Савол: Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ, муҳтарам шайх Ҳамуд ибн Уқла Шуайбий.
Нусайрийлар ким ўзи? Ўзларини кимларга мансуб санайди. Бу фирқа қачон пайдо бўлган? Улар қайси мамлакатларда мавжуд? Уларнинг дини қандай? Улар ҳақида уламоларнинг фикри қанақа? Уларни табриклаш ва таъзия билдириш мумкинми? Уларнинг ўликларига жаноза ўқиса бўладими?
Илтимос, ушбу саволларимизга жавоб беринг. Аллоҳ сизни яхшилик билан мукофотласин.
Жавоб:
Оламларнинг Роббиси Аллоҳга ҳамд, Унинг расули Муҳаммадга саловоту саломлар, унинг аҳли байти ва саҳобаларга саломлар бўлсин.
Дарҳақиқат, бу саволларга жавоб бериш учун китоб ёзиш керак, аммо биз қисқа жавоб билан кифояланамиз.
Нусайрийлар – бу ҳижрий 3 асрда пайдо бўлган ашаддий шийаларнинг фирқаси бўлиб, унга ботиния, исмоилия, будпарастлик ва зардўштийлик динидан келиб чиққан бошқа кофир фирқалар таъсир қилган.
Нусайрийлар Сурияда тарқалган ва унга чегарадош мамлакатларда истиқомат қилишади. Бу фирқа ўзини пайғамбар деб, эълон қилган Муҳаммад абн Нусайр ан-Нумайрийга мансуб деб, билади.
Уларнинг дини эса бузуқ эътиқод ва чириган маросимлар устида қурилган бўлиб, унинг асоси насронийлик, яҳудийлик, бутпарастлик ва исломнинг ўзгартирилишидан иборат.
Ушбу бузуқ эътиқодга қуйидагилар киради:
1. Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳуга нисбатан ҳаддан ошиш, яъни уларнинг наздида у осмон, ер ҳамда бутун борлиқни яратувчиси ва робб. Бу уларнинг сўзларида ҳам ифодаланади “Илоҳ йўқ, магарам пешонаси очиқ Шердан (Алига ўхшатиш) ўзга, содиқ ва амин Муҳаммаддан бошқа унинг қўриқчиси йўқ, кучли ва қувват эгаси Салмондан бошқа унинг олдига йўл йўқ”. (Астағфируллоҳ!)
Ушбу сўзлардан кўриниб турибдики, уларнинг куфри яҳуд, насроний ва мушриклар куфридан зиёд, чунки улар имом Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳуга яратувчилик ва робблик сифатларини беришган, насроний ва мушриклар эса Аллоҳ таоло Оламнинг Роббиси ва Яратувчиси эканлигини таъкидлашади.
2. Руҳлар кўчиб юришига ишониш, яъни инсон ўлимидан сўнг руҳ жасадни тарк этиб, бошқа тирик жонзотга киради, ўлган одамнинг хулқига қараб инсон ёки ҳайвон ичига киради: у яхши бўлган бўлса, шунга лойиқ жонзотга, ёмон бўлган бўлса, ит ҳамда шу каби жирканч махлуқ ичига киради. Бу ақида бўйича дунё тугамайди, Қиёмат, Жаннат, Дўзах бўлмайди… Бу бузуқ эътиқод бутпарастликдан олинган бўлиб, руҳлар кўчиб юриши унинг асосларидан ҳисобланади.
Нусайрийларда ислом ва мусулмонларга қарши кучли адоват ҳамда нафрат илдиз отган, шу сабабли улар Умар ал-Форуқни “иблисларнинг иблиси” деб аташади, сўнг Абу Бакр ва Усмон розияллоҳу анҳуларни ҳам шунга ўхшаш ҳақоратлашади. Улар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қабрини зиёрат қилишни ҳаром санашади, чунки у ерда Абу Бакр ва Умар розияллоҳу анҳуларнинг қабрлари бор.
Бу фирқа шайхул ислом Ибн Таймийя фатвоси асосида Шомдаги ҳудудларнинг биридан ташқарига чиқарилмас, уларга ҳукумат ўринларини эгаллаш таъқиқланган эди. Бу ҳолат Шомни фаранглар босиб олгунча давом этди, босқинчилар уларга ушбу ҳудуддан чиқишга ва муҳим ҳукумат лавозимларини эгаллашга рухсат беришди ҳамда уларга “алавийлар” деб ном қўйишди.
Ислом уламоларининг фикрига келсак, улар нусайрийларни ақидаси бузуқлиги сабабли исломдан чиққан ҳисоблашади.
Шайхул ислом Ибн Таймийя роҳимаҳуллоҳдан нусайрийлар ҳақида сўрашганда, у шундай жавоб берган: … “Нусайрийлар ва каромий ҳамда ботинийлар куфри яҳуд ва насронийлар куфридан зиёд, ҳатто уларнинг куфри мушрикларникидан кучли. Уларнинг Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам умматига зарари жанг қилаётган кофирларнинг зараридан кўп, чунки нусайрийлар жоҳил мусулмонлар олдида ўзини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам аҳли байтини яхши кўрувчилар сифатида кўрсатади.
Ҳақиқатда эса, улар на Аллоҳга ва Унинг росулига, на Унинг Китобига, Унинг фарзларига ва таъқиқларига, на Жаннат ва Дўзахга, на Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламгача бўлган набийларга, на бирон-бир динга иймон келтиришади. Улар Аллоҳ ва росули сўзидан олиб, ўзлари хоҳлаганича талқин қилишади ва буни ғайб билимидан, деб таъкидлашади… Шунингдек, биз биламизки, Шом диёри насронийлар томонидан уларнинг ёрдами билан босиб олинган ва нусайрийлар доим мусулмонлар душмани ҳисобланган ҳамда улар учун энг катта фожеа мусулмонларнинг мўғуллар устидан ғалаба қозониши бўлган”. (Мажмуул фатава, 35/149)
Табриклаш ва таъзия изҳор қилишга, шунингдек уларнинг ўликларига жаноза ўқишга келсак, бу тавҳиднинг асоси ҳисобланган ал-вало вал-баро қоидасига мувофиқ таъқиқланган ва рухсат этилмайди.
Оламларнинг Роббиси Аллоҳга ҳамд бўлсин.
Ҳамуд ибн Уқла Шуайбий 25 рабиул аввал 1421 йил ( 2000 йил, 28 июн)
Асл нусхаси: al-oqlaa.com