлган ўлди, ўша чўпон ҳам шаҳид бўлди. Мусулмонлар уни кўтариб олиб келишди ва капага киргазишди.

  Шунда Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам асхобларига ҳитоб қилиб:

– “Албатта, Аллоҳ Таоло мана бу қулни мукаррам қилди, уни яхшилик билан суғорди. Мен унинг боши устида иккита ҳурни кўриб турибман, ҳолбуки, у Аллоҳга биронта сажда қилиб намоз ўқиган эмас”, дедилар.

Улашинг :
𝐌𝐮𝐡𝐚𝐦𝐦𝐚𝐝 𝐙𝐨𝐡𝐢𝐝
𝐴𝑙𝑙𝑜ℎ𝑑𝑎𝑛 𝑞𝑜'𝑟𝑞𝑖𝑛𝑔𝑙𝑎𝑟 𝑣𝑎 𝑠𝑜𝑑𝑖𝑞𝑙𝑎𝑟 𝑏𝑖𝑙𝑎𝑛 𝑏𝑖𝑟𝑔𝑎 𝑏𝑜'𝑙𝑖𝑛𝑔𝑙𝑎𝑟!
https://sodiqlar.org

Мулоҳаза билдириш

Сизнинг email манзилингизни бошқалар учун кўрсатилмийди. Барча керакли жойларни тўлдиринг *